Жахонга машур шарнинг биринчи муаллими

Автор: Умматулов Т., Осимова Х.

Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3 (81), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада жаҳонга машҳур Шарқнинг биринчи муаллими Абу Наср Фаробийнинг таълим-тарбияга оид илмий ва фалсафий қарашлари тадқиқ этилган.

Маънавият, маънавий мерос, уйғониш даври, шарқ мутафаккирлари, қадрият

Короткий адрес: https://sciup.org/140293169

IDR: 140293169

Текст научной статьи Жахонга машур шарнинг биринчи муаллими

Илк ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқда ал-Киндий, ар-Розий, Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Ибн Рушд каби бир қанча буюк мутафаккирларни етиштириб чиқарди. Улар феодализм ва мусулмон маданияти ривожланаётган бир шароитда ўз асарларида илғор ғояларни ишлаб чиқдилар ва бу ғоялар аста-секин Европага ўтиб, Уйғониш даврини ғоявий жиҳатдан тайёрлашда муҳим рол ўйнади. Фаробийнинг илмий мероси фавқулодда бениҳоя бой, кўп қиррали ва ҳар томонламадир. Абу Наср Фаробийнинг буюк табиий-илмий ва фалсафий мерос кўп мавзу, муаммоларни, хусусан билиш назарияси туради. Мутафаккирнинг барча асарлари (улар 160 дан ортиқ) ўзининг мазмун моҳияти, мақсад-йўналиши билан гносеология масалаларига, яъни билиш назариясининг энг муҳим муаммоларига бағишланган. Мутафаккирнинг каламига мансуб булган табиий илмий ва ижтимоий-фалсафий асарларнинг барчаси билиш назарияси учун битмас-туганмас манба х,исобланади. Ушбу бобда Абу Наср Фаробийнинг илмий ва назарий концепциясини тадқиқ этишга интиламиз.

Фаробий Афлотун ва Арасту изидан бориб, ҳақиқатини айнан очиб бериш имкониятига қодир, деган хулосага келади. Ушбу ўринда Форобий, идеал давлатни файласуф ҳоким бошқариши зарур, донишманд ҳукмдор кенг омманинг тўғри йўлга солиш учун нотиқлик ва шеърият қобилиятларини ҳам эгаллаган булади,- деган фикрни илгари суради. Юкоридаги фикрлар, кискача булсада, курсатадики Фаробий табиий-илмий, ижтимоий фанлар, билиш назарияси каби умумфалсафий масалаларни ёритар экан, энг аввало, ақл ва фалсафий тафаккур муаммоларини ўртага қўяди. Билим ва ақл муаммоларини таҳлил этишда Фаробий антик дунё мутафаккирлари томонидан ҳамда ўз математика, астрономия, филология, мусиқа ва бошқа фанларга доир билимлардан кенг куламда фойдаланди.

Абу Наср Фаробий (873-950) мусулмон шаркида Аристотелдан кейин “иккинчи устоз” унвонига муяссар бўлган йирик мутафаккир ва аллома. Уинг каламига 160 дан заёд асар мансуб булиб, улар асосан табиий-илми й ва фалсафий муаммоларни шарҳлаш ҳамда бу соҳаларнинг долзарб масалаларни таҳлил қилишга бағишлаган. Абу Наср Фаробий йирик файласуф, тилшунос, логик, математик, астроном, кимёгар, шифокор, психолог, этик, мусиқа санъатининг йирик назариётчиси, грек маданияти, фани ва фалсафасини яхши эгаллаган, ўзининг бутун ҳаёти, ажойиб талантини табиий фанлар, илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикр ривожига баFишланган энциклопедик олим эди. Унинг фикрича, инсон шунлай маҳлуқотки, у фақат жамиятда ўз э^тиёжларини кондириш ва маънавий даражага кутарилиши мумкин.

Абу Наср Фаробий энг йирик аристотельшунос, унинг фалсафаси, табиий-илмий назарияси ва асарларини чукур билган файласуф ва педагог олим эди. Шунинг учун ҳам Фаробийнинг ҳаётлигидаёқ “алмуаллим ас соний” (иккинчи устоз). Яъни иккинчи Аристотель деб фахрий ном атаган эдилар.

А.Н.Фаробий Аристотель асарларини араб тилига биринчи бўлиб мукаммал таржима қилган. Унгача таржимонлар Аситотель асарларини сифатли таржима қила олмаганлар. У Аристотельнинг “Категориялар”, “Аналитика”, “Топика”, “Поэтика”, “Риторика” ва бошқа асарларини таржима қилган. Фаробийнинг купгина асарлари йуцолиб кетган, улардан бир нечтасигина бизгача етиб келган. Шу жумладан унинг “Фазилатли шаҳар аҳолисининг қарашлари”, “Эҳсонул улум”, “Платон ва Аситотель фалсафасининг мацсади”, бу асарда Аристотельнинг “Органон” номли асарига шархлар берилган. “Ассиёсат ал мадний” китоби ахлоц, сиёсат масалаларига бағишланган эди. “Мусиқанинг улуғ китоби”да жуда кенг равишда мусиқа назарияси ерилган. Фаробий математика, геометрия фанларининг абстракт маънода тушунмай бу фанларнинг объекти табиий, унинг предметлари улардаги ўзгаришлар эканлигини, бу фанлар табиатдаги предметларни қўшиш, айриш, кўпайтириш, бўлишдан келиб чиққанини ва яна шулар учун хизмат цилишини таъкидлаган.

Фаробийнинг фалсафий қарашларида ўзига хос зиддиятлар мавжуд. У ўз ижодида фан ва фалсафани дин таъсиридан цутцаришга, шунингдек, Аристотель томонларини неополотонизм мистикаси таъсиридан озод қилишга уринади. Фаробий, асосан, Аристотель фалсафасини, унинг энциклопедик меросини тарғиб қилди ва ривожлантирди. Унинг таълимотига, моддий олам табиатдан ташқарида яшовчи худо томонидан яратилган: Худонинг ўзи ҳеч қандай материя, масса, сифат ва хусусиятига эга эмас, у ҳеч қандай материя ва моддий дунё ишларига аралашмайди.

Фаробий таълимотига кўра объектив реаллик, материя оламидаги предмет ва ҳодисаларнинг асосидир. Бу моддий асос, унингча, беш бошланғич элементга булинади: хаво, тупроц, сув, ут, осмон. Ердаги турли-туман предметлар Фаробий фикрига кўра тупроқ, сув, ҳаво ва ўтнинг турлича цушилуви оциьатида вужудга келган; осмон жасмлари хам ана шу моддий элементлардан ташкил топган, шунинг учун ҳам осмон ва ер жисмлари шаклан материядир. Шундай қилиб, оламдаги ҳар бир предмет, Фаробий фикрича материя ва шаклдан иборат бўлиб, материя ҳам, шакл ҳам тенг ахамиятга эга булган сабаблардир.

Фаробий бу масалада Аристотелга қараганда бир қадам олға кетган эди. Чунки Аристотель моддий сабабларга қараганда шаклий сабабни бирламчи деб таъкидлаган эди. Бироқ Фаробий материянинг шаклга нисбатан бирламчи эканини тушуна олмади. Унингча ҳаракат материянинг объектив хусусияти, моддий олам эса харакатнинг манбаидир: оламдаги предмет ва ходисалар тўхтовсиз ва тинимсиз ҳаракат ва ўзгаришда ҳаракат ўзгаришининг сабаби эса бошланFич моддий элементларнинг турлича кушилишидадур.

Фаробий билиш назариясида Аристотель изидан бориб, айрим масалаларда ундан ҳам илгарилаб кетган. Унгача моддий олам инсон, унинг сезгиси, ақлидан олдин мавжуд бўлган; инсон ва унинг ақли эса моддий олам ривожининг олий маҳсулидир, инсон ҳайвондан ўзининг сезги аъзолари , табиатни билиш қобилияти, ақли, тили билан фарқланади, инсон моддий оламни бирин-кетин усиб етишга сезги аъзолари оркали била бошлайди ва ундан ақлий билишгача, тафакургача кўтарилади. Лекин Фаробий фалсафасидаги матералистик тенденция диний парда билан ниқобланган эди. Бунинг асосий сабаби уша даврда феодал реакцион мафкура, идеализм ва ислом динини догматик тизимнинг чексиз ҳукмронлиги эди.

Хулоса. Азиз ўқувчи биз буюк бобоколонимиз Абу Наср Фаробий ҳақида жуда киска маълумот бера олдик холос. Бундай улуг сиймони туларок урганиш бир неча илмий-тадкикот ишлари камлик килса керак. Аммо бундай улуғ зотларни ўрганишимиз зарур. Янги Ўзбекистонни қурар эканмиз уни бошкарадиган ёшларни таълимий, тарбивий ишларини ишларини сифатни оширишимиз ва тарбиясини янада такомиллаштиришимиз лозим. Бунинг учун утмиш алломаларимиз меросларини чукур урганишимиз ва уни таълим-тарбия жараёнида қўллашимиз ўйлаймизки, кўзланган мақсадга эришишимиздаги йулимизни ёритиб беради.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1. И.А.Каримов. Буюк максад йулидан OFишмайлик. Т. 1993.

  • 2. А.Зуннунов ва бош. Педагогика тарихи. Т. 2000.

  • 3. М.Нишонов. Шарқ ва Ғарб қарашлари. Қўлланма. Фарғона. 2019.

  • 4.    Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.

  • 5.    Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences , 29-32.

  • 6.    Рафикова, Д. К., & Каримова, Г. Й. (2020). ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. ПЕРЕКРЁСТОК КУЛЬТУРЫ , 2 (1).

  • 7.    Ismoilovich, I. M. (2021, July). ISSUES OF TRANSFORMATION OF EDUCATIONAL EXPERIENCE OF DEVELOPED COUNTRIES. In Euro-Asia Conferences (pp. 227-239).

  • 8.    Абу Наср ал-Фаробий. Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида. //Форобий Фозил одамлар шаҳри. Т. “Халқ мероси,” 1993.

  • 9.    Абу Наср Форобий. Арасту фалсафаси. // Форобий. Фозил одамлар шаҳри. Т. “Ҳалқ Мероси,” 1993.

  • 10.    Usmanov, N., Ganiev, B. S., & Karimova, G. Y. (2021). The Philosophical Basis For The Formation Of Spiritual Maturity Among Young People. Oriental Journal of Social Sciences , 33-37.

  • 11.    Косимова, Х. Н. (2021). КИТОБХОНЛИК КЎНИКМАСИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШДА ОИЛАГА ПЕДАГОГИК ТАВСИЯЛАР БЕРИШ ТИЗИМИ. Scientific progress , 1 (6).

  • 12.    Ismoilovich, I. M. (2021). THE SOCIETY IS AT A NEW STAGE OF DEVELOPMENT PRIORITY IN EDUCATION SYSTEM REFORM FUNCTIONS.

  • 13.    Isroilov, M. (2022). The system of education and its interaction with the concept of spirituality. Asian Journal of Multidimensional Research , 11 (1), 88-93.

Список литературы Жахонга машур шарнинг биринчи муаллими

  • И.А.Каримов. Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик. Т. 1993.
  • А.Зуннунов ва бош. Педагогика тарихи. Т. 2000.
  • М.Нишонов. Шарқ ва Ғарб қарашлари. Қўлланма. Фарғона. 2019.
  • Umaralievich, K. U. SPIRITUAL EDUCATION OF STUDENTS OF PEDAGOGICAL UNIVERSITIES ON THE BASIS OF CULTURAL AND HUMANISTIC APPROACH.
  • Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences, 29-32.
  • Рафикова, Д. К., & Каримова, Г. Й. (2020). ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ. ПЕРЕКРЁСТОК КУЛЬТУРЫ, 2(1).
  • Ismoilovich, I. M. (2021, July). ISSUES OF TRANSFORMATION OF EDUCATIONAL EXPERIENCE OF DEVELOPED COUNTRIES. In Euro-Asia Conferences (pp. 227-239).
  • Абу Наср ал-Фаробий. Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида. //Форобий Фозил одамлар шаҳри. Т. “Халқ мероси,” 1993.
  • Абу Наср Форобий. Арасту фалсафаси. // Форобий. Фозил одамлар шаҳри. Т. “Ҳалқ Мероси,” 1993.
  • Usmanov, N., Ganiev, B. S., & Karimova, G. Y. (2021). The Philosophical Basis For The Formation Of Spiritual Maturity Among Young People. Oriental Journal of Social Sciences, 33-37.
  • Косимова, Х. Н. (2021). КИТОБХОНЛИК КЎНИКМАСИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШДА ОИЛАГА ПЕДАГОГИК ТАВСИЯЛАР БЕРИШ ТИЗИМИ. Scientific progress, 1(6).
  • Ismoilovich, I. M. (2021). THE SOCIETY IS AT A NEW STAGE OF DEVELOPMENT PRIORITY IN EDUCATION SYSTEM REFORM FUNCTIONS.
  • Isroilov, M. (2022). The system of education and its interaction with the concept of spirituality. Asian Journal of Multidimensional Research, 11(1), 88-93.
Еще
Статья научная