Changes in the leave surface of the cotton varieties growing in the next year on the fields

Автор: Raxmatullaev G.D., Usmonov M.S., Mamadjonov X.A.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

This article provides information on the growth and development of cotton varieties and leaf surface grown on (Glycine max and Vigna radiata) in secondary crops.

Короткий адрес: https://sciup.org/140292938

IDR: 140292938

Текст научной статьи Changes in the leave surface of the cotton varieties growing in the next year on the fields

Annotation This article provides information on the growth and development of cotton varieties and leaf surface grown on (Glycine max and Vigna radiata) in secondary crops

Ғўза барги – ўсимликдаги газ ва ҳавони алмаштириб турадиган энг муҳим орган ҳисобланади. Барг шапалоғининг катталиги, ғўза турига ва иқлим шароитига қараб сатҳи 4 кв.см дан 40 кв.см гача боради. Барг шапалоғининг устки томонида 1 кв.мм да 115-118 тагача оғизча бўлади. Остки сатҳда 245-250 тагача оғизчалари бўлади, ана шу оғизчалари орқали барг ичига ҳаво ўтади, ҳар хил газлар хам шу оғизчалардан чиқади.

Ғўза ниҳоллари ер бетига униб чиққанидаёқ, ўсув нуқтасининг ён томонидан барг куртаги ҳам ривожлана боради. 10 кун мобайнида биринчи чинбаргга айланади, бу муддат 1-2 кунга, шароитга қараб фарқ қилиши мумкин.

Биринчи чинбарг шакллангандан 5-7 кун ўтгач, иккинчи чинбарг чиқади ва кейин ҳар 3-4 кунда навбатдаги барглар ҳосил бўла бошлайди, кўракларнинг очилиш пайтида барг ҳосил қилиш тўхтайди. Ғўза барги орқали ҳаводан нафас олади ва сувни буғлантириб туради. Барглар орқали буғланган сув ўрнига навбатда янги сув алмашади, яони тупроқдаги сув ғўзанинг илдизи, пояси орқали юқорига кўтарилади.

Ғўзанинг барг шапалоғи остидаги ва устидаги оғизчалар орқали ҳаводаги карбонат ангидрид гази ҳаво билан унинг ичига киради. Қуёш нури ҳам баргнинг тиниқ юпқа пўсти орқали ўтади. Бу қуёш нури энергиясини баргдаги хлорофилл доначалари ўзига сингдириб олади. Хлорофилл доначалардаги анорганик моддаларда, яони карбонат ангидрид гази ва сувдан, қуёш нурининг таосирида органик модда крахмал ҳосил бўлади.

Ғўза томонидан SО2 таркибидаги карбон (углевод) олиниб, органик модда ҳосил қилиш учун сарфланади. Бунда ажралиб қолган О 2 барг оғизчалари орқали ташқарига чиқиб кетади. Ғўзадаги бу мураккаб жараён фотосинтез ҳодисаси дейилади. Ҳосил бўлган органик моддалар шира, ёғ, оқсил ва бошқа ҳар хил моддалар барг орқали ҳосил элементларига тақсимланади.

Транспирация жараёни фақат барг орқали бўлиб, ҳар бир сутка давомида, айниқса кундузи барг орқали ғўза танасидаги сув 10-15 маротаба янгиланади. Шунинг ҳисобига энг жазирама иссиқ вақтларда ҳам ғўза танасини қизиб кетишдан сақлаб қолади ва ғўза тупидаги ҳосил элементларини тўкилиб кетишининг олди олинади.

Бир туп ғўзанинг ўзида ҳам барглар ҳар хил бўлиши мумкин. Барг бўлаклари кенг, тор, ўртача ҳамда катта-кичик бўлади. Агар тўғри ва ўз вақтида парвариш қилиниб, етарли сув ва ўғитлар билан таоминланса ғўзалар «қайчи» барг бўлиб ўсади, аксинча ғўза нотўғри озиқлантирилса, барг шапалоғи қалинлашиб катта бўлиб кетади, натижада ғўзанинг кўсаклари кеч етилади, терим кечикади.

Шундай экан ғўзани биологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда барг сатхи юзаси ўзгариши мумкин. С.Х.Йўлдашев ва М.Назаров (1976) ларни аниқлашларича Тошкент-1 ва Тошкент-2 ғўза навларининг барг сатҳи юзаси С-4727 ва 108-Ф навлариникидан юқоридир. Умуман олганда эса ғўза барг сатҳи юзасини мақбуллиги уни тўплаган пахта ҳосили салмоғи билан ўлчанади.

Шунинг учун ҳам биз ўз тадқиқотларимизда ғўза навларининг барг сатхи юзасини ўзгаришини тупроқ унумдорлигига боғлиқ ҳолда ўргандик. Такрорий экинларда қўлланилган маъдан ўғитлар меъёрига боғлиқ ҳолда уларни тўплаган анғиз ва илдиз қолдиқларини чиришидан ҳосил бўлган табий фонлари таъсири ғўза барг сатхи юзасига турлича бўлганлиги кузатилди.

Айтиш керакки, тадқиқот йиллари ғўза навлари барг сатхи юзасини ўзгариши уларни шоналаш, гуллаш ва пишиш даврларида аниқланди.

ПСУЕАИТИ Андижон тажриба станцияси тупроқ иқлим шароитида кузги буғдойдан кейин экилган (назорат) вариантда 1 ўсимликнинг барг сатхи юзаси 1180 см2 ни 1 гектарда эса 10305 м2 ни ташкил этган бўлса, гуллаш ва ришиш даврларида бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 168014800 ва 1970 см2 -16213 м2 га тенг бўлди.

Таъкидлаш керакки, 1 ўсимликни барг сатхи юзаси ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолда хақийқий кўчат қалинлиги маълумотларига кўпайтирилган ҳолда 1 гектар майдондагиси аниқланди.

Маъдан ўғитлари такрорий экин мошда N25, P 2 О 5 80, К 2 О60 кг/га меъёрларда қўлланилган фонда ғўза барг сатхи юзаси унинг ривожланиш даврларига мутаносиб равишда 1250 см2 -10412 м2; 1870 см2 -16325 м2 ва 2000 см2 -16900 м2 ни ташкил қилган ҳолда назоратдан 70-517; 190-1529 ва 30 см2 -688 м2 га юқори бўлганлиги кузатилди. Яна шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, ғўза навларида маъдан ўғитлари (хатто назоратда ҳам) бир ҳил меъёрда (N200, P2О 5 140, К 2 О100 кг/га) қўлланилди, барг сатхи юзасини назоратдан фарқланиши фақат мош ўсимлиги қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларининг таъсирида бўлиши кузатилди (1-жадвалда).

Маъдан ўғитлари мош ўсимлигида N50, P2О580, К2О60 кг/га меъёрларда қўлланилган фонда ғўза барг сатхи юзаси бироз камайган ҳолда ривожланиш давриларига мутаносиб равишда 1250-10476; 1850-16150 ва

1980 см2-16592 м2 ни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар назоратдан (пишган даврида) 10 см2 -379 м2 га юқори, лекин мошда N25, P 2 О 5 80, К 2 О60 кг/га қўлланилган фонидагидан 20 см2 -308 м2 га камроқдир.

Ғўзани Наврўз навининг барг сатхи юзаси юқоридаги 2 та (7 ва 8-вариант) фонда ривожланиш даврларига мутаносиб равишда 1240-1050 см2 ва 10634-10131 м2 ; 1690-1670 см2 -14500-14712 м2 ва 1920-10910 см2 -15452 м2 -16254 м2 гани ташкил қилди. Биз кўрсаткичларни охирилари (пишиш даврида) назоратдан 20-10 см2 ва 505-807 м2 га юқори, лекин Андижон-36 навиникидан эса 80-70 см2 ва 148-338 м2 га камроқдир.

1-жадвал

Такрорий экинларнинг ғўза навларини барг сатхи юзасини ўзгаришига таъсири (см2 /м2), 2011й

Такрорий экин турлари

Маъдан ўғитларни йиллик меъёрлари, кг/га

Шоналашда

Гуллашда

Пишишда

N

P 2 О 5

К 2 О

1 га

1 га

1 га

Ғўзани Андижон-36 нави

1

Назорат (экилмаган)

10395

14800

16213

2

Мош:

25

80

60

10412

16325

16900

3

Мош:

50

80

60

10476

16150

16592

4

Соя:

60

90

60

10150

15157

16609

5

Соя:

90

90

60

10380

15242

16309

Ғўзани Наврўз нави

6

Назорат (экилмаган)

9999

13950

15447

7

Мош:

25

80

60

10639

14500

15452

8

Мош:

50

80

60

10131

14712

16254

9

Соя:

60

90

60

10947

14430

15599

10

Соя:

90

90

60

15042

13876

15392

Демак, Наврўз ғўза навини барг сатхи юзаси Андижон-36 ғўза навиникидан камроқ лекин, ўзининг биологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда бу Наврўз навининг мақбул кўрсаткичлари N-25, P2О5-80, К2О-60 кг/га меъёрларда қўлланилган фонда (15952 м2) кузатилди.

Соя ўсимлигида маъдан ўғитлари N60, P 2 О 5 90, К 2 О60 кг/га меъёрларда қўлланилган фонда ғўза навларининг пишиш даврида 1 ўсимликнинг барг сатхи юзаси мутаносиб равишда 1975-1980 см2 ни, 1 гектар майдонда эса 16609-15599 м2 ни ташкил қилди ва назоратдан 5-0,0 см2 ҳамда 396-152 м2 га юқори бўлди. Таъкидлаб ўтамизки Наврўз навини барг сатхи юзаси 1 ўсимликда назоратдан фарқ қилмаган ҳолда кўчат сони ҳисобига 1 гектар майдонда фарқланди. Соя ўсимлигида маъдан ўғитларини асосан азотни яна 30 кг/га ошириш натижасида ғўза навларини барг сатхи юзаси бироз камайиб 1965-1920 см2 ва 16309-15392 м2 ни ташкил қилди. Андижон-36 ғўза навининг бу кўрсаткичи назоратдан гектар хисобига 96 м2 га кўпроқ, лекин, Наврўз навини 1 ўсимликдаги барг сатхи юзаси назоратдан 20 см2 га юқори бўлган эди. 1 га ерда камайиши эса яна ҳақиқий кўчат қалинликларига боғлиқлиги маълум бўлди.

Адабиётлар.

  • 1.    Абдуллаев А. «Ғўза биологияси, селекцияси ва уруғчилиги». Тошкент, 1989 й 57-61 б.

  • 2.    Ахмедов Ж.Х Хасанов Э.У. Жанубий вилоят минтақаларида етиштирилган уруғликнинг чигит сифати ва ҳосилдорлиги, 1986й, 173-бет.

  • 3.    Д.Абдукаримов “Дала экинлари селекцияси ва уруғчилигининг

    генетик асослари”Т. “Ўқитувчи” 1988.

  • 4.        Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент, 2007й.

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Changes in the leave surface of the cotton varieties growing in the next year on the fields

  • Абдуллаев А. "Ғўза биологияси, селекцияси ва уруғчилиги". Тошкент, 1989 й 57-61 б.
  • Ахмедов Ж.Х Хасанов Э.У. Жанубий вилоят минтақаларида етиштирилган уруғликнинг чигит сифати ва ҳосилдорлиги, 1986й, 173-бет.
  • Д.Абдукаримов "Дала экинлари селекцияси ва уруғчилигининг генетик асослари"Т. "Ўқитувчи" 1988.
  • Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент, 2007й.
Статья научная