Зомин - табиати ва тарихи гўзал ўлка
Автор: Namozboyev Sh.I.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 8 (99), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур маколада юртимизнинг сулим ва гўзал ўлкаларидан бири булган Зоминнинг табиати ва тарихи хакида суз юритилган.
Цивилизация, меъморчилик, ҳунармандчилик ва пазандачилик санъати, зиёрат туризми, зиёратгох, микрорельеф
Короткий адрес: https://sciup.org/140300574
IDR: 140300574
Текст научной статьи Зомин - табиати ва тарихи гўзал ўлка
Ўзбекистон ўзининг бой тарихи, маданияти, жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган олиму, алломалари, беқиёс маданий мерос объектлари,
қадимий меъморчилик, ҳунармандчилик ва пазандачилик санъати билан бир қаторда, зиёрат туризми йўналишида ҳам юксак салоҳиятга эга минтақа ҳисобланади.
Бу борада мамлакатдаги сўлим ва бетакрор ўзига хос табиатга эга бўлган
Зомин алоҳида ўрин тутади.
Ўрта асрларда гуллаб яшнаган ва Буюк Ипак йўли устида жойлашган
Уструшонадаги энг катта тарихий шаҳарлардан бири бу – Зомин. Бу шаҳар Ўрта аср араб манбаларида атрофлича ёритилган. Зомин қадимда Сарсанда,
Сусанда, Сабза номлари билан ҳам юритилган. У Фарғонадан Суғдга бориш йўлида жойлашган бўлиб, у ерда йўловчилар учун қўноқ бор. Зомин оқар сувли, боғдор ва узумзор жой. Унинг шарқи тоғлар, ғарби эса чўл билан
қопланган. Шаҳар Зоминсувнинг ҳар иккала соҳилида жойлашган.
Оға Бургутли ўзининг «Жиззах вилояти зиёратгохдари» рисоласида Зомин ҳақида шундай дейди: «Зомин атамаси «Авесто»да тилга олинган «Зомёд» фаровонлик фариштаси номи билан боғланган. Мазкур шаҳарнинг тарихи зардўштий ота-боболаримиз замонаси, милоддан аввалги VII-V асрлар билан ўлчанади».
Ҳозирги Зомин ҳудудида материаллари яхши сақланиб қолган тўрт ёдгорлик бор. Улардан бири Ўрдатепа туман марказининг жанубий қисмида жойлашган. Унинг иккинчи номи Қўрғонтепа эканлиги ҳам маълум.
Навбатдаги ёдгорлик Оқтепа бўлиб, у Зоминсувнинг ўнг соҳилида жойлашган. Қазишма ишлари бу тепалик қорахонийлар даврига тегишли эканлигини кўрсатади. Унинг ғарбий қисмида насронийлар қабристони қолдиқлари ҳам бор.
Ёдгорликнинг микрорельефи унинг чор атрофида зинч уйлар бўлганлигини кўрсатадики, унинг ҳудуди ҳозирги ҳокимият биноси ҳудудига
қадар давом этган.
Тўртинчи ёдгорлик Жартепа эса Зоминсувнинг чап соҳилида, Қўрғонтепадан 1,5 км шимолда жойлашган. Ёдгорликнинг шарқий қиялиги сойга томон эниб боради. Унинг пастки қисмидан пахса деворлар қолдиғи топилган бўлиб, улар илк ўрта асрларга, юқори қисми эса охирги корахонийлар даврига тегишлидир.
Хулоса қилиб айтганда, тўрт тепадан Ўрдатепа Зоминнинг қадимги ўрнига «даъвогарлик» қилиб турибди. Аммо у «янги шаҳар» эканлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Ўрта асрларда Сарсанда (Сусанда) деб номланган Зомин учун Оқтепа ва Жартепа «Эски шаҳар»нинг қолдиқлари булиши мумкин. Азлартепа деб номланувчи карвонсаройга келган карвонлар ва сайёҳлар Пешағор, Аржи ва Аччи (қамишзор аччи дейилади) қишлоқларига яқин жойдан ўтган. Азлартепадан бошланган йўл Чиғириқ қишлоғидаги Мозортепадан ўтиб кетган. Ундан эса Оқтепага, яъни Зомин рустагига (қалъаси) етиб борган. Ундан эса давом этиб, қўшни Сабот қалъасига қараб юрилган.
Зомин тумани, асосан, Туркистон тоFи, кисман Молгузар тоFининг 1000-4030 м гача булган баландликларида жойлашган. Унинг геоморфологик ландшафти турлича бўлиб, табиий шароитлари тоғ баландлик поясларига боғлиқ. Айниқса, кенглиги 500 м ва чуқурлиги 450 м тенг бўлган Чўртанга жарлигидаги шаршара, Супа текислиги сайёҳларнинг эътиборини тортиши аник.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Уструшона ҳудудидан етишиб чиккан алломалар орасида Зоминда тугилган улуF зотлар хам талайгина.
Улардан Абу Касир Сайф ибн Зохид аз-Зоминий, Абу Сахл Ахмад ибн Мухаммад ибн Яздоз ар-Розий аз- Зоминий, Шайх Исрофил аз-Зохид аз-Зоминий, Мухаммад ибн Асад аз-Зоминий, Абу Жаъфар Мухаммад ибн Асад ибн Товус аз-Зоминий, Ахмад ибн Мухаммад Руёний шулар жумласидан.
Шу жиҳатдан Зомин қадимий зирёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга бой худуд хисобланади.
Бу ерда Зомин шаҳарчасидан 5 километр чамаси узоқликда, Зоминдан тоғ оша Бахмалга борадиган йўл ёқасидаги тепаликда жойлашган «Кўк тўнли ота» зиёратгоҳи, Зомин туманидаги сўлим Пешағор қишлоғининг юқори қисмида жойлашган ва 1291 йилда таваллуд топган улуғ олим Мавлоно Муҳаммад
Пешағорий дафн этилган «Хўжаи Сароб ота» зиёратгоҳи каби 15 дан ортиқ манзил ўрин олган.
Айтишларича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Самарқанд тахтини қўлдан бой бериш арафасида Жиззах ҳудудида ўзининг оғир ва таҳликали кунларини бошидан кечирган. Афғонистонга ўтиб кетиш палласида Зоминда ҳам яшаб турганлиги тарихий манбаларда қайд этилган. Бу воқеалар «Бобурнома»да ҳам ўз аксини топган. Ўшанда Бобуршоҳ 15-16 ёшли ўспирин бўлган.
Зоминнинг Бешкуби қишлоғи ҳудудида яна бир ажиб зиёратгоҳ жой олган. Ушбу қишлоқ ҳудудида иккита археологик тепалик бўлиб, бири «Қилич Бурҳониддин авлиё», иккинчиси «Саййид Бурҳониддин авлиё» деб аталади. Ушбу зиёратгоҳларнинг қизиқарли жиҳати шундаки, икки теппаликда ҳам қадимий қабрлар мавжуд бўлиб, уларнинг узунлиги 12-15 метрни ташкил этади.
Зомин шунингдек маданларга бой, шифобаҳш булоқлари билан ҳам машҳурдир. Хусусан, ҳудуддаги Бешбулоқ қишлоғининг устида археологик манзиллар қуршовида жойлашган “Бешбулоқ ота” зиёратгоҳи ўзининг шифобахш булоқлари билан машҳур. Бу ердаги тепалик остида ғор-чиллахона бўлган.
Маҳаллий аҳоли ҳамда турли ташриф буюрувчилар томонидан Зоминдаги булоқлар қатори у ердаги зиёратгоҳларнинг инсон саломатлигига, баъзи бир касалликларга даво бўлиши айтилади.
Хусусан, Зомин тумани Қушчи болғали қишлоғида жойлашган “Хўжакўндаланг” зиёратгоҳини бунга мисол келтириш мумкин.
Зиёратгоҳни маҳаллий аҳоли Парпи ота деб ҳам атайди. Сабаби ушбу зиёратгоҳга зиёратчилар кўпроқ ёш болаларда учрайдиган, халқ тилидаги «парпи», «нимжонлик», илмий тилдаги «кахекция» касаллигини даволаш учун келади. Парпи (нимжон) касаллиги илмий тилда “кахекция” бўлиб, унинг клиник белгилари моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида боланинг ориқлаб, мускул массасининг камайиб кетиши билан характерланади. Бунда боланинг иштаҳаси тамоман йўқолади, таъм билиш сезгиси бузилади.
Кахекциянинг даражаси касалликнинг пайдо бўлиш сабабларига ва йўқотган оғирлигига қараб белгиланади. Зиёратчилар бу ерга келиб хонақоҳ ёнида жойлашган ғорсимон ғовакдан болани уч маротаба айлантириб, ўзларига хос кичик маросим ўтказиб кетишади. Ривоятларга қараганда, бу ерга ихлос билан келганлар, албатта, шифо топишган.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. https://www.uzbekistan.travel/uz/o/zomin-milliy-tabiat-bogi
-
2. www.ziyouz.com
-
3. https://xabar.uz/jamiyat/tog-urushi-va-makedonskiy-qurgan-shahar-zomi
"Экономика и социум" №8(99) 2022
Список литературы Зомин - табиати ва тарихи гўзал ўлка
- https://www.uzbekistan.travel/uz/o/zomin-milliy-tabiat-bogi.
- www.ziyouz.com.
- https://xabar.uz/jamiyat/tog-urushi-va-makedonskiy-qurgan-shahar-zomi.