Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино ўғитларининг бугунги кунда ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

Автор: Салиева Манзура Хабибовна, Азизов Юрий Далиевич, Мирзаева Махпора Мамадалиевна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Общественное здоровье и здравоохранение

Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида асосий вазифалардан бири уларнинг онгига миллий қадриятларимизни сингиришдир. Айниқса аҳлоқ-одобни юксалтириш, инсоний фазилатларни шакллантиришга катта маънавий аҳамият касб этадиган буюк мутафаккир Абу Али Ибн Синонинг таълимотлари ғоят ҳаётий сабоқлардир.

Мутафаккирлар, ёш авлод, шахс, афоризмлар, тарбия, ахлоқ, маънавият, манбалар

Короткий адрес: https://sciup.org/14124641

IDR: 14124641

Текст научной статьи Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино ўғитларининг бугунги кунда ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

Мавзунинг долзарблиги. Замонамиз кишиларининг юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялашда, комил инсон бўлиб жамиятимизни юксалтиришда, юртимиз равнақида, мустақиллигимизни мустаҳкамлашда буюк мутаффакирлар фикрларининг аҳамияти ниҳоятда катта. Уларни чуқурроқ мушоҳада қилсак, бугунги цивилизация даврида, глобаллашув шароитида аҳлоқнинг роли, маърифатнинг қадр-қиммати ниҳоятда зарур. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита бошчилигида:

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Таълим тУFриcида»ги конун, Президент фармонларида уз аксини топганлиги бежиз эмас (1,2).

Таълим-тарбия тизимини тубдан ислох килиш борасида Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фикр ва мулоҳазалари диққатга сазовор: "Бизни хамиша уйлантириб келадиган яна бир мухим масала - бу ёшларимизнинг одоб-ахлоки, юриш-туриши, бир суз билан айтганда, дунёкараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам купрок хис этадиган ким - ёшлар. Майли, ёшлар уз даврининг талаблари билан уЙFун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг калбида доимо акс-садо бериб, узлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва факат тарбия хисобидан”.

Бугунги кун жамоатчилик назоратини тарбияга қаратишни талаб қилмоқда. Чунки тарбия сузининг ортида Ватан, миллат такдири турибди. Демак, хар ота-она, кушни, таниш-билиш, кариндошлари билан гаплашганда жамоатчилик назоратига хос: "Болангизда қайси фазилатларни тарбиялаяпсиз?”, "Қайси иллатларни йўқотдингиз?”, "Бола тарбиясида қайси усулларни қўллаяпсиз, менга ҳам ўргатинг” деган саволларни бериши керак. Ота-оналарнинг педагогик маданиятини ошириш, фарзанд тарбияси борасидаги бурч ва масъулиятини ошириш муҳим вазифаларидан бири хисобланади (3).

Мавзунинг максади. Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида асосий вазифалардан бири уларнинг онгига миллий қадриятларимизни сингиришдир. “Биз ҳамиша ўз ватанимизни буюк мутафаккирлар ватани эканлиги билан фахрланиб келганмиз. Буюк мутафаккирлар Имом Ал Бухорий, Ибн Сино, Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Мирзо Бобурлар ўзларининг ёрқин фикр мулохазаларини ёшлик даврларидан бериб келган. Хозирги ёшлардаги юксак қобилият, билимга чанкокдик ва талант кон-конимизга сингиб кетганлиги бежизга эмас. Хакикатдан хам Ўзбекистон қадимги цивилизация ўчоғи ва буюк мутафаккирлар яшаб, ижод қилган юртдир.

INASR1

Материал ва услублар: Ота-боболаримиз азал-азалдан ёшларга одобли, яъни яхши хулхли, мехнатсевар, myFpu суз, халол, ростгуй, камтар, инсофли, диёнатли, ор-номусли, уз тугишганларига, хариндош-уруFларига ва яхин дусту-биродарларига мехр-муҳаббатли, бир сўз билан айтганда, комил инсонлар қилиб тарбиялашга куч Fайратлари ва ахл-идрохларини аямай ишга солиб, алохида диххатни харатганлар. Чунки бунга асос була оладиган тарихий манбаларимиз бор. Айнихса ахлох-одобни юксалтириш, инсоний фазилатларни шакллантиришга катта маънавий аҳамият касб этадиган буюк мутафаккир Абу Али Ибн Синонинг таълимотлари ғоят ҳаётий сабохлардир.

Жаҳон илм аҳли томонидан тан олинган машҳур қомусий аллома ва мутафаккир Абу Али Ибн Сино (980-1037 йил) узидан бой интеллектуал мерос холдирди. Ибн Синонинг хатор асарларида жумладан “Табиат дурдонаси” (“Курози-йэ табиат) “Оила тадбири” (“Тадбир-э манзил”), “Ишх рисоласи”, “Мантих рисоласи”, “Ахлох рисоласи” кабиларда табиатнинг турли ҳодисалари, ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос муаммолари - инсон махоми бахт-саодатга эришишнинг восита ва йуллари, адолат, комил инсон, шахс ва жамият, жамоани оқилона бошқариш, табиат ва инсон тyFрисидаги Fоялар ахамиятга моликдир (4).

Оилани ташкил этган киши оила аъзоларига “мудир” ва ўзининг сиёсатини қўллайди, улар отасининг иродасига бўйсунадилар. Яшашда ва овқатланишда ҳамма тенгдир. Хуллос эркак “уй ва эга бўлган нарсаларни муҳофаза қилиши ва асраши учун рафихага эхтиёжлидир”- дейди Ибн Сино. Мутафаккирнинг фикрига кура, хар бир одам ожиз ёки касал бўлганда, кексайган вақтида унга қайғуриши учун ҳамда вафотидан кейин номини барҳаёт қилиши учун фарзандига ва хизматчиларига мухтождир.

Натижалар ва тахлил. Боланинг тарбияси онанинг ҳомиладорлигиданоқ бошланади. Оиладаги шарт-шароитлар, мехр-мухаббат, атрофдагиларнинг муносабатлари боланинг тарбиясида жуда катта роль ўйнайди. Ўз фарзанди борасида отанинг сиёсати шундан иборатки, унга чиройли исм қўйиш, яхши энага танлашдир. Болани доим яхши хулхлар ва одоблар асосида тарбиялаш лозим чунки ёмон феъл -атворлар ва нафратли одатлар болани бузади, улардан болани четлаштириш лозим. Бу мақсадга эришиш учун мураббий болани қилган ишлари учун ёки мақтайди, ёки четлаштиради, ёки жирканч ва ёмон ишлардан қўрқитади, қочиради ёки яхши хулққа одатлантиради ва хайрли ишларга чорлайди. Калтаклаш сўнги чора ва уни қўллаганда

Инсон токи узини майда ran, учакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оцу воцлардан озод цилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос булолмайди. Абу Али ибн Сино

бола оғриқни сезиши лозим, номига бўлса, “бола калтак (уриш)дан ҳайиқмайдиган бўлиб қолади ва бунга аҳамият ҳам бермайди”.

Алломанинг фикри бўйича, “болага илм ва одобни биринчи навбатда     ўргатиш     лозим тажрибали, фахм - фаросатли, диндор одобли киши бўлиши шарт. Мактабда, одоб ва аҳлоқ эгаларидан бўлган ҳурматли кишиларнинг фарзандлари билан дўстлашиб, бир биридан ёрдамини

аямасдан ўқиши лозим. Биринчи навбатда (она) тили ва Қуръони Каримни, сўнг яшаш тарзи услуби ва маблағ топиш йўлларни, ҳуқуқларни ва санъатни ҳар бир киши ўзининг интилишига мос келадиган соҳани ўрганишга интилади” деб аллома ёзади. Шу сабабдан шогирдларнинг ҳоҳишини инобатга олиш зарур. Фарзандни касбга йўналтириш ҳақида мутафаккир қуйидаги фикрларни билдиради. Биринчидан, турмушини таъминлашда ўз санъатидан фойдаланишнинг лаззатини татиб кўрганда у ишининг манфаати ва қоидасига кўра ўз санъатига муҳаббати ошади ва муносабати ўзгаради уни такомиллаштиришга ҳаракат қилади. Иккинчидан ўз турмуш тарзини тўла таъминлашдан олдин масъулиятни ўз зиммасига олади. Турмушнинг талабига кўникиш ҳосил қилади. Мутафаккир таъкидлайдики, унинг фарзандлари тарбияси ва парваришида унинг ишончли кишиси ҳамда хонадонида унинг ўринбосари бўлган, унинг молу–мулкининг бошқарувчиси бўлган ҳамда эркакнинг оила юритиш ишларида фазилатли ва яхши турмуш ўртоқ унинг ҳамкоридир.

Хулоса :“Оилада катта ёки кичик нарса бўлмайди. Ҳамма нарса, ҳатто, энг оддий бўлиб кўринган оилавий муносабатлар ҳам болага таъсир кўрсатади. Айниқса, ростгўйлик, самимийлик, садоқатлилик, ширинсуҳан бўлиш бола камолотидаги зарур ҳаётий воситалардан биридир” - Абу Али ибн Сино.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Ю.А.Отабеков, Ш.Х.Хамидуллин, Е.Соколова «Бюст Ибн Сино». Андижан: 1979.

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони- “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”.

  • 3.    Н.Э.Юсупова,Н.Салимсакова Ш.Н.Бурнаев. Ибн Сино оила ва бола тарбияси ҳақида Т.:2012.

  • 4.    Камалова Ш. У., Мунарова Р. У., Ахмедова Н. А., Алимкулов С. О., Эшонкулов Б. М. Педагогические взгляды Абу Али ибн Сины (Авиценны) // Молодой ученый. — 2015. — №9. — С. 1068-1070.

Список литературы Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино ўғитларининг бугунги кунда ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

  • Ю.А.Отабеков, Ш.Х.Хамидуллин, Е.Соколова «Бюст Ибн Сино». Андижан: 1979.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони- “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”.
  • Н.Э.Юсупова,Н.Салимсакова Ш.Н.Бурнаев. Ибн Сино оила ва бола тарбияси ҳақида Т.:2012.
  • Камалова Ш. У., Мунарова Р. У., Ахмедова Н. А., Алимкулов С. О., Эшонкулов Б. М. Педагогические взгляды Абу Али ибн Сины (Авиценны) // Молодой ученый. — 2015. — №9. — С. 1068-1070.
Статья научная