Ғалла майдонларида сариқ занг касаллигининг тарқалишини аниқлаш

Автор: Мейлиев Акмал Хушватович, Орипов Донир Махаммаджонович, Тошметова Феруза Насируллоевна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mақолада Республикамизнинг ғалла майдонларида сўнгги йиллиларда сариқ занг касаллигини тарқалиши ва экилган навларнингкасалик билан касалланиш даражаси ёритилган.

Сариқ занг, юмшоқ буғдой, касаллик, нав, майдон, мониторинг, хариталаш, ҳудуд, дунё, вилоят, туман, касаллик тарқалиши, касаллик ривожланиши

Короткий адрес: https://sciup.org/14125740

IDR: 14125740   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10091

Текст научной статьи Ғалла майдонларида сариқ занг касаллигининг тарқалишини аниқлаш

Кириш. Жахонда бугунги кунда юмшоқ буғдой ( Triticum aestivum L.) дунё аҳолисининг 40% ни озиқ-овқат билан таъминлайди ҳамда инсон организми учун зарур бўлган калория ва оқсилларнинг 20% буғдойдан олинган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Дунё миқёсида буғдой жами экин майдонларининг 17% ни эгаллайди ҳамда ушбу майдонларда буғдойнинг сариқ занг касаллиги (Puccina striiformis) ҳозирги кунда дунё мамлакатларида глобал миқёсда энг зарарли касаллик ҳисобланиб, сариқ занг касаллигининг эпидемиялари тарқалаганда жахон миқёсида етиштириладиган ҳосилни камида 5,5 млн.тоннаси ёки баъзи ҳолларда ундан кўп миқдорда зарар етказади. Шуни эътиборга олган ҳолда, ҳар йили буғдойнинг вегетация давомида ғалла майдонларини мониторинг қилиб бориш, сариқ занг касаллигининг тарқалиши хариталаш долзарб муоммаларда бири ҳисобланади.

Тадқиқотнинг мақсади. республикамизда тарқалиб келаётган сариқ занг касаллигини мониторинг қилиш, хариталаш

Тадқиқот вазифалари занг касалликларини республика ғаллазорларида тарқалишини мониторинг қилиш ва бу касаллик тарқалиши учун энг қулай бўлган ҳудудларни хариталаш

Тадқиқот усуллари. Сариқ занг касаллиги билан зарарланишини дала шароитида «Мodified Cobb» шкаласи, лаборатория шароитида эса Велленгис шкаласи ёрдамида аниқланди. Сариқ занг касаллиги тарқалган ҳудудлар GPS (etrex GARMIN) аппаратида аниқланди.

Олинган натижалар. Сариқ занг касаллиги тарқалиши, ривожланиши ва уларни ирқ таркибини аниқлаб шу сариқ занг ирқларига чидамли бўлган навларни яратиб ишлаб чиқаришга кенг тадбиқ этиш, ғаллачиликнинг келгуси ривожланишига ҳисса қўшади.

Адабиётларда таъкидланишича, сариқ занг касаллигининг ёш буғдой майсаларининг барг ичидаги уредоспоралари ҳароратнинг паст (совуқ) даражасида, токи иссиқ кунлар келгунча ўсишдан тўхтаб, бемалол сақланади ва иссиқ кунлар бошланиши билан дарҳол ривожланишни давом эттириб, баргнинг юзасида янги уредопустулаларни эрта баҳорда ҳосил қилади [1].

Республикамиз ҳудудида тарқалаётган ва тарқалиш ҳавфи бўлган ирқ турларини аниқлаш ва селекция жараёнида фойдаланиш чидамли навлар яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади [2].

Сариқ занг касаллигининг қўзғатувчиси паст ҳароратни яхши кўради ва муътадил бўлган жойларда тез-тез пайдо бўлади. Асосан сариқ занг касаллигининг эпидемиялари илиқ ва намлик етарли бўлган жойларда тез ривожланади ва тарқалиши жуда тез бўлади [3].

Занг касаллликларининг тарқалишини мониторинг қилиш мақсадида Республикамизнинг шимолий вилоятларидан (Қорақалпоғистон ва Хоразм) ташқари барча ҳудудларда ҳар 25-30 км оралиқдаги ғалла майдонлари кўздан кечирилиб, координатлари аниқланди ва маълумотлар йиғилди.

Республикамиз ҳудудларида 2019 йил ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли, сариқ занг касаллигининг ривожланишини, яъни эпидемия ҳолатини келтириб чиқаришга тўсқинлик яратди ҳамда латент даврининг узайишига сабаб бўлди. Дастлабки мониторинг ишлари март ойидан энг жанубий вилоят Сурхондарё вилоятидан бошланди, чунки ушбу вилоятда кўп йиллик маълумотлардан қиш ойлари илиқ келиши билан ҳарактерланиб айрим йиллари сариқ занг касаллиги эпидемиясининг бошланишида асосий худудлардан бири бўлиб ҳисобланади. Сариқ занг касаллиги фақатгина Шўрчи туманида очиқ майдонга экилган эртаки ғалла майдонида кузатилди ва ирқ вирулентлик таркибини ўрганиш учун намуналар олинди. Апрел ойининг 2 декадасига келиб сариқ ва қўнғир занг касалликлари жанубий вилоятларда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ривожланиши тезлашди ва май ойида Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона водийси ғалла майдонларида ўртача даражада кучая бошлади.

Натижада фермер хўжаликлари кўплаб миқдорда фунгицидлар ёрдамида ишлов ўтказишга мажбур бўлдилар. Бу эса навбатида иқтисодий сарф ҳаражатларга олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси шароитида айнан ана шу каби буғдой далалари ушбу касалликнинг баҳор ойларида ривожланиши учун инфекцион манба сифатида хизмат қилади. Бу каби куз фаслида касаллик билан зарарланган далалар қанча кўп бўлса, баҳор фаслининг эрта баҳорида инфекцион манбанинг шунчалар кўп бўлишини таъминлайди ва бу холат эпидемиянинг кучини ва кўламини оширади. Бундан ташқари, 2019 йилнинг феврал, март ва апрел ойларида бошқа йилларга нисбатан ёмғирли кунларнинг кўп бўлиши, ушбу касалликнинг кенг тарқашига сабаб бўлди.

Буғдой занг касалликларини мониторинг қилиш 2019-2020 йилларда Республика бўйича жами 67 та майдонда олиб борилиб, шундан 38 тасида сариқ занг касаллиги 10-80% гача тарқалганлиги аниқланди.

1-жадвал

Узбекистонда 2019-2020 йилларда Fалла майдонларида усимликларни сарик занг билан зарарланиши (Мониторинг натижалари)

Вилоятлар

Туманлар

Шимолий узунлик

Шарқий кенглик

Денгиз сатхидан баланд-лиги

ю д X ^

к О щ м 2 н сП X £ а >ч о ^ ю

Буғдой нави

s g к S О- Д -2 ге §. § 5 и к А ге S о q § m 5 =■ >>>

Сариқ занг тарқалиш и, %

Андижон

Улуғнор

40.83194

071.682 90

391

22.04.2 014

Гром

Бошоқ лаш

40

Фарғона

Данғара

40.53617

070.861 13

464

23.04.2 014

Бобур

Бошоқ лаш

30

Жиззах

Дўстлик

39.98196

067.571 73

600

21.04.2 014

Гром

Бошоқ лаш

50

Жиззах

Ғалларол

40.01740

067.604 25

587

21.04.2 014

Гром

Бошоқ лаш

50

Қашқадарё

Шахрисаб з

39.05516

066.059 48

464

30.05.2 014

Андижон-2

Пиши ш

60

Қашқадарё

Яккабоғ

39.00319

065.642 28

440

20.04.2 014

Таня

Бошоқ лаш

80

Наманган

Чуст

40.97773

071.236 32

613

22.04.2 014

Яксарт

Бошоқ лаш

10

Самарқанд

Иштихон

39.30880

067.009 16

834

30.05.2 014

Кранодар

-99

Сут пиши ш

80

Самарқанд

Челак

39.49585

066.578 05

695

01.06.2 014

Кранодар

-99

Сут пиши ш

80

Сирдарё

Гулистон

40.58563

068.676 55

234

21.04.2 014

Гром

Бошоқ лаш

40

Сурхондар

Шеробод

37.63842

067.041 17

367

18.04.2 014

Гром

Бошоқ лаш

80

Сурхондар

Шеробод

37.62638

067.046 31

349

18.04.2 014

Яксарт

Бошоқ лаш

20

Тошкент

Охангаро н

41.24880

069.283 93

567

27.05.2 014

Бобур

Бошоқ лаш

30

Тошкент

Чирчиқ

40.57009

068.448 75

249

03.06.2 014

Гром

Сут пиши ш

20

Тошкент

Чиноз

40.98000

068.794 00

275

21.04.2 014

Таня

Бошоқ лаш

40

Хулоса қилишимиз мумкинки, занг касалликлари тарқалишида ёғингар-чиликлар муҳим роль ўйнаб, Ўзбекистон шароитида сариқ занг касаллиги жанубдан шарққа қараб шамол йўналиши бўйича тарқалар экан. Мониторинг натижаларидан маълум бўлдики, сариқ ва қўнғир занг касалликлари кузатилган дала майдонларида занг касалликлари ҳар хил тезликда учради ва бу албатта айрим фермер хўжаликларининг касалликни олдини олиш мақсадида фунгицидлар ишлатиши билан боFли^дир.

Адабиётлар:

  • 1.    Ҳамраев А.Ш., Ҳасанов Б. А., Очилов Р. О. ва бошқ. “Ғалла ва олдини заракунанда, касалликлар ва бегона ўтлардан химоя қилиш” // –Тошкент. – 1999. – Б.44-45.

  • 2.    Зияев З. “Кузги ва дуварак юмшоқ буғдой нав намуналарининг совуққа чидамлилигини баҳолаш натижалари” // Орол бўйи минтақаларида қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш масалалари Халқаро илмий-амалий конференция. Қорақалпоғистон Республикаси. –Чимбой,2014.–Б. 46-49.

  • 3.    Hovmoller, M. S., Sorensen, C. K., Walter. S and Justesen. A. F “Diversity of Pucciniia striiformis on cereals and grasses” // Annu. Rev. Phytopathol. 2011. -20.1-20.21 pp.

Список литературы Ғалла майдонларида сариқ занг касаллигининг тарқалишини аниқлаш

  • Ҳамраев А.Ш., Ҳасанов Б. А., Очилов Р. О. ва бошқ. "Ғалла ва олдини заракунанда, касалликлар ва бегона ўтлардан химоя қилиш" // -Тошкент. - 1999. - Б.44-45. Life Sciences and Agriculture 2.3-2020 49.
  • Зияев З. "Кузги ва дуварак юмшоқ буғдой нав намуналарининг совуққа чидамлилигини баҳолаш натижалари" // Орол бўйи минтақаларида қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш масалалари Халқаро илмий-амалий конференция. Қорақалпоғистон Республикаси. -Чимбой,2014.-Б. 46-49.
  • Hovmoller, M. S., Sorensen, C. K., Walter. S and Justesen. A. F "Diversity of Pucciniia striiformis on cereals and grasses" // Annu. Rev. Phytopathol. 2011. -20.1-20.21 pp.
Статья научная