Ўзбекистон республикасида ички ва таши туризмни ривожлантиришда сайёларни кенг жалб илиш ва унинг оммавийлигини таъминлашда рус тилини ўрганишнинг аамияти тўрисида

Автор: Каримова М.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.

Бесплатный доступ

Турли хил сайёҳлик ресурслари, мамлакат раҳбариятининг туристик саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиши, ушбу соҳанинг иш фаолиятини яхшилашнинг барқарор тенденцияларини таъминлашга қаратилган комплекс ёндашуви, туристик саноатини доимий равишда иқтисодий ўсишга олиб келмоқда. Мамлакатда зиёрат тизимини ривожлантириш йўналишида янги туристик турлари яратилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Нукус, Шаҳрисабз ва бошқа қадимий шаҳарларга ташриф буюришга алоҳида ўрин ажратилган бўлиб, соҳанинг ҳолатини таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистондаги туристик хизматларнинг потенциал истеъмолчилари ўртасида ҳабардорлик камлигини кўрсатади. Туризм саноатининг бошқа мамлакатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги анънавий дўстона муносабатларни шакллантиришдаги роли муҳимлиги қайд этилди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг кўплаб мамлакатларида Европа, Африка, Америка, Австралия ва Осиёда рус тилини машҳурлигини ҳисобга олиб, рус тилини бошқа ички ва ташқи тизимини ривожлантиришда муҳим ўринга эга. Бугунги кунда туризмни ривожлантириш ва туризм соҳасида рус тилини ўргатиш ушбу мақолада долзарб мавзудир.

Еще

Туризм, сайёҳлик жойлари, зиёрат туризми, сайёҳатчилар, муқаддас жойларни зиёрат қилиш, туризм соҳаси

Короткий адрес: https://sciup.org/140260380

IDR: 140260380

Текст научной статьи Ўзбекистон республикасида ички ва таши туризмни ривожлантиришда сайёларни кенг жалб илиш ва унинг оммавийлигини таъминлашда рус тилини ўрганишнинг аамияти тўрисида

Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 1-сентябрдан Мустақиллик суверен давлатга эришиб, мустақил бўлиб шаклланишини мобайнида, қисқа 30 йил ичида дунё ҳамжамияти олдида ўзини суверентетлигини эълон қилиб, кониституцион давлат барпо этди. Ўзбекистон нафақат Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари, балки бутун Дунё давлатлари орасида суверен давлат сифатида шаклланиб, бирлашган миллатлар ташкилоти орасида ўз нуфузига, мустақил рамзлари, байроғи, тамғаси ва демократик давлат бошқарувини асоси бўлган конституциясига эга бўлди.

Юқорида қайд этиб ўтилган ютуқларга биргина мисол тариқасида, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси” асосида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризимини янада риовжлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармони қабул қилиниб, унда, “Ўзбекистон Республикасидаги йирик моддий-маданий мерос объектларида ички туризм оқимларини шакллантириш”, ҳорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг зиёрат туризими салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чора-тадбирлари режаларини амалга ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалаларни амалга ошириш кўзда тутилган. [1]

Мазкур Фармон ва унда ишлаб чиқилган режаларни республикамизда сайёҳлар ва зиётратчиларни қабул қилиш ҳамда ҳорижга сайёҳларни юборишда албатта қардош давлатларининг тили ва маданиятини яхши билиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу жумладан, айниқса бугунги кунда Мустақил ҳамдўстилик давлатлари: Европа, Африка, Америка, Австралия ва Осиёнинг кўплаб давлатларида Рус тилини оммавийлигини инобатга олиб, Рус тилини билиш ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда катта аҳамият касб этади.

Юқоридагилар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармони ва унинг асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаларида, “Ўзбекистон Республикасидаги йирик моддий-маданий мерос объектларида ички туризм оқимларини шакллантириш” ҳорижий давлатларда Ўзбекистон Республикасининг зиёрат туризими салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чора-тадбирлари режаларини амалага ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалаларни амалга ошириш кўзда тутилиб, уларни амалга ошириш аниқ қилиб белгилаб берилди.

Мазкур Фармон ижроси юзасидан Республикамизнинг йирик моддий-маданий мерослари объектларида, жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”ни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун ҳаражатларнинг бир қисмини қайтариш тартиби жорий қилинди. Транспорт вазирлиги ва Туризмни риовжлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон Аэрапорт” Акционерлик жамияти Тошкент шаҳридан Бухоро, Нукус, Термиз, Урганч ва Фарғона водийсига ва “Ўзбекистон темир йўллари” Акционерлик жамиятлари билан биргаликда, ички туризмни ривожлантириш сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида “Термиз-Қарши-Хива”,

“Хива-Урганч-Нукус” ва “Термиз-^арши-Самарканд” йуналишларида етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш ишлари ташкил этилди. [2]

Узбекистон Республикасидаги йирик моддий маданий мерос объектларида ички туризмни окимларини шакллантириш ва улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, Ўзбекистон Республикасининг зиёрат туризми салохиятини манзилли тарFиб килиш чора-тадбирлари режалари асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда “Наврўз” умумхалқ байрами, Мустакиллик уни, Янги йил байрами хамда рамазон хайити (Ийдал-Фитр) ва бурбон хайити (Ийд ал-Адха) диний барйамларини нишонлаш даврида, бундан ташқари “Оилавий сайёҳат таътили” тизими асосида сайёҳларга шарт-шароитларни яхшилаш чоралари курилди.

Ўзбекистоннинг тегишли мутасадди вазирликлари,

ҳамкорликда

2021/2022 ўқув йилидан “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “Зиёрат туризми”, “Транспорт логистикаси” ва “Ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга куйиш таклифлари макулланди.

^орижий мамлакатлардан ташриф буюрадиганлар учун Узбекистон Республикасининг “Зиёрат туризми” салоҳиятини манзилли тарғиб қилиш чора-тадбирлари режаси буйича: жумладан Индонезия, Малайзия, Хиндистон, Покистон, Бангладеш, Эрон, Миср, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги, Афғонистон, Қатар, Хитой, Исроил, Япония, Корея, Тайланд ва бошқа шу каби кўплаб мамлакатлардан келадиган зиёратчилар учун йўналишлар кесимида тарFибот зиёратларини ташкил этиш ишлари йулга куйилди. ”Накшбандий” тариқати (“Етти Пир” зиёратгоҳи), “Ҳадис” имомлари (“Имом ал Бухорий” ва “Имом ат Термизий” мақбаралари), “Ҳазрати Имом” мажмуаси (Усмон Мусҳафи), “Э Валий ватанига сайёҳат” (Индонезияда ислом динини тарқатишда хизмат қилган Валий Иброхим ас Самарқандий билан боғлангани), “Паҳлавон Маҳмуд” зиёратгоҳи, “Мотуридийлик мазҳаби” (Имом ал Мотуридий ва Абу муин ан Насабий” мазхаблари, “^озок бийлари” зиёратгохи (“Айтеке-би”,

“Тўлакбой”), “Яссавий тариқати” (“Зангиота” ва “Сузукота” зиёратгоҳлари), “Исломий меъморчилик” (Самарқанд ва Бухоро), “Буддизм йўналиши” (Сурхондарё буддизм ибодатхоналари), “Бухоро Яҳудийлари мероси” ва бошқа йўналишларни ўз ичига олган, 2021 йилда кутилаётган 580 038 нафар зиёратгоҳчи сайёҳлар, 2 953 қатновда амалга оширилади ва уларга тарғибот тариқасида 6 000,8 млн сўм ажратилди.

Бундан ташқари: Республикамиздаги йирик моддий-маданий мерос объектларида ички туризмни оқимларини шакллантириш режаси борасида, Қорақалпоғистон Республикасида “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи, Андижон вилоятида “Қутайба ибн муслим” мақбараси, Бухоро вилоятида “Етти Пир” зиёратгоҳлари, “Пои Калон” мажмуаси, Жиззах вилоятида “Новқа ота” зиёратгоҳи ва масжиди, Қашқадарё вилоятида “Абу-Муслим ан Насафий”, “Ҳўжа Имконалий”, “Дарвеш Маҳмуд Ваҳшиворий”, “Султон Мирҳайдар ота” зиёратгоҳлари, Навоий вилоятида “Чашма” мажмуаси, Наманган вилоятида “Султон Увайс Кароний” мажмуаси, Самарқанд вилоятида “Имом Ал Мотуридий” мақбараси, “Имом Ал-Бухорий” мажмуаси, Сурхондарё вилоятида “Абу исо Муҳаммадимом ат-Термизий”, “Ҳаким ат Термизий”, “Алоуддин Аттор”, “Мавлоно Муҳаммад Зоҳид” зиёратгоҳлари, Тошкент вилоятида “Зангиота” мажмуаси, “Шайҳ Умар Валий” зиёратгоҳлари, Фарғона вилоятида “Бурхониддин Марғиноний” ёдгорлик мажмуаси, Хоразм вилоятида “Паҳлавон Маҳмуд” мақбараси, Тошкент шаҳрида “Ҳазрати Имом” мажмуалари, жами 22 та объектларда амалий ишлар йўлга қўйилди. 2021 йилда тарғибот гуруҳи учун 1 180 млн. сўм ажаратилди. Ташриф буюрадиган 7 491 166 нафар умумий туристлардан, 3 121 493 нафарини зиёратчилар ташкил этади. Шулардан 7 423 нафари ҳаво йўллари, 1 992 нафари темир йўллари, 34 574 нафари автобус транспортларида амалга оширилади.

Республикамиз ҳудудида жойлашган юқорида қайд этиб ўтилган Исломий меъморчилик мажмуалари, зиёратгоҳлар ва бошқа маданий-меъросларимизни ишлаб чиқилган мукаммал ҳариталар асосида, келгусида “Буюк ипак йўли” доирасида амалга ошириш ишларини 2030 йилларга қадар кенг қамровли йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Узбекистонда юкорида кайд этиб утилган вазифаларни амалга оширишда, республикамиз аҳолисининг кўп миллатли аҳоли яшашлигини инобатга олган ҳолда ҳамда ҳорижий давлатлардан ташриф буюрган делегациялар, сайёҳлар, зиёратчилар учун Республикамизнинг барча шаҳарларида, зиёратгоҳларида сайёхлар учун шарт-шароитлар яратиш, туроператорлар, турагентлар, туризм соҳасида мехмонхона хизматчиларини, зиёратгоҳлардаги ходимларни, жойларда ташкил этилган турли хизматлар, миллий ҳунарманчилик, зардўзчилик, каштачилик, косибчилик ва ^аказолар, бозор-савдо расталари, овкатланиш объектларида ишловчи хизматчиларни ҳорижий тилларни билиши, жумладан: ташриф буюрадиган аксарият сайёҳларни Мустақил ҳамдўстлик (Россия федерацияси, Украина, Белоруссия, Латвия, Литва, Эстония, Молдавия, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон) давлатларидан, Европа, Африка, Америка, Австралия ва Осиёнинг кўплаб, 100дан ортиқ давлатларидан ташриф буюришликларини, бундан ташқари Республикамизнинг турли корхоналарида ишловчи ходимлар, туристик сайёҳатга, зиёратга борувчиларни ҳорижий тилни билиш нақадар зарурлигини, аксарият ҳорижий давлатларда Рус тилини оммавийлигини инобатга олиб, Рус тилини билиш ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда катта аҳамият касб этишлиги жуда му^имдир.

Шунингдек, сунги йилларда дунё микёсида 150 дан ортик катор х,орижий давлатлардаги қарийиб 5 миллиарддан ортиқ аҳоли ўртасида Рус тилини оммавийлигини инобатга олиб, Республикамизга ташриф буюраётган турли делегациялар, инвесторлар, туристлар, сайёҳлар, зиёратчиларнинг 80 фоиздан ортиғи Рус тилида мулоқат олиб боришликларини, ўтказиладиган анжуманлар ва бошка оммавий маънавий-маданий тадбирлар, спорт мусобакаларида, оммавий ахборот воситалари, турли эшиттирувлар, кўрсатувлар ва бошқа турли жабҳаларда рус тилида олиб борилишлигини, шу билан бир қаторда ҳорижга борувчи республикамиз делегациялари, анжуманда иштирок этувчилар, туристлар, сайёҳлар ва зиёратчилар сафарлари давомида Рус тилида мулоқатлар олиб боришликларини эътиборга олиб, Республикамизнинг мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари ва

Олий ўқув юртларида, жумладан нодавлат таълим муассасалари ва ўқув марказларида рус тилини ўргатиш, оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио эшиттирувларни рус тилида олиб боришни кенг тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Фойдаланилган манба:

Список литературы Ўзбекистон республикасида ички ва таши туризмни ривожлантиришда сайёларни кенг жалб илиш ва унинг оммавийлигини таъминлашда рус тилини ўрганишнинг аамияти тўрисида

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси"ни "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармони.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризимини янада риовжлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6165-сонли Фармони.
Статья научная