Андижон вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида ғўзани ерёнғоқ билан қатор оралатиб ҳамкор экишнинг самарадорлиги
Автор: Рзиев И., Ураимов Т.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзани ерёнғоқ билан қатор оралатиб ҳамкор экиш бўйича ўтказилган дала тажрибалари натижалари баён қилинган. Тажриба натижалари ушбу экинларни қатор оралатиб ҳамкор экилганда экинларнинг қуёш нуридан фойдаланиши, хаво алмашиниши ва озиқланиш шароитларининг яхшиланиши сабабли гектар бирлигидан олинадиган ҳосилдорликнинг сезиларли даражада ортишини кўрсатган.
Ғўза, ёрёнғоқ, қатор оралатиб ҳамкор экиш, ҳамкор экин, агротехнология, асосий поя баландлиги, ҳосилдорлик, пичан ҳосили
Короткий адрес: https://sciup.org/14125708
IDR: 14125708 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10061
Текст научной статьи Андижон вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида ғўзани ерёнғоқ билан қатор оралатиб ҳамкор экишнинг самарадорлиги
Кириш. Тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалардан бири бўлиб келган. Ўзбекистон ахолисининг сони оҳирги 25 йил ичида учдан бир қисмга кўпайди, яъни 11,5 млн.га кўпайиб, 33,5 млн.ни ташкил этмоқда ва бундан кейин ҳам кўпайиб бориши кутилмоқда.
Эндиги вазифа кўпайиб бораётган халқни боқиш учун янги ерларни очиш билан бирга, ҳозирда дехқончилик қилинаётган ерлардан янада кўпроқ ҳосил олишдан иборат, мелиоратив жиҳатидан яхши ерлар ўзлаштирилиб бўлинган, кўп сув манбаалари, заҳиралар мавжуд, лекин улар чегараланган. Ҳозирда суғориладиган ерлардан мўл ҳосил етиштиришда муҳим чоралардан бири бир гектар ернинг ўзида ғўза билан ҳамкор экинларни парваришлаш агротехнологияларини яратишдан иборат.
Ҳамкор экиш бир қараганда алмашлаб экишга ўхшайди, аслида эса унга нисбатан қатор афзалликларга эга. Бунда бир йилнинг ўзида бир неча экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилади. Хамкор экилганда экинлар тупроқ-иқлим шароитидан тўлароқ фойдаланиб, ноқулай шароитлар таъсири камаяди ва натижада иқтисодий самарадорлик кескин кўпаяди.
Валовик [1] маълумотига кўра Хитойда ғўза билан ҳамкор экинларни биргаликда экишнинг бир неча усуллари мавжуд. Масалан, буғдой, шоли ёки рапс каби экинлар ғўза билан хамкорликда экилади. Айниқса бу усуллар Хитойнинг жанубий вилоятларида кенг қўлланилиб, юқори ҳосил олинмоқда. Айрим вилоятларда 30 ц/га буғдой ва 10,5 ц/га пахта толаси (30-31 ц/га пахта хом ашёси), ғўза рапс билан биргаликда экилганда 11,2- 15,0 ц/га рапс уруғи, шунингдек 7,5 ц/га пахта толаси (2223 ц/га пахта хом ашёси) олинмоқда.
Ғўзани бошқа экинлар билан ҳамкор экиш бўйича илмий маълумотларни адабиётлардан топиш анча мушкул. Ғўзани дуккакли ва бошқа экинлар билан биргаликда экиш айрим пахта етиштириладиган давлатларда тарихий анъана бўлсада, бунга оид илмий тажриба ва маълумотлар етарли эмас.
Хиндистонда бир неча йиллардан буён ғўзани ерёнғоқ ва булғор қалампири билан биргаликда экиш усуллари қўлланилади. Бунда бир қатор ғўзадан кейин 14 қатор ерёнғоқ ёки булғор қалампири экилади. Экинлар ҳамкорликда экилганда даромад ҳар доим бир хил экин экилгандагига нисбатан юқори бўлади. (Тер-Аванесян, [8], Устименко-Бакумовский, [9] ).
Қ.М.Мирзажонов ва М.Юсуфжоновларнинг [7] Фарғона вилоятининг Қува туманида олиб борган тажрибасида кузда жавдар соф ҳолда ва жавдар рапс уруғлари аралашмаси пахта қатор ораларига сидерат экин сифатида экилди. Тажриба натижалари ғўза қатор ораларига сидерат экинлари соф ва аралаш ҳолда экилганда тупроқнинг ҳажм массаси 1,23-1,37 г/см3 дан 1,13-1,25 г/см3 гача камайганлиги, шунингдек тупроқнинг структураси ва сув ўтказувчанлиги яхшиланганлиги аниқланган.
Тадқиқот обекти ва услублари. 2014-2016 йиллар мобайнида ғўзани ер ёнғоқ ўсимлиги билан ҳамкор экиш усули Андижон вилояти, Андижон туманидаги “Бакиров ёғдуси фермер хўжалигида экиб ўрганилди.
Дала – ишлаб чиқариш тажрибаси 3 та вариантдан иборат бўлиб, 1 -вариантда ғўза якка ҳолатда 60х20-1 тизимда, 2-варинтда ерёнғоқ якка ҳолатда 60х20-1 тизимда ва 3-вариантда ғўза 120х20-1 тизимда экилиб, унинг қатор орасига 120х20-1 тизимда ерёнғоқ ҳамкор экин сифатида экилди (1- жадвал).
Дала тажрибаларини олиб боришда “Методы проведения опытов с хлопчатником” (1983), агрокимёвий хоссаларини таҳлил қилишда “Методы агрохимических анализов почв и растений” (1977), тупроқнинг агрофизикавий ҳоссаларини таҳлил қилишда “Методы агрофизических исследований” (1973) лардан фойдаланиб, шулар асосида тадқиқот ишлари амалга оширилди.
Тадқиқот натижалари . Олиб борилган тажриба натижалари ғўза алохида экилганда ўсимликнинг бир бирига соя солиши кўпроқ намоён бўлиши сабабли ғўзанинг хамкор экилгандагига нисбатан асосий поя баландлиги юқорироқ бўлиши, ғўза ва ерёнғоқ қатор оралатиб ҳамкор экилганда эса экинларнинг қуёш нури ва бошқа омиллардан самаралироқ фойдаланиши кузатилди. Бу экинларнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосил тўплашида ўз аксини топди.
1- жадвал
Андижон вилояти, Андижон туманида ўтказилган тажриба тизими
Вариант |
Экинлар тури |
Экиш схемаси |
Назарий кўчат қалинлиги, минг/га |
1. |
Ғўза |
60х20-1 |
83,3 |
2. |
Ерёнғоқ |
60х20-1 |
83,3 |
3. |
Ғўза+ Ерёнғоқ |
120х20-1 120х20-1 |
41,7 41,7 |
Эслатма: * - чигит 60-20-1 тизимда экилган;
** - ер ёнFO^ 60-20-1 тизимда экилган;
*** - чигит 120-20-1 тизимда экилиб, 1- чи ^аторда Fуза, 2- чи ^аторда ^амкор экин булиб, экинлар майдони 0,5 гектарни ташкил этади.
Тажрибада олинган ҳосилдорлик маълумотларидан кўриниб турибдики (2 -жадвал), тажрибанинг 1-йилида ғўза одатдагидек алохида экиб парваришланган 1-вариантда пахта ҳосилдорлиги 35,2 ц/га ни ташкил этган бўлса, ғўза ерёнғоқ билан ҳамкор экилган 3- вариантда экинлар ҳамкор экилган 1 гектар майдондан олинган ҳосил 22,4 центнерга тенг бўлди. Ҳамкор экилганда ғўза эгаллаган майдон 0,5 гектарни ташкил этганлигини эътиборга олсак, ҳосилдорлик бир гектарда 44,8 ц/га ни ташкил этди.
Ер ёрғоқнинг ўзини экиб парваришланган 2-вариантда 24,3 ц/га ер ёнғоқ дон ҳосили олинган бўлса, экинлар қатор оралатиб ҳамкор экилган 3 -вариантда ер ёнғоқдан 16,3 центнер дон ҳосили олинди ва унинг ҳосилдорлиги 32,6 ц/га ни ташкил этди. Бундан ташқари ерёнғоқ экилган вариантларда ер ёнғоқдан 130,2 -168,8 ц/га пичан ҳосили ҳам олинди.
Тажрибанинг 2 ва 3-йилларида ҳам экинлардан олинган ҳосилдорлик бўйича ушбу қонуният сақланиб қолди. Ҳосилдорликни йиллар бўйича тахлил қилганимизда, тажриба вариантларида ҳам ғўза, ҳам ер ёнғоқ ҳосилдорлигининг йилдан йилга ортиб борганлигини кўришимиз мумкин. Буни дуккакли экин ҳисобланган ер ёнғоқнинг тупроқни биологик азотга бойитиши ва тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатиши билан изоҳлаш мумкин.
2-жадвал
Ғўза ва ерёнғоқ алохида хамда ҳамкор экилганда экинлар хосилдорлиги (Андижон тумани «Бакиров ёғдуси» фермер хўжалиги шароитида)
Йил-лар |
Вариант-лар |
Экин тури |
Ер ёнғоқ |
|||
Ғўза ҳосили, ц/га |
Ер ёнғоқ дон ҳосили, ц/га |
Ер ёнғоқ пичан ҳосили ц/га |
Озуқа бирлиги |
|||
2014 |
1 |
Ғўза |
35,2 |
- |
- |
- |
2 |
Ер ёнғоқ |
- |
24,3 |
130,2 |
67,7 |
|
3 |
Ғўза+ер ёнғоқ |
22,4 |
16,3 |
84,4 |
40,8 |
|
2015 |
1 |
Ғўза |
36,5 |
- |
- |
- |
2 |
Ер ёнғоқ |
- |
24,7 |
133,4 |
69,4 |
|
3 |
Ғўза+ер ёнғоқ |
24,0 |
16,8 |
89,2 |
41,7 |
|
2016 |
1 |
Ғўза |
37,6 |
- |
- |
- |
2 |
Ер ёнғоқ |
- |
25,6 |
136,1 |
70,8 |
|
3 |
Ғўза+ер ёнғоқ |
25,7 |
16,9 |
89,3 |
42,8 |
|
ўртача 3 йилли к |
1 |
Ғўза |
36,4 |
|||
2 |
Ер ёнғоқ |
24,9 |
133,2 |
71,7 |
||
3 |
Ғўза+ер ёнғоқ |
24,0 |
16,7 |
89,1 |
41,8 |
Хулоса. Ишлаб чиқариш тажрибасида олинган маълумотлар Андижон вилоятининг суғориладиган ерларида ғўзани ерёнғоқ билан эгат оралатиб хамкор экиш мумкинлигини ва бу усул юқори самара беришини кўрсатди.
Экинларни эгат оралатиб ҳамкор экилганда тупроқ таркибидаги озиқа элементлари, сув, хаво, қуёш энергияси ва бошқа табиий омиллардан фойдаланиш самарадорлигининг сезиларли даражада ошириш имконини беради. Шунингдек гектар бирлигидан олинадиган ялпи ҳосил миқдори ва сифатининг 15-17 фоизга ошиши ҳисобига пахтачиликда юқори рентабелликка эришиш мумкин.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Валовик О. Китайский вариант. Ж."Хлопок",1989, №2. стр 17
-
2. Мирзажонов К. Лик Центральной Ферганы в прежнее и настоящее время.-Изд-во «GO FAN POLIGRAF» МЧЖ Ташкент, 2014, 249 с.
-
3. Мирзажонов К.М., Рахмонов Р.У., Ирригационная эрозия почв и элементы борьбы с ней. -Изд-во «Навруз», Ташкент, 2016, 252с.
-
4. Мирзажонов К.М. Хам пахта, хам дон ва озукабоп экинлар. Фан ютуклари кишлок хўжалигининг ривожланишига. Тошкент., 1992
-
5. Мирзажонов К.М.Почвы требует защиты. Ж. “Хлопок”, 1988, №:2, 24с.
-
6. Мирзажонов К.М., Абидов Р. Способы сева хлопчатника в зонах сильной ветровой деятельности. Ж. "Хлопководство",1986, №3,23-24с.
-
7. Мирзажонов К.М., Юсупжонов К.М. Влияние сидеральных культур на повышение плодородия почв, подверженных ветровой эрозии. Труды СоюзНИХИ, вып. 46, Ташк. 1981, стр.76
-
8. Тер-Аванесян Д.В. Хлопчатник. "Колос" Моск.1979, стр.400-402
-
9. Устименко-Бакумовский Г.В. Растениеводство тропиков и субтропиков. ВО "Агропромиздат", Моск.1989, стр.270-273 10.
Список литературы Андижон вилоятининг суғориладиган тупроқлари шароитида ғўзани ерёнғоқ билан қатор оралатиб ҳамкор экишнинг самарадорлиги
- Валовик О. Китайский вариант. Ж."Хлопок",1989, №2. стр 17.
- Мирзажонов К. Лик Центральной Ферганы в прежнее и настоящее время.-Изд-во "GO FAN POLIGRAF" МЧЖ Ташкент, 2014, 249 с.
- Мирзажонов К.М., Рахмонов Р.У., Ирригационная эрозия почв и элементы борьбы с ней. -Изд-во "Навруз", Ташкент, 2016, 252с.
- Мирзажонов К.М. Хам пахта, хам дон ва озукабоп экинлар. Фан ютуклари кишлок хўжалигининг ривожланишига. Тошкент., 1992.
- Мирзажонов К.М.Почвы требует защиты. Ж. "Хлопок", 1988, №:2, 24с.
- Мирзажонов К.М., Абидов Р. Способы сева хлопчатника в зонах сильной ветровой деятельности. Ж. "Хлопководство",1986, №3,23-24с.
- Мирзажонов К.М., Юсупжонов К.М. Влияние сидеральных культур на повышение плодородия почв, подверженных ветровой эрозии. Труды СоюзНИХИ, вып. 46, Ташк. 1981, стр.76.
- Тер-Аванесян Д.В. Хлопчатник. "Колос" Моск.1979, стр.400-402.
- Устименко-Бакумовский Г.В. Растениеводство тропиков и субтропиков. ВО "Агропромиздат", Моск.1989, стр.270-273.