Қаттиқ буғдойнинг эртапишарлик ва дон ҳосилдорлигига ҳаво ҳароратининг таъсири
Автор: Аманов Ойбек Анварович, Болиев Зохид Тоштемирович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада Республиканинг жанубий вилоятлари ҳисобланган Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари шароитда хаво ҳароратининг қаттиқ буғдой нав ва тизмаларини ривожланиш фазаларига, вегетатция даври давомийлигига ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларига таьсири ўрганилган.
Қаттиқ буғдой, эртапишарлик, ҳосилдорлик, харорат, нав, тизма, қайтариқ, селекция
Короткий адрес: https://sciup.org/14125754
IDR: 14125754 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10117
Текст научной статьи Қаттиқ буғдойнинг эртапишарлик ва дон ҳосилдорлигига ҳаво ҳароратининг таъсири
Кириш: Ҳозирги кунда Республикамизда қаттиқ буғдой навларининг ихтисослашган алохида уруғчилик ва фермер хўжаликларининг бўлмаганлиги ҳамда Республика миқёсида қаттиқ буғдой уруғчилигига эътибор берилмаганлиги, унинг илмий асосланган етиштириш технологиясининг ишлаб чиқилмаганлиги туфайли у тўлиқ ўз ўрнини топмаган.
Мамлакатимизда Давлат реестрига киритилган қаттиқ буғдой навлари асосан баҳори ва дуварак, қишга чидамлилиги эса кузги буғдойникидан паст, аммо қаттиқ буғдой навларининг иссиқка, қурғоқчиликка, касалликларга чидамлилиги юмшоқ буғдойникидан юқори бўлади, донлари пишганда тўкилиб кетмайди. Бу хусусияти, ҳамда доннинг сифати юқорилигини, ҳарид нархлари юмшоқ буғдойникидан 30–50 % қимматлигини ҳисобга олсак, тобора ривожланаётган макарон кондитер саноати эҳтиёжига тўлиқ жавоб беради.
Бугунги кунда халкаро бозорда қаттиқ буғдойнинг сифатли донига бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда, бу эса уларнинг нархи ошишига олиб келмоқда [1].
Ушбу муаммони инобатга олган ҳолда, тадқиқотларимизни Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг марказий тажриба майдонида ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг “Мулла Бегимқул” ф/х да олиб борилди. Ўтказилган тадқиқотларимизда асосан қаттиқ буғдойнинг эртапишарлик ва дон ҳосилдорлигига ҳаво ҳароратининг таъсири ўрганилди.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, нав ва тизмаларнинг туплаш санаси Қашқадарё вилояти шароитида қайтариқлар бўйича ўртача 12-16 феврал кунларига тўғри келганлиги фенологик кузатувлар натижасида аниқланди. Сурхондарё вилояти шароитида ўрганилганда нав ва тизмаларнинг туплаш санаси ўртача 8-10 феврал кунларига тўғри келди. Қашқадарё вилояти шароитида туплаш фазасига Сурхондарё вилоятига нисбатан 4-6 кун кейин ўтишига ҳаво хароратини 20 С юқори бўлганлиги билан асослаш мумкин (1- жадвал).
1-жадвал
Қаттиқ буғдойнинг ўсув даврида ўртача ҳаво харорати С0 2020 й
Ойлар |
Қашқадарё |
Сурхондарё |
Январ |
6 |
8 |
Феврал |
10 |
12 |
Март |
18 |
19 |
Апрел |
22 |
26 |
Май |
29 |
33 |
Нав ва тизмаларнинг найчалаш фазасига ўтишини вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё вилояти шароитида нав ва тизмаларнинг найчалаш фазасига ўтиши қайтариқлар бўйича ўртача 10-12 март кунларига тўғри келган бўлса, Сурхондарё вилоятида экиб ўрганилган нав ва тизмаларнинг найчалаш фазасига ўтиши 5-7 март кунларига тўғри келди.
Сурхондарё вилоятида март ойида ўртача ҳаво харорати Қашқадарё вилоятидан 10С юқори бўлганлиги сабабли найчалаш фазасига ўтиши 5 кун аввал бўлганлиги тадқиқотларимиз натижасида аниқланди.
Мамлакатимизда экилаётган қаттиқ буғдой улушининг камайиб бораётганлиги тасодифий холат эмас. Қаттиқ буғдойнинг етишмаслиги сабабли макарон ва бошқа озиқ–овқат маҳсулотлари тайёрлашда юмшоқ буғдойнинг унидан қўшишга тўғри келади, бу эса маҳсулот сифати ва унинг таъмини пасайишига сабаб бўлади [3].
Қаттиқ буғдойнинг Ўзбекистон табиий шароити учун мослашган бир неча навлари яратилган ва Давлат реестрига киритилган бўлишига қарамай, бу навларнинг экин майдонлари жуда кам ва республиканинг талабини қондира олмайди. Ваҳоланки, Республикамизда қаттиқ буғдойни етарли миқдорда етиштиришнинг илмий ва амалий имкониятлари мавжуд [4].
Нав ва тизмаларнинг ўсув даври таҳлил қилинганда, Қашқадарё вилояти шароитида нав ва тизмаларнинг тўлиқ пишиш фазасига ўтиши қайтариқлар бўйича ўртача 31-майдан 4 июнгача тўғри келди ва ўсув даври 159 кундан 163 кунгача бўлганлиги кузатилди. Сурхондарё вилояти шароитида эса нав ва тизмалар 23-26 май кунлари тўлиқ пишиш фазасига ўтиб вегетатция даври 152 кундан 155 кунгача бўлганлиги аниқланди ва ушбу даврда Сурхондарё вилоятининг май ойидаги ўртача ҳаво харорати Қашқадарё вилояти ҳаво хароратидан +40С юқори бўлганлиги тадқиқотларимиз натижасида аниқланди (1-расм).

1-расм. Қаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг ўсув даври кўрсаткичлари, (Қашқадарё, Сурхондарё 2019-2020 йй).
Қаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг муҳим бўлган ҳосилдорлик кўрсаткичи таҳлил қилинганда, Қашқадарё вилояти шароитида қайтариқлар бўйича ўртача 32,1 ц/га дан 60,7 ц/га ча бўлганлиги аниқланди. Андоза Зилол навида 32,1 ц/га, Нафис навида 44,3 ц/га, Крупинка навида 51,5 ц/га, Насаф навида 51,9 ц/га бўлиб, андоза навлардан юқори бўлган тизмалар сони 4 та KR17-F6-DW-67 , KR18-IDYT-23, KR18-IDYT-3, KR17-F6-DW-72 тизмалари 57,5 ц/га дан 60,7 ц/гача бўлганлиги аниқланди. Сурхондарё вилояти шароитида эса андоза навларда ҳосилдорлик кўрсаткичи 3151,8 ц/гача бўлиб андоза навларидан юқори бўлган тизмалар сони 12 тани ташкил қилганлиги тадқиқотларимиз натижасида аниқланди (2-расм).

^ Л' je
S'

■ Ҳосилдорлик, Қашқадарё ■ Ҳосилдорлик, Сурхондарё
2-расм. Қаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари, (Қашқадарё, Сурхондарё 2019-2020 йй).
Хулоса: Республикамизнинг жанубий вилоятлари хисобланган Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари шароитида олиб борилган тадқиқотларимиз натижасида қаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг эртапишарлик хусусиятига ушбу минтақанинг ҳаво харорати таъсири юқори даражада эканлиги аниқланди. Ўтказилган тажриба натижаларига кўра Сурхондарё вилояти шароитида эртапишар тизмалар сони 11 та KR17-F6-DW-67, KR17-F6-DW-23, KR18-IDYT-23, KR18-IDYT-14, KR18-IDYT-7, 40th-IFWDON-Plot-37, 40th-IFWDON-Plot-34, KR17-F6-DW-29, KR17-F6-DW-8, KR18-IDYT-22, KR18-IDYT-3, Қашқадарё вилояти шароитида эса 10 40th-IFWDON-Plot-37, KR17-F6-DW-29, 40th-IFWDON-Plot-45, KR17-F6-DW-67, KR18-IDYT-14, KR18-F6-DW-9, KR18-IDYT-7, KR17-F6-DW-23, KR18-F6-DW-12, KR18-IDYT-3 тани ташкил қилганлиги кузатилди.
Қашқадарё вилояти шароитида дон ҳосилдорлиги юқори бўлган тизмалар сони 4 та KR17-F6-DW-67, KR18-IDYT-23, KR18-IDYT-3, KR17-F6-DW-72, Сурхондарё вилояти шароитида эса 3 та KR18-IDYT-7, KR18-IDYT-3, KR17-F6-DW-29 тизманинг дон ҳосилдорлиги андоза навларидан юқори эканлиги аниқланди.
Адабиётлар:
-
1. Абдукаримов Д.Т. “Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги” 36-40 бет 2010
-
2. Абдукаримов Д.Т. Эргашев И.Т. ”Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва
-
3. Остонақулов Т.Э. “Селекция ва уруғчилик асослари” 11 бет. Тошкент 2013
-
4. Халилов Н.Х. Донли экинлар биологияси. Самарқанд 2002 78-79 бетлар.
уруғчилиги” 29-бет
Список литературы Қаттиқ буғдойнинг эртапишарлик ва дон ҳосилдорлигига ҳаво ҳароратининг таъсири
- Абдукаримов Д.Т. "Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги" 36-40 бет 2010.
- Абдукаримов Д.Т. Эргашев И.Т. "Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги" 29-бет.
- Остонақулов Т.Э. "Селекция ва уруғчилик асослари" 11 бет. Тошкент 2013.
- Халилов Н.Х. Донли экинлар биологияси. Самарқанд 2002 78-79 бетлар.