Андижон шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази терапия блокининг 20 – йиллик шонли тарихи ва нурли истиқболи
Автор: Мамасалиев Неъматжан Солиевич, Хакимов Дилшод Мамадалиевич, Курбонова Раънохон Рустамбековна, Холикова Наргиза Абдумажитовна
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Внутренние болезни
Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.
Бесплатный доступ
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали (РШТЁИМ АФ) 20 йиллик шонли тарихи терапия мисолида шархли баён қилинган. Терапия блокининг катта салохияти, бой яратувчанлик анъаналари, ташаббускорлиги, юксак ижро интизоми, илмий ва юқори касбий салоҳияти кўрсатиб берилган.
Тез тиббий ёрдам, узоқ умр кўриш, шошилинч ва профилактик тиббиёт, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали
Короткий адрес: https://sciup.org/14124638
IDR: 14124638
Текст научной статьи Андижон шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази терапия блокининг 20 – йиллик шонли тарихи ва нурли истиқболи
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказини (РШТЁИМ), унинг жойлардаги филиалларини барпо қилиниши, сўзсиз, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларимизнинг ёрқин ифодаси бўлди. Бу қутлуғ даргоҳ шак – шубҳасиз ўзининг 20 – йиллик шонли тарихини яратди, унинг истеъдодли, чуқур билим ва бой тажрибага эга шифокор – олимлари “ўзбек модели” деб ном олган Миллий моделимиз асосида Президент Фармони билан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури» ижросини таъминлаш, ҳаётга тадбиқ этишда жиддий ютуқларга эришдилар. Бунда катта салоҳиятга, бой яратувчанлик анъаналарига, ташаббускорлик ва юксак ижро интизомига эга бўлган РШТЁИМ Андижон филиали (РШТЁИМ АФ) жамоаси аъзоларининг хам муносиб хиссаси бор, деб айта оламиз. Шошилинч тиббий ёрдам шароитида илмий мониторинг олиб бориш мухим вазифа хисобланади[1,2,3,4].
Бу йиллардаги РШТЁИМ АФ фаолиятида пешқадамлик қилиб келган терапия блокимизнинг алохида ўрни бор. Чунки, ушбу блокнинг 20 йиллик тарихи – марказимизда соғлиқни саклаш тизими ва шошилинч тиббий ёрдам соҳасида 20 йилдан ошиқ вақт давомида амалга оширилган катта бунёдкорлик, яратувчанлик, изланувчанлик ва туб «драматик терапиядаги драматик ислоҳотлар (янгиланишлар)» даврининг ўзига хос солномасидир.
Терапия блоки ташкил топган йилидан бошлаб унинг “ўзак хужайраси” сифатида бошқарувчилик ролини (кадрларни танлаш, малака ошириш ишларини ташкил қилиш, даволаш ишларини изчил янгилаб бориш ва жаҳон стандартларига олиб чиқиш, илмий салоҳиятини ошириш, ўқув адабиётларни тайёрлаш, монографиялар чоп этиш, диссертацияларни бажариш, амалиётга тадбиқ ишлари, водий даволаш муассасаларига оталик ёрдамини кўрсатиш, услубий қўлланма ва тавсияномалар чоп этиш, рационализаторлик таклифлар ва ихтиролар қилиш, халқаро хамкорликни ривожлантириш, халқаро ва Республика хамда вилоят миқёсидаги, чунончи ички илмий – амалий анжуманларни мунтазам ташкил этиш ва ўтказиш, грант ишларини олиб бориш, давлат буюртма илмий дастурларни бажариш, янги ихтисосликлар ва йўналишларни яратиш, илмий жамиятлари ишини ташкил этиш ва бошқариш, халқаро миқёсда илмий кадрларни тайёрлаб беришда қатнашиш кабиларда) бу ерда жойлашган Андижон давлат тиббиёт институтининг терапия, кардиология ва тез ёрдам кафедраси бажаради. Кафедра профессор – ўқитувчилари бу ердаги, туманлардаги ва водийдаги беморларга хамда шифокорларга малакали ёрдам кўрсатишда Республикага намуна бўлмоқда. Вилоят ва Фарғона водийси тез ёрдам хизматига замонавий мутахассисларни тайёрлаш, консультатив ёрдам уюштиришда асосий вазифаларни бажаришади.
Кафедра бошқаруви билан блокда 20 йил давомида аниқ натижаларга эришилди:
-
1 . Хар кунги эрталабки йиғилиш «Узлуксиз малака ошириш» тизимига айлантирилган. Улар орқали шифокорларга ва блок фаолиятига 7 мингдан ортиқ янги илмий – амалий натижалар ва маълумотлар тавсия қилинган (булар кунлик, баённома шаклида қайд этиб борилган). Ўйлаймиз – ки, 5 дақиқалик бундай фаолиятни ташкил этиш кенг қулоч ёздирилса бугунги давом этаётган «Информацион портлаш» даврида мақсадга мувофиқ бўлади.
-
2 . Шу йиллар давомида 3 та дарслик (рус, ўзбек ва лотин алифбосида) таёрланган ва чоп этдирилган, 25 та ўқув қўлланмаси ва 30 дан ортиқ услубий тавсияномалар нашр қилинган. Нашрга 2 та дарслик (ўзбек, рус ва лотин алифбосида хамда инглиз тилида), 2 та ўқув қўлланмаси ва 2 та монография тавсия этилган. 19 та монография чоп этилган.
-
3 . Охирги 2 йилда блок Соғлиқни Сақлаш мутахассислари олдига қўйган Covid – 19 ни пайдо бўлиши, тез ташхис қўйиш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда фаоллик иштирок этиб, Давлат буюртма ишларини муваффаққиятли адо этди. Россия Федерациясини Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан чиқарилган «Тождор вирусли инфекцияни (Covid - 19) профилактикаси, ташхисоти ва даволаш. Муваққат услубий тавсиялар» қўлланмасининг охирги 2 та
-
4 . Хорижий сафарларга чиқиш, нуфузли илмий марказлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, илмий тадқиқотларни биргаликда замонавий юқори технологияларни бажариш блокни кундалик талабига айланди. Шу боисдан блок ходимлари кафедра олимлари билан ўзларининг маърузалари, мақолалари билан хорижий анжуманларда қатнашиб, ўзларининг илмий изланишлари натижаларини хорижда олиб чиқа бошладилар.
-
5 . Блокда илмий – тадқиқот ишлари кескин кучайтирилган. 60 дан ортиқ диссертацияларга илмий раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилинган. Чунончи, 17 та диссертация ёқлантирилган ва 5 та диссертация химояга топширилган. Бундан ташқари қуйидаги натижаларга эришилди: • блок ташаббуси ва бевосита иштироки билан тез тиббий ёрдам хизматини кардиология ва терапия бўйича янги структураси вилоятда ривожлантирилди, замонавий диагностик ва терапевтик технологияларга асосланган стандартлар амалиётга жорий этилди, водий даволаш муаасасаларрига юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб берди; • профилактик тиббиёт (шошилинч профилактика алгоритмлари хам жумладан) Ўзбекистон кўламида ихтисослик сифатида тасдиқлантирилди ва унинг методологияси тиббиётнинг барча бўғинларига киритила бошлади. Жамоа Андижонда “Профилактик тиббиёт” – 14.00.43 ихтисослиги бўйича Илмий Кенгаш очилиши ўзининг хисассасини қўшган ва хозирда унинг ишида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, шошилинч холатларни замонавий профилактикаси мавзусидаги ўнлаб диссертацияларга раҳбарлик олиб борилмоқда; • кафедра ходимлари билан биргаликда «Халқ табобати» ихтисослиги фани (хаммуаллифликда) яратилди ва ОАК да тасдиқлантирилди; • скринингли профилактикага асосланган донологик диагностика усуллари Ўзбекистон шароитидан келиб чиқиб ишлаб чиқилди ва даволаш муассасаларига жорий этилди; • туғиш ёшидаги аёлларда экстрагенитал касалликларни барвақт аниқлаш, бартарафлаш хамда профилактика қилиш усуллари ишлаб чиқилди, такомиллаштирилди, амалиётчи шифокорлар фаолиятига киритилди; • ноинфекцион касалликларни янги хатар омиллари (пестицидемия, гиперурикемия, дизиония, хазм ферментлари гомеостазини бузилиши) аниқланди, уларни баратараф қилиш алгоритми ва технологиялари амалий тиббиётга жорий этилди; • ўсмирларда юрак – қон томир ва ноинфекцион касалликлар профилактикасига оид янги
версияси русчадан ўзбекчага таржима қилинди ва нашр этдирилди. Услубий тавсиялар тиббий ташкилотлар ва уларнинг структуравий раҳбарлари учун, умумий амалиёт шифокорларига, шифокор – инфекционистларга, шифокор – педиатрларга, акушер – гинеколог шифокорларига, юқумли касалликлар шифохонаси жадал терапия бўлимларини реаниматолог – шифокорларига, ва яна бошқа - Covid – 19 билан мижозларга тиббий ёрдам кўрсатиш ташкилотлари қамровида ишловчи мутахасисларга мўлжалланган.
Бугунги кунга келиб Москва тиббиёт – стоматология академияси (Россия), Запорожье давлат миллий тиббиёт университети (Украина), Самара давлат тиббиёт университети (Россия), ФДУ ИТИ «Физика – кимё тиббиёти» (Россия), Саратов давлат тиббиёт институти (Россия), Екатеринбург давлат тиббиёт институти (Россия), Екатеринбург давлат техника университети (Россия), Россияни тез тиббий ёрдам бўйича Миллий илмий – амалий жамияти, Россия Давлат Тиббий профилактика маркази (Москва) кабилар билан хамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. Блоқда мунтазам равишда чет элнинг таниқли илмий марказлари, клиникалари билан семинарлар, анжуманлар ва оғир беморларга консультация амалга оширилиб келинмоқда.
технологиялар яратилди, даволаш – профилактика муассасаларига Республика кўламида фаолият учун киритилди; • автомобил ишлаб чиқариш билан алоқадор ахолига асосий юрак – қон томир касалликлари профилактикаси, клиник кечиш ва диспансеризацияга оид такомиллаштирилган технология яратилди, иқтисодий тиббий талофатларни кескин камайтириб берувчи усуллар тиббиётнинг турли бўғинларига жорий этилди; • иқлимий ўзгаришлар ва геофизик ритмларнинг ахоли организмига хамда юрак – томир ва “сурункали - ургент” терапевтик касалликлар (бронхиал астма, юрак етишмовчилиги, ревматик иситмалаш, сийдик йўлларини ўткир яллиғланиш касалликлари, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, гипертоник криз, кардиоваскуляр континуум) билан хасталанган беморларга салбий таъсирини бартараф қилувчи, огоҳлантирувчи ва енгиллаштирувчи профилактик ҳамда терапевтик технологиялар ишлаб чиқилди, амалиётга тадбиқ этилди; • гиёҳвандликка чалинган аҳоли орасида ноинфекцион касалликларни (ўткир ва сурункали) даволаш ва профилактикаси усуллари ишлаб чиқилди, тиббиёт муассасаларнинг барча бўғинларига жорий этилди ва кенг шифокорлар амалиётига киритилди; • ВИЧ – инфекцияси/ОИТС фонида касалликларни даволаш ва профилактикасига оид янги технологиялар ишлаб чиқилди; • “Сурункали - ургент” касалликлар ва холатларни ўрганишнинг фармакоэпидемиологик тизими яратилди ва амалиётга жорий этилди.
Умуман, олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқиб 17 та янги илмий-амалий топилма кашф қилинган ва амалиётга жорий қилинган.
Жамоа (“блок + кафедра жамоаси + изланувчи тадқиқотчилар” учбурчаги) илмий ишлар чоп этдиришда юқори натижаларга эришган: охирги 20 йилда 3 мингдан ортиқроқ илмий ишлар чоп этдирилган.
Хозирги кунда Президентнинг 2021 йил июнда илм фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича берган кўрсатмалари бўйича ушбу фаолиятларни хар бир ходимга янада кучайтириш учун махсус тадбирлар белгиланган ва мехнат шартномасида устувор мезон қилиб қўйилган. 20 – йиллик статистик маълумотларни тахлили тахмин қилишга имкон бердики, скринингли дастурларни шошилнч тиббиёт бўғинларига киритиш ва янада аниқланган «ўткир – сурункали касалликларда» кузатувни давом этдириш хасталиклардан ўлимни камайишига, сўзсиз, олиб келади. Албатта, замонавий технологияларнинг ютуқлари шак – шубҳасиз бўлади.
Айнан шу тиббий ғояни Ўзбекистонга назарий ва амалий кириб келишига жамоамизни қўшган хиссаларини алоҳида таъкидлаш жоиз деб биламиз. Шошилинч тиббий ёрдамга Жахон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти томонидан “Кучли тиббиёт” деб эътироф этилган профилактик тиббиёт киритилди.
Бу зарурият ва эҳтиёж эди. Чунки «сурункали - ургент» касалликлар профилактикасининг илмий асоси бўлиб хатар омиллари концепцияси хисобланади. Ушбу концепцияни мохияти – касалликларни бирламчи бошловчи сабаблари то хозиргача номаълум, аммо уларни ривожланиши ва авжланиб боришига олиб борувчи хатар омиллари аниқланган.
17 та мамлакатда ўтказилган текширув натижаси (IMPACT усули бўйича) тасдиқланганки, турли ахоли гуруҳларида касалликлардан (юқумли бўлмаган) ўлимни пасайишида профилактик тиббиётни хиссаси 61 фоизни, даволовчи тиббиётники эса – 39 фоизни ташкил этади !!
Ўзбекистон ноинфекцион касалликлардан бўладиган ўлим 78,0 фоизни ташкил қилади. Демак, профилактик тиббиёт, шошилинч тиббиёт ёрдамда хам жумладан, кучли тиббиёт қилиниб қабул қилинишга эришилса бу кўрсаткич 17
фоизгача етиб, бизнинг прогнозимиз бўйича, пасаяди. Бу улкан ва фақат профилактик тиббиёт бериши мумкин бўлган кўрсаткич хисобланади.
Дунё тажрибасидан бу хулосани афсона эмаслигига мисоллар кўп Хусусан, “Туз истеъмоли айрим ахоли гуруҳларида (6 г дан суткасига юқори бўлиб) 23 мартага ортган, ахолини 90,7 фоизида ушбу хатар омили тасдиқланади (Бойцов А.Н.). Аслида хар бир одамга озгинагина туз керак холос... Тузни паст истеъмоли (< 0,1 г/сут) бўлган ахолида (Бразилия, индейцлар қабиласи) артериал гипертония кузатилмайди... (Nowak K. et al., 2018).”
Охирги уч йилга экскурс кўрсатмоқдаки профилактик тиббиётнинг илк натижаларини кўринишлари Ўзбекистонда кузатилмоқда.
1-чи мисол. Ўзбекистонда узоқ умр кўриш даражаси ортмоқда:
Буюкбритания54,04
Япония46,33
Ўзбекистон29,01
Италия26,32
Швейцария18,23
АҚШ17,12
Грузия12,55
Азорбайжон11,91
Эстония11,36
Польша10,91
Чехия8,73
Беларусия5,99
Қозоқистон5,38
Қирғизистон5,12
Хитой4,29
2- чи мисол. Ўзбекистонда 225 минг 80 ёшдан ошган, 44 минг нафар 90 ёшдан ва 8700 нафар 700 дан ошган кексалар истиқомат қилишади. Бизнинг ахолимиз узоқ умр кўриш бўйича Марказий Осиёда биринчи (Ерлан Карин): Ўзбекистонда – 73,8 йил, Тожикистонда – 73,7 йил, Қозоғистонда – 72,4 йил, Қирғизистонда – 70,9 йил ва Туркманистонда – 70,4 йил
3-чи мисол. ЖССТ маълумоти бўйича Ўзбекистон пенсияга чиққанларнинг ўртача умр давомийлиги бўйича, собиқ Иттифоқ миқёсида, 29,7 йиллик кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллайди. Иккинчи ўрин – Россия (29,6 йил натижа билан).
4-мисол. Терапия блокимиз жамоасиз охирги 20 йиллик фаолияти давомида «Инсон камида 90 йил яшаш, ҳатто юз ёшга етиб, уни тўйдай нишонлаш учун тўқсон фоиз имкониятга эга» деб профилактик тиббиёт қилган хулосани (Клайд Янси) тасдиқлаб берди. Бизнинг узвий назоратимизда шу йилларда доимо бўлган Фағона вилояти Бувайда туманида истиқомат қилаётган Умарова Хувайдо момо 126 йил, 7 ой 17 кунлик ёшга кирди. Бу топилма Ўзбекистон “Профилактик тиббиёт” нинг кашфиёти деб эълон қилинди ва тасдиқланди. Бу Ватандошимиз дунёнинг энг кекса инсони деб эътороф этилмоқда ёки биз буни тасдиқладик.
Демак, Ўзбекистонда илмий ва амалий тиббиётни Президентимиз қарорларидан келиб чиқиб профилактик тиббиёт томон кескин бурилиши ижобий натижалар бера бошлади ва бу деган, унинг нафақат кечаси ва бугуни, балки эртаси хам истиқболли ва нажотли фан хамда амалиётдир. Терапия блокининг нурли истиқболли хам биз шошилинч тиббий ёрдамда айнан мазкур йўналишда илмий ва кашфиётий вақеаларни яратишда деб билиб узоқ йиллик “харакатлар харитаси” ни ишлаб чиққанмиз, уни фаол амалга оширмоқдамиз.
Дарвоқе, жамоа 20 йил қаторасига рейтинг бали тўплами бўйича РШТЁИМ АФ ва АндДавТИ да биринчи ўринни олиб келади, “Энг яхши кафедра”, “Энг яхши кафедра мудири” ва “Республикада энг фаол профессор” наминацияларини мутлоқ ғолиби бўлиб хисобланади.
Умуман, ўтган 20 йил, фикримизга, терапия блоки учун тобора юксалиб бориш йиллари бўлган дейилса муболаға бўлмайди ва бугун келажакда янада юқори натижаларни кўрсатишга етарлича потенциалга эга жамоа бу ерда шакллантирилган дея оламиз.
АДАБИЁТЛАР
-
1. Всеминарная организация здровоохрания Европейского руководство ВОЗ по эпиднадзору за гриппом среди людей. 2019.
-
2. Всеминарная организация здровоохрания. Рекомендации Европейского регионального бюро ВОЗ. – 2017.
-
3. Иванова Е. В. и др. Заболеваемость и смертность населения трудоспособного возраста России по причине болезней органов дыхания в 2010 – 2012 гг. // Пульмонология. – 2015; 25 (3): 291 – 297.
-
4. Worid Health Organization/ GATS Russian Federation. Global Adult Tobacco survey: Country report 2016.
Список литературы Андижон шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази терапия блокининг 20 – йиллик шонли тарихи ва нурли истиқболи
- Всеминарная организация здровоохрания Европейского руководство ВОЗ по эпиднадзору за гриппом среди людей. 2019.
- Всеминарная организация здровоохрания. Рекомендации Европейского регионального бюро ВОЗ. – 2017.
- Иванова Е. В. и др. Заболеваемость и смертность населения трудоспособного возраста России по причине болезней органов дыхания в 2010 – 2012 гг. // Пульмонология. – 2015; 25 (3): 291 – 297.
- Worid Health Organization/ GATS Russian Federation. Global Adult Tobacco survey: Country report 2016.