Бронхиал астма: шошилинч тиббий ёрдам марказларида учраши, оғир қайталаниши сабаблари ва фаол профилактикаси хусусиятлари

Автор: Холикова Наргиза Абдумажитовна, Мамасолиев Неъматжон Солиевич, Мирзакаримов Бахромжон Халимжонович, Абдурахмонова Мухаёхон Абдурахимовна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Внутренние болезни

Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.

Бесплатный доступ

Андижон иқлимий-метеорологик шароитида 2851та аёллар ва 1727та эркакларда БА халқаро миқёсда қабул қилинган клиник, эпидемиологик, биохимик, инструментал ва махсус текширув усуллари қўлланилиб таҳлил қилиб чиқилди. Тасдиқланди-ки, БАни даволаш ва фаол профилактикаси амалиётлари кўп йиллик метеоиқлимий мониторинга тўғридан тўғри дахлдор бўлиб такомиллашади. Унинг авжланиш қиш (32,6 фоиз) ва ёз (26,0 фоиз) ойларига тўғри келади. БА ўткир шаклларини аниқланиши январ, июль ва сентябрь ойларида хам кескин ортади.

Бронхиал астма (БА), эпидемиология, профилактика, иқлимий- метеорологик омиллар, фармакотерапия

Короткий адрес: https://sciup.org/14124631

IDR: 14124631

Текст научной статьи Бронхиал астма: шошилинч тиббий ёрдам марказларида учраши, оғир қайталаниши сабаблари ва фаол профилактикаси хусусиятлари

Бронхиал астма (БА) кўплаб тадқиқотчилар эътиборига тушган ва янада диққатни жалб қилишда давом этаётган касалликдир. Бунинг сабаблари: ) у дунёнинг барча худудларида ўсишда давом этмоқда ва бундай тенденцияни то 2025 йилгача тўхтамаслиги аниқ хисоб – китоб қилиб чиқилган; 2) касаллик туфайли бўлаётган иқтисодий талофотлар ўта юқори ва унинг жамият хаётига ёки хар бир беморга ўтказаётган ижтимоий – иқтисодий салбий таъсиротга хам (шифохоналарга қайта – қайта тушиб туриш, мунтазам дори – дармонлар билан яшаш, касбий фаолиятни йўқотиш, барвақт ўлим) жиддий ва хавфли тус олган; 3) мавжуд фармакотерапия имкониятлари ошириб баҳоланган ёки уларни “астматик қаттиқ нуқталар”га ижобий таъсирлари деярли тасдиқланмаган[1,2,3].

Шундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкин бўладики БА нинг замонавий хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш, айниқса шошилинч тиббий ёрдам марказларида унинг учун мувофиқ тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири хисобланади.

Тадқиқотимизнинг мақсади, қайд этилганларни хисобга олган холда, шошилинч тиббий ёрдам марказларида бронхиал астманинг учраши, оғир ўтиш сабаблари ва фаол профилактикасининг замонавий хусусиятларини ўрганишдан иборат бўлди[4,5].

Текширув объекти сифатида РШТЁИМ Андижон филиалининг материаллари олинди, ушбу марказнинг бўлимларидан ўткан беморларда БА ни 20 йиллик динамикасини ўрганиш асосий вазифа қилиб белгиланди. Ушбу мақоламизда тадқиқотнинг оралиқ маълумотлари баён этилмоқда. Жами 2851 та аёллар ва 1727 та эркакларда БА тахлил қилиб чиқилди. Халқаро миқёсда қабул қилинган клиник, эпидемиологик, биохимик, инструментал ва махсус текширув усуллари қўлланилди. БА ташхиси GINA мезонларидан фойдаланиб шакллантирилди ва оғирлик даражалари баҳоланди. Олинган маълумотларни тахлил қилишда Стьюдентнинг t – ва Пирсон мезонларидан фойдаланилди, Р < 0,05 ни қондирадиган фарқлар ишонарли деб қабул қилинди.

Тадқиқотимиз натижалари мавжуб манбалар маълумотларидан юқорилиги билан эътиборни тортади ва иккинчидан, шошилинч тез тиббий ёрдам марказларидан ўтган беморларда БА нинг шиддатли қайталаниши ва асоратланиб кечишида маҳаллий иқлимий – метеорологик омиллар алохида ўринни эгаллашади. Хусусан, БА келиб чиқишида ёки қайталанишида қуёш инсоляциясини, хаво хароратини, хаво нисбий намлигини ва атмосфера босимини патоген таъсирлари яққол исботланади.

Ба хуружини сабабларидан бири, бу, хаво хароратининг беқарорлиги хисобланади. Чунки, кузатилдики ушбу омилни тебраниши ва кучайиши кунлари ёки ойларида астма хуружлари беморларнинг хар бешинчисида (20,0 фоиз) рўй беради (Р < 0,001). Хуружни Statiya asthmatic тусда кўриниши то 12,1 фоизгача (Р < 0,05) ва фатал тусга ифодаланиши 33,3 фоизга етиб бориб кўпаяди (Р < 0,001). Шундай қонуният хаво нисбий намлигича, қуёш ёғдусига ва атмосфера босими ўзгаришларига боғлиқ холда хам қайд этилади. Чунончи, хаво нисбий намлигининг патоген таъсири натижаси бўлиб БА ни қайталаниши икки баробарга ва астматик холда оғир ўтишлари частотаси то 12 мартага етиб кўп аниқланиши тасдиқланади (Р 1 < 0,01; Р 2 < 0,001). Қуёш ёғдусини кучайишига боғлиқ холда БА ни 3,5 баробардан ортиқча кучайиши (Р < 0,01) ва асматик холда унинг кўринишини эса 9 мартага етиб ортиши кузатилади (Р < 0,001).

Тадқиқотнинг илк йилларида ва узоқ йиллик кузатувларида бирдай қайд этилдики хаво барометрик босимнинг ўзгариши кунлари ёки онлари хам БА га “деярли специфик аллерген” бўлиб таъсиротини кўрсатади.

Бизнинг маълумотларимизга кўра ушбу омил сабаб бўлиб астматик холатлар хар бешинчи беморда (22,0 фоиз) келиб чиқади, (Р < 0,05) ёки БА 42,9 фоизга етиб ностабил кечиш тусини олади (Р < 0,01). Касалликнинг қўринишларини (специфик ва носпецифик, лаборатор ва инструменталь, субъектив ва объектив) обҳаво нобарқарор кунларига боғлиқ холда шиддатланиши барча беморларда аниқланди. Ёки йўтални ва балғам ажралишини кучайиши, кўкрак қафаси оғриқларини, инспиратор бўғилишни, экспиратор бўғилишни, интоксикация аломатларини, тахикардияни, қон тупуришни ва ЭКГ ўзгаришларини 4 мартадан то 16 мартагача етиб шиддатланишлари кабилар хам тасдиқланади (Р < 0,001).

Қайд этилганлардан кўринадики, шошилинч тиббий ёрдам марказларида ва барча шифохоналарда, жумладан, биринчи тиббиёт бўғинларида “минтақавий” иқлимий нобарқарорликлар хисобга олиниб даволаш ва фаол профилактика дастурлари БА га нисбатан ўзгартирилиб берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ўйлаймиз – ки, 20 йиллик кузатувимиз якунларига бағишланган кейинги маълумотларимизда бу борада янада истиқболли натижалар ва амалиётлар аниқланади.

Кўп йиллик кузатувимиз яна шоҳидлик берадики БА оқими ёки “юки” асосан шошилинч тиббий ёрдам марказларига тушади. Чунки қиёсан эпидемиологик кўрсаткичлар, бошқа шифохоналар расмий маълумотларига солиштирилганда, БА га нисбатан юқори частоталар билан ушбу маскан бўлимларида тасдиқланди. Буни, шошилинч тиббий ёрдам марказларида БА га нисбатан юқори сифатли ва малакали хизматни ташкил этилганлигига ишорат деб қабул қилинса ёки беморларда марказларга комплаенс (ихлосмандлик)лик ошган маъносида тушунилса тўғри бўлади хисоблаймиз.

Текширув йилларида бронхиал астма шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали бўлимларида 36,6 фоиз (эркакларда) ва 63,4 фоиз (аёлларда) тарқалиш частотаси билан учраши тасдиқланади. Унга хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат: • касаллик 1,5 баробардан ошиқ частота билан кўп эркакларга қиёсан аёлларда учрайди (Р < 0,05); • бронхиал астма хуружини назоратланган ва қисман назоратланган турлари (хар қандай хафтада касалликнинг хар қандай шакллари ёки клиник белгиларини такрорланиб туриши) эркакларда 33,5 фоизни ва аёлларда 66,5 фоизни ташкил этиб учрайди (Р < 0,05); • назоратланмаган астмани тарқалиш частотаси 33,2 фоизни ташкил этади ва у 69,4 фоизга етиб status astmatiсus шаклида (эркакларда – 71,3 фоиз ва аёлларда – 67,7 фоиз, Р > 0,05), 9,6 фоиз ўткир оғир тусда (эркакларда – 11,6 фоиз ва аёлларда – 7,9 фоиз; Р < 0,05) ностабил кечиш шаклида – 68,3 фоиз етиб (эркакларда 31,0 фоиз ва аёлларда 20,0 фоиз; Р < 0,05), фатал кўринишда – 7,1 фоиздан ошмасдан (эркакларда – 4,7 фоиз ва аёлларда – 9,2 фоиз; Р < 0,05) ва сурункали оғир кечувчи шаклда то 11,4 фоизгача (эркакларда – 9,3 фоиз ва аёлларда – 13,2 фоиз; Р > 0,05) етиб учрайди.

Ўйлаймиз – ки, ушбуларнинг сабабларини чуқурроқ тахлил қилиб бериш учун; фармакотерапия ва профилактик тадбирларни мувофиқ эрадикацияга йўналтириш учун (ички ва ташқи омилларга таъсир қилувчи, симптомларни тез енгиллатиш ёки давомли БА назорати учун препаратларни ўрганиб бориш билан) алохида фармако – эпидемиологик мониторинг керак бўлади. Биз шундай 20 йиллик мониторингни хам мазкур тадқиқотимизни муҳим мақсади қилиб қўйганимиз ва хозирда у давом этдирилмоқда, кейинги нашрларида улар баён этилади.

Шошилинч тиббий ёрдам маркази материалларини кўп йиллик мониторинги, бизни фикримизга фаол профилактика ва фармакотерапияга тўғридан – тўғри дахлдор бўлган, яна бир қонуниятни кўрсатди: • БА ни шиддатлашуви йилнинг фассларига хам боғлиқ рўй беради; • марказга БА оқими кўпайиш фасллари бўлиб қиш (касаллик 32,6 фоизга ортади) ва ёз (касаллик 26 фоизга кўпаяди) хисобланади; • марказга БА билан оқим яна январь, июль ва сентябрь ойларида хам кескин ортади.

Булар илк, оралик натижаларимиз ва узоқ йиллик, хозирда давом этдирилаётган мониторингимизда қилинган хулосалар ўзгаришлари хам муҳим деб ўйлаймиз.

Умуман, тадқиқот натижаларини хисобга олиш БА га оид янги даволаш – профилактика дастурларини яратиш ва уларни тез тиббий ёрдам шифохоналарига тадбиқ қилиш ишларини такомиллаштиради деб фикр билдирамиз.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Синдромы и заболевания органов дыхания, требующие неотложной помощи // В руководстве под ред. А.Л. Верткина «Национальное руководство по скорой помощи» -Москва. – 2012. – С. 199 – 261.

  • 2.    Чучалин А.Г. «Клинические рекомендации. Пульмонология». – Москва. – 2006.

  • 3.    Чучалин А.Г. "Рациональная фармакотерапия заболеваний органов дыхания. Руководство для практикующих врачей" – Москва. – 2004.

  • 4.    Чучалин А.Г. «Респираторная медицина». – Москва. – 2007.

  • 5.    Верткин А.Л. и др. Догоспитальная помощь при острых аллергических заболеваниях. Методические рекомендации для врачей скорой медицинской помощи, терапевтов, педиатров и аллергологов // Неотложная терапия. – 2001. №2. - С. 17-33.

Список литературы Бронхиал астма: шошилинч тиббий ёрдам марказларида учраши, оғир қайталаниши сабаблари ва фаол профилактикаси хусусиятлари

  • Синдромы и заболевания органов дыхания, требующие неотложной помощи // В руководстве под ред. А.Л. Верткина «Национальное руководство по скорой помощи» - Москва. – 2012. – С. 199 – 261.
  • Чучалин А.Г. «Клинические рекомендации. Пульмонология». – Москва. – 2006.
  • Чучалин А.Г. "Рациональная фармакотерапия заболеваний органов дыхания. Руководство для практикующих врачей" – Москва. – 2004.
  • Чучалин А.Г. «Респираторная медицина». – Москва. – 2007.
  • Верткин А.Л. и др. Догоспитальная помощь при острых аллергических заболеваниях. Методические рекомендации для врачей скорой медицинской помощи, терапевтов, педиатров и аллергологов // Неотложная терапия. – 2001. №2. - С. 17-33.
Статья научная