Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Джабборов .И.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (56), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Ўзбекистоннинг кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари, тамойили асосида олиб бораётган ўзига хос сиёсати тўғрисида сўз боради.

Жамият, демократия, виждон эркинлиги, конституция, қадрият, суверенитет, демократик давлат

Короткий адрес: https://sciup.org/140289236

IDR: 140289236

Текст научной статьи Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

Калит сўзлар: Жамият, демократия, виждон эркинлиги, конституция, цадрият, суверенитет, демократик давлат.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг етакчи олимлари томонидан демократиянинг миллий, умумбашарий тамойилларини ҳар бир халқнинг қадриятлари билан уйгунлаштириш ва тўлдириш борасида бирмунча ишлар қилинди. Шунга қарамай, мамлакатимизда демократик жамият барпо этиш жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва намоён бўлиш хусусиятлари жиддий ўрганишни талаб этади. Ваҳоланки, демократиянинг муҳим умумжаҳон эътироф этилган асосий тамойиллар мавжуд. Улар цуйидагилардан иборатдир:

  •    эркин ва адолатли сайловлар:

  •    очиц ва хисобот берувчи хукумат:

  •    инсон хукукларининг устиворлиги:

  •    хокимият органларининг сайланиб цуйилиши:

  •    суз, матбуот ва виждон эркинлиги:

  •    цонун устиворлиги:

  •    фуцароларнинг сиёсий ва ицтисодий хуцуцлари:

  •    куппартиявийлик тизимининг мавжудлиги:

  •    умуммиллий масалаларнинг референдум орцали утказилиши:

  •    мулк шаклларининг хилма-хиллиги:

  •    сиёсий мухолифатнинг очиц фаолият курсатиши:

  •    жамиятда плюрализм, яъни фикрлар хилма-хиллиги, ранг-баранглигини кафолатловчи қонунларнинг мавжудлиги ҳамда уларни амалий ^аётга жорий этиш масалалари самарасининг ортиши.

Маълумки, Ўзбекистон халқи ўз мустақиллигига эришгач, Ер шарининг кўпчилиги аҳолиси каби ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамиятни барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Табиийки, бундай жамиятни шакллантиришда, авваламбор, Ўзбекистон тараққиётининг ўзига хос миллий тамойилларини жаҳонда кечаётган умуминсоний тамойиллар билан уйгунлашаётганлигини назардан цочирмаслик керак.

Демократик жамият концепциясида миллий, умуминсоний қадриятлар билан бир қаторда, диний қадриятларнинг ўрнига алохида эътибор қаратилмоқда. Негаки, улар ўртасида қатъий чегара йўқ. Бундай фикр билдиришимизга муайян тарихий шароитларда объектив заруратлар туфайли жамият ривожланиши учун алоҳида аҳамият касб этувчи миллий қадриятлар диний қарашлар багрида шаклланганлиги асос бўлади. Мустақиллик йилларида энг қўлга киритган ютуқларимиздан бири тарихий, миллий ва ахлоқий қадрият ҳамда анъаналарнинг, муқаддас динимизнинг жамиятни маънавий юксалишидаги ўрни ва аҳамиятининг қайта тикланганлигидир. Айни замонда, тажовузкор ақидапараст кучлар ислом дини халқимиз учун муқаддас қадрият эканлигидан фойдаланиб, Ўзбекистонни демократик, маърифий тарацциёт йулидан огдиришга интилмоцдалар».

“Қадрият” дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб, қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари ҳодисалари мажмуини тушунмогимиз лозим.“^адриятлар - жамиятда кишилар уртасида обруга, эътиборга, ҳурматга, нуфузга, аҳамиятга эга кишилар, муносабатлар, ҳолатлар, моддий нарсалар ва маънавий бойликлар мажмуаси” деган таъриф мавжуд.

^адриятларни бундай таърифлаш унинг мо^иятини анча ёркин ифодаласа-да лекин кадриятларга берилган таърифлар ичида узининг илмийлиги билан бошқа таърифлардан ажралиб туради деган фикрдамиз. Бизнингча “умуминсоний қадриятлар тушунчаси бутун жамият аҳамиятига эга бўлган инсониятнинг мавжудлиги ўтмиши бугуни ва келажагини яшашнинг асосий йуналишлари конун-коидаларини талаб ва тартибларини одамларнинг энг азалий орзу-умидалри ва идеалларини узида акс эттирадиган қадриятларининг умумий шаклларини ифодалайди. Умуминсоний қадрият тушунчасининг объектив асоси ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар инсониятнинг узлуксиз ҳаётини ва турмуш тарзини умумлаштирадиган жамиятдир”. Дарҳақиқат “умуминсонийлик” тушунчасида қадриятларни тирик табиатнинг бир қисми бўлган одам зотининг ҳаёти ва камолоти унинг тарихий тараққиёти сиёсий ва бошқа бирликлар учун аҳамияти ўз ифодасини топиши керак.

Миллий кадриятлар - миллат учун мух,им ва жиддий ах,амиятига эга булган жих,ат ва хусусиятлар. Уз миллий кадрияти булмаган миллат ёки элат йук. Миллатнинг таназзули - миллий кадриятнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи яшаш тарзи келажаги уни ташкил этган авлодлар ижтимоий қатламлар миллий онг тил маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Негаки миллий қадриятлар нафақат мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан бири балки демократик адолатли ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг асосий манбаи ҳамдир. Марказий Осиё халқларининг асрлардан-асрларга мерос булиб келаётган миллий кадриятлари узок тарихий жараёнда шаклланган ва кўплаб огир синовларни бошдан кечирди. Дарҳақиқат минтақамиз халқлари 3000 йилдан ортиқ даврни ўзида мужассамлаштириш Марказий Осиё цивилизациясини ярата олган.

Марказий Осиё халқларининг миллий қадриятлардаги ўзига хос жи^атларига куйидагиларни киритиш мумкин:

  •    туFилган макон ва она юртга эх,тиром:

  •    аждодлар хотирасига садоцат:

  •    катталарга хурмат ёшларга иззат:

  •    инсоний муомалада мулозамат:

  •    хаё андиша вазминлик сабр-тоцат кабиларнинг устуворлиги.

Миллий қадриятлар қандайдир ўзгармас ҳодисалар эмас. Миллат тараққиёти билан боғлиқ бўлган ижтимоий иқтисодий маънавий ҳаётнинг такомиллашиб бориши яшаш ва меҳнат қилиш шароитлар ўзгариши билан миллий қадриятлар ҳам ривожланиб боришига имкон яратилади. Ҳар бир қадрият маълум конкрет давр шароит ва эҳтиёжларнинг маҳсулигина эмас балки унинг кўзгуси ҳамдир. Шу нуқтаи назардан қадриятларнинг демократик тамойиллар билан қарор топишидаги ўрнига баҳо беришдан олдин улардан фойдаланишга икки омилга алоҳида эътибор бериш керак: биринчиси - цайси бир цадриятларнинг юзага келган аник тарихий шароитлар иккинчиси ўша даврларга хос бўлган имконият ва эҳтиёжлар. Шунингдек умумбашарий демократик қадриятларни минтақавий қадриятларми миллий цадриятларми - унинг цайси замин эхтиёжи асосида вужудга келганлигини улар ўртасида қандай уйгунлик мавжуд бўлганлиги ворисийлик масалаларини ҳам ўрганиш зарур. Бу ҳолатлар Ўзбекистонда демократик жамият цуришнинг мухим шартидир.

Умуминсоний цадриятлар инсон маънавий-ижтимоий камолотининг қандайдир алоҳида бошқалардан ажралган томони эмас. Умуминсоний қадриятлар миллий ва минтақавий қадриятларнинг умумлашган ифодасидир. Умуминсоний қадриятлар бутун инсониятга хос қадриятлар асосида ташкил топади ва ривожланади. Улар айни вацтда барча миллий цадриятларнинг бир-бирига яцинлашиши ва ривожланишига хам хизмат цилади.

Инсонпарварлик гояларига садоқат, демократия, ижтимоий адолат ҳамма ерда барқарор бўлишга интилиш, инсон ҳуқуқлари поймол этилишига йўл қўймаслик, ҳамма халқларнинг миллий мустақиллик учун бўлган курашларини ҳимоя қилиш, кишиларни дўстлик, ҳамкорлик ва ҳамдардликка чорлаш, ҳамма ерда тинчлик, осойишталик қарор топишга ҳаракат қилиш, атроф- муҳитни тоза сақлаш умуминсоний қадриятларнинг ҳозирги кунда катта аҳамият касб этаётган жиҳатларидир.

Бу қадриятлар бутун инсоният томонидан қўлга киритилган фан, техника, маданият, ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ривожлантириш борасидаги янги жиҳатлар, демократия қонунчилик, адолатни барқарорлаштириш борасидаги ютуқлардан ҳам иборат бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш республикамизни жаҳондаги ривожланган давлатлардан бирига айлантириш ишига хизмат қилади. Бу борада бирор чекинишларга, миллий маҳдудликка ва калондимогликка йўл қўйиш ниҳоятда катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, қадриятлар жамият тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган ва ривожланган, ўтмишда, ҳозирги кунда ва келажакда ҳам ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир этадиган, кишилар онгига сингиб, ижобий аҳамият касб этган моддий, маънавий бойликлардир. Шу нуқтаи назардан, тарихий тажриба, анъаналарнинг мерос бўлиб ўтиши – буларнинг барчаси янгидан-янги, авлодларни тарбиялайдиган қадриятларга айланиб қолиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Анхайер Хельмут. Гражданское обхество и «третий сектор».

  • 2.    Гегель Г. В. Философия права. – Москва: Мусль, 1990.

  • 3.    Жалилов Ш. Кучли давлатдан — кучли жамият сари: Тажриба,


    таҳлил, амалиёт. — Т.: «Ўзбекистон», 2001,

  • 5.    Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислохотлар стратегияси. “Академия”Т.

  • 6.    Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий

    мақолалар тўплами). — Т.: 2003.

“Deutschland” журнали, 2000, №5.

Список литературы Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Анхайер Хельмут. Гражданское обхество и "третий сектор". "Deutschland" журнали, 2000, №5.
  • Гегель Г. В. Философия права. - Москва: Мусль, 1990.
  • Жалилов Ш. Кучли давлатдан - кучли жамият сари: Тажриба
  • таҳлил, амалиёт. - Т.: "Ўзбекистон", 2001
  • Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислохотлар стратегияси. "Академия"Т. 2009.
  • Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий мақолалар тўплами). - Т.: 2003.
Статья научная