Андижон вилояти шароитида эртаки ва кечки картошка етиштиришда турли суғориш усулларини картошканинг ўсиб ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири
Автор: Исашов А., Мирфозилов Н., Аминов Ш.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада картошка етиштиришдаги ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири янги замонавий уруғчилик тизими ҳамда суғориш режимини жорий этиш бўйича илмий изланишлар натижалари ёритилган.
Суғориш режими, вегетация даври, суғориш техникаси, суғориш технологиялари, суғориш усуллари, суғоришнинг давомийлиги, суғориш меъёри, сув исрофи, сувдан фойдаланиш коэффициенти
Короткий адрес: https://sciup.org/14125755
IDR: 14125755 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10118
Текст научной статьи Андижон вилояти шароитида эртаки ва кечки картошка етиштиришда турли суғориш усулларини картошканинг ўсиб ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири
Кириш. Андижон вилояти шароитида истеъмолбоп картошка етиштириш учун эртаки ва кечки экилган картошканинг янги навларини ривожланиш фазалари бўйича турли суғориладиган режимларда тупроқ олди намлик даражасини ўрганиш асосида илмий асосланган суғориш тартиблари ва меъёрлари ишлаб чиқиш долзарб масалалардан биридир. Суғориладиган дехқончилик минтақасида ўсимлик маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, худунинг сув билан таминланганлиги ва ўсимликнинг ўсиб-ривожланиш даврларида унинг биологик талабига мос суғориш тартибини қўллашга боғлиқ.
Сув ўсимлик ўсиб-ривожланишида энг мухим омиллардан бири ҳисобланади. Ўсимлик танасида 75-90 фоизгача сув бўлади. Сув, ўсимликларни ўсув даврида уларнинг ривожланиши ва ҳосил тўплашини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Барча қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосилни улар етарли миқдорда сув билан таьминлангандагина олиш мумкин. Сув ўсимлик ривожланиш даврларида зарур. Ўсимлик уруғи маълум қисм намликни олгандан сўнг униб чиқишни бошлайди. Сув кимёвий модда сифатида ўсимлик танасида органик моддалар ҳосил бўлиши учун зарурдир. Унинг иштирокида биокимёвий жараёнлар содир бўлади. Сув ҳисобига ҳужайра ва ўсимлик танасида тургор ҳолат сақланиб туради.
Изланишларнинг амалий аҳамияти ва уни жорий этишда лаборатория, дала, ишлаб чиқариш тажрибалари асосида картошканинг янги навлари учун мақбул суғориш тартибини жорий этиш, шу режимга мос суғориш техникаси элементларини ишлаб чиқиш ва сувдан оқилона фойдаланиш учун суғоришнинг самарали усулларини жорий этиш мақсад қилинган.
Қишлоқ хўжалик экинларининг ривожи, улардан олинадиган ҳосилдорлик, иқлим шароитига боғлиқдир. Шу сабабли мазкур бўлимда тажриба ўтказилган йилнинг иқлим шароити таҳлили шуни кўрсатдики Андижон вилоятининг тупроқлари денгиз сатҳидан 430-460 метр баландликда жойлашган бўлиб, асосан суғориладиган ерларни ташкил этади. 2019 йил “Ўзгидромет” станцияси Андижон филиали маълумотларига қараганда ҳавонинг ўртача нисбий намлиги йил давомида 64 % ни, қиш ойларида эса бу кўрсаткич 79% ни ташкил этган. (1-жадвал)
Иқлими ўзгарувчан, январ-феврал ойида ўртача ҳарорати 2-3оС ёз фасли мўътадил, энг иссиқ ойи июл ойида бўлиб, ўртача ҳарорат +29оС ни ташкил этган. Ёғингарчилик йил давомида кам бўлади. Унинг асосий қисми (70-80 %) қиш ва баҳор ойларига тўғри келади.
1-жадвал
“Ўзгидромет” станцияси Андижон филиали маълумоти, (2019 йил иқлим шароитлари)
Кўрсаткичлар |
Ойлар |
||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
Ҳаво харорати, оС |
0,3 |
3,8 |
12,2 |
16,1 |
21,1 |
25,6 |
29,5 |
26,9 |
21,2 |
Ёғингарчилик миқдори, мм |
7,2 |
32,6 |
40,6 |
34,5 |
17,2 |
19,6 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
Ҳавонинг нисбий намлиги, % |
84 |
71 |
73 |
67 |
55 |
51 |
43 |
48 |
51 |
2019 йил маълумотларига кўра асосан бир йиллик ўртача ёғин миқдори 207,2 мм, + 10оС дан юқори бўлган кунларнинг давомийлиги 210-215 кунни ташкил қилиб, фойдали ҳароратлар йиғиндиси 2800-3100 оС ни ташкил қилган.
Дала тажрибалари картошканинг янги навларида 2019-2020 йилларда “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Андижон тажриба станцияси” ерларида қуйидаги тизимга асосан ўтказилди:
Тажриба тизими
№ |
Баҳорги муддатда |
Ёзги муддатда |
||
Тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги, ЧДНСга нисбатан % ҳисобида |
Суғориш схемаси |
Тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги, ЧДНСга нисбатан % ҳисобида |
Суғориш схемаси |
|
1 |
Эгатлаб суғориш 65-70-75 (назорат) |
1-1-5 |
Эгатлаб суғориш 65-70-75 (назорат) |
1-1-5 |
2 |
Ёмғирлатиб суғориш 75-75-85 % |
2-10-4 |
Ёмғирлатиб суғориш 75-75-85 % |
2-10-4 |
3 |
Эгатлаб суғориш 75-75-85 % |
1-2-5 |
Эгатлаб суғориш 75-75-85 % |
2-2-6 |
4 |
Эгатлаб суғориш 75-85-85 % |
1-2-6 |
Эгатлаб суғориш 75-85-85 % |
2-2-7 |
Тажриба акдемик Б.А.Доспехов услубида амалга оширилди. Қайтарилишлар сони 4 карра. Делянка ўлчами: эгат узунлиги L=100 м; эгат орасидаги масофа b=0,7 м, битта вариант учун майдон: 100х2,8=280 м2, бир қайтариқ майдони 280х4=1120 м2. Тажриба майдони 1120х4=4480 м2, ёки, 0,4480 гектарни ташкил қилади.
Тажрибада тупроцнинг механик таркиби, сув-физик хоссалари, агрокимёвий тадцицотлар ва фенологик кузатувлар олиб борилди.
Тажриба даласида ковланган тупроқ кесмасидан унинг механик таркибини аниқлаш учун намуналар олиниб, гексометарфосфат препарати ёрдамида пипетка усули билан таҳлил қилинди (Н.А.Качинский). Микроагрегат таркиби ҳам шу услубда (Павлов тавсияси бўйича) аниқланади. Тупроқнинг ҳажм оғирлиги баландлиги 10 см ва диаметри 7, 15 см пўлат цилиндрлардан фойдаланиб, кесувчи халцалар услубида аницланади.
Бунда тажрибани бошлашдан аввал умумий фон билан даланинг уч ёки турт нуқтасида тупроқнинг 100 см чуқурлигигача ҳар 10 см қатламидан намуна олиниб тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги аниқланади. Тупроқнинг умумий ғоваклиги ҳажм ва солиштирма оғирлигини аниқлаш жараёнида олинган маълумотлар буйича цисобланади.
Тупроцнинг сув утказувчанлиги амал-сув даври бошида 3-4 нуцтада умумий фон сифатида, амал-усув давр сунгида эса барча вариантларда Рам услуби буйича аницланади.
Тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими (ЧДНС) тажрибани бошлашдан олдин даланинг икки нуцтасида майдонча услубида (Розов услуби) аницланади.
Намликни аницлаш учун барча майдоннинг 0-100 см гача булган цисмидаги цар 0-10 см дан 4 цайтарицда нейтрон нам улчагич (Тензиометр) асбоби ёрдамида аницланади.
Агрокимё тадқиқотларида тупроқдаги гумус, ялпи азот, фосфор ва калий мицдори умумий фон сифатида дала диоганали буйича уч нуцтадаги 0-100 см чуцурликдан цар 0-10 см цатламлар буйича олинган тупроц намуналари асосида аницланди.
Гумус миқдорини аниқлашда И.В.Тюрин, ялпи азот салмоғини белгилашда Кьельдаль, ялпи фосфор миқдорини аниқлашда Лоренц, ялпи калий салмоғини аниқлашда Маслова методларидан фойдаланилди. Тупроқдаги тузлар миқдори тажриба бошланганда далани диоганали буйича уч нуцтадан, амал-усув даври охирида барча вариантларда олинган намуналар асосида аницланди.
Эгат олиб суFоришда 1,3,4-вариантларга берилган сув мицдори, 90 ° ли Томсон сув ўтказгичи ёрдамида аниқланди. Ёмғирлатиб суғориш “Eurodrip” компанияси томонидан тақдим этилган спринкерли ёмғирлатиш аппарати ёрдамида амалга оширилди. Бунда, FAO ташкилоти томонидан тақдим этилган бир суткалик эвотранспирация маълумотига асосан сувориш муддатлари ва мицдори белгиланди.


1-расм: Эгат олиб суғоришда сув сарфи ўлчови 2-расм: Ёмғирлатиб суғориш
Турли суғориш тартибларидаги картошкани суғориш ва мавсумий суғориш меъёри.(Баҳорги муддатда)
Андижон вилояти шароитида етиштирилаётган эртаки картошканинг экиш муддати апрел ойининг 1-5 саналари оралиғида экилган бўлиб, навларини суғориш муддатлари апрель ойининг биринчи декадасида бошланди ҳамда июнь ойининг биринчи декадасида якунланди. Назорат вариантида мавсумий суғориш меъёри 3530,5 м3/га ни ташкил қилган бўлса, 2-вариант (ёмғирлатиб суғориш)да 2240 м3/га ҳамда 3,4-вариантларда ушбу кўрсткичлар мос равишда 3829,3 ва 3348,3 м3/га ни ташкил этди.
№ |
Тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги, ЧДНСга нисбатан % ҳисобида |
Кўрсатгич |
Суғоришлар |
Мавсуми й суғориш меъёри, м /га |
||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
||||
1 |
65-70-75 (назорат) |
Суғориш санаси |
7.04 |
15.04 |
23.04 |
01.05 |
15.05 |
25.05 |
||||
Суғориш меъёри, м3/ га |
- |
612,7 |
539,2 |
594,3 |
586,6 |
594,8 |
549,0 |
- |
- |
3530,5 |
||
2 |
70-75-85 % Ёмғирлатиб суғориш |
Суғориш меъёри, м3/ га |
1.04-10.06 гача 16 мартта 120-160 м3 дан |
2240 |
||||||||
3 |
75-75-85 % Эгатлаб суғориш |
Суғориш санаси |
1.04 |
7.04 |
15.04 |
23.04 |
30.04 |
8.05 |
16.05 |
25.05 |
||
Суғориш меъёри, м3/ га |
643,0 |
606,6 |
610,7 |
539,9 |
420,0 |
359,6 |
331,6 |
317,7 |
- |
3829,3 |
||
4 |
75-85-85 % Эгатлаб суғориш |
Суғориш санаси |
1.04 |
7.04 |
15.04 |
23.04 |
30.04 |
6.05 |
14.05 |
20.05 |
28.05 |
|
Суғориш меъёри, м3/ га |
658,4 |
430,7 |
348,7 |
338,0 |
323,4 |
319,6 |
318,5 |
311,2 |
303,5 |
3348,3 |
Сув сарфи графиги
700,0 600,0 500,0 го 400,0 s 300,0 Q. 200,0 СП 100,0 0,0 |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
^^^^^м 1-вариант 65-70-75 (назорат) |
0,0 |
612,7 |
539,2 |
594,3 |
586,6 |
594,8 |
549,0 |
0,0 |
0,0 |
^^^^^™ 3-вариант 75-75-85 % (эгатлаб суғориш) |
643,0 |
606,6 |
610,7 |
539,9 |
420,0 |
359,6 |
331,6 |
317,7 |
0,0 |
4-вариант 75-85-85 % (эгатлаб суғориш) |
658,4 |
430,7 |
348,7 |
338,0 |
323,4 |
319,6 |
318,5 |
311,2 |
303,5 |
Суғоришлар сони
Суғориш тартибларини картошканинг янги навларини ўсиши ва ривожланишига таъсири.
Картошка навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил тўплашида барча агротехник тадбирлар қаторида суғориш ишлари ҳам шубҳасиз муҳим ўрин тутади. Бироқ, шуни таъкидлаш керакки суғориладиган деҳқончилик шароитида амал суви ва мавсумий суғориш меъёрларини олдиндан дастур асосида белгиланган суғориш олди тупроқ намлиги картошка учун мақбул бўлган суғориш меъёрларини белгилашда шундай муҳим аҳамиятга эгаки, озуқа моддалари фақат сувда эриган ҳолатдагина ўсимликка ўтади. Натижада юқори ҳосил учун замин яратилади. Бу борада жуда кўп илмий изланишлар олиб борилган. Буларда картошка навларини сувга бўлган талаби баён қилинган. Мазкур изланишларда суғориш тартибларини картошка навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосил тўплашидаги таъсири аниқланди.
Ҳар ойнинг биринчи декадасида картошканинг ўсиши ва ривожланишини ўрганиш мақсадида фенологик кузатувлар ташкил этилди. Фенологик кузатув ишлари ҳар бир вариантдан 50 та ўсимликларда амалга оширилди.
Маълумотлардан кўринадики (2-жадвал), эгат олиб суғорилган назорат вариантларига нисбатан ёмғирлатиб суғорилганда вариантларда поялар сони ўртача 50 та ўсимликда 0,3 донага, барглар сони 9,2 донага, ён шохлари эса 1,7 донага ва туганаклар сони 2,5-3 донага ортганлиги кузатилди.
2-жадвал
Суғориш тартибларини картошканинг янги “Серҳосил” навининг ўсиши ва ривожланишига таъсири. 2020 йил
№ |
Тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги, ЧДНСга нисбатан % ҳисобида |
Баҳорги муддатда экилганда (1-5.04) |
|||
Ўсимилик бўйи, см |
Поя сони, дона |
Барг сони, дона |
Ён шохлари сони, дона |
||
1 |
65-70-75 % Эгатлаб суғориш (назорат) |
64,0 |
4,0 |
161,4 |
14,0 |
2 |
75-75-85 % Ёмғирлатиб суғориш |
68,3 |
4,3 |
180,2 |
16,8 |
3 |
75-75-85 % Эгатлаб суғориш |
66,2 |
4,1 |
176,1 |
15,2 |
4 |
75-85-85 % Эгатлаб суғориш |
65,2 |
4,1 |
175,4 |
16,2 |
Олинган илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, картошка баҳорги муддатда экилганда тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-75% чегарасида, суғориш схемаси 0-1-5 бўлганда 1 туп ўсимликдаги туганак ҳосил 418,0 грамм, бир туп ўсимликдаги туганаклар сони 6,2 дона, туганакнинг ўртача вазни 67,4 грамм, умумий ҳосилдорлик 23,7 Т/га ни (назорат вариантида) ташкил этди.
Тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-85% чегарасида бўлиб, суғориш схемаси 3-7-6 бўлганда 1 туп ўсимликдаги туганак ҳосил 560,0 грамм, бир туп ўсимликдаги туганаклар сони 6,3 дона, туганакнинг ўртача вазни 88,9 грамм, умумий ҳосилдорлик 31,9 Т/га ни (ёмғирлатиб суғориш) ташкил қилди.
Бу кўрсаткич, тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНСга нисбатан 7575-85% чегарасида, суғориш схемаси 1-2-5 бўлганда ҳосилдорлик 35,5 Т/га ни (эгатлаб суғориш 3-вариант) ташкил қилди. Бу эса, назорат вариантига нисбатан
2-вариант ёмғирлатиб суғоришда 8,2 ва 3-вариант эгатлаб суғоришда 3,1 Т/га кўп ҳосил олинганини кўрсатади. (2-жадвал)
СуFориш режимининг хосилдорликка таъсири.
(Серхосил нави, 2020 йил )
2-жадвал
№ |
Тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги, ЧДНСга нисбатан |
Суғориш схемаси |
Уртача туганак ма^сулдорлик |
^осилдорлик, Т/га |
||
1 тупдаги туганак ҳосили, |
1 туп ўсимликдаги туганак сони, дона |
Туганакнинг ўртача вазни, г |
||||
Баҳорги муддатда экилганда |
||||||
1 |
65-70-75 % |
0-1-5 |
418 |
6,2 |
67,4 |
23,7 |
2 |
70-75-85 % |
2-10-4 |
560 |
6,3 |
88,9 |
31.,9 |
3 |
75-75-85 % |
1-2-5 |
442 |
6,3 |
70,2 |
26,8 |
4 |
75-85-85 % |
1-2-6 |
430 |
6,3 |
68,2 |
24,3 |
ЭКИФ 0,5 =2,3 Т/га |
Юқоридаги натижалар таҳлилидан қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин: эртаки картошканинг суғориш давомийлиги апрель-май ойларида ўртача 50-55 кунни ташкил қилади. Ўз навбатида мавсумий суғориш меъёри барча вариантлар бўйича 15250 м3/га сув сарфини ташкил қилган. Шунингдек, анаъанавий (эгатлаб суғориш) билан сув тежамкор (ёмғирлатиб суғориш) усуллари бўйича сув сарфи таҳлилига кўра эгатлаб суғоришга ўртача 4840 м3/га, ёмғирлатиб суғоришда эса ўртача 2275 м3/га сув сарфланган. Бу эса, эгатлаб суғоришга нисбатан ёмғирлатиб суғорилганда сув 47 % иқтисод қилинган.
Баҳорги муддатда экилган картошкани сув билан таъминлашда тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-85 % чегарасида сақлаш, 3-7-6 (ёмғирлатиб суғориш) схемада суғорилганда ҳосилдорлик 31,9 Т/га ҳамда анъанавий суғориш (эгатлаб суғориш) усулида тупроқнинг суғоришдан олдинги намлигини ЧДНСга нисбатан 75-75-85 % чегарасида сақлаш, 1-2-5 схемада суғорилганда баҳорги муддатда картошка униб чиққунча бир марта суғоришни ташкил қилиш 26,8 Т/га дан зиёд ҳосил олишни таъминлайди.
Адабиётлар:
-
1. Остонақулов Т.Э., Абдурахимов М.К. Ўзбекистоннинг тоғолди шароити ва шўрланган тупроқларда картошка етиштириш технологияси масалалари // монография. Самарқанд: Шабнам омад нур. 2014.-200 б.
-
2. Абдурахимов М.К. Влияние нитрокальций фосфатного удобрения на урожайность и качество картофеля. // Химическая промышленность. -Санкт-Петербург, 2008.-№2.-С.103-106.
-
3. Абдурахимов М.К. Картошкачиликда элита етиштиришда агротехник ва уруғчилик тадбирларини комплекс қўллаш самарадорлиги. // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. –Тошкент, 2008.-№2-Б. 45-48.
-
4. Абдурахимов М.К. Картошкани баҳорги ва ёзги муддатларда етиштиришда экиш схемаси, меъёри ва муддатларининг ҳосилдорликка таъсири // Агроилм. –Тошкент, 2008.-№3. –Б. 18-19.
-
5. Абдурахимов М.К. Шўрланган тупроқларни картошка экишга тайёрлаш технологияси // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. –Тошкент, 2008.-№3. -Б. 39-42.
-
6. Абдурахимов М.К. Картошкачиликда элита етиштириш услубларини таққослаб ўрганиш натижалари // Хоразм Маъмун академиясининг хабарномаси. – Урганч, 2008.-№3. -Б.35-38.
-
7. Абдукаримов Д.Т., Абдурахимов М.К. Жадаллашаган услубда картошка элита уруғини етиштириш учун клонларни танлаб олиш муддатларини аниқлаш // Ўзбекистон биология журнали. –Тошкент, 2008.-№4. -Б. 39-32.
-
8. Абдурахимов М.К. Картошка қатор ораларига ишлов беришнинг ўсимликлар ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири // Агро илм. –Тошкент, 2008.-№4.-Б. 29-30.
-
9. Абдурахимов М.К. Уруғлик картошкани экишга тайёрлаш технологияси // Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг маърузалари. –Тошкент, 2008.-№5. -Б.82-84.
Список литературы Андижон вилояти шароитида эртаки ва кечки картошка етиштиришда турли суғориш усулларини картошканинг ўсиб ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири
- Остонақулов Т.Э., Абдурахимов М.К. Ўзбекистоннинг тоғолди шароити ва шўрланган тупроқларда картошка етиштириш технологияси масалалари // монография. Самарқанд: Шабнам омад нур. 2014.-200 б.
- Абдурахимов М.К. Влияние нитрокальций фосфатного удобрения на урожайность и качество картофеля. // Химическая промышленность. -Санкт- Петербург, 2008.-№2.-С.103-106.
- Абдурахимов М.К. Картошкачиликда элита етиштиришда агротехник ва уруғчилик тадбирларини комплекс қўллаш самарадорлиги. // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. -Тошкент, 2008.-№2-Б. 45-48.
- Абдурахимов М.К. Картошкани баҳорги ва ёзги муддатларда етиштиришда экиш схемаси, меъёри ва муддатларининг ҳосилдорликка таъсири // Агроилм. -Тошкент, 2008.-№3. -Б. 18-19. Life Sciences and Agriculture 3-2020 21.
- Абдурахимов М.К. Шўрланган тупроқларни картошка экишга тайёрлаш технологияси // Ўзбекистон аграр фани хабарномаси. -Тошкент, 2008.-№3. -Б. 39-42.
- Абдурахимов М.К. Картошкачиликда элита етиштириш услубларини таққослаб ўрганиш натижалари // Хоразм Маъмун академиясининг хабарномаси. - Урганч, 2008.-№3. -Б.35-38.
- Абдукаримов Д.Т., Абдурахимов М.К. Жадаллашаган услубда картошка элита уруғини етиштириш учун клонларни танлаб олиш муддатларини аниқлаш // Ўзбекистон биология журнали. -Тошкент, 2008.-№4. -Б. 39-32.
- Абдурахимов М.К. Картошка қатор ораларига ишлов беришнинг ўсимликлар ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири // Агро илм. -Тошкент, 2008.- №4.-Б. 29-30.
- Абдурахимов М.К. Уруғлик картошкани экишга тайёрлаш технологияси // Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг маърузалари. -Тошкент, 2008.- №5. -Б.82-84.