Ахло - маънавий тадидларга арши курашнинг мафкуравий усули сифатида
Автор: Каримова Г.Й.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-1 (85), 2021 года.
Бесплатный доступ
Глобаллашув шароитида таълим шахсларни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам ўзгалар таъсир доираси домига тушмаслик, улар асири, хизматкорига айланмаслик учун ўзгаларга тақлид қилмай, доимо ўзлигимизга содиқ бўлиб, мунтазам иродали кучга айланмоғимиз лозим.
Ахлоқ, маънавият, таълим-тарбия, баркамол авлод, маънавий таҳдид, мафкуравий иммунитет, ахборот маданияти
Короткий адрес: https://sciup.org/140260623
IDR: 140260623
Текст научной статьи Ахло - маънавий тадидларга арши курашнинг мафкуравий усули сифатида
Инсоният кадим-кадимдан буён жахолатга, бидъат ва хурофотга карши маърифат билан курашишга интилиб келади. Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан баттаррок кучайиб кетиши мумкин. Жа^олатга карши - маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосида ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг сабаби шундаки, энг кучли оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқилган, Курраи Заминни бир неча марта йўқ қилиб юборишга қодир ядровий бомбалар захираси мавжуд пайтда узаро зуравонлик ва жахолатга мутлако йул куйиб булмайди.
Барчамиз бир ҳақиқатни яна бир бор тушуниб олишимиз зарур. Бизга ^озирги кунда кимда-ким бирон-бир зарба бермокчи булса, х,арбий ва иқтисодий томондан эмас, балки, юқорида қайд этилганидек, авваламбор маънавий-мафкуравий томондан зарба етказишга уринади. Бизнинг тарFибот-ташвиқот ишларимиз бўлса кўпинча кутилган натижага олиб келмай, тор доираларда қолиб кетяпти, ҳаётнинг кенг қатламларига кириб боролмаяпти, тажрибасиз, дунёқараши чекланган баъзи ёшлар қалби ва онгига етиб бормаяпти.
Барча замон ва маконларда ҳам Ватанга хиёнат энг оғир кечирилмас гуноҳ, жиноят ҳисобланган. Юртимиз осмонини бир неча бор қора булутлар коплаган машъум купорувчилик килинган кунларда огир жиноий ишларга аралашиб, адашганларнинг айримлари сизу бизнинг атрофимизда юрганлар эди. Уларнинг шу ҳолга тушиб қолишларига атрофидаги кишиларнинг, жамоатчиликнинг бепарволиги, томошабинлиги ҳам сабаб бўлганлигини инкор этиб бўлмайди. Бу каби мудҳиш фожеаларнинг олдини олиш максадида миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу жараёнда ҳам жонли ва таъсирчан сўз асосий восита бўлади. Шу ўринда Абдурауф Фитратнинг «Нажот йули» китобида келтирилган фикр тарбиясига дахлдор мулоҳазаларига эътибор қаратсак: «Фикр тарбияси одамнинг ақлини камолга етказиш ва бахт-саодатга етишиши учун кобилиятли килиб тарбиялашдир. Одам ақли тўғри ва яхши муҳокама эта олсагина камолга етган ҳисобланади.
Муҳокаманинг ўзи нима? Муҳокама маълум ҳукмлардан мажҳул ҳукмларни ажрата билишдир.
Масалан, «ватанга хизмат қилиш вожиб» деган ҳукм мажҳулдир (яъни номаълум). Бу ҳукмнинг маълум бўлишлиги учун иккита маълум ҳукмлар бўлиши керак, мисол учун «ватан бизнинг валинеъматимиз», «валинеъматга хизмат цилиш вожиб», «шундай экан ватанга хизмат вожибдир».
Аввало, болаларга фикрлашда исбот бўлишини ўргатинг, яъни уларга доим тўғри, рост маълумотлар беринг ва хотираларида беасос, ботил фикрларнинг жой олишига йўл қўйманг, акс ҳолда улғайганларидан кейин ҳам ана шу беасос фикрларга тартиб бериб нотўғри муҳокама қиладилар, натижада нотyFри йулларга кириб цолиб, зарар курадилар.
Ота-оналаримиз ва муаллимларимиз бизга гудаклигимиздан Кухи Коф париларининг ҳужумидан сўзлаб, калламизни пуч, бемаъно хаёлларга тўлдириб келадилар. Шунинг учун, биз улғайганимизда мушук юрса ҳам, бирон бир садо чиқса ҳам ваҳимага тушиб, шу ваҳима, қўрқувдан касал буламиз.
Иккинчидан, болаларга фикрлашда истиқомат қилишни ўргатинг, яъни маълум фикрларни мажҳул фикрларга тўғри ўтказсинлар, маълум фикрлар асосида хулоса қилаётганларида нотўғри хулосага келмасинлар. Бунинг учун болаларни муҳокама қилишга ўргатинг, ёмоннинг ёмонлигини, яхшининг яхшилигини мухокама цилиб, исботлаб уларга тушунтиринг, уларнинг кур-курона тацлид цилмасликларига доим эътибор беринг.
Сиз ўзингиз аввало мулоҳаза қилинг: бола дарс тайёрламаслик ва тирноқ олмасликнинг зарарини билмаса, қандай қилиб айтганларингизни самимий цабул цилсин. ^а, болалигида калтакдан цурциб амал цилади, аммо улгайиб калтак зарби хотирасидан буткул чиқиб кетгач, ўзи хоҳлаганича иш кўради, сиз қил деганни қилмай, қилма деганингизни қила бошлайди. Мана шу жабру зулмингизнинг «фойдаси» бўлади. Аммо сиз қимор ўйнаш, дарс тайёрламаслик, тирноқ олмасликларнинг зарарини, ёмонлигини ширин тил билан тушунтирсангиз ва уни яхши ишларга рағбатлантириб, ёмон ишлардан нафратлантира олсангиз, айтганларингизни ўзи хоҳлаб бажаради, ҳам дийдорингиздан безор булмайди».
Агар инсон ўз ҳуқуқ ва бурчларини теран англаса, ҳуқуқий онг ва маданиятга эга бўла олса, унинг вайронкор ғоялар, қўпорувчилар таъсирига тушиб колмаслик имкониятлари кенгаяди.
Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жих,атдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, ахолининг турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва coғлом дунёкараш асосларини мустах,камлаш алох,ида а^амият касб этади.
Бу борада маънавий-маърифий тарFибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий информацион ва компьютер технологияларини кенг жорий этиш, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга каратилган самарали усул-услубларни ишлаб чикиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш бугунги кунда муҳим вазифамизга айланиб бораётганини чуқур тушуниб олишимиз зарур.
Мафкуравий иммунитетни ўзига хос хусусиятлари билан қуйидагиларга ажратиш мумкин: Биринчидан, инсоннинг умумий иммунитет тизими туғма бўлса, мафкуравий иммунитет шакллантириб борилади. Иккинчидан, у ҳар бир авлод учун алоҳида хусусиятга эга бўлади. Учинчидан, иммунитет тизими шакллангандагина жамиятда мафкуравий дахлсизлик таъминланади[1, 79].
Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи элементи, бу билимдир. Шундай экан, мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятининг бойиши, халқ ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим. Мафкуравий иммунитет тизимининг иккинчи асосий элементи ана шундай илғор билимлар замирида шаклланадиган баҳслар, қадриятлар тизимидир, Зеро, билимлар қанчалик объектив ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган баҳслар, қадриятлар хам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бир сўз билан айтганда, қадриятлар тизими мафкуравий иммунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва зарарли ғоялар йўлида мустахкам қалқон бўлиб хизмат қилади. Аммо, билимлар ва қадриятлар тизимининг ўзи мафкуравий иммунитетнинг моҳиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Зеро, бу икки элемент мафкуравий иммунитетнинг учинчи муҳим элементи, яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва маърифий соҳалардаги мақсадлар тизими билан боғлиқ. Ана шундай аниқ мақсадлар тизими бўлмас экан, инсон, миллат ёки жамият, гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги мафкуравий тазйиқларга бардош бериши амри маҳолдир.
Адабиётлар :
-
1. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар,тамойиллар ва атамалар (қисқача изоҳли тажриба вий луғат). Тошкент.: Янги аср авлоди, 2002.
-
2. Исоқов Б. Жамият тараққиёти асоси. Наманган, 2006.
-
3. Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations , 3 (03), 384-388.
-
4. Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).
-
5. Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).
"Экономика и социум" №6(85) 2021
Список литературы Ахло - маънавий тадидларга арши курашнинг мафкуравий усули сифатида
- Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар,тамойиллар ва атамалар (қисқача изоҳли тажриба вий луғат). Тошкент.: Янги аср авлоди, 2002.
- Исоқов Б. Жамият тараққиёти асоси. Наманган, 2006.
- Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(03), 384-388.
- Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).
- Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).