Абдулла Авлонийнинг мусиа саньати аидаги мулоазалари
Автор: Ботирова М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Абдулла Авлонийнинг мусиқа саньати ҳақидаги мулоҳазалари фикр юритилган.
Мусиқа, санъат, адабиёт, илмий мухит, адабий мухит
Короткий адрес: https://sciup.org/140260658
IDR: 140260658
Текст научной статьи Абдулла Авлонийнинг мусиа саньати аидаги мулоазалари
Калит сўзлар: мусиқа, санъат, адабиёт, илмий мухит, адабий мухит
Урта Осиё ижтимоий-сиёсий, маданий х,аётида му^им урин тутган жадидчилик ҳаракати, адабиёти ва санъатининг йирик намоёндаларидан бири бўлмиш Абдулла Авлоний миллий театр ва мусиқа санъати равнақи, халқимизни маънавий қашшоқликдан қутқариш, умумхалқ маданиятини юксалтириш йулида фаол иш олиб борган сиймолардандир.
Абдулла Авлоний (1878-1934) утган асрнинг бошларида уЙFOниш даври арбоблари сингари шоир, драматург, актёр, таржимон, мусиқа йигувчи, журналист, Европа илFор фан-техникаси, маданияти тарафдори сифатида бўй кўрсатди. Унинг ёзма драматургия ва театр санъатига кушган х,иссаси ^а^ида талайгина илмий-оммабоп ма^ола ва асарлар эълон килинган булса-да, аммо ижодкорнинг мусика санъатига муносабати тўғрисида жуда кам ёзилган. Ҳолбуки, у барча жадид зиёлилари каби бу соҳага ҳам муносиб улуш қўшган. Унинг икки жилдлик «Танланган асарлар»ига киритилган шеърлари, мақолалари, пьесалари шундай демоққа асос беради. Адиб асарлари унинг бадиий-эстетик қарашлари ниҳоятда юксак бўлганини, хусусан, ёшликдан мусиқа санъатига ихлос қўйганини ва бу ихлос илк бор театрчилик ҳаракатига аралаша бошлаган кезларида авж олганини, айниқса, «Турон» труппасида фаолият кўрсатган даврида кучайганини кўрсатади.
Маълумки, ХХ асрнинг бошида Туркистоннинг катта шаҳарларига турли миллат театр труппалари, хусусан, татар, арман, озарбайжон, рус санъаткорлари ижодий сафарга келишган (бу ўша давр матбуотида кенг ёритилган). Уларнинг таъсирида Абдулла Авлоний ўзбек театр санъатининг пойдевори бўлган Европа типидаги «Турон» труппасининг (1914 йил) раҳнамоларидан бирига айланди. У театр санъатининг халқ онгига таъсири ҳақида «Театр хусусида мунозара» мақоласида «Тиётр ҳар бир миллатнинг ямон урф ва одатларини йўқ қилмак учун, ўзини аҳволини тузатмак учун боқадурғон ойинасидир» (Авлоний А. Танланган асарлар. 2-жилдлик. 2 жилд. Т. Маънавият,1998 .221-бет.), - дейди. Авлоний илғор турк ва озарбайжон, татар драматургияси билан танишиб, энг яхши асарларни, жумладан Жалил Мамадқулизоданинг «Ўликлар», «Уй тарбиясининг бир шакли», «Жаҳолат» драмаларини ўзбекчага таржима
қилди, режиссёр ва актёр сифатида труппа фаолиятида фидокорона қатнашди. 1914-1916 йилларда Тошкент ва Фарғонада чиқиб турган газета ва журналларни варақлаб кўрсангиз, труппа фаолияти, Авлонийнинг режиссёрлик ва актёрлик маҳорати ҳақида ёзилган мароқли мақолаларни кўплаб учратасиз.
«Турон» труппасининг илк қадамларида сўзсиз Авлонийнинг ўрни катта. Труппа репертуарининг шаклланишида, мусиқий безагида унинг қўли борлиги яққол сезилади. Театрнинг биринчи «қадамларидан бошлаб мусиқа санъатига катта ўрин берилган. Труппанинг матбуотда босилган эълонлари бу фикрни тасдиқлайди. Ҳатто эълонлардан бирида танаффус пайтларида Султонхон танбурчи (ушбу даврнинг энг нуфузли тамбурчиси.) турли машқларни ижро этиши маълум қилингани кишини ҳайратга солади.
Авлоний ана шу жараёнга қизғин аралашгани сабабли мусиқанинг инсон, жамият ва театр санъатидаги ўрни ва ролини чуқур англаб этди. Бу хусусият унинг Сидқий Руҳулло (Машҳур Озарбайжон хонандаси. Туркистон санъаткорлари билан яқин алоқада бўлган.) билан ҳамкорликда У.Ҳожибековнинг «Лайли ва Мажнун» операсини саҳналаштиришда ҳам актёр, ҳам хормейстер сифатида иштирок этиши чоғида янада тараққий этди. Шунингдек, талайгина ҳофизу созандалар билан учрашувлар, суҳбатлар чоғида миллий мусиқа жанрлари, йўлларини ўрганди, маънавий хазинасини миллий куй номлари ва оҳанглари билан бойитди, Бу билан кифояланмай санъат ҳақида танқидий мушоҳада юритишга одатланди. Мусиқа санъатининг инсон тарбиясида муҳим ўрин тутишини, айниқса ёшларни тарбиялашда имконияти кенг эканлигини барча жадид зиёлилари каби теран илғади. Унинг 1922 йилда «Инқилоб» журналининг биринчи сонида босилган «Санойиъ нафиса» мақоласи фикримизни ҳар жиҳатдан далиллайди. Авлоний оммабоп тарзда фикр юритиб, одамлар қадим замонларда "дунё юзида инсон болаларининг санойиъ нафисага қўйган биринчи одимлар"ини, «дилларидаги таъсир ва ҳиссиётни тўхтата олмаганлар ва эришилгандан қаноатланмасдан тинч ётмаганлар, жим турмаганлар», «табиатнинг ясаган ва ўсдирган, вужудга чиқарган жонлик ва жонсиз нарсаларини синчиклаб текшириб қарай бошлаганлар»ини тушунтиради.
«Барги дарахтон сабз дар назари ҳушёр, Ҳар варақаш табиати рўзғор»,
Яъни, дарахтларнинг ҳар бир яшил, барги, хушёр (кишиларнинг) назарида бу турфа оламнинг варақларидир дейди (Авлоний А. Танланган асарлар. 2-жилдлик. 2 жилд. Т. Маънавият,1998. 235-бет.). Адиб бу билан муси^а санъатининг туFилишида табиатга нисбатан килинган оддий таклид ётишини бу эса инсонларга алохида рухият бахш этишини куришимиз мумкин.
Маълумки, одамлар кадим-кадимда хаёт ва табиат вокеа-ҳодисаларини, атроф муҳитда кечаётган ўзгаришлар ҳамда жараёнларни доимо ўзларининг ҳаётларига қиёслашган. Табиат гўзаллигини асл ҳолича соддадиллик билан қабул қилишган. Авлоний илмий адабиётда «тақлидчилик даври», «халқ оғзаки ижоди даври» деб аталган пайтларни таҳлил этишда асосан тўғри ёндашади. У тақлид даврини қуйидагича ифодалайди: «баҳор мавсумларида чечакларнинг ҳажрида маст бўлиб сайраган қушларнинг ёқимли товушлари ҳушларига ўтирдида, онлар ҳам ихтиёрсиз равишда шул қушларга товушларини ўхшатмоқ, гўё қуш каби сайрамоқчи бўлдилар». Шоир бу мисол билан инсон қалбида пайдо бўлган гўзалликка, мусиқага интилиш, ижод қилиш, ўзига хос оҳанг яратиш майини ва бу майилни туғдирувчи мусиқа ва унинг уйғотувчиси, фасллар келинчаги бахор эканини уктиради. Даврга таъриф бериб: «Улар хам нағма, ашула қила бошладилар. Мана шу даврни санойиъ нафисанинг адабиёт даври дейилур», - дейди.
Авлоний таклидчиликдан аста-секин хакикий ижод даврига утишни тўғри таъкидлаб, «аввалги санъатларига қараганда сўнгги санъатлар (аввалгидан) муҳимроқ ва яхшироқ бўлиб, мутаассир бўлмоқ ҳар кимга насиб булмас эди», -дейди. Бинобарин, у хакикий санъаткорлик хар кимнинг қўлидан келмаслигини, бунинг учун инсонга чин маънодаги истеъдод лозимлигини айтади.
Таклиддан огзаки ижодга, сунг хакикий санъаткорликка утиш замонини, яъни адабиёт даври ҳақида фикр юритар экан, ҳар икки ҳолатда мусиқанинг вазифасини асосан тўғри белгилайди. У «шодлик кунларин(и) шодлик қўшиқ билан тасвир қилсалар, ғамлик кунларин(и) қайғулик ашулалари билан изхор килар эдилар», -дейди. Яъни, мусиканинг факат маиший томонини эмас, балки фалсафий жихатини хам унутмайди.
Авлоний инсон овози - энг биринчи мусика асбоби эканлигини ва кадимги кишилар «гўзалларидан, маҳбубаларидан, борларидан ажралганликларин(и) бошқа ўртоқларига ҳам маълум қилар эдилар», деб кадим замонларда ишк-мухаббат, хис-туЙFулар билан богликлигини айтиб, лирик мусиқанинг пайдо бўлиш сабабларини очади. Шунингдек у жўнгина булса-да, илк мусика чолгу асбобларининг яратилиши хакида хам тахминлар қилади: «Дарахтларнинг шохларига илиниб қолгон
ҳайвонларнинг ичакларин ҳавонинг таъсири билан кўриб, шамолнинг таъсири билан «тинFир-тинFир» килган товуши кунгилларига утурди, хуш келди. Узларининг ашула ва кушикларига жур-журавозлик килмок учун
ҳайвон ичакларидан «тор» ясаб, мусиқий асбобларин юзага чиқардилар», деб мусиқа санъати ўз тараққиётида янги бир босқичига ўтганини таъкидлайди. «Бу санъатлари аввалларига қараганда энг нафис, энг муҳим, энг руҳлик бир санъат бўлиб чиқди. Лекин онлар бу санъатларни текширув ва қайғирув орқасида чиқордиларда, бизларга ёдгор ўлароқ қолдириб, ўзлари кўздан ниҳон ўлдилар» деб, мусиқани оддий тақлиддан ижод ва чин бадииёт ҳосиласи даражасига кўтарилишини «нафис санъат» деб, унинг яратувчилари-бастакорлар ном-нишонсиз утиб кетганларини уктирмокда. У даврни аниқ кўрсатишдан тийилиб, ўрта асрлар нафис санъатига ишора қилар экан, миллий мусиқа бисотимиздаги қадимий «Сайра булбул, сайра чинорни шохи синсун, ёр айриламан деди, айрилиб кўнгли тинсун» деб бошланувчи халқ қўшиғини тилга олади. Авлоний мусиқа санъатининг пайдо бўлишига оид қисқагина мақоласида кўпгина қизиқарли кузатувларни келтиради ва асосан тўғри хулосалар чиқаради. Мусиқа илк бор табиатга оддий тақлиддан бошланганлигини, мусиқа санъатининг асосий жанрларини, яъни мавсумий, маиший ва лирик қўшиқларнинг келиб чиқишини эслатиб қўяди. Мусиқага юракдан берилгани боис ёзган
«Мусиций» сарлав^али шеърида мусицанинг таъсир куч-цудратини батафсил ифодалайди.
НаFма созингдир мадори жисм, цудсий сузларинг, Рухбахшодур садо цилганда, уижрон кузларинг.
Авлоний мусиқани ўлик вужудга жон киритувчи гўзал қиёфада тасвирлайди. Мусиқа садоси инсоннинг руҳини бўйсундириб ўзига мухлис қилади, минг жонларни ўйнатади. Кимки умрида бир маротаба мусиқа садосини эшитса, унга абадий шайдо бўлиб қолади. Санъат инсон қалбига шодлик бағишлаб, ўзига асир қилиб олади. Мусиқа булоғидан минглаб жонлар таъсирланган, мафтун бўлган, «мурда диллар», яъни ўлик диллар ҳам унинг таъсиридан дармон олади ва тирилади, ҳаракатга келади. Санъатни англаган, ундан баҳраманд инсоннинг рухияти пок бўлиб, ёмонлик томонига ўзгармайди, бузилмайди деб ҳисоблайди Авлоний. Шу билан шоир мусиқа инсон руҳини, маънавиятини поклайдиган, тарбиялайдиган кучга эгалигини таъкидлаб, қадимги юнон файласуфларининг «покланиш» («катарсис») тушунчасига ҳамфикрлик билдиради.
Суйлаган кимдур дауонингдан азал асрорини,
НаFманг очгай элни афкорик тузар жонторини.
Яъни мусиқа илоҳият билан бевосита боғлиқ бўлган мўъжиза. Инсонга яратгучининг сирини сўзлаган ким? Албатта, нағма. Чунки нағма - халцнинг тафаккурини очади, жонларнинг-жамиятнинг бемор вужудини даволайди, жон томирини тузатади. Сабаби, нағмасоз (созанда, бастакор) цудсий-илоуий поклик сузини айтиб, инсон ва жамият вужудига цувват беради, чунки, Ҳижрон сўзлари (шоирнинг тахаллусларидан бири) хаста халц рууини даволовчи куй, оуанг, садо, жон ато этувчи малуам деб айтишимиз мумкин.
Авлоний шеърда мусицанинг илоуиёна таъсир цувватини таърифлаш билан кифояланмай турли мусиқий атамаларни келтиради:
«сомеъ» - тингловчи, эшитувчи маносини билдиради; «тараннум» - оҳанг, куй; «такаллум» - қўшиқ, ашула; «нағмасоз» - куй ёзувчи, бастакор. Адиб мусиқани нафақат санъат, балки фалсафа, дин, тиббиёт ва умуман коинот билан боғлиқ бўлган яхлит бир ҳодиса сифатида ўзаро мутаносибликда идрок этади. Унинг мусиқа инсон руҳига, маънавиятига қанчалик кучли таъсир кўрсатиши, таълим-тарбияда муҳим рол ўйнаши ҳақидаги фикр ва тушунчалари барча жадид зиёлиларига хос бўлиб, қадимий Шарқ мусиқашуносларининг фикрларига монанд келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
-
1. Авлоний А. Танланган асарлар. 2-жилдлик. 2 жилд. Т.
-
2. Авлоний А. Танланган асарлар. 2-жилдлик. 2 жилд. Т.
-
3. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд. -Москва, 1981. -Б. 270.
-
4. Балдауф И. XX аср ўзбек адабиётига чизгилар. -Тошкент, 2000. -Б.8.
-
5. Ризаев Ш .. Жадид драмаси -Б. 5.
-
6. Балдауф И . XX аср ўзбек адабиётига чизгилар. -Б. 9-10.
-
7. Қосимов Б . Жадидчилик. Миллий уйгониш ва ўзбек филологияси масалалари. - Тошкент. 1993. –Б. 21-22.
-
8. Алимова Д.А. XIX аср охири - XX аср бошнда Бухородаги ижтимоий-сиёсий вазият ва жадидчилик. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш -Тошкент. "Университет". 1999. -Б. 97.
-
9. Каримов И. XX аср бошларидаги тарихий вазият ва жадидчилик ҳаракатининг вужудга
-
10. Жалолов А. Жадид адабиётида миллий озодлик на истиқлол ғоялари. "Ўзбек тили ва адабиёти". 1996 йил, 4-сон. -Б. 16.
-
11. Қодирова М.Иброҳим Даврон.Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2003.
Маънавият,1998 .221-бет.
Маънавият,1998. 235-бет.
келиши.Жадидчилик:ислоҳот,янгиланиш, мустакиллик ва тараккиёт учун кураш (тўплам).-Б. 33.
"Экономика и социум" №7(86) 2021
Список литературы Абдулла Авлонийнинг мусиа саньати аидаги мулоазалари
- Авлоний А. Танланган асарлар. 2-жилдлик. 2 жилд. Т. Маънавият,1998 .221-бет.
- Авлоний А. Танланган асарлар. 2-жилдлик. 2 жилд. Т. Маънавият,1998. 235-бет.
- Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд. -Москва, 1981. -Б. 270.
- Балдауф И. XX аср ўзбек адабиётига чизгилар. -Тошкент, 2000. -Б.8.
- Ризаев Ш.. Жадид драмаси -Б. 5.
- Балдауф И. XX аср ўзбек адабиётига чизгилар. -Б. 9-10.
- Қосимов Б. Жадидчилик. Миллий уйгониш ва ўзбек филологияси масалалари. - Тошкент. 1993. –Б. 21-22.
- Алимова Д.А. XIX аср охири - XX аср бошнда Бухородаги ижтимоий-сиёсий вазият ва жадидчилик. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш -Тошкент. "Университет". 1999. -Б. 97.
- Каримов И. XX аср бошларидаги тарихий вазият ва жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиши.Жадидчилик:ислоҳот,янгиланиш, мустакиллик ва тараккиёт учун кураш (тўплам).-Б. 33.
- Жалолов А. Жадид адабиётида миллий озодлик на истиқлол ғоялари. "Ўзбек тили ва адабиёти". 1996 йил, 4-сон. -Б. 16.
- Қодирова М.Иброҳим Даврон.Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2003.