Адабий таълимнинг масад ва вазифалари
Автор: Тиллабаева Г.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (67), 2022 года.
Бесплатный доступ
Bатанимиз тараққиётининг асосий пойдевори таълим ва тарбия бўлиб, бу борадаги фаолиятимизни ҳар томонлама пухта, аниқ режалар асосида тизимли ташкил этишимиз лозим. Мустақиллик йилларида таълим соҳаси тубдан янгиланиб, ўқитишнинг илғор усул ва методларини амалда қўллаш бўйича улкан тажриба тўпланди. Таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий ўқув-методик база татбиқ этилмоқда.
Адабиёт, китобхонлик, таълим, адабий таълим
Короткий адрес: https://sciup.org/140295784
IDR: 140295784
Текст научной статьи Адабий таълимнинг масад ва вазифалари
ўқувчини тайёрлаш, болаларни бадиий сўздан таъсирланадиган, унинг жозибасини ҳис этадиган, ҳақиқий бадиий асарни танийдиган, ўқиган асарини таҳлил эта биладиган ва ундан ўзига хулоса чиқаришга қобил, ўз қарашларини оғзаки ва ёзма равон ифода эта оладиган, бадиий асар ўқишни ўзининг биринчи ҳаётий эҳтиёжга айлантирган ўқувчи шахсини шакллантириш бош вазифа сифатида туради.
АСОСИЙ ҚИСМ. Маълумки, таълим мазмуни консепсия, ўқув дастури, стандарт, дарслик ва қўлланмаларда экс этади. Таълимда тарбияланувчининг ҳаётий тажрибаси, маълумотларни ўзлаштириш имкониятлари кўп ҳолларда унинг ёш хусусиятига боғлиқдир. Бошланғич синфларда адабиёт предмети ўқитилмайди. Лекин адабий таълимнинг бошланғич узви бўлмиш "Ўқиш китоби" ўқитилади. Бошланғич синф уциш дарсларида адабий-эстетик тарбия бош мацсад сифатида қўйилмайди. Шунинг учун ҳам тизимли тарзда адабий материаллар ҳам берилмайди. Китобда адабий матнлар билан бир қаторда тарих, география, одобнома каби фанларга оид матнлар ҳам берилган. Чунки бу босқичда ўқувчиларнинг а) бехато, равон, ифодали ўқишлари, б) ўқиганларини тушуниш, тушунганларини тушунтира олиши, в) улар асосида оғзаки нутқни ўстириш, г) ёзма нутқни ва саводхонлик ривожлантириш асосий мақсад ҳисобланади. Бошланғич синфларда ўрганилган материалларни эстетик ёки тўла равишда дидактик таҳлил қилишни вазифа сифатида белгиланмайди, балки ўқилган матнлардан дидактик хулосалар чиқарши муҳим саналади. Синф ўқувчиларининг савияси, тайёргарлик даражасига кура 3-4-синфларда матнларни дидактик тахлилига кенг урин бериш мумкин, шунингдек, эстетик таҳлил унсурларини ҳам кирица бўлади. Бу синфларда шеърлар қофиясини топиш, қофиянинг шеър мусиқийлигини таъминлашдаги аҳамиятига эътибор бериш, сўз ўйинларга диққат царатиш эстетик тахлил чизгилари дейиш мумкин. Урта синфларда бошланғич синфларда шакллана бошлаган кўникмалар ривожлантирилади, малака даражасига кўтарилади. Бу босқичда ўрганилаётган асарларни дидиктик таҳлил қилиш устувор вазифа бўлиб, эстетик таҳлил олдинги ўринга чиқарилмайди (яъни асосий вазифа сифатида белгиланмайди). Лекин эстетик тахлил эътибордан социт хам цилинмайди.
Диццат цилинса, дастурга кура 5-синфда даставвал халц OFзаки ижоди намуналаридан мақоллар, топишмоқлар ва эртаклар дарсликка киритилган. Бу ўқувчилар ёш хусусиятига кўра мантиқлидир. Чунки кечагина бошланғич синфдан чиққан болаларни бу адабий материаллар асосида ўқитиш осон, қулай ҳамда кўзланган мақсад, вазифаларга мувофиц келади. БошланFич синфдагидан фарцди улароц матнлар тула дидактак таҳлилга тортилади. Эзгу ишлар, эзгу қаҳрамонлардан ибрат чиқариш, ибратланиш, яхшиларнинг яхшилиги, ёмонларнинг ёмонлиги асоси ва омилларини аниқлаш асарларни ўрганишда етакчилик қилади, цахрамонларнинг характерли томонлари, хатти-харакати, гап-сузлари тахлилга тортилади. Танланган адабий материал сезиларли даражада мураккаблаштирилган. Бола бу ёшда кунма-кун, хафтама-хафта, ойма-ой жисмоний, физиологик, ақлий жиҳатдан ривожланиб боради. Демак, ўқитувчининг вазифаси ана шу ўсишга мувофиқ тарзда танланган дарс материали асосида тарбияланувчининг онги ҳамда маънавий тараққиётини таъмиинлашдир. Бунда асар таҳлилига қўйилаётган талаб ва шаклни ҳам такомиллаштириб бориш зарурати олдинги ўринга чиқади. Таҳлилда қиёслаш, солиштириш, зидлаш каби усулларни кенг қўллаб бориш мақсадга мувофиқ. Аввал болалар кўрган мултфилм, кинофилм қаҳрамонларига, ўрганилган асар образлари, воқелигига қиёслаш учун мурожаат цилинса, аста-секин хаётдаги одамлар, воцеа-ходисалар, ўқилган бошқа асарлар қаҳрамонлари, сюжети солиштириш обекти бўлиб хизмат қилади. Бу кейинги синфларда кенг кўламли ҳикоялар, ҳисса ва романдан парчаларни тўлақонли ўрганиш учун замин ҳозирлайди. Адабий таълим олдидаги бош мақсадга эришиш учун ўқитувчи бадиий асарни ўрганиш йўлларини пухта эгаллаб олиши шартдир. Ўқувчиларнинг фикринигина эмас, балки унинг туйғуларини, қалбини ҳиссиётлар оламини ҳам шакллантиришга аҳд қилган адабий таълим бадиий таҳлилсиз ўз муддаосига эриша олмайди. Чинакам бадиий таҳлил бўлмаган жойда адабиёт ўқитиш фақат қуруқ воқеалар баёнидан ёхуд яланғоч ғоялар тавсифидан иборат бўлиб қолади. Бундай ҳолатда эса бадиий матн ўқувчининг қалбига таъсир этмайди, унинг маънавияти шаклланишига ёрдам бера олмайди.
Адабий асарни дидактик тахлил килишдаги асосий тамойиллардан бири эстетик асосларнинг устиворлиги тамойилидир. Бадиий асар таҳлилидан асосан гўзаллик, нафосат ва эзгулик қирраларини топа билиш етакчи мавқе тутиши лозим. Адабий асарларни таълимий таҳлил килишда индивидуаллик тамойили хам катта урин тутади. Бадиий асар -ижод маҳсули. Ҳар қандай ижод ҳамиша ҳам алоҳида шахснинг алоҳида фаолияти натижасидир. Бинобарин, алоҳида шахснинг алоҳида ўзига хос, индивидуал фаолияти маҳсули бўлмиш бадиий асарни синфдаги барча ўқувчига бирваракайига, ёппасига бериш, етказиш мумкин эмас. Ижодкор юракдан чиққан ҳосилани ёш юракка етказиш орқали ўқувчи шахсини шакллантириш адабий таълим олдидаги мақсад ҳисобланар экан, юракнинг умумий була олмаслигини, синфдаги хар бир ўқувчининг ўзига хос руҳияти, кечинмалар тизими, таъсирчанлик хусусиятлари, эстетик тажрибаси борлигини ҳисобга олиш йўли билангина мацсадга эришиш мумкин эканлиги аён булади.
ХУЛОСА. Дидактик таҳлилни самара билан амалга оширишда ҳиссийлик тамойили ҳам катта ўрин тутади. Бадиий адабиётнинг ўзи ҳиссиётга асосланган ҳодиса экан, уни ўрганиш жараёни ҳам ҳиссиётга йуFрилган булиши табиий ва зарурий бир холатдир.
Адабиётлар :
-
1. Тухлиев Б. Адабиёт укитиш методикаси.- Т.: Янги аср авлоди, 2006.
-
2. Мирқосимова М. Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомиллаштириш асослари. – Т.: Фан, 2006.
-
3. Қуронов Д., Раҳмонов Б. Ғарб адабий-танқидий тафаккури тарихи очерклари. – Тошкент, Фан, 2008.
-
4. Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент, Akademnashr, 2011.
-
5. Nabijonova, F. (2022). Boshlangich sinflarda didaktik oyinlarning ahamiyati: Nabijonova Feruza. Qo'qon universitetining ilmiy materiallar bazasi , 1 (000006).
-
6. Tillaboyeva, G., & Umarova, N. R. (2021). ALISHER NAVOIY ASARLARIDA BADIIY TAXALLUSLARNING QO ‘LLANILISHI. Студенческий вестник , (13-5), 70-72.
-
7. Tillaboyeva, G. S. Q. (2022). ALISHER NAVOIY SHE’RIYATIDA “SHAXS” TUSHUNCHASI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences , 2 (2), 182-196.
-
8. Qizi, G. S., & Umarova, N. R. (2021). The use of anthroponyms and pseudonyms in alisher Navoi's gazelles. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (9), 349-353.
-
9. Tillaboyeva, G. S. Q. (2022). TILSHUNOSLIKDA LIBOS NOMLARI. Scientific progress , 3 (4), 506-514.
-
10. Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1 (1).
-
11. Gulnoza, R., & Lola, K. (2022). OBRAZLAR TALQINIDA LINGVISTIK IMKONIYATLAR. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS) , 2 (Special Issue 3), 91-95.
Список литературы Адабий таълимнинг масад ва вазифалари
- Тўхлиев Б. Адабиёт ўқитиш методикаси.– Т.: Янги аср авлоди, 2006.
- Мирқосимова М. Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомиллаштириш асослари. – Т.: Фан, 2006.
- Қуронов Д., Раҳмонов Б. Ғарб адабий-танқидий тафаккури тарихи очерклари. – Тошкент, Фан, 2008.
- Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент, Akademnashr, 2011.
- Nabijonova, F. (2022). Boshlangich sinflarda didaktik oyinlarning ahamiyati: Nabijonova Feruza. Qo'qon universitetining ilmiy materiallar bazasi, 1(000006).
- Tillaboyeva, G., & Umarova, N. R. (2021). ALISHER NAVOIY ASARLARIDA BADIIY TAXALLUSLARNING QO ‘LLANILISHI. Студенческий вестник, (13-5), 70-72.
- Tillaboyeva, G. S. Q. (2022). ALISHER NAVOIY SHE’RIYATIDA “SHAXS” TUSHUNCHASI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 2(2), 182-196.
- Qizi, G. S., & Umarova, N. R. (2021). The use of anthroponyms and pseudonyms in alisher Navoi's gazelles. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(9), 349-353.
- Tillaboyeva, G. S. Q. (2022). TILSHUNOSLIKDA LIBOS NOMLARI. Scientific progress, 3(4), 506-514.
- Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). THE IMPORTANCE OF INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN ACHIEVING EDUCATIONAL EFFECTIVENESS. Журнал естественных наук, 1(1).
- Gulnoza, R., & Lola, K. (2022). OBRAZLAR TALQINIDA LINGVISTIK IMKONIYATLAR. Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS), 2(Special Issue 3), 91-95.