Қаттиқ буғдойнинг дон сифатига ҳаво ҳароратининг таъсири
Автор: Болиев Зохид Тоштемирович, Аманов Ойбек Анварович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Селекция
Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.
Бесплатный доступ
Gаҳон миқёсида 2019-2020 йилларда Италия, Испания АҚШ, Россия, Греция, Хитой ва Қозоғистон давлатлари қаттиқ буғдой етиштириш бўйича етакчи давлатлар ҳисобланади.Сўнгги йилларда иқлимнинг кескин ўзгариши натижасида ер юзида ҳаво ҳароратининг 1-20С даражага кўтарилиши оқибатида қаттиқ буғдой навларининг ҳосилдорлиги, дон сифатига таъсир қилмоқда. Шунингдек дунё бўйича эртапишар, ҳосилдор ва дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, турли иқлим шароитларига мос келадиган янги навларини яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Қаттиқ буғдой, жанубий минтақа, оқсил, клейковина, идк, шишасимонлик, ҳаво ҳарорати
Короткий адрес: https://sciup.org/14125777
IDR: 14125777 | DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10025
Текст научной статьи Қаттиқ буғдойнинг дон сифатига ҳаво ҳароратининг таъсири
Ҳозирги кунда республикамизнинг суғориладиган майдонларида қаттиқ буғдой етиштириш учун навлар ҳосилдорлиги билан бир қаторда дон сифатига қўйилган талаб ҳам юқори ҳисобланади. Янги яратиладиган навлар макарон ва кондитер маҳсулотлари талабига тўла жавоб бериши лозим. Бунинг учун қаттиқ буғдойнинг янги навларини яратишда селекция ишларида ўрганилаётган намуна ва тизмаларнинг дон сифатига ҳам алоҳида эътибор беришни талаб қилади [1].
Республиканинг жанубий минтақалари ҳисобланган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари шароитида 2020 йил ҳосили учун олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра Қашқадарё вилояти шароитида 2019 йил нав ва тизмаларнинг униб чиқиш фазасида яъни, Октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўртача 16,7 оС ни ташкил қилган бўлса, Сурхондарё вилояти шароитида эса 18,1 оС ни ти ташкил қилганлиги аниқланди. 2020 йил Қашқадарё вилояти шароитида Январь ойининг 1 декадасида 4,7 оС, 2-декадасида -0,7оС ва
3-декадасида эса 3,6 оС ҳаво ҳарорати кузатилиб ўртача 2,5оС бўлганлиги кузатилди. Сурхондарё вилояти шароитида 2020 йил Январь ойининг 1-декадасида 5,7оС, 2-декадасида 2,4оС ва 3-декадасида 5оС бўлиб ўртача 4,4оС ни ташкил қилди (1-жадвал).
Нав ва тизмаларнинг бошоқлаш фазасидаги ҳаво ҳарорати таҳлил қилинганда Сурхондарё вилояти шароитида март ойининг 1-декадасида 10оС, 2-декадасида 15,1оС ва 3-декадасида 16,1оС бўлиб ўртача 13,7оС ни ташкил қилганлиги аниқланди. Қашқадарё вилояти шароитида эса апрел ойининг 1-декадасида 11,9оС, 2-декадасида 15,9оС ва 3-декадасида эса 21,6оС ни ташкил қилиб ўртача 16,5оС бўлганлиги кузатилди.
1-жадвал
2019-2020 йиллар мавсумида ҳаво ҳарорати, оС
Қашқадарё |
Сурхондарё |
|||||||
1-декада |
2-декад а |
3-декад а |
Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати, 0 С |
1-декад а |
2-декада |
3-декад а |
Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати, 0 С |
|
Октябрь |
17,7 |
16,7 |
15,7 |
16,7 |
20,1 |
17,7 |
16,5 |
18,1 |
Нояьрь |
9 |
8,1 |
2,5 |
6,5 |
11,4 |
12,3 |
8,1 |
10,6 |
Декабрь |
9,3 |
5,3 |
7,3 |
7,3 |
11,1 |
7,8 |
9,1 |
9,3 |
Январь |
4,7 |
-0,7 |
3,6 |
2,5 |
5,7 |
2,4 |
5 |
4,4 |
Февраль |
10,2 |
4,5 |
9,6 |
8,1 |
9,1 |
6,8 |
11,9 |
9,3 |
Март |
9 |
15,3 |
14,2 |
12,8 |
10 |
15,1 |
16,1 |
13,7 |
Апрель |
11,9 |
15,9 |
21,6 |
16,5 |
14,3 |
17,4 |
23,5 |
18,4 |
Май |
21,4 |
20,5 |
28,4 |
23,4 |
23,8 |
22,3 |
28,5 |
24,9 |
Республикамизнинг ўзгарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида маҳаллий шароитларга мос, серҳосил, дон сифати юқори, кассалик ва зараркунандаларга чидамли бошоқли дон экинлари навларини яратиш, уруғчилигини ривожлантириш ва сифатли дон ҳосили олиш агротехникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир[2].
Доннинг тўлишиш даврида ҳарорат +350С дан ошиши билан доннинг технологик сифат кўрсаткичлари пасайиб кетишини тажрибаларда кузатилган. Дон сифати навнинг ирсий хусусияти бўлиб, уни ота-она шаклларини тўғри танлаб чатиштириш йўли орқали ошириш мумкин.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институи Қашқадарё филиалининг марказий тажриба майдонида 2020 йил экиб ўрганилган нав ва тизмаларни филиалнинг “Доннинг технологик сифат кўрсаткичлари” лабораториясида доннинг оқсил миқдори аниқланганда Қашқадарё вилояти шароитида қайтариқлар бўйича ўртача 14,2-16,8% гача бўлганлиги аниқланди. Бунда андоза навлари “Крупинка” ва “Зилол”
“Нафис” навида эса 14,2% бўлиб, андоза навларидан дондаги оқсил миқдори юқори бўлган тизмалар “KR17-F6-DW-29”, “40th-IFWDON-Plot-45”, “KR17-F6-DW-8”, “KR18-F6-DW-9”, “KR17-F6-DW-3”, “KR18-F6-DW-12” 6 тани ташкил қилиб оқсил миқдори 16,3-16,8% гача бўлганлиги аниқланди.
Сурхондарё вилояти шароитида етиштирилган 20 та нав ва тизмаларнинг дондаги оқсил миқдори аниқланганда қайтариқлар бўйича ўртача 13,4-15,6% гача бўлиб, андоза навлари “Крупинка” навида 14,1%, “Насаф” навида 14,2%, “Зилол” навида 13,6 % ва “Нафис” навида эса 13,4% бўлганлиги аниқланди. Андоза навларидан дондаги оқсил миқдори юқори бўлган тизмаларнинг оқсил миқдори 14,2-15,6 % гача бўлганлиги лаборатория таҳлил натижаларига кўра навларида 15,8%, “Насаф” навида 15% ва аниқланди (1-расм).

1-расм: Цаттиц буFдой нав ва тизмаларининг оцсил мицдори (Цашцадарё, Сурхондарё 2019-2020)
Республикада талаб этиладиган қаттиқ буғдойнинг 30 минг тоннасини Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларининг лалми ерларида, қолган қисмини шу вилоятларнинг сувли ерларида етиштириш мақсадга мувофиқдир. Қаттиқ буғдой навлари
қурғоқчиликка, юқори ҳароратга чидамли, пишганда донлари тўкилиб кетмайди[3].
Қаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг лаборатория шароитида клейковина миқдори таҳлил қилинганда Қашқадарё вилояти шароитида қайтариқлар бўйича ўртача 15,7-28,8% гача бўлган бўлса, андоза навлари “Крупинка” ва “Насаф” навларида 18,8%, “Зилол” навида 20,7 % ва “Нафис” навида 21,5% бўлганлиги аниқланди. Андоза навларидан клейковина миқдори юқори бўлган тизмалар сони 6 тани ташкил қилиб клейковина миқдори 27,4-28,8% гача бўлганлиги тадқиқот натижаларида аниқланди.
Сурхондарё вилояти шароитида экиб етиштирилган қаттиқ буғдойнинг 20 та нав ва тизмаларини лаборатория шароитида дондаги клейковина миқдори ўрганилганда 3 қайтариқ бўйича ўртача 15,7-28,1% гача бўлганлиги аниқланди. Бунда андоза навларида клейковина миқдори 18,320,4% гача бўлиб, андоза навларидан дондаги клейковина миқдори юқори бўлган тизмаларда “KR17-F6-DW-29” ва “40th-IFWDON-Plot-45”, “KR18-F6-DW-9”, “KR18-F6-DW-12”тизмаларда 28,1%, “KR17-F6-DW-8” 27,7%, “KR17-F6-DW-3” 27,9% клейковина миқдори бор эканлиги олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқланди (2-жадвал).
2-жадвалҚаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг клейковина миқдори (Қашқадарё, Сурхондарё 2019-2020)
Plots |
Name |
Қашқадарё |
Сурхондарё |
||
S _ о -* СУ Д' в и 5 °, О S Я S 5 -1 а |
ч S |
S _ о -в и 5 °, О S Я S g г а |
S |
||
1 |
Крупинка (Андоза) |
18,8 |
100,8 |
18,3 |
105,2 |
2 |
40th-IFWDON-Plot-34 |
23,8 |
115,3 |
21,4 |
114,4 |
3 |
KR17-F6-DW-29 |
27,4 |
83,3 |
28,1 |
86,6 |
4 |
KR18-IDYT-14 |
21,5 |
112,0 |
21,1 |
108,4 |
5 |
Насаф |
18,8 |
104,1 |
19,3 |
102,9 |
6 |
40th-IFWDON-Plot-37 |
17,6 |
101,2 |
18,5 |
105,3 |
7 |
KR17-F6-DW-67 |
15,7 |
105,5 |
18,6 |
428,6 |
8 |
KR18-IDYT-22 |
19,6 |
112,0 |
17,4 |
109,2 |
9 |
Зилол |
20,7 |
109,1 |
19,5 |
110,4 |
10 |
40th-IFWDON-Plot-45 |
28,8 |
95,4 |
28,1 |
97,5 |
11 |
KR17-F6-DW-72 |
23,5 |
115,5 |
21,5 |
107,9 |
12 |
KR18-IDYT-23 |
24,0 |
115,3 |
15,1 |
112,4 |
13 |
Нафис |
21,5 |
100,3 |
20,4 |
101,3 |
14 |
KR17-F6-DW-8 |
27,8 |
85,3 |
27,7 |
88,4 |
15 |
KR18-IDYT-3 |
24,2 |
115,3 |
21,4 |
115,8 |
16 |
KR18-F6-DW-9 |
27,6 |
88,2 |
28,1 |
89,9 |
17 |
KR17-F6-DW-3 |
27,5 |
94,4 |
27,9 |
97,4 |
18 |
KR17-F6-DW-23 |
19,4 |
100,9 |
18,3 |
102,4 |
19 |
KR18-IDYT-7 |
17,4 |
109,7 |
19,7 |
110,3 |
20 |
KR18-F6-DW-12 |
27,5 |
85,6 |
28,1 |
89,7 |
Ўртача кўрсаткич |
22,7 |
102,5 |
21,9 |
119,2 |
|
Энг баланд кўрсаткич |
28,8 |
115,5 |
28,1 |
428,6 |
|
Энг паст кўрсаткич |
15,7 |
83,3 |
15,1 |
86,6 |
|
НСР 05 |
0,36 |
4,83 |
0,41 |
4,91 |
|
НСР 05 % |
1,601 |
4,714 |
2,31 |
4,821 |
|
Сv % |
1 |
2,19 |
2,1 |
2,2 |
Жанубий ҳудудларда об-ҳавонинг мунтазам ўзгариб туриши, баъзи деҳқончилик йилларидаги табиий қийинчиликлар ғаллакорлар иродасини синовдан ўтказмоқда. Қурғоқчил шароитда буғдой ўсимлигининг сув режими аста секин бузилиб боради. Одатда қурғоқчилик ўсимликни нобуд бўлишига олиб келмайди лекин, моддалар алмашинуви бузилади, натижада бошоқлар сони, бошоқдаги дон сони ва 1000 дона дон вазни камайиши кузатилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки нав ва тизмалар донининг сифат кўрсаткичларитурли минтақа ва тупроқ иқлим шароитида турлича бўлиши дон тўлишиш пайти май ойида кузатилган ҳаво ҳарорати билан боғлаш мумкиняъни, Қашқадарё вилояти шароитида май ойида ўртача ҳаво ҳарорати 23,40С бўлган бўлса, Сурхондарё вилояти шароитида эса нисбатан баландроқ 24,90С бўлганлигини кузатишимиз мумкин.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. О.Аманов, Ш.Дилмуродов, А.Мейлиев, Н.Қаюмов “Суғориладиган майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори тизмаларини танлаш” Агро илм 2019 2-сон 19-20 бет
-
2. Р.Сиддиқов “Ғаллакор ишга киришди” Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги журнали 2019 9-сон 10-11 бет
-
3. О.Аманов, А.Шоймуродов, Ш.Дилмуродов “Лалмикор майдонларда қаттиқ
буғдойнинг дон сифат кўрсаткичлари” Агро-илм 2019 1-сон 16-17 бет.
-
4. М.Азимова “Буғдой селекциясида қурғоқчиликка чидамлилик хусусиятлари”
-
5. Мейлиев А. Х., Болқиев З. Т. ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ //Life Sciences and Agriculture. – 2020. – №. 1.
-
6. Аманов О. А., Болқиев З. Т. ВЛИЯНИЕ ТЕМПЕРАТУРЫ НА ПЛОДОРОДНОСТЬ И
РАННЕСПЕЛОСТЬ ТВЁРДОЙ ПШЕНИЦЫ //Life Sciences and Agriculture. – 2020. – №. 3 (7).
-
7. Болкиев З. Т. и др. ВЫБОР ПЕРСПЕКТИВНЫХ СОРТОВ ЯЧМЕНЯ В БОГАРНЫХ
ОБЛАСТЯХ //ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ИННОВАЦИОННОГО РАЗВИТИЯ НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ. – 2019. – С. 52-54.
-
8. Болкиев З. Т. и др. СЕЛЕКЦИЯ ОСЕННЕГО ТВЕРДОГО ЗЕРНА //СОВРЕМЕННАЯ НАУКА: АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ, ДОСТИЖЕНИЯ И ИННОВАЦИИ. – 2019. – С. 111-113.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 2015 10-сон 32 бет.
Список литературы Қаттиқ буғдойнинг дон сифатига ҳаво ҳароратининг таъсири
- О.Аманов, Ш.Дилмуродов, А.Мейлиев, Н.Қаюмов "Суғориладиган майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори тизмаларини танлаш" Агро илм 2019 2-сон 19-20 бет.
- Р.Сиддиқов "Ғаллакор ишга киришди" Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги журнали 2019 9-сон 10-11 бет.
- О.Аманов, А.Шоймуродов, Ш.Дилмуродов "Лалмикор майдонларда қаттиқ буғдойнинг дон сифат кўрсаткичлари" Агро-илм 2019 1-сон 16-17 бет.
- М.Азимова "Буғдой селекциясида қурғоқчиликка чидамлилик хусусиятлари" Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги 2015 10-сон 32 бет.
- Мейлиев А. Х., Болқиев З. Т. ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ //Life Sciences and Agriculture. - 2020. - №. 1.
- Аманов О. А., Болқиев З. Т. ВЛИЯНИЕ ТЕМПЕРАТУРЫ НА ПЛОДОРОДНОСТЬ И РАННЕСПЕЛОСТЬ ТВЁРДОЙ ПШЕНИЦЫ //Life Sciences and Agriculture. - 2020. - №. 3 (7).
- Болкиев З. Т. и др. ВЫБОР ПЕРСПЕКТИВНЫХ СОРТОВ ЯЧМЕНЯ В БОГАРНЫХ ОБЛАСТЯХ //ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ИННОВАЦИОННОГО РАЗВИТИЯ НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ. - 2019. - С. 52-54.
- Болкиев З. Т. и др. СЕЛЕКЦИЯ ОСЕННЕГО ТВЕРДОГО ЗЕРНА //СОВРЕМЕННАЯ НАУКА: АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ, ДОСТИЖЕНИЯ И ИННОВАЦИИ. - 2019. - С. 111-113.