Бўлажак мусиа маданияти ўитувчисининг коммуникатив малакаларини шакллантиришда новербал мулоот воситаларидан фойдаланиш
Автор: Шарипова М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-1 (81), 2021 года.
Бесплатный доступ
Замонавий мусиқа таълимида инновацион ёндашув энг илғор анъанавий ва ноанъанавий иш усулларидан, янги педагогик технологиялардан изчил фойдаланишни тақозо этмоқда. Айниқса, бўлажак мусиқа ўқитувчисининг коммуникатив малакаларини шакллантиришда новербал мулоқот усулларидан самарали фойдаланиш масаласи долзарб аҳамият касб этаётир.
Aкустик тузилма, новербал
Короткий адрес: https://sciup.org/140260300
IDR: 140260300
Текст научной статьи Бўлажак мусиа маданияти ўитувчисининг коммуникатив малакаларини шакллантиришда новербал мулоот воситаларидан фойдаланиш
Мухлиса Шарипова, ТДПУ Магистратура
5А111101- Мусиқа таълими ва санъат мутахассислиги 1-босқич магистранти
БЎЛАЖАК МУСИҚА МАДАНИЯТИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ КОММУНИКАТИВ МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА НОВЕРБАЛ МУЛОҚОТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Aннотация :Замонавий мусиқа таълимида инновацион ёндашув энг илғор анъанавий ва ноанъанавий иш усулларидан, янги педагогик технологиялардан изчил фойдаланишни тақозо этмоқда. Айниқса, бўлажак мусиқа ўқитувчисининг коммуникатив малакаларини шакллантиришда новербал мулоқот усулларидан самарали фойдаланиш масаласи долзарб аҳамият касб этаётир.
Калит сўз : Aкустик тузилма, новербал, “новербал коммуникасия”, персепсия
Маълумки, мусиқий фаолиятлар асосан мусиқий товушлар интонацияси устида ишлаш орқали амалга оширилади. Ушбу жараёнда мусиқий ижрога кенг имкониятлар яратган ҳолда таълимий топшириқларни қўйишда новербал мулоқот усулларидан фойдаланиш муҳим мусиқий-педагогик аҳамиятга эгадир. Зеро, новербал мулоқот орқали барча ахборот ва маълумотлар таълимий мазмунини сақлаган ҳолда узатилади ва қабул қилиб олинади.
Ўз
фаолиятида инсонларни нимагадир ишонтириш, уларни қайсидир фаолиятни амалга оширишга ундаш учун имо-ишоралар тилини тушуниш муҳимдир. Бу айниқса, мусиқа педагоглари учун зарур касбий сифат бўлиб, мусиқа таълими жараёнини янада самаралироқ амалга оширишга кўмаклашади. Агар ўқитувчи ўзига нисбатан ишонч ва симпатия (ёқтириш) ҳиссини уйғота олса, демак, ўқувчилар билан ишлаш жараёни янада кизикарли ва енгил кечади.
Давлатимиз Раҳбари 2020 йил 25 декабрда Ўзбекистон ёшлари Форумида куйидаги сузларни келтирган эди: - “Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни хамда илмий-маданий даргохларни булFуси Ренессанснинг энг мухим буFинлари деб хисоблаймиз. Шу сабабли, ушбу сохаларда туб ислохотларни изчил амалга оширмокдамиз” [1]. Бугун узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда бўлажак мусиқа ўқитувчилари касбий тайёргарлик бўйича қўйилаётган юксак талабларга мос ҳолда тайёрланиб боришлари талаб этилмокда.
Новербал мулоқот новербал нутқ орқали амалга оширилади. Новербал нутк асосан куйидаги: визуал, акустик ва тактил тизимлар асосида тасаввур этилади ва амалга оширилади.
Ушбу жараёнда визуал тузилма узида: имо-ишоралар; мимика, гавда холати; тери реакциялари (ранги узгариши); мулокотда макон ва вакт мухити; куз оркали мулокот (визуал контакт)ни акс эттириши мумкин. Бунда гавда турли қисмларининг умумий моторикаси (ҳаракати) шахснинг эмоционал реакциясини акс эттиради ва шу орқали мулоқот янада мазмундорлик касб этади. Бу ижро репертуарини урганишда мухимдир.
Акустик тузилма қуйидаги қирраларни ўзида намоён этади: паралингвистик тузилма (вокаллаштириш, гапириш тони, унинг диапазони, тоналлиги); экстралингвистик тузилма (нуткка паузаларни, шунингдек, бошка воситаларни кушиш, нутк суръати). Булар дарс мавзуси буйича назарий материалларни тушунтиришда мухим ахамият касб этади. Имо-ишоралар - бу мулокотга киришаётган томонлар учун мазмуни тушунарли булган кул ва бошнинг турли харакатларидир.
Мусиқий-педагогик фаолият жараёнида новербал мулоқотнинг қуйидаги асосий функциялари ажратиб кўрсатилади:
-
1. Таълимда интерактив муносабатларни ифодалаш;
-
2. Ижро жараёнида муҳим бўлган ҳиссиётлар ва эмоцияларни ифодалаш;
-
3. Дарсда вербал мулоқот (сўзлашиш) жараёнларини бошқариш;
-
4. Бутун ўқув машғулоти жараёнида ўзини мақбул бошқариш.
Новербал коммуникация ўқитувчи томонидан узатилаётган сигналларнинг ўқувчилар томонидан қай тарзда қабул қилиниши ва уларга жавоб беришни тушунаётганлигини, бошқалар томонидан узатилаётган сигналлар борасидаги фикрини кўрсатади ҳамда тескари алоқа ўрнатиш имконини яратади.
Мусиқий педагогик жараёнда новербал тил ва унинг алоҳида элементларига таъсир кўрсатувчи қатор омилларни кўрсатиш мумкин, уларга:
-
1) миллий мансублик (бир ҳаракатнинг ўзи турли миллатларда турлича маъно бериши мумкин);
-
2) саломатлик ҳолати (саломатлиги талаб даражасида бўлмаса мусиқий ижрога нисбатан муносабат, қарашлар, товуш янграши, имо-ишоралар одатда анча суст бўлиши мумкин);
-
3) касбий қизиқиши даражаси (қизиқиши бор, лекин педагогик қобилиятлари нисбатан паст бўлиши мумкин ёки аксинча);
-
4) ижровий имкониятлари имо-ишораларни идрок этишига ҳамда мусиқий тасаввурлари даражасига таъсир кўрсатади;
-
5) мусиқага нисбатан шаклланган муносабат (ўсган оиласида мусиқанинг қадрланиши, ривожланган анъаналар, қоидалар);
-
6) актёрлик қобилиятлари (кўп одамлар нафақат сўзларни, балки, новербал белгиларни қойиллатиб ишлатади) мавжудлиги ва ҳ.к.
Новербал белгиларнинг қўшилиши натижасида таълимий ахборот бирта ҳолат билан эмас, балки, бир нечта пантомимика элементлари орқали узатилади.
Демак, новербал мулокот - сузлардан фойдаланмасдан мулокотни амалга ошириш булиб, шахслар орасида эмоциялар алмашишда хам катта роль уйнайди, бу эса айнан мусикий фаолият жараёнида мухим саналади.
Кузатишлар курсатишича, мулокот жараёнида ахборотнинг 60-95 фоизи новербал мулокот ёрдамида амалга оширилади. У асосан: товуш, оханг; ташки куриниш, кийим-бош, гавдани тутиш холати; юз ифодаси, табассум, карашлар; харакатлар; ракс, юриш; имо-ишоралар; бошни силкиш ва чайкаш, кайсидир хатти-харакатни имитация килиш (масалан, пастга каратилган икки бармок билан юришни таклид килиш); карсаклар; кул сикиш билан намоён этилади.
Ташқи кўриниш ҳам бўлажак мусиқа ўқитувчисида муҳим бўлиб – новербал мулоқотнинг муҳим қисмини ташкил этади. Яхши ташқи кўриниш куйидагиларга боFликдир:
-
1) Тоза ва озода ташки куриниш;
-
2) Эркин, табиий хатти-харакатлар;
-
3) Саводли нутк;
-
4) Муносиб узини тутиш;
-
5) Мактов ва танкидга хотиржам реакция;
-
6) Иссик истара.
Буларнинг барчаси бўлажак мусиқа ўқитувчиларида новербал мулоқот оркали коммуникатив малакаларни шакллантиришда мухим урин тутади.
Инсоннинг хатти-харакатлари ва узини тутишига караб унинг хакикий ният ва истакларини билиб олиш мумкин. Тадқиқотларда аниқланишича, шахслараро мулоқотда суҳбатдош борасидаги 60 дан 80% гача ахборотни биз мулокотнинг новербал воситалари - имо-ишоралар, мимика, гавда харакати, интонация, сухбатдошлар орасидаги маълум дистанция оркали оламиз.
Новербал мулоқот шахснинг ўз “Мен”ини таъкидлаш воситаси, шахслараро ўзаро таъсир ва муносабатларни йўналтириш сифатида мулоқотда шерикнинг образини аниқлаштиришда, вербал илгариловчи ахборот узатиш тарзида намоён булади.
Новербал мулоқот “новербал коммуникация” атамасидан кўра кенгроқ маъно беради ва Л.А.Лабунская таъкидлаганидек, - “Новербал мулоқот – бу шундай мулоқот кўринишики, унда новербал ҳатти-ҳаракатлар ва новербал коммуникация ахборот узатишнинг асосий воситаси, ўзаро биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш, шерик борасида тушунча шаклланиши ва унинг образи шаклланиши, бошқа шахсга таъсир кўрсатиш ҳисобланади” [2].
Мусиқий педагогик фаолиятда новербал ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш орқали унинг экспрессив (ҳиссиёт, кайфият ва фикрнинг ёрқин намоён этилиши) ва перцептив (идрок) қирралари намоён бўлади. Экспрессия ёки эмоцияларнинг ташқи ифодаланиши мусиқий-педагогик жараённи эмоционаллаштиради ва новербал ҳатти-ҳаракатларнинг ажралмас таркибий қисмига айланиб, репертуар асарни сифатли ижро этишни ўргатишда муҳимдир. Эмоционаллик табиатининг омиллари айнан шахс-гуруҳ ёки коммуникатор-реципиент тизимидаги мақбул педагогик муносабатларни ўрнатишда қўл келади ва бу мусиқа ижрочилиги фаолиятида қулай имкониятлар яратади.
Перцепция тушунчаси мусиқий-педагогик мулоқот жараёни аъзоларининг бир-бирини идрок этиши ва мақбул тушунишини таъминлайди. Натижада, таълим олувчиларни айнан идрок этиш педагогик мулоқот вазияти ўзгаришига осон тарзда мослашиш, қўйилган ҳақиқий педагогик мақсад, муддаони тушуниш ва унинг натижаларини олдиндан айта олишга имкон яратади.
Ушбу сифатлар бўлажак мусиқа ўқитувчисини касбий тайёрлашда катта аҳамият касб этади ва мусиқий фаолиятларни самарали ташкил этиш учун зарурдир.
Адабиётлар
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари Форумида сўзлаган нутқи. 2020 йил 25 декабрь // Электрон манзил: https://uza.uz/
-
2. Лабунская Л.А. Невербальное общение и его виды. Электрон манзил: https://works.doklad.ru/view/1pE1_WF3x3k.html
"Экономика и социум" №2(81) 2021
Список литературы Бўлажак мусиа маданияти ўитувчисининг коммуникатив малакаларини шакллантиришда новербал мулоот воситаларидан фойдаланиш
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари Форумида сўзлаган нутқи. 2020 йил 25 декабрь // Электрон манзил: https://uza.uz
- Лабунская Л.А. Невербальное общение и его виды. Электрон манзил: https://works.doklad.ru/view/1pE1_WF3x3k.html