Қаттиқ буғдой ўсиш-ривожланишига озиқлантириш ва суғоришнинг таъсири

Автор: Шоймурадов Аброр

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.

Бесплатный доступ

Kузги буғдойни куз ва баҳор мавсумида суғориш ва озиқлантириш ўсимликнинг яхши тупланишига, ўсиш-ривожланиш жараёнларининг мақбул қечишига ижобий таъсир кўрсатади.Азотли ўғитлар етарли меъёрда қўлланилганда буғдойнинг бошоқлари йирик бўлиб, бошоқдаги донлар сони тўлиқ шаклланиши ҳамда донлар тўлиқ бўлишини таъминлайди. Суғориш ва озиқлантириш режимини тўғри белгилаш 1000 та дон массаси, дон шишасимонлиги ва сифати юқори бўлишига, сифатли ун тайёрланишига узвий боғлиқдир. Мазкур мақолада, қаттиқ буғдой етиштиришда суғориш ва озиқлантиришнинг ўсимликнинг ўсиш-ривожланиши (ўсимлик бўйи)га боғлиқлиги ифодаланган.

Қаттиқ буғдой, суғориш, озиқлантириш, азотли ўғитлар, меъёр, муддат, ўсиш-ривожланиш, ўсимлик бўйи

Короткий адрес: https://sciup.org/14125739

IDR: 14125739   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10090

Текст научной статьи Қаттиқ буғдой ўсиш-ривожланишига озиқлантириш ва суғоришнинг таъсири

Мавзунинг долзарблиги. Каттиц буFдойдан юкори хосил олиш билан бирга доннинг сифати юқори бўлишини таъминлашда азотли ўғитларни ва суғориш режимини тўғри қўллаш долзарб ҳисобланади. Ғаллачиликдаги муҳим вазифалардан бири азотли уFитлардан туFри фойдаланиш, тупрок унумдорлиги ва ўсимликнинг эҳтиёжига қараб вегетация давомида тўғри озиқлантиришни ташкил этиш хисобланади.

Урганилганлик даражаси. Цашкадарё вилоятининг суFориладиган майдонларида юкори технология асосида 60-70 ц/га ва ундан юкори сифатли дон етиштиришда технологик картага асосан 30 дан ортиқ технологик жараёнлар ўз муддатида ва сифатли килиб бажарилиши лозим [1].

Суғориш меъёрларининг кузги буғдой навлари дон ҳосилдорлигига таъсири урганилганда ЧДНС га нисбатан 70-75-60 суFориш режими Fаллани эрта муддатда экилганда 34,7-69 ц/га, ЧДНС га нисбатан 75-80-70 суFориш режими кулланилганда эрта муддатда экилганда 34,7-77,6 Ц/га, уртача дон хосилига эга эканлиги аникланган [6].

Кузги буғдой вегетация даврида суғориш муддатлари ва сони ошиши вегетация даврининг узайишига олиб келган. Кузги буFдой навларининг 218-222 кунда тулик пишган ёки суFоришлар таьсирида усимликнинг вегетация даври 4-7 кунга узайган [2].

Минерал ўғитлардан фойдаланиш бутун дунё бўйлаб азот танқислигини бартараф этиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича кенг тарқалган стратегияга айланди, бу интенсив кишлок хужалигига фойда келтиради [5]. Бирок, ушбу агрономик амалиёт атроф-мухитнинг бир катор муаммоларини, масалан, биологик хилма-хилликни камайтириш, газ чикиндилари, атмосфера хавосининг ифлосланиши, кислотали ёмғир ва ер ости сувлари ифлосланишини камайтиришга ёрдам берди [3, 4]. Шу сабабларга кура, тупрокнинг шикастланишини тухтатиш учун ушбу тенденцияни чеклайдиган ёки қайтарадиган алтернатив стратегияларни кабул килиш мухимдир.

Каттик буFдой етиштиришда азотли уFитлар ортикча меъёрда ва кечикиб қўлланилганда, ўсимлик бўйи ўсиб кетади, поялари нимжонлашади. Бундай ҳолларда ўсимликлар ётиб қолишга мойил бўлиб, ўсимликнинг ётиб қолиши оқибатида ҳосилнинг салмоқли қисми нобуд бўлади, дон ҳосилдорлиги кескин камаяди.

Тадқиқотларда, ўсимликнинг озуқа ва сувга бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда, энг кўп озуқани найчалаш даврида ўзлаштиришини ҳисобга олган ҳолда азотли ўғит йиллик меъёрининг 40 фоизи навларнинг найчалаш даврида кулланилди.

Биологик кузги қаттиқ бўғдойнинг Крупинка, Зилол ва Насаф навларини суFориш йиллик меъёри ЧДНС га нисбатан (1-вариант ЧДНС-65-70-60, 2-вариант ЧДНС-70-75-65, 3-вариант ЧДНС-75-80-70) амалга оширилди. Бахорги биринчи суFориш усимликнинг найчалаш фазасида ривожланиш даврига туFри келди.

СуFоришдан олдин (10.03.2020 й) усимлик буйи улчанганда назорат (N 20 P 90 K 60 ) вариантда Крупинка навида 14 см, Зилол навида 17 см ва Насаф навида 16 см ни ташкил этиб, азотли угитлар билан озиклантирилган вариантларда усимлик буйи 18-22 см ни ташкил этди. СуFоришдансунг усимликнинг усиш-ривожланиши, яъни усимлик буйи улчанганда натижалар тахдил килинди (1-жадвал).

1-жадвал

Цаттиц буFдой навларини биринчи сув билан суFоришнинг усимлик буйига таъсири (Царши-2020 йил)

Вариантлар

Нав номи

Суғоришдан олдин, см

Суғоришдан кейин, см

Кузатилган фарқ, см

Суғориш таъсирида

Назоратга нисбатан

0s

О

о

N 20 P 90 K 60

Крупинка

14

32

18

Зилол

17

35

18

Насаф

16

33

17

N 150 P 90 K 60

Крупинка

19

37

18

5

Зилол

24

41

17

6

Насаф

21

39

18

6

N 180 P 90 K 60

Крупинка

21

39

18

7

Зилол

24

43

19

8

Насаф

24

41

17

8

N 210 P 90 K 60

Крупинка

23

41

18

9

Зилол

27

45

18

10

Насаф

25

43

18

10

о4

Ш О

о

и

N 20 P 90 K 60

Крупинка

14

30

16

Зилол

17

33

16

Насаф

16

31

15

N 150 P 90 K 60

Крупинка

19

35

16

5

Зилол

24

39

15

6

Насаф

21

35

14

4

N 180 P 90 K 60

Крупинка

21

36

15

6

Зилол

24

41

17

8

Насаф

24

39

15

8

N 210 P 90 K 60

Крупинка

23

38

15

8

Зилол

27

43

16

10

Насаф

25

41

16

10

S.O о4

О

О °? tn

N 20 P 90 K 60

Крупинка

14

32

18

Зилол

17

35

18

Насаф

15

34

18

N 150 P 90 K 60

Крупинка

19

37

18

5

Зилол

24

41

17

6

Насаф

21

39

18

6

N 180 P 90 K 60

Крупинка

20

39

19

7

Зилол

24

43

19

8

Насаф

24

41

17

8

N 210 P 90 K 60

Крупинка

23

41

18

9

Зилол

27

45

18

10

Насаф

26

43

17

10

Суғориш ишлари ЧДНС 75-80-70% суғоришда назорат N20P90K60вариантда ўсимлик бўйи навлар бўйича ўртача 32-35 см бўлиб, суғориш таъсирида ўсимликнинг 18-19 см ўсиши, N150P90K60вариантда ўсимлик бўйи 37-41 см, назорат вариантда нисбатан 5-6 см юқори, N180P90K60вариантда ўсимлик бўйи 39-43 см, назорат вариантда нисбатан 7-8 см юқори, N210P90K60вариантда ўсимлик бўйи 41-45 см, назорат вариантда нисбатан 9-10 см юқори бўлиши аниқланди.

Навларни ЧДНС 70-75-65% суғоришда назорат N 20 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи навлар бўйича ўртача 30-33 см бўлиб, суғориш таъсирида ўсимликнинг 15-16 см ўсиши, суғоришнинг кечикиши ўсимлик ўсишига салбий таъсир этиши аниқланди. N 150 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи 35-39 см, назорат вариантда нисбатан 4-6 см юқори, N 180 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи 34-41 см, назорат вариантда нисбатан 6-8 см юқори, N 210 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи 39-43 см, назорат вариантда нисбатан 8-10 см юқори бўлиши аниқланди.

Ўрганилаётган    навлар    ЧДНС65-70-60%    суғорилганда    назорат

N 20 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи навлар бўйича ўртача 32-35 см бўлиб, суғориш таъсирида ўсимликнинг 17-18 см ўсиши аниқланди. Шунингдек, N 150 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи 37-41 см, назорат вариантда нисбатан 5-6 см юқори, N 180 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи 39-43 см, назорат вариантда нисбатан 7-8 см юқори,N 210 P 90 K 60 вариантда ўсимлик бўйи 41-45 см, назорат вариантда нисбатан 9-10 см юқори бўлиши аниқланди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўсимлик бўйи таҳлилларига кўра ўрганилаётган навлар бўйича энг юқори кўрсаткич Зилол навида кузатилиб, N 210 P 90 K 60 вариантда 45 см ни ташкил этди.

Ўсимликда ўсиш суръатининг баҳорги биринчи суғориш ишлари муддатига ҳамда озиқлантириш мъёрига боғлиқ бўлиб, ҳосил элементларининг тўлиқ шаклланишига суғориш ЧДНС 60-70-65% ва озиқлантириш меъёри N 180 P 90 K 60 бўлиши юқори самара беради.

Адабиётлар:

Список литературы Қаттиқ буғдой ўсиш-ривожланишига озиқлантириш ва суғоришнинг таъсири

  • Қашқадарё вилоятида бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш агротехникаси бўйича тавсиянома. Қарши - 2015 йил.
  • Қашкадарё вилоятида бошоқли дон экинларидан юкори ҳосил етиштириш омиллари. // Агротавсиянома, Аманов А.А., Тиллаев Р.Т., Рахматов И., Зиядуллаев З.Ф. Қарши. 2002.
  • Andrews M, Edwards GR, Ridgway HJ, Cameron KC, Di HJ, Raven JA (2011) Positive plant microbial interactions in perennial ryegrass dairy pasture systems. Ann Appl Biol 159:79- 92.
  • Butler J, Garratt MPD, Leather SR (2012) Fertilisers and insect herbivores: a meta-analysis. Ann Appl Biol 161:223-233.
  • Laidig F, Piepho HP, Rentel D, Drobek T, Meyer U, Huesken A (2017) Breeding progress, environmental variation and correlation of winter wheat yield and quality traits in German official variety trials and on-farm during 1983-2014. TheorAppl Genet 130(1):223- 245.
  • Холиқов.Б., Ёдгоров.Н.Ғ "Кузги буғдой навларининг дон ҳосилдорлигига таъсир этувчи омиллар". Агро илм журнали 6 (50), 22-23 бет 2017 йил.
Статья научная