Арпа ўсимлиги етиштиришнинг илмий асосда ривожлантириш истиқболлари
Автор: Сарманов Шерзод Шермахматович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mамлакатимиз ғаллакорлари ялпи дон салмоғини ошириш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Ўтказилаётган илмий изланишлар, илғор ҳўжаликлар тажрибалари суғориладиган майдонларда ҳосилдорликни 50-60 ц/га, лалми майдонларда эса ҳосилдорликни 20-25 ц/га ва ундан ҳам ошириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатмоқда.
Арпа, дон, селекция, нав, намуна, манба, сифат, оқсил, крахмал, экстракт модда, ҳосилдорлик, технологик, қимматли, хўжалик касаллик, чидамлилик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125729
IDR: 14125729 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10105
Текст научной статьи Арпа ўсимлиги етиштиришнинг илмий асосда ривожлантириш истиқболлари
Арпа навлари буғдой навларига нисбатан, қурғоқчиликка, юқори ҳароратга чидамли, касалликлар билан жуда кам касалланади. Шу сабабли сув таъминоти оғир майдонларга арпа навларини экиш мақсадга мувофиқдир.
Республикамизнинг жанубий минтақарида озиқ-овқат махсулотлари учун мулжалланган навлари йўқлиги сабабли, ушбу йуналишда илмий изланишлар олиб бориш селекционер олимларимиз олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.
Арпа етиштиришни, сифатли арпа дони кўпайтиришда янги серҳосил, ётиб қолишга ва касалликларга чидамли навларни яратиш ҳамда парваришлаш агротехнологияларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигидаги энг долзарб муоммалардан биридир. Арпа донининг озиқ сифати юқори бўлиши билан унинг кимёвий таркиби бошқа экинлардан фарқ қилади.
Хозирги кунга келиб Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали тажриба майдонларида ўрганилаётган арпа нав ва намуналарини экишда ўтмишдош экин сифатида суғориладиган ерларда ғўза экини ўрнидан ва лалми майдонларда эса тозапар ердан фойдаланилди.
Суғориладиган майдонларда рақобат нав синаш кўчатзорида 22 та арпа навлари 3 қайтариқда, селекция кўчатзорида Ғ 5 - Ғ 8 буғинларидан танлаб олинган 240 та ления экиб ўрганилди. Дўрагайлар кўчатзоридан Ғ 1 – Ғ 2 буғинидаги тизмалар оталик ва оналик формаларидан ажратилган холда танлаш ишлари олиб борилди.
Жорий йилда арпа нав ва намуналарининг бошоқлаш фазаларида 72 та комбинацияда 400 га яқин бошоқлар устида чатиштириш ишлари олиб борилиб, 3768 фоизгача дон ҳосил бўлишига эришилди. Шунингдек, ушбу дурагайларда фенологик кузатувлар олиб борилганда, намуналарининг ўсув даври 182 кундан 197 кунгача, бўлганлиги кузатилди.

Ўсимликларни ўсув даври давомида ҳар хил ташқи-муҳит таъсирларига, жумладан ётиб қолишга, касалликларга, ўсимликлар чидамлилиги, бошоқдаги донларнинг тўкилиши кўз чамалаш усулида баҳоланди.
Ўсимликнинг камида 25 фоизи маълум босқичга кирган пайт унинг бошланиши ва 75 фоизи ўтган пайтидан бошлаб шу босқичга тўлиқ ўтган ҳисобланади.
Тажрибаларнинг муҳим кўрсатгичларидан бири маҳсулдор поялар сони ҳосилдорликни аниқловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Маҳсулдор поялар сони бир кв.метрдаги ўсимликлар сони ва туплаш коэффицентига узвий равишда боғлиқ. Бир кв. метрдаги ўсимликлар сонига эътибор қаратадиган бўлсак 291 тадан 303 тагачани ташкил этди. Ёки экилган уруғмиқдорига нисбатан дала унувчанлиги 72,775,7 фоизни ташкил этди. Умумий поялар сони 496 тадан-524 тани ташкил қилган бўлса, махсулдор поялар сони 457 тадан 512 тани ташкил қилиб, андоза навларга нисбатан барча нав ва намуналар махсулдорлик кўрсатгичи юқори эканлиги, айниқса Воха, НП 4/18, Victoria/M2//-4-30, Пара-118, Ste/AntoresVEA721, Sodik -02, Аг/2011 ва 1004/2013 намуналарида махсулдор поялар сони кўпроқ ташкил этди, униб чиққан даврда қанчалик кўчат сони кам бўлган бўлса хам тупланиш даражаси шунчалик юқори бўлиши кузатилди.
1-жадвал
Суғориладиган ерларда рақобат нав синаш кўчатзори биометрик тахлил натижалари.
№ |
Навлар номи |
1 м2 майдон даги туп сони, дона |
Махсул дор поялар сони, м2/дон а |
Бошоқ узунли ги, см |
Бошо қ оғир лиги, гр |
1000 дона дон вазни, гр |
Хосил дорли к, ц/га |
Нату ра, л/гр |
Оксил, % |
1 |
Мавлоно |
285 |
457 |
6,7 |
1,82 |
40,4 |
43,6 |
646 |
14,3 |
2 |
ШДН.../2007/11 |
299 |
474 |
8,3 |
2,43 |
44,5 |
50,5 |
667 |
15,0 |
3 |
Пара-118 |
300 |
481 |
6,9 |
2,10 |
43,8 |
47,4 |
656 |
14,0 |
4 |
Ска-2-2 |
301 |
465 |
6,5 |
1,92 |
43,3 |
46,5 |
655 |
14,0 |
5 |
2010/4 |
298 |
474 |
6,7 |
1,92 |
44,1 |
44,2 |
661 |
14,5 |
6 |
2010/21 |
295 |
482 |
6,6 |
1,89 |
44,0 |
45,2 |
658 |
14,4 |
7 |
2010/22 |
296 |
482 |
6,7 |
1,88 |
43,0 |
48,2 |
659 |
14,4 |
8 |
2010/36 |
292 |
473 |
7,3 |
2,01 |
41,9 |
45,3 |
654 |
14,0 |
9 |
2010/37 |
289 |
469 |
7,2 |
2,07 |
42,8 |
45,7 |
653 |
13,9 |
1 0 |
НП/3/21 |
298 |
464 |
7,1 |
2,03 |
43,8 |
48,0 |
666 |
14,3 |
1 1 |
КП7/08 |
291 |
484 |
7,2 |
2,12 |
44,1 |
49,8 |
666 |
14,1 |
1 2 |
НП 4/21 |
301 |
470 |
7,3 |
2,02 |
43,6 |
48,8 |
659 |
13,8 |
1 3 |
КП7/01 |
294 |
471 |
7,1 |
2,05 |
43,5 |
49,3 |
667 |
14,2 |
1 4 |
Болгали |
294 |
485 |
8,3 |
1,37 |
42,6 |
39,6 |
643 |
14,2 |
1 5 |
HП 4/18 |
307 |
509 |
9,5 |
1,40 |
44,4 |
42,2 |
672 |
13,7 |
1 6 |
Victoria/M2//-4-30… |
310 |
506 |
8,7 |
1,43 |
45,6 |
44,3 |
683 |
13,7 |
1 7 |
Ste/AntoresVEA 721 |
306 |
506 |
9,9 |
1,46 |
47,3 |
44,9 |
678 |
13,6 |
1 8 |
Воха |
314 |
512 |
10,8 |
1,47 |
47,5 |
46,3 |
692 |
12,1 |
1 9 |
Sodik -02 |
307 |
500 |
8,6 |
1,40 |
44,3 |
42,5 |
672 |
14,0 |
2 0 |
Аг/2011 |
315 |
492 |
10,6 |
1,49 |
48,1 |
45,9 |
691 |
12,4 |
2 1 |
Ardak/3/Alpha/ //117- |
308 |
486 |
9,6 |
1,42 |
44,3 |
42,5 |
682 |
14,0 |
2 2 |
1004/2013 |
310 |
495 |
9,6 |
1,44 |
45,1 |
44,0 |
674 |
13,3 |
Хосилдорлик кўрсатгичлари андоза навга нисбатан 3 ц/га дан 8 ц/га гача ошганлиги кузатилди ва ушбу намуналар селекциянинг кейинги босқичига ўтказилди. Бундан ташқари арпа нав ва намуналарининг хосилдорлик, 1000 дона дон вазни ва бошқалар математик тахлиллар ўтказилди.
Рақобат кўчатзорида ўрганилган арпа нав ва намуналарининг минг дона дон вазнига эътибор қаратадиган бўлсак, бу кўрсаткич андоза Мавлоно ва Болғали навларида 40,4-42,6 гр бўлиб, барча намуналарда оғирроқ эканлиги аниқланди. Минг дона дон вазни юқори бўлган тизмалар танлаб олиниб, селекция жароёнининг кейинги босқичларида ўрганиш хамда чатиштириш ишларига жалб қилиш учун танлаб олинди.
2-диаграмма
Арпа намуналарининг 1000 дона дон вазни ва хосилдорлик кўрсатгичи.

Тажрибанинг асосий мақсади юқори хосил бера оладиган ва ҳар хил табиий ташқи факторларга чидамли бўлган навларни яратишга қаратилган. Рақобат кўчатзорида ўрганилгнан арпа нав ва намуналарининг хосилдорлик кўрсаткичлари хам андоза навлардан фарқ қилган холда 44,2 центнердан 50,5 центнергачани ташкил қилди. Рақобат кўчатзорида экиб ўрганилган кўп қаторли арпа нав ва намуналарининг барчалари андоза Мавлоно навга нисбатан хосилдор эканлиги тахлил натажаларида маълум бўлди.
Шунингдек ШДН.../2007/11, Пара-118, Ска-2-2, Воха, КП 7/08, КП 7/01,
Агро/2011 намунарида сезиларли даражада андоза навларга нисбатан 3,4-5,6 центнергача юқори натижа олинди.
Икки қаторли арпа навлари бошоқдаги донлар кўп қаторлик арпа навларининг бошоқдаги донлар сонидан фарқ қилсада, икки қаторлик арпа навлари дони йирикроқ ва сифатлироқ бўлади. Шунинг учун хам икки қаторли арпа навларининг хосилдорлик даражаси кўп қаторли арпа навларидан қолишмайди.
Адабиётлар:
-
1. Дала экинлар хусусий селекцияси. Д.Т.Абдукаримов.Тошкент 2007 й.
-
2. Хаджакулов Т. Корреляционной анализ в оценке сортов и гибридов ячменя. Тр. УзНИИЗерна. Т.1984 й.
-
3. Амонов А.О. ва бошқ. Қашқадарё вилоятида бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил етиштириш омиллари. Қарши. Насаф, 2001 й.
-
4. Абдукаримов Д.Т., Сафаров Т., Останақулов Т.Э. Дала экинлари селекцияси, уруғчилиги ва генетика асослари. Тошкент "Мехнат" 1989 й.
Список литературы Арпа ўсимлиги етиштиришнинг илмий асосда ривожлантириш истиқболлари
- Дала экинлар хусусий селекцияси. Д.Т.Абдукаримов.Тошкент 2007 й.
- Хаджакулов Т. Корреляционной анализ в оценке сортов и гибридов ячменя. Тр. УзНИИЗерна. Т.1984 й.
- Амонов А.О. ва бошқ. Қашқадарё вилоятида бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил етиштириш омиллари. Қарши. Насаф, 2001 й.
- Абдукаримов Д.Т., Сафаров Т., Останақулов Т.Э. Дала экинлари селекцияси, уруғчилиги ва генетика асослари. Тошкент "Мехнат" 1989 й. 1000 дона дон вазн Хосилдорлик, ц/га.