Агрокластерларни ривожлантиришнинг бугунги аҳамияти ва ўрни
Автор: Курганов Хакимжон Рустамович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агробизнес
Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақола агрокластерларни ривожлантириш зарурлигини, унинг жамият тараққиётидаги аҳамияти ва ўрнини асослайди ҳамда ишлаб чиқилган йўналишлар агрокластерларни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирлар.
Комплекс, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, меҳнат ресурслари, озиқ-овқат ҳавфсизлиги, экспорт
Короткий адрес: https://sciup.org/14125785
IDR: 14125785 | DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10002
Текст научной статьи Агрокластерларни ривожлантиришнинг бугунги аҳамияти ва ўрни
Миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар экспорти ҳажмини янада кенгайтириш, жаҳон бозорларида муносиб ўрин эгаллашни, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, иқтисодиётни ҳар томонлама диверсификациялаш жараёнларини тақозо этади. Янги техник ва ташкилий-технологик ечимларнинг ишлаб чиқилиши, уларни қўллаш бўйича қарорларнинг қабул қилиниши, корхоналарни инновацион лойиҳалар асосида такомиллаштирилиши такрор ишлаб чиқариш жараёнларини янгилаш ҳамда иқтисодий ўсиш учун қўшимча имконият яратади.
Мамлакат иқтисодиётида агрокластерларнинг аҳамияти ва ўрни жуда катта. Унинг ўрни энг аввало мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги салмоғи балан белгиланади. Бугунги кунда мамлакатда яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 70 фоизидан кўпроғи агросаноат мажмуасида ишлаб чиқарилади [5].
Мажмуанинг аҳамияти энг аввало унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг қиммати билан белгиланади. Гап шундаки, агросаноат мажмуасининг охирги маҳсулоти инсонлар кундалик истеъмолига царатилган озиц-овцат ва инсонларнинг шахсий кийим-кечаклари, уй-рузFор буюмлари ҳисобланади. Мамлакат агросаноат мажмуасида озиц-овцатнинг 99 фоизидан купроFи етиштирилади [5]. Мажмуа мамалакатнинг озиц-овцат хавфсизлигини таъминлайди.
Республикамизда етиштирилаётган экспортбоп маҳсулотларнинг қарийиб 3/2 қисмини кластерлар етиштирмоқда ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган қаттиқ валюта тушумини таъминлашда фаол қатнашмоқда. Мамлакат иқтисодиётига тушаётган қаттиқ валюта иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар қилишга, юрт ҳавфсизлигини таъминлашга, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш мақсадларига сарфланади. Ҳозирда қаттиқ валютанинг 60 фоиздан кўпроғи шу мажмуа маҳсулотларини сотишдан тушади. 2015 йил натижаларига кўра мамлакатнинг ташқи савдосидан тушган цаттиц валютанинг 10-12 фоизи пахта толасини сотишдан олинди [4].
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини яхшилаш, давлат томонидан цуллаб-цувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмларини ошириш, озиц-овцат саноатини жадал суръатларда ривожлантириш мақсадида қатор фармон ва царорлар цабул цилинди.
Шунга қарамасдан, жаҳон бозорида мева-сабзавот махсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, бизнинг улушимиз бир фоизга хам етмаяпти.
2020 йилда мева-сабзавот экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш, кейинги уч йилда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш имкониятлари қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлашича, бунга эришиш учун экин ва навларни тўғри танлаш, ҳосилдорлик ва даромадни камида икки-уч баробарга ошириш, исрофгарчиликларни олдини олиш, маҳсулотларни сақлаш, логистика масалалари, экспортни тўғри ташкил этиш лозим[1].
Бугунги кунда дунё бозорларида гилос, ўрик, олхўри, анор, узум, бодом, цитрус мевалар каби маҳсулотларга талаб юқори ва ушбу маҳсулотлар экспорт тушумининг асосий қисмини ташкил этмоцда.
Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида янги ташкил қилинаётган кооперациялар негизида 1 гектардан 5 гектаргача ижара асосида ер ажратиб берилади. Янги боғ ва токзорларни барпо этишга “^ар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 1 триллион сўм йўналтирилади. Мисол учун, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида Фарғона водийсининг 22 та туманида 31 та намунавий кооперация ташкил қилиниши, ҳар бир кооперацияга камида 50 нафардан ишсиз фуқаро аъзоликка қабул қилиниб, уларга фойдаланилмаётган ерлар, субсидиялар ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоцда.
Президентимиз таъкидлаганидек, боғдорчилик ривожи учун аввало кўчат зарур, шунинг учун ҳар йили 20 миллион дона кўчат етиштиришни йўлга қўйиш ва экспорт қилиш имконияти мавжуд, шунинг учун келгуси йилдан ўрик, гилос, шафтоли, хўраки ва саноатбоп узум, анор, ёнғоқ, бодом кўчатлари етиштириш плантанциялари ташкил этишни бошлаш лозим[1] .
Бозор муносабатларининг ривожланиши бозорнинг таркибини белгилайди. Бозор таркибининг шаклланиши кўплаб омилларга боғлиқ. Жамладан, мулк шакли ва хўжалик юритиш усуллари, товар ишлаб чиқарувчилар ва уларни истеъмол қилувчилар сони, баҳоларни назорат қилиш даражаси, тармоққа кириш ва чиқишда қўйиладиган тўсиқлар, муносабатларнинг ривожланганлик даражаси, давлат сиёсати ва бошқалар бозорнинг таркибига таъсир курсатади.
Маълумки, Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 7 февралда “2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” бўйича фармонини қабул қилган эди. Унга кўра, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиц-овцат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш кузда тутилган.
Шунингдек, унда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиц-овцат мах,сулотларини, шунингдек қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган, қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструксия ва модернизатсия қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш, транспортировка қилиш ва сотиш масалалари бўйича тизимли чора-тадбирларни куриш х,ам кузда тутилган.
Бинобарин, мамлакат аҳолисининг иш билан таъминланишида цишлоц хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи ва тайёр маҳсулотлар сотувчи тармоқлар ва хизматларнинг аҳамияти беқиёс. Бу тармоқларни ривожлантириш мамлакатда ишсизлик муаммосини юмшатади ва унга барҳам бериш имкониятларини кенгайтиради, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олади. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирги кунда етиштирилаётган баъзи турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 30 фоизгачаси нобуд бўлмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири агрокластерларнинг етарли даражада ривожланмаганлигидадир. Юқоридагиларни ҳисобга олиб соҳанинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги ўрнини цуйидагилар билан белгилаш мумкин:
-
• қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг нобуд бўлишини олдини олади ва натижада катта ицтисодий самара беради;
-
• аҳолини иш билан таъминлашни яхшилайди, ижтимоий масалаларни ечимини оптималлаштиради;
-
• қишлоқ хўжалигини имкон даражасида бир меёрда молиявий маблаF билан таъминлайди;
-
• аҳолининг турмуш даражасини оширади;
-
• қишлоқ хўжалигини унга хос бўлмаган функсиялардан (маҳсулотни сацлаш, ташиш ва х.з.) озод цилади;
-
• мамлакатнинг экспорт салох,иятини оширади;
-
• аҳолини йилнинг турли фаслларида сифатли маҳсулотлар билан таъминлашни яхшилайди;
-
• қишлоқ аҳолисининг меҳнат малакасини оширади;
-
• мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини сифатли таъминлайди.
Ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуйидаги ҳажмларда қайта ишланмоқда: мевалар – 15%, сабзавот – 10%, полиз маҳсулотлари – 5%, узум – 23%, тери – 26%, жун – 15%, гўшт – 25%, сут – 5%, пахта хомашёси – 25% [4].
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, агрокластерларни ташкил этиш ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Яъни:
-
- корхоналар ишлаб чиқариш жараёнидан эскирган асбоб-ускуналарни чиқариш;
-
- маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инноватсион технологияларни жорий этиш;
-
- янги экспортбоп ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш;
-
- инновациялар ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш;
-
- халқаро талаблар даражасида сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш;
-
- камчиқиндили ва экологик тоза технологияларни жорий этиш каби вазифаларни амалга ошириш корхоналарда ўзига хос хусусиятларни намоён этади.
Хулоса қиладиган бўлсак, агрокластерларини ривожлантириш мамлакатнинг иқтисодий стратегиясининг бош йўналишларидан бир ҳисобланади. Бунда асосий эътибор қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноатни ривожлантиришга қаратилади. Шу асосда агрокластерларни ривожлантириш орқали хорижий инвестицияларни жалб этишга эътибор кучайтирилади. Бу соҳада вужудга келаётган янги қўшма корхоналар янги техника ва технологиянинг кириб келишига олиб келади. Бундан ташқари аҳолини иш билан бандлиги ошишига хизмат қилади.
Адабиётлар рўйхати
-
1. Мирзиёев Ш.М. Мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши. 05.11.2019. www.xabar.uz .
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.
-
3. Г.А.Саматов, И.Б.Рустамова, У.А.Шерипбаева. Қишлоқ хўжалиги иктисодиёти ва менежменти. Учебник. Т.: 2012. – С. 28-41.
-
4. Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. А. – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Учебник. Т.: ТДИУ, 2010. – С.18-32.
-
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги маълумотлари.
-
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.
Список литературы Агрокластерларни ривожлантиришнинг бугунги аҳамияти ва ўрни
- Мирзиёев Ш.М. Мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши. 05.11.2019. www.xabar.uz.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони.
- Г.А.Саматов, И.Б.Рустамова, У.А.Шерипбаева. Қишлоқ хўжалиги иктисодиёти ва менежменти. Учебник. Т.: 2012. - С. 28-41.
- Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. А. - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Учебник. Т.: ТДИУ, 2010. - С.18-32.
- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги маълумотлари.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари.