Аралаш экинларнинг алмашлаб экишдаги ўрни

Автор: Абдуазимов Акбар Мухторович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агрономия

Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Gанубий минтақаларда баҳорги юмшоқ буғдой (Жануб гавҳари нави) 3 млн дона/га ва беда (Тошкент-1) 6 млн/га меъёрларида, аралаш экин сифатида экиш натижасида буғдойнинг ўсиб ривожланишига беда таъсир этмади. Бир йиллик бедаданинг кўк масса ва қуруқ масса (пичан) ҳосили ўтмишдош экин (перко ва мош) ларнинг тупроққа қолдирадиган биомасса, илдиз ва анғиз қолдиқлари таъсирида юқори бўлди.

Agriculture, secondary culture, variety, wheat, alfalfa, productivity, soil, fertility

Короткий адрес: https://sciup.org/14125797

IDR: 14125797   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10020

Текст научной статьи Аралаш экинларнинг алмашлаб экишдаги ўрни

Кириш . Тупроқларнинг гумус режими ерга тушадиган органик бирикмалар миқдорига ва уларнинг минераллашув жараёнига боғликдир. Тупроққа тушадиган органик қолдиқлар миқдори етиштирилаётган ўсимликларнинг хусусиятларига, кўлланиладиган ўғитнинг тури ва меъёрига, алмашлаб экиш ва тупроқдарга ишлов бериш тизимига кўра турлича бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан фойдаланилганда, етиштирилаетган экинларнинг биологик массаси ортади. Бу ҳолат ҳaмма вақт ҳам тупроқдаги гумус миқдорининг ортишига олиб келавермайди.

Кейинги вақтларда суғориладиган деҳқончилик минтақаларида суғориладиган тупроқларда гумус захирасини оширишда ўғитлашнинг илмий асосланган тизими катта аҳамият касб этади. Бу тизимнинг моҳияти шундан иборатки, алмашлаб экишда дон-дуккакли экинлардан самарали фойдаланилган ҳолда, яна қўшимча равишда органик ўғитлар қўллаш, ўсимликлар биомассасини тупроққа қайтариш ижобий натижалар беради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида бир-бирига салбий таъсир кўрсатмайдиган аралаш экинлардан фойдаланиш тупроқ унумдорлигини ошириш билан бир вақтда ердан унумли фойдаланиш имкониятини яратади.

Типик бўз тупроқлар шароитида беда гектарига 40,3 центнер миқдорида илдиз қолдиқларини қолдиради, шундан 28 центнер йирик, 12,3 центнер майда илдизлар қолдиқларидир. Беда, сули билан қўшиб экилганда эса ушбу кўрсаткичлар тегишли равишда гектарига 48,6, 35,2 ва 13,4 центнерни ташкил этган [1].

Беда маккажўхори билан қўшиб экилганда биринчи йил тупроқни 0-40 см қатламида гектарига 88 центнер, иккинчи йили гектарига 117 центнер, учинчи йили 132,3 центнер илдиз қолдиқлари қолдирганини аниқлаган [3].

Судан ўтини соя, вигна билан ҳамда нўхат ва райграс билан қўшиб экилиши уларни тупроққа ҳайдаб юборилиши натижасида 56,4 кг дан 116 кг гача азот, 26,6 кг дан 36,3 кг гача фосфор элементини қолдиради [4].

Бедани экилиши натижасида тупроқдаги чиринди миқдори 1,67 % дан 1,73 % гача, беда шабдар билан қўшиб экилганда эса 1,67 % дан 1,79 % гача ортган. Бедани ўзи экилган вариантда чиринди миқдори ғўзани экишдан олдин 1,90 %, ғўзани амал даври охирида 1,83 % ни, беда шабдар билан қўшиб экилган вариантда чиринди миқдори ғўза экишдан олдин 1,93 % ни, ғўза амал даври охирида 1,89 % ни ташкил этган [2].

Қашқадарёнинг тақир тупроқлари шароитида арпанинг Болғали навидан 47,6 ц/га дон ҳосили олиниб, ўрнига дуккакли экинлардан мош экиб, ундан олинган 16,0 ц/га ва жами бир йилда икки марта, яъни 63,6 ц/га дон ҳосили олинган.

Кузги буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий мош ва соя экилганда тупроқдаги илдиз ва анғиз қолдиқлари гектар ҳисобига 2,3-2,7 тоннани ташкил этиши аниқланган, шу билан бир вақтда тупроқнинг ҳайдов қатламида 70 кг азот, 30 кг фосфор, 80 кг калий моддалари ҳам тўпланган [5].

Мош оқсил ва витаминларга бой бўлиши билан бирга, амал даврида 50 -100 кг/га соф ҳолдаги биологик азот ва органик моддалар тўплаб, ернинг табиий унумдорлигини оширувчи дуккакли экин ҳисобланади. Мош ўзининг биологик хусусиятига кўра иссиқсевар ўсимлик бўлиб, ёзги жазирама ва гармсел шамоллар унинг юқори ҳосил беришига салбий таъсир эта олмайди.

Буғдой учун қулай ўтмишдош экин мош, перко+рапс аралаш экилганда юқори самара берган. Бу ўтмишдошлар экинлар ҳисобига дон таркибидаги оқсил 2 -2,1% га, клейковина эса 0,8- 1,1% га юқори бўлиши кузатилган [6].

Тадқиқот услублари . Қашқадарё вилоятида вариантлар бўйича дала тажрибалари қўйилади. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлар олиб бориш «Бутунроссия ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти услуби», «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» бўйича, олинган маълумотларнинг математик-статистик таҳлили эса «Методика полевого опыта» бўйича амалга оширилган.

Таҳлил учун тупроқ намуналари “Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах” (1963), усуллари бўйича, гумус миқдори И.В.Тюрин усулида (ГОСТ-26213), нитрат азоти–ион селектив усулида ГОСТ–13496–10, умумий азот, фосфор ва калий битта намунада И.М.Мальцева, Л.П. Гриценко усулида, ҳаракатчан фосфор 1% аммоний карбонат эритмасида Б.П.Мачигин усулида, алмашинувчан калий оловли фотокалориметрда П.В.Протасов усулида, сувда эрийдиган тузлар ва қуруқ қолдиқ умумий қабул қилинган услубда ГОСТ-26423-85, pH сувли сўримда потенциометр ёрдамида аниқланди.

Тадқиқот натижалари :

Баҳорги буғдой навларининг ривожланиш босқичларини кузги буғдой навларига нисбатан қисқа вақтда ўтиши билан фарқ қилади. Баҳорги “Жануб Гавҳари” буғдой навининг уруғи экилди (13 март) ва ернинг намлик даражаси

ҳисобига 18-19 март кунларида униб чиқди. Баҳорги юмшоқ буғдой селекциясида яратиладиган янги навга қўйиладиган асосий талаблар эртапишарлик ва ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамли бўлган навларни яратишдир. Кўпчилик олимларнинг фикрича, қисқа ўсув даврига эга бўлган янги навларни яратиш натижасида бирданига қишлоқ хўжалигидаги катта вазифаларни амалга ошириш мумкинлигини қайд қилишган.

Баҳорги буғдойнинг “Жануб гавҳари” навининг тўлиқ пишиши 14 июнда қайд қилиниб, вегетация даври уруғ экилгандан бошлаб 88-90 кунни ташкил этди. Баҳорги буғдойда ўсув даврининг қисқа муддатларда ўтиши билан ҳосил элементларининг шаклланиши қисқа муддатларда амалга ошади (1 -жадвал).

Тажрибада қисқа навбатлаб экиш тизимининг “Баҳорги буғдой+беда:Ғўза:Баҳорги буғдой+беда:” вариантида кўчатлар сони 1 м2 да 207 дона, 17-вариантда “Буғдой+мош+Перко:Ғўза:Баҳорги буғдой+беда:” вариантида кўчатлар сони 1 м2 да 214 донани ташкил этди. Тажриба тизимидаги 1 вариантга нисбатан 2 вариантда кўчат сони ва уруғларнинг дала унувчанлиги юқори бўлишига сабаб, ўтмишдош экинларнинг тупроққа қолдирадиган биомасса, илдиз ва анғиз қолдиқларининг ижобий таъсири натижасидир.

Баҳорги буғдой уруғларнинг дала унувчанлиги 71,3-69,0 фоизни ташкил этди. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 2019 йилда кам бўлди. Чунки, экишда уруғ меъёри камайтирилганлиги, ҳамда экишдан сўнг, уруғ тупроқнинг табиий намлиги билан ундириб олинди, уруғларни ундириш учун жанубий минтақаларнинг сув танқис бўлган чўл ва ярим чўл худудларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида суғориш ишлари амалга оширилмади.

Бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини аниқлашда асосий кўрсаткичлардан бири туплаш ёки умумий ва маҳсулдор поялар шаклланишига боғлиқдир.

1- жадвал

Баҳорги буғдойнинг қимматли хўжалик белгилари

Баҳорги буғдойнинг қимматли хўжалик белгилари

Ўтмишдош экин

Буғдой+ беда:Ғўза:

Буғдой+мош+ Перко:Ғўза:

Вегетация даври, кун

88,0

89,0

Ўсимлик сони, 1м2/дона

207,0

214,0

Умумий поялар сони, 1м2/дона

442,0

457,0

Маҳсулдор поялар сони, 1м2/дона

333,0

339,0

Ўсимлик бўйи, см

83,8

84,3

Бошоқ узунлиги, см

6,5

6,6

Бошоқдаги бошоқчалар сони, дона

9,0

9,3

Бошоқдаги донлар сони, дона

28,5

29,5

Бошоқдаги донлар оғирлиги, г

0,88

0,91

Ҳосилдорлик, ц/га

29,4

31,0

1000дона дон вазни, г

37,4

37,7

Натура оғирлиги, г/л

797

798,0

Оқсил миқдори, %

16,2

16,5

Клейкавина миқдори, %

27,6

28,2

Шишасимонлик, %

76,0

76,5

Тажриба майдонидан биометрик боғламлар олиниб, таҳлил қилинганда “Буғдой+беда:Ғўза:Буғдой+беда:” ўсимлик бўйи 83,8 см, умумий поялар сони 1 м2 да

442 дона, маҳсулдор поялар сони эса 1 м2 да 333 дона ҳамда “Буғдой+мош+Перко:Ғўза:Буғдой+беда:” эса ўсимлик бўйи 84,3 см, умумий поялар сони 1 м2 да 457 дона, маҳсулдор поялар сони эса 1 м2 да 339 донани ташкил этганлиги аниқланди.

Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштиришда ҳосил элементларининг қандай шаклланганлигига боғлиқ бўлади. Баҳорги буғдой ҳосил салмоғини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан: бошоқ узунлиги, бошоқдаги дон сони, бошоқдаги дон оғирлиги ҳамда 1000 дона дон оғирлиги ҳисобланади.

Олиб борилган тажриба натижаларига кўра, баҳорги юмшоқ буғдойнинг “Жануб гавҳари” нави     биометрик кўрсаткичлари таҳлил қилинганда

“Буғдой+беда:Ғўза: Буғдой+беда:” варианта бошоқ узунлиги 6,5 см, бошоқдаги бошоқчалар сони 9,0 дона, бошоқдаги донлар сони 28,5 дона, бир бошоқдаги донлар оғирлиги 0,88 гр, ҳосилдорлик 29,4 ц/га, “Буғдой+мош+Перко:Ғўза:Буғдой+беда:” вариантда бошоқ узунлиги 6,6 см, бошоқдаги бошоқчалар сони 9,3 дона, бошоқдаги донлар сони 29,5 дона, бир бошоқдаги донлар оғирлиги 0,91 гр, ҳосилдорлик 31 ц/гани ташкил қилди.

Тупроқ таркибида биомасса миқдорини кўпайтириш орқали тупроқ унумдорлиги билан бир қаторда маҳсулот сифатини ҳам яхшилаш мумкин. Бу борада бир қанча тадқиқотчилар ва тажрибали деҳқонлар томонидан олиб борилган тажрибаларга таянадиган бўлсак тупроққа ўсимлик қолдиқларини қолдириш орқали бошоқли дон экинлар ҳосилининг сифати яхшиланади.

Тажриба майдонидан баҳорги буғдойнинг сифат кўрсатгичлари лабораторияда таҳлил қилинганда “Буғдой+беда:Ғўза:Буғдой+беда:” вариантида 1000 дона доннинг вазни 37,4 г, доннинг натураси 797 г/л, оқсилнинг миқдори 16,2 %, клейковина миқдори 27.6 %, шишасимонлик даражаси 76 % ҳамда “Буғдой+ мош+Перко:Ғўза:Буғдой+беда:” эса 1000 дона доннинг вазни 37,7 г, доннинг натураси 798 г/л, оқсилнинг миқдори 16,5 %, клейковина миқдори 28,2 %, шишасимонлик даражаси 76,5 % ни ташкил қилди.

Баҳорги беда. Алмашлаб экиш тизимида ем-хашак сифатида экиладиган беда ўсимлиги тупроқ микрофаунаси, физик-механик хоссаларини ва агрокимёвий таркибини яхшилашда учун тупроқда биомасса хосил қилишда иқтисодий жиҳатдан юқори самарадорликга эга бўлган биологик мелиорант хисобланади. Беда қишлоқ хўжалигида, биологик жиҳатдан тоза бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда, талаб этиладиган тупроқларнинг унумдорлик ва экологик ҳолатинини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, қишлоқ хўжалигида уйғунлашган тизимда икки томонлама, яъни деҳқончилик ва    чорвачилик соҳалари    фаолиятини ривожлантириш учун муҳим манба ҳисобланади.

Бугунги кунда республикамиз аҳоли сонинг ортиши туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Ички бозоримизда деҳқончилик тармоғида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдори ва тан нарҳи чорвачиликда етиштирилаётган гўшт ва сут маҳсулотларига нисбатан анча арзон. Гўшт, сут маҳсулотлари миқдори ва сифатини оширишда давлат дастурлари доирасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачиликни тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида” ПҚ 4243 сонли 18 март 2019 йилдаги қарорида чорва молларининг озуқа базасини кенгайтириш ҳамда фермер хўжаликларда озуқабоп экинларни экиш. Жумладан; ем-хашак экини сифатида беда экишни жорий қилиш тўғрисида кўрсатмалар бердилар.

Кўпгина манбаларда такидланишича, беда экинидан бир йил мобайнида 400 -600 ц/га пичан, 150-200 ц/га кўк масса ҳосили олиш мумкин. Қолаверса, тупроқ таркибида 85-105 кг/га биологик азотни заҳираси кўпаяди.

Беданинг ҳосилдорлиги

2- жадвал

Ўтмишдош экин

Ҳосилдорлик, 1 м2/кг (хўл масса)

К

S s О ^

ГО D- co S о

Jh s

X

Ҳосилдорлик, 1 м2/кг (қуруқ масса)

о S ro ^ gam о

Ь< о X

s к

3^

s к

3^ CM

S К

3^ m

S

s

CM

S К co

1

Буғдой+беда:Ғўза:

0,9

21

1,1 4

1,96

402,1

0,20 3

0,25

0,6 9

114,3

2

Буғдой+мош+Перко:Ғўз а

0,9 47

1,3 2

2,07

433,7

0,20 7

0,29

0,7 2

121,7

Беданинг биринчи ўрими баҳорги буғдой ҳосилини йиғиб олиш билан бирга 15 июнда амалга оширилди. Беданинг иккинчи ўрими 1 августда ва учинчи ўрими 10 сентабрда амалга оширилди. Беда ҳосилдорлигини аниқлаш учун ҳар бир пайкалчаларнинг 3 та нуқтасидан 1 м2 даги беда ўрилиб, ҳўл массаси, кейин эса қуруқ массаси аниқланди. “Буғдой+беда:Ғўза: Буғдой+беда:” вариантида кўк масса 1 ўримда 0,921 м2/кг, 2 ўримда 1,14 м2/кг, 3 ўримда 1,96 м2/кг, жами кўк масса 402,1 ц/га, қуруқ масса 1 ўримда 0,203 м2/кг, 2 ўримда 0,250 м2/кг, 3 ўримда 0,69 м2/кг, жами қуруқ масса 114,3 ц/га, “Буғдой+мош+Перко:Ғўза:Буғдой+беда:” вариантида кўк масса 1 ўримда 0,947 м2/кг, 2 ўримда 1,32 м2/кг, 3 ўримда 2,07 м2/кг, жами кўк масса 433,7 ц/га, қуруқ масса 1 ўримда 0,207 м2/кг, 2 ўримда 0,290 м2/кг, 3 ўримда 0,72 м2/кг, жами қуруқ масса 121,7 ц/га ҳосили аниқланди (2-жадвал).

Лаборатория шароитида таҳлил қилиб кўрилганда, озуқавий бирлиги 100 кг кўк массасида 20,9-21.4 о.б. ҳамда 3,91-3.98 кг ҳазм бўладиган протеин мавжудлиги аниқланди.

Жанубий минтақаларда баҳорги юмшоқ буғдой (Жануб гавҳари) 3 млн дона/га ва беда (Тошкент-1) 6 млн/га меъёрларида, аралаш экин сифатида экиш натижасида буғдойнинг ўсиб-ривожланишига беда таъсир этмайди. Тажриба тизимидаги Баҳорги буғдой+беда:Ғўза:Баҳорги буғдой+беда: ва Буғдой+мош+Перко:Ғўза:Баҳорги буғдой+беда: вариантлари кўчатлар сони 207 -214 дона/м2, ўсимлик бўйи 83,8-84.3 см, умумий поялар сони 442-457 дона/м2, маҳсулдор поялар сони эса 333-339 дона/м2, ҳосилдорлик 29,4-31 ц/га тенг бўлди.

Бедада 1 м2 да 98 дона, жами кўк масса 402,1-433,7 ц/га, жами қуруқ масса 114,3-121,7 ц/га ташкил қилди. Бир йиллик бедада, ўтмишдош экин (перко ва мош) ларнинг тупроққа қолдирадиган биомасса, илдиз ва анғиз қолдиқлари таъсири натижасида тажриба тизимидаги мазкур вариантларда кўк масса ва қуруқ масса (пичан) ҳосилдорлиги юқори бўлиши аниқланди.

Хулоса . Аралаш экинлар-беда ва донли экинларни қўшиб экишда, донли экинларнинг эртачи муддатларда пишиб етиладиган навлари билан экиш ижобий натижаларга эришилади. Бедадан биринчи ўримда олинган кўк масса ҳосилдорлиги 270,1-240,6 ц/га, қуруқ масса ҳосилдорлиги 140,5-130,2 ц/га (ўрим муддати 20.0525.05). Бунда биринчи ўрим муддати беда кўк массаси камаймасдан эртачи олиб борилади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Березовский В.Г., Исмаилов Ф.И. Повысить роль люцерны в хлопковом хозяйстве. // Ж.С.х.Узбекистана -1959.- №12. –С.18-21.

  • 2.    Жданов О. Влияние важнейших приёмох агротехники на урожай кукурузы в Чуйской долине Киргизии. Автореф... к.с-х.н – Фрунзе:, 1987. –С. 13-14.

  • 3.    Исмаилов Ф.И. Эффективность круглогодичного использования орошаемых земель в условиях Азербайджана // Ж. Колхозно-совхозное производство Азербайджана. – 1962. - №7. -17с.

  • 4.    Темиргалиев М.Ф. Изыскание рациональных сочетаний однолетних кормовых культур в целях увеличения выхода кормов, повышения плодородия почвы и урожайность хлопчатника. Автореф. К.с-х.н. Ташкент, 1985, с-22.

  • 5.    Холиқов Б., Иминов., Якубов.Ф. Муттасил буғдой етиштирилган далаларда тупроқ унумдорлиги ва дон ҳосилдорлиги.//Agro ilm, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журналининг илмий иловаси. –Тошкент, 2010.-№2.- Б.-24-25.

  • 6.    Холиқов Б.М., Намозов Ф.Б. Алмашлаб экишнинг илмий асослари. Тошкент. 2016.

  • 7.    Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 8.    Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 9.    Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 10.    Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 11.    Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 12.    Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 13.    Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли. Такрорий мош экини ҳосилдорлик кўрсаткичига экиш муддати ва экиш усулларининг таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 14.    Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

Список литературы Аралаш экинларнинг алмашлаб экишдаги ўрни

  • Березовский В.Г., Исмаилов Ф.И. Повысить роль люцерны в хлопковом хозяйстве. // Ж.С.х.Узбекистана -1959.- №12. -С.18-21.
  • Жданов О. Влияние важнейших приёмох агротехники на урожай кукурузы в Чуйской долине Киргизии. Автореф.. к.с-х.н - Фрунзе:, 1987. -С. 13-14.
  • Исмаилов Ф.И. Эффективность круглогодичного использования орошаемых земель в условиях Азербайджана // Ж. Колхозно-совхозное производство Азербайджана. - 1962. - №7. -17с.
  • Темиргалиев М.Ф. Изыскание рациональных сочетаний однолетних кормовых культур в целях увеличения выхода кормов, повышения плодородия почвы и урожайность хлопчатника. Автореф. К.с-х.н. Ташкент, 1985, с-22.
  • Холиқов Б., Иминов., Якубов.Ф. Муттасил буғдой етиштирилган далаларда тупроқ унумдорлиги ва дон ҳосилдорлиги.//Agro ilm, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журналининг илмий иловаси. -Тошкент, 2010.-№2.- Б.-24-25.
Статья научная