Жисмонан тўғри ривожланишида халқ ўйинларининг аҳамияти
Автор: Абдуллаев Абдукаюм Абдулхаевич
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 9 (88), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада талаба қизларни жисмонан тўғри ривожланишида халқ ўйинларининг аҳамияти масаласи таҳлил қилинади. Зеро, халқ ўйинларга шарқ олимларининг берган фикрларида айтиладики рухий, маънавий, биологик ва педагогик мослашиш механизмларини жисмоний юкламаларда аёллар организимининг функционал имкониятларини белгилаб берувчи сифатлар шакилланади.
Халқ ўйинлари, тезкорлик, чаққонлик, эгилувчанлик, куч, чидамлилик, жисмоний сифатлар
Короткий адрес: https://sciup.org/140254927
IDR: 140254927
Текст научной статьи Жисмонан тўғри ривожланишида халқ ўйинларининг аҳамияти
Маданий меросимизнинг узвий ва ажралмас қисми бўлган, авлод-аждодларимизга асрлар мобайнида руҳ, жон ва соғлиқ ато этиб келган халқ ўйинларини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш-миллий қиёфамиз, маънавиятимиз ва қадриятимизни юксалтириш демакдир. Халқ ўйинлари янги соғлом авлодни шакллантиришда ҳам ўта муҳим ўрин тутгани учун биз уларни кўз қорачиғидек асрашимиз, эъзозлашимиз ва улардан оқилона фойдаланишимиз зарур.
Мустақиллик туфайли миллий қадриятлар-миллий онг, тарихий хотира, азалий анъаналар, диний эътиқодлар, халқ ижоди қаторида миллий ўйинлар хам жадал равишда тиклана бошлади. ^ар бир тарихий давр уз уйинларини яратади ва бу уйинлар уз даври кишисини тарбиялашда мухим урин тутади. Уйинлар одамларда яшаш учун энг зарур булган сифатларни шакллантирибгина колмай, балки уларни хар томонлама маънавий, аклий, жисмоний ривожлантиришда ахамиятли хам хисобланган [1].
Тарихий ўйинларни ўрганишда Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғати турк” асари муҳим ўрин тутади. Бу луғатда халқ ўйинларининг 150 дан ортиқ турлари тилга олинади ва уларнинг 20 тасига таъриф берилади. Буюк Хоразм шоири Мухаммад Ризо Огахий узининг ижодий фаолиятида халк уйинларига алохида ахамият беради. Уйинлардаги аклий, рухий, нафосат, маънавият имкониятларини фахмлаган холда, уйин вактида боланинг феъл-атворини тезрок билиб олиш, унинг салбий ва ижобий сифатларини осонрок аниклаш, бемаъни киликларини бартараф этиш мумкин деган дидактик хулосага келади.
Ўйинлар халқ ҳаётининг муҳим қисми бўлганлигини Шарқ алломалари
Фирдавсий, Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий, Кайковус, Алишер
Навоий, Бобур Мирзонинг асарларидан ҳам билса бўлади. Чунки Фирдавсий шохларга хос уйинларни, Беруний кадимги халклар уйинларини, Ибн Сино -уйиннинг шифобахш хусусиятларини, Махмуд KошFарий - туркий халкларга оид куплаб уйин турларининг баёнини, Кайковус - уйинларда катнашиш одоби тугрисида, Алишер Навоий - пахловонлик каби уйинларнинг бадиий ифодасини, Бобур уйинлар завки - шавки хакида жиддий фикрларни изхор этганлар.
Шуни келтириш лозимки, миллий маънавиятимиз мазмунида жисмоний тарбия асосий уринлардан бирини эгаллаган, шундай экан, миллий спорт турларига хам эътиборни янада кучайтиришимиз даркор. Миллий истиклол гояси ва мафкураси халкнинг асрий максадларини ифодалайдиган, утмиш ва келажакни бир-бири билан узвий боглайдиган, унинг эзгу-истакларини амалга оширишга хизмат киладиган гоялар тизими булиб, асосан халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти. Анъана, удумлари ва аждодларимизнинг улмас меросидан озикланади [3].
Спортнинг тарихи нечоFлик утмишга бой булмасин, бизгача етиб келган кулёзмалар, нодир асарлар ва обидалардан маълумки хаёт мухим кадар булган ушбу, ижтимоий соханинг умри балки, уша асарларнинг умридан зиёдроцдир. Европа халклари спорт мусобакалари тарихини бевосита юнон мифологияси билан боFласа, Осиё халклари узларининг эртагу-ривоятлари, афсоналари замирида яшаб келган мардлик, ижтимоий, кахрамонлик Fайрат каби хислатлар, пахлавонлик, азаматлик ва баходирлик сингари фазилатларда мужассам этган. Бежиз эмаски, “Уч огайни ботирлар”, “Маликаи Хуснибод” каби юзлаб эртакларда, “Алпомиш”, “Ойсулув” достонида мадх этилган кахрамонларни узида жо этмокка шайланган не-не юрт углонлари ва кизларнинг номи абадул-абад бокийдур.
Мамлакатимиз этно-психологиясига бир назар ташлайдиган булсак, халк харакатли уйинлари узининг хилма-хиллига карамасдан, умумий конуниятларга буйсинади. Шу билан бирга, мамлакатимиз мавжуд анъаналари, ишлаб чикариш усуллари, халкнинг характери ва иклим жараёнларига богликдир. Ушбу уйинлар болаларда ирода сифатларини шакллантиради, маънавий сифатларни, айникса катталарга хурмат, жисмоний бакувватлик, соFлик, одиллик, мардлик, бир-бирига узаро ёрдам каби фазилатларни тарбиялашда мухим восита булиб хизмат килади. Хозирга кадар уйналадиган халк харакатли уйинлардан “Аргимчок”, “Аркон тортиш”, “Хирк тош”, “Отиб кочар”, “Октеракми - кук терак”, “Куп тош”, “Ок суяк”, “Бобил така”, “Эшак минди”, “Дулки”, “Чиллик”, “Кес-кес” каби уйинлар узбек халк кадриятларнинг ажралмас кисмидир [4].
Халқ ҳаракатли ўйинларда ҳар бир халқнинг азалий қадриятлари, миллий анъана урф-одатлари уз аксини топган булади. Шу жумладан, узбекона уйинларда халкимизнинг куп йиллар давомида туплаган бой маданий мероси, болаларни жисмоний бакувват ва аклан баркамол килиб тарбиялашдек фацат узбекларгагина хос булган тарбиявий тамойилларимиз уз аксини топган.
Халқ ҳаракатли ўйинларининг соғлом авлодни тарбиялашдаги акамияти ката экан ёшларни соFломлаштириш, умуминсоний цадриятларни урганиш ва сацлаш, ватанпарварлик, уртоцлик ва дустликни тарбиялаш, миллий урф-одатларимизни цадрлашга ургатиб борар экан, мутахассисларимиз, тарбиячиларимиз цанча изланса оз [5].
Абдулла Авлонийнинг фикрича, соFлом фикр, яхши ахлоц, илм-маърифатга эга булиш учун баданни кар томонлама тарбия цилиш зарур.
Қизларни жисмоний тарбиялашда халқ ҳаракатли ўйинлари ва миллий жисмоний тарбиямизни яна чуқурроқ тадбиқ қилиш шу куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Таълим тизимида жисмоний тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришда, хусусан, жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишда таълимнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланиш давр талаби булиб келмоцда.
Халқ педагогикасида қизларни ватанпарварлик, она юртга меҳр, садоқатлилик, меҳнатсеварлик, катталарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга катта акамият берилади. Халк педагогикасида халцнинг улугворлиги, цадр-циммати мекнатсеварлиги, эрксеварлиги ва дустликка садоцати кам ифодаланган. Халцнинг энг яхши анъаналари инсонпарварликни, камтарликни мекмондустликни ва катталарга курматни, асрлар давомида мекнаткаш халц орасида расм-русумга айланган ажойиб хислатларни узида гавдалантиради [6].
Мактабгача ёш даври қизларнинг ривожланишида муҳим босқич бўлиб ҳисобланади. Мана шу даврда қизларнинг саломатлигига, жисмоний ривожланишига ва ҳаракат маданиятига замин яратилади. Жисмоний машқларни танлаб олишда умуман боғча қизлари учун эмас, боғча ёшидаги қизларнинг аниқ гуруҳларини ҳисобга олиш лозим. Халқ ҳаракатли ўйинларини ташкил этган катта ёшдаги кишилар ҳам ўйинларнинг тартиб қоидаларига илк кундан эътибор бериши лозим. Бу қизларнинг тўғри, ростгўй, мард, жасур бўлиб тарбияланишларига ёрдамлашади. Ҳалқ ҳаракатли ўйинлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясига ҳар томонлама таъсир этади.
Шунинг учун ҳам ўйин давомида уларга ростгўйликни, ўртоқларга, дўстона ўйин қилишни, рақибни енгиш ҳақидаги фикрларни тўғри тушунтириш керак. Қизларнинг жисмоний ҳаракатларга бўлган талабини халқ ҳаракатли ўйинлар қондириши мумкин, шунинг учун жисмоний тарбия дарслари билан бир қаторда жисмоний тарбия тадбирларида ҳам халқ ҳаракатли ўйинларидан самарали фойдаланиш мумкин. Бизга маълумки, халқ ҳаракатли ўйинларининг барчаси қизларни соғломлаштириш, жисмоний, маънавий ва ақлий ривожлантиришга қаратилган. Жисмоний тарбия дарсларида қизлар организмига ҳар тарафлама ижобий таъсир этувчи турли машқ ва халқ ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиб бориш лозим. Ўқитувчи ҳар бир дарснинг аниқ вазифасини назарда тутиб, ана шу вазифани амалга оширишга ёрдам берадиган ўйинларни танлаши керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Йўлдошова Р. Ўзбек халқ ўйинларининг тарбиявий аҳамияти.
-
2. Насриддинов Ф.Н., Шатерников Э.Х. Инсон омилини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спорт. – Т.: 1999.
-
3. Нормуродов А.Н. Жисмоний тарбия. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996.
-
4. Солиев Х. Маънавий меросимизнинг халқимиз равнақидаги аҳамияти.
-
5. Усмонхўжаев Т., Мелиев Х. Миллий харакатли ўйинлари. – Тошкент: 2000.
-
6. Усмонхўжаев Т., Ходжаев Ф. 1001 ўйин. Ибн сино. – Тошкент: 1990.
-
7. Усмонхужаев, Ходжаев Ф. Харакатли ўйинлар. - Тошкент: 1992.
-
8. Қорабоев У. Ўзбек халқ ўйинлари. – Тошкент: 2001.
-
9. Қосимов А.Ш. Харакатли ўйинлар (методик кўлланма) - Т.: 1983.
Т.: “Ўқитувчи” 1992. .
Республика илмий анжуман. – Бухоро: 2002.
"Экономика и социум" №9(88) 2021
Список литературы Жисмонан тўғри ривожланишида халқ ўйинларининг аҳамияти
- Йўлдошова Р. Ўзбек халқ ўйинларининг тарбиявий аҳамияти. Т.: “Ўқитувчи” 1992. .
- Насриддинов Ф.Н., Шатерников Э.Х. Инсон омилини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спорт. – Т.: 1999.
- Нормуродов А.Н. Жисмоний тарбия. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996.
- Солиев Х. Маънавий меросимизнинг халқимиз равнақидаги аҳамияти. Республика илмий анжуман. – Бухоро: 2002.
- Усмонхўжаев Т., Мелиев Х. Миллий харакатли ўйинлари. – Тошкент: 2000.
- Усмонхўжаев Т., Ходжаев Ф. 1001 ўйин. Ибн сино. – Тошкент: 1990.
- Усмонхужаев, Ходжаев Ф. Харакатли ўйинлар. - Тошкент: 1992.
- Қорабоев У. Ўзбек халқ ўйинлари. – Тошкент: 2001.
- Қосимов А.Ш. Харакатли ўйинлар (методик кўлланма) - Т.: 1983.