Буғдой экинини фузариоз касаллигига қарши турли препаратларни фунгицидлик таъсирини ўрганиш
Автор: Исаов Хаятулла, Асаров Иброхим Рамонович, Турахонов Шохрух Одилжонович, Бурхонов Комилжон
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 4, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада буғдой экинидаги фузариоз касаллигига қарши Деразол, Фундазол ва П-4 препаратларни таъсирини лаборатория, дала шароитида синаб ўрганилган.
Фундазол, деразол, п-4, фунгицид, фузариоз, касаллиги, унувчанлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125774
IDR: 14125774 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10139
Текст научной статьи Буғдой экинини фузариоз касаллигига қарши турли препаратларни фунгицидлик таъсирини ўрганиш
БУҒДОЙ ЭКИНИНИ ФУЗАРИОЗ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ТУРЛИ ПРЕПАРАТЛАРНИ ФУНГИЦИДЛИК ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ
Ушбу мақолада буғдой экинидаги фузариоз касаллигига қарши Деразол, Фундазол ва П-4 препаратларни таъсирини лаборатория, дала шароитида синаб ўрганилган.
Калит сўзлар: Фундазол, Деразол, П-4, фунгицид, фузариоз, касаллиги, унувчанлик.
Ўсимликларни турли касалликлардан ҳимоя қилишда энг самарали усул уларни уруғларини ишлов беришда турли хилдаги фунгицидлар билан ишлов бериш ҳисобланади. Фойдаланиладиган ҳар бир фунгицидлар тупроқдаги микроорганизмларга нисбатан кенг қамровли самарадор таъсир кўрсатиши ҳусусиятига эга бўлиб, шу билан бирга инсон, ҳайвонлар ва ташқи муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак[1].
Тупроққа экилган буғдой уруғининг униб чиққунча ўтган давр ҳамда тупроқдаги турли микроорганизмларнинг кириб келишига сабаб бўлади. Уруғ экилгандан кейин далаларга биринчи сув бериш ёки кузги ёғингарчиликнинг бўлиш муддатларига қараб уруғлар10-15 кун давомида унмай тупроқда қолади.
Шунинг учун, буғдой уруғини экишдан олдин унга кимёвий моддалар билан ишлов бериш, уруғининг юзидаги мавжуд микроорганизмлардан тозалаш муҳим профилактик аҳамиятга эгадир[2].
ЎзРнинг қишлоқ ҳўжалигида ўсимлик зараркунандалари,касалликларига қарши ишлатиш учун руҳсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя, дефолиантлар
ҳамда ўсимликларни ўстиришни бошқарувчи воситалар рўйхати (2016)даги маълумотларга асосан буғдойнинг қоракуя касаллигига қарши Барака, ХС-2, Витавакс, Винцит, Дивидент, Раксил фунгицидларидан фойдаланиш тавсия қилинган. Тавсия қилинган фунгицидлар таъсир этиш ҳусусияти, касаллик қўзғатувчисининг турига боғлиқ равишда турлича ҳусусиятга эга бўлганлигидан фузариоз касаллигига таъсири тўғрисида фикр қилиш жуда қийин .
Кўрсатилган фунгицидлар алоҳида фойдаланганлигидан айрим касалликларга таъсир этмаганлиги туфайли унинг самарадорлиги кескин ўзгариб кетади.
Бундан ташқари фермерлар, ширкат ҳўжаликлар ва деҳқонлар буғдойни экишдан олдин фойдаланиладиган уруғлар сифати, навнинг тозалиги ҳамиша стандарт талабларига жавоб бера олмайди. Улар ўз эҳтиёжига зарур бўлган уруғларни ўзлари етиштириб, ҳеч қандай ишловсиз тупроққа экишига тўғри келиши, натижада уруғларнинг унувчанлиги кескин камайиб, экинлар ҳосилдорлигини камайиб сабаб бўлмоқда .
Республика шароитида мавжуд ва ишлаб чиқаришга тавсия қилинган фунгицидларнинг Fusarium замбуруғи турларига нисбатан таъсир даражаси тўлиқ ўрганилмаганлигидан бу масала ғоят долзарб ҳисобланади. Кейинги йилларда 2016-2021 йилларгача руҳсат этилган препаратлар рўйҳатига киритилган[3]. П-4 фунгициди асосан ғўзанинг илдиз чириш гоммоз касалликларига қарши энг самарали фунгицид деб таъкидланган. Буғдойда илдиз чириш касаллигини келтириб чиқарувчи Fusarium турларига қарши курашишда қўллашга қулай бўлган таннархи арзон, кам заҳарли IV-гуруҳга кирувчи ва маҳаллий препарат П-4 нинг самарадорлигини аниқлаш, уни бошқа фунгицидларга нисбатан таққослаб ўрганиш уни атроф муҳитга, ҳайвон ва фойдали ҳашоратларга қандай таъсир қилиш томонларини ҳам ўрганилди.
Буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши самарали фунгицидлардан фундазол, деразол, П-4 препаратларни лаборатория ва дала шароитида таъсирини синаб кўриш. Фунгицидларнинг лаборатория шароитидаги самарадорлигига оид маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Буғдойнинг фузариоз касаллигига фунгицидларни таъсири.
№ |
Вариантлар |
Препарат миқдори кг |
Уруғларнинг унувчанлиги Фоиз |
Касалланиш даражаси фоиз |
1. |
Назорат |
- |
79.5 |
23.5 |
2. |
Фундазол 50 % и.кук. (эталон) |
2,0 |
96.7 |
3.3 |
3. |
Деразал 50 % сус.к. |
2,0 |
97.9 |
2.1 |
4. |
Деразал 50 %сус.к |
3,0 |
98.2 |
1.8 |
5. |
П-4 65 % кук. |
3,0 |
98.5 |
1.5 |
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, олинган натижаларга кўра фунгицидларни асосан препарат миқдори 3 кг/т бўлганда унинг самарадорлик даражаси юқори бўлганлиги туфайли уруғнинг унувчанлиги ортади, донининг касалланиш даражаси назоратга ва эталонга нисбатан камайди .
Назорат вариантида унувчанлик миқдори 76.5%, касалланиш даражаси 23.5% ни ташкил қилди. Фунгицид миқдорига қараб бу кўрсаткич миқдори камайиб борди, яъни уруғларнинг унувчанлиги ортиб уларнинг касалланиш даражаси камайди. Шундай қилиб фунгицид миқдори 3 кг/т бўлган вариантларда, буғдой уруғини унувчанлиги ортиб касалланиш даражаси назоратга ва эталонга нисбатан камайди.
Лаборатория шароитига энг яхши натижа П-4 препаратининг 3 кг/т миқдоридаги вариантида олинди. Бу вариантда буғдой уруғининг унувчанлиги назоратга нисбатан 22% га ошди, касалланиш даражаси эса 22% га пасайди.
Тажриба майдончасига дорилаб экилган уруғларнинг унувчанлиги фузариоз касаллигининг намоён бўлиши ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши вегетация давомида кузатиб борилди. Ўтказилган тажриба вариантларида буғдой уруғининг унувчанлигини ҳосилдорликка ҳам таъсири ўрганилди(2-жадвал).
2-жадвал.
Уруғини экишдан олдин ишлов беришнинг буғдой ҳосилдорлигига таъсири
№ |
Вариантлар |
х a о х s < и го « го с ф с |
sP 0s ^ X К X к Ч X X ^ го F |
1 X О ЛЗ го" Ч ч S S i>> |
§ £ Ч X ЛЗ ^ н а S о ° |
го ^ 4 ч: ч О |
1. |
Назорат |
- |
90.8 |
454 |
30.0 |
33.2 |
2. |
Фундазол 50% и.кук. (эталон) |
2,0 |
94.0 |
470 |
33.0 |
37.6 |
3. |
Деразал 50%сус.к. |
2,0 |
94.6 |
473 |
34.6 |
38.3 |
4. |
Деразал 50%сус.к |
3,0 |
95.6 |
478 |
35.7 |
40.0 |
5. |
П-4 65%и.кук. |
3,0 |
96.4 |
482 |
36.1 |
43.3 |
6. |
НСР 0.5 |
2.21 |
Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, уруғларни экишдан олдин фунгицидлар билан ишлов бериш натижасида унинг унувчанлиги, ўсимлик сони ва ҳосилдорлик ортди. Фунгицидлар билан дизенфекция қилиш ҳусусиятини ижобий таъсири натижасида 1м2 жойдаги ўсимликлар сони назоратда 454 та бўлса, Деразалда 478 та, П-4да 482 тани ташкил қилди. Кўрсатилган вариантларда 1000 та доннинг оғирлиги 30,0; 35.7;36.1г ни , ҳосилдорлиги 33.2; 40.0; 43.3 ц/га ни ташкил қилади.
Олинган натижаларга асосан уруғларни экишдан олдин фунгицидлар билан ишлов бериш усули фузариоз касаллигига қарши муҳим агротеҳник тадбир эканлиги исботланди. Бу тадбирнинг ўтказилиши экинзорлардаги кўчатлар сонини ортишига, ҳосил сифати яхшиланиб, унинг миқдори назоратга нисбатан ортишига олиб келди.
Тажрибада олинган натижаларга кўра П-4 фунгициди қўлланилган вариантда, бошқа вариантларга нисбатан юқори ҳосилдорлик олинди. Шунинг учун энг яхши самара берган П-4 фунгицидини ишлаб чиқаришда қўллаш муҳим иқтисодий самара беради.
Фунгицидини буғдойнинг фузариоз касаллигига нисбатан ишлаб чиқаришда қўллаб кўрилганда, дориланган уруғларнинг 1000 та дон оғирлиги ҳам назоратда
31.3 гр. ни ташкил этса, Деразолда 38.6 гр, П-4 билан дориланган уруғларда 40.7 гр, га ортди. Экинлардан олинган ҳосилдорлик миқдори назорат ваариантида 34.0 ц/га ни ташкил қилса, тажриба вариантларида Деразал билан ишлов берилган вариантларда 40.3 ц/га, П-4 да 43.8 ц/га ортди (3-жадвал).
3-жадвал.
№ |
Вариантлар |
н ч 6 S S |
О' е Й s S Е 1^ S Е го |
Е Е и Ч S ГО Ч Н А |
ЬЙ ч < о |
ьс Е го а S ч S „ a s |
1. |
Назорат |
- |
91.0 |
31.3 |
34.0 |
- |
2. |
Деразал |
3.0 |
95.7 |
38.6 |
40.3 |
6.3 |
3. |
П-4 |
3.0 |
97.0 |
40.7 |
43.8 |
9.8 |
НСР 0.5 |
2.07 |
Жадвалда келтирилган маълумотларга асосан, қўшимча ҳосил миқдорининг назоратга нисбатан ортиб боришини аниқлаш мумкин. Яъни деразал билан ишлов берилган уруғлар вариантида қўшимча ҳосил 6.3 ц/га ни ташкил қилса,бу кўрсаткич П-4 да 9.8 ц/га ни ташкил қилди. Вегетация давомида олиб борилаётган экин далаларида фитопатологик эксперимент маълумотларига асосан фунгицид билан ишлов берилган уруғлардан унган кўчатларни назоратга нисбатан унувчанлик қобилиятининг юқорилиги буғдой ўсимлигининг ўсиш ва ривожланишининг нормал бўлганлигини таъкидлаш лозим.
Бундай кўчатларда фузариоз касаллиги белгилари кўзга ташланмайди. Тажриба вариантларидаги ўртача кўрсаткичлар миқдорининг кўрсатишича уруўларнинг унувчанлиги назоратга нисбатан 5.3% га 1000 та донннинг оғирлиги 8.3 гр. га, олинган ҳосилдорлик 8,0 ц/га ортганлигини кўриш мумкин.
Ўтказилган тажриба асосида буғдой уруғининг экишдан олдин фунгицидлар билан ишлов бериш муҳим агротехник тадбир эканлигидан далолат беради. Бу тадбирнинг ўз вақтида, яъни уруғларни экишдан олдин ўтказиш, уруғларни унинг юзасида бўлган инфекциядан тозалабгина қолмасдан, тупроқда мавжуд бўлган инфекциянинг унга униш даврида кириб келишига қаршилик қилади. Натижада экин майдонидаги кўчатлар сони ортиб ҳосил сифати яхшиланади.
Фунгицидларнинг буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши дала шароитида самарадорлигини аниқлаш мақсадида Крошка навли буғдой уруғини экишдан олдин бир тонна уруғга 3кг/г миқдорида фунгицидлар билан ишлов берилди
Ишлов берилган уруғлар Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Паркент жамоа хўжалигида (2 тонна), Ўрта Чирчиқ туманидаги ТошДАУ ўқув, ишлаб чиқариш ва тажриба хўжалигида (2 тонна) кузда тупроққа экилди. Назорат учун берилган фунгицидлар билан дориланмаган уруғлар фойдаланилди. Буғдой уруғи экилган кундан бошлаб, ҳосилни йиғиб олгунга қадар фенологик кузатишлар олиб борилди. Фенологик кузатишларнинг кўрсатишича, уруғлар дориланиб экилган далаларда фузариоз билан касалланган кўчатлар сони ортганлиги аниқланди. Буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши қўлланилган фунгицидларнинг иқтисодий самарадорлиги тўғрисида 4-жадвалда маълумот берилган.
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, назорат (дориланмаган) вариантида 1 га майдондаги ҳосилдорлик 34,0 ц ни ташкил қилса, П-4 фунгициди билан дориланган уруғларда 43,8 ц ни ёки назоратдан 9,8 ц ортиқча ҳосил олиш имконини беради. Натижада хўжаликнинг 1 га экин майдонига П-4 ни қўлланилганда қўшимча олинган фойдаси назоратга нисбатан 1470 минг сўмни ташкил қилган бўлса, Деразалда назоратга нисбатан 945,0 минг сўм фойда кўрилган. П-4 препарат таъсирини Деразалга нисбатан солиштирилганда, даладаги буғдойларни ўсиш ва ривожланишиши яхши бўлганлиги, фузариоз касаллигига кам чалинганлиги кабилар ҳисобига ҳосилдорлик: 9,8-6,3=3,5ц/га ошди иқтисодий самараси эса 1470-945=530 минг сўмлик ортиқча фойда олинишига эришилди. П-4 препарати билан Деразални таққослашдаги ҳисоб-китобларида 2020 йилги нархлар асос қилиб олинди. Текшириш натижаларига кўра уруғли буғдойни экишдан олдин П-4 препарати билан ишлов бериб экиш, унинг фузариоз билан касалланишини камайишига ва буғдой ҳосилдорлигини ортишига сабаб бўлишлиги кузатилди.
4-жадвал.
№ |
ВАРИАНТ |
н у X и СУ а О к а X е СУ 4 а X X X о |
СУ "а X 4 ч ч |
СУ "а й X 4 ч ч X су г S а |
S S и X X а су су кт х х кт х о о о Ч см |
го S а и 5 а го ^ X х а X х X а ч - ч СУ X X X ГО |
X СУ ,____, X ж X х О СУ 2 КТ ’>> a u ГО СУ ^ -©“ |
|
1т |
1га |
|||||||
1 |
Назорат |
- |
34,0 |
- |
- |
- |
- |
- |
2 |
П-4 |
3 |
43,8 |
9,8 |
150,0 |
60,0 |
3,0 |
1470,0 |
3 |
Деразал |
3 |
40,3 |
6,3 |
150,0 |
240,0 |
12,0 |
945,0 |
АДАБИЁТЛАР:
-
1 .Бухоров К.Х. Суғориладиган буғдойзорлардаги бегона ўтларнинг фузариоз касаллигини тарқалишдаги роли ва уларга қарши кураш чоралари. // Автореф. дисс.... кан. биол. наук. Ташкент. 2005. 27 с.
-
2 .Шералиев А., Бухоров К. П-4 фунгицидини ғаллачиликда қўллаш бўйича тавсиянома. Тошкент. “ТошДАУ” нашр таҳририяти. 2003. 7 б.
-
3 .Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўстиришни бошқарувчи воситалар рўйхати. Тошкент. 2016й. 157 б.
Список литературы Буғдой экинини фузариоз касаллигига қарши турли препаратларни фунгицидлик таъсирини ўрганиш
- Бухоров К.Х. Суғориладиган буғдойзорлардаги бегона ўтларнинг фузариоз касаллигини тарқалишдаги роли ва уларга қарши кураш чоралари. // Автореф. дисс.. кан. биол. наук. Ташкент. 2005. 27 с.
- 2.Шералиев А., Бухоров К. П-4 фунгицидини ғаллачиликда қўллаш бўйича тавсиянома. Тошкент. "ТошДАУ" нашр таҳририяти. 2003. 7 б.
- 3.Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўстиришни бошқарувчи воситалар рўйхати. Тошкент. 2016й. 157 б.