Cурункали вирусли гепатит «В» ни патогенетик даволашда барбарис препаратини клиник самарадорлиги
Автор: Мирзакаримова Дильдора Баходировна, Юлдашев Якубжон Махаммаджанович, Абдукодиров Шерзод Тохирович
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Инфекционные болезни
Статья в выпуске: 2,2 (6), 2020 года.
Бесплатный доступ
Maқолада қора зирк препаратининг жигарни ҳимояловчи ва қон ивишига таъсирини ўрганилди. Тажриба 42 та оқ каламушларда ўтказилди. Морфологик ва биохимик жихатдан препаратни гепатопротекторлик хусусияти исботланди.
Viral hepatitis, hepatoprotector, hepatocyte, homeostasis, biochemical
Короткий адрес: https://sciup.org/14125630
IDR: 14125630 | DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10054
Текст научной статьи Cурункали вирусли гепатит «В» ни патогенетик даволашда барбарис препаратини клиник самарадорлиги
Ишнинг долзарблиги. Сурункали вирусли гепатитларнинг кенг тарқалганлиги, баъзи ҳолларда оғир, асоратли, геморрагик синдром билан кечиши, циррозга ўтиши, айримлари ўлим оқибатлари билан тугаши ва махсус даволаш усуллариниги самарасини пастлиги ва қимматлиги бу касалликни даволашда янги дори-дармонлар излашни, унинг таъсирини ўрганишни тақозо этади ва хал қилиниши зарур бўлган муаммолардан бири ҳисобланади [2,3,5,6,8].
Доривор ўсимликларни қўллаш долзарблиги охирги 10 йилликларда беқиёс ортди, чунки химёвий препаратларни қўллашда терапевтик омадсизликлар ва ятроген асоратларнинг ортишига олиб келмоқда [3,7,9]. Доривор ўсимликлар устунлинги уларни кам токсиклиги ва узоқ вақт давомида айтарли асоратларсиз қўллаш имкониятидир [7]. Бу йуналишда юқори гепатопротектор хусусиятга эга, жигар фаолиятида метоболизмни яхшиловчи, қон тухтатувчи махаллий фармакопия хом ашёси ҳисобланган доривор усимлик оддий қора зирк [Bеrbеris vulgaris] томири ҳисобланади. Курсатилган доривор усимликни яна бир қиммати унинг биологик актив моддаларга (алкалоидларга) бой бўлганлиги сабабли гепатопротектор таъсиридан ташқари тинчлантирувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши хамда қон оқишни тўҳтатиш хусусиятлари ҳисобланади. Табиий келиб чиқиши, организмга ёмон таъсирини йуклиги бошца дориларга нисбатан афзаллигидир[1,7].
Ўзбекистон флораси ёввойи ҳолда усувчи фойдали ўсимликларга бойки, уларни ўрганиш амалиёт учун қимматларини аниқлаш имкониятини беради. Илмий адабиётларда келтирилган маълумотларда Ўзбекистонда кенг тарқалган доривор ўсимлик оддий қора зиркдан (Berberis vulgaris) тайёрланган препаратлар жигар фаолиятини яхшилаш билан бирга тромбоцитопоезга ва қон ивишига ижобий таъсир цилиши келтирилган [1,7].
Илмий изланишни максади. Berberis vulgaris ўсимлиги таркибидаги биологик актив моддаларнинг токсик гепатитларда самарадорлигини ўрганиш ҳақидаги маълумотларнинг камлиги, вирусли гепатитларда бу доривор препаратни қўлланилмаганлиги фармакопия хом ашёси булган усимлик қора зирк препаратининг касалликни жигарни ҳимояловчи, қон ивишига таъсирини каламушларда экспериментал ҳамда сурункали вирусли гепатит В(ВГВ) беморларида касалликни кечиши, биохимик курсаткичларга ва гемостазга таъсирини текширув орқали ўрганишни мақсад қилинди.
Материаллар ва текшириш усуллари. Қора зирк препаратининг жигарни химояловчи ва цон ивишига таъсирини урганиш учун экспериментал каламушларда 4-хлорли углерод билан чақирилган токсик гепатит ёрдамида амалга оширилди. Тажриба 42 та OFирлиги 180-210 граммни ташкил цилган оц каламушларда утказилди. Каламушлар 4 гурухга булинди: биринчи гурух- соFлом каламушлар, иккинчи гурух-назорат гурухи, учинчи ва туртинчи гурух -асосий гурух.
Иккинчи, учинчи ва туртинчи гурухларга 50%ли 4-хлор углерод 100 грамм каламуш оғирлигига 0.4 мл.дан 4 кун (Б.Н.Левшин усулида) тери остига юборилди. Шу кунлар мобайнида берилган 4-хлор углерод каламушларда токсик гепатит чацириш учун етарли булди [4].
4-хлор углерод берилганда тажрибадаги хайвонларнинг умумий холати оғирлашди, уларда кучли бўшашишлик, иштаха пасайиши, юнгининг дағаллиги ҳамда уйқучанлик кузатилди. Тажрибанинг 6 кунига бориб клиник белгиларни яққол намоён бўлиши билан бирга биохимик кўрсаткичларда хам ўзгаришлар кузатилди. Биохимик кўрсатқичлардан қондаги Аланин аминотранфераза (АлАЛТ) ва Аспарат аминотранфераза (АсАСТ) кўрсатқичларида фаоллик 4,3±0,08 мкмоль/л, 2,75±0.08 мкмолль/л гача ортди. Соғлом каламушларда бу кўрсаткичлар 0,62±0,0 ммолль/л ва 0,65±0,0 мкмолль/л ни мос равишда ташкил цилди.
Каламушларни ёриб кўрилганда жигарнинг катталашуви, дағаллашуви, юза текислигининг бузилиши ҳамда рангининг ўзгариши каби патологик ўзгаришлар кузатилди. Морфологик ўзгаришлар билан бир вақтда гемокогуляцияда ҳам патологик томонга силжиш кузатилди, қон оқиши 225,5±11,9 сек (соғлом каламушларда бу курсатцич 151,0±10,82 сек.) тенг булди.
Маълумки, сурункали вирусли гепатит В да геморрагик синдромларни келиб чикишида гемостаз, айникса тромбоцитопения мухим урин тутади. Шу сабабли бу касалликни даволаш учун патологик жараённи асосий буғимларига таъсир қилувчи дориларни цуллаш патогенетик асосланган.
Бизни кузатувимизда 24 ёшдан 68 ёшгача булган 63 нафар сурункали вирусли гепатит В билан касалланган беморлар булиб, булардан 37 нафари аёл, 26 нафари эркакдан иборат. Сурункали вирусли гепатит В эпидемиологик, клиник - тахлилий ва ультра товуш текшируви ёрдамида тасдиқланган. Сурункали ВГВ беморларида қон ивиш тизимини урганиш учун тромбоцитлар сонини ва тромбоэластограф (ТЭГ) курсаткичларини (цон ивиш вацти - Р, умумий цон ивиш вацти - Р+К, коагуляция индекси - Ci, ивиш эластиклиги - МЕ) аницлаш билан амалга оширдик. Текширилган беморларда Сурункали вирусли гепатит В кузгалган олган даврда қондаги тромбоцитлар сонини 134,63 ± 8,45 мингача камайганлигини курсатди, соғлом одамларда бу курсаткич 267,76 ± 5,36 минга тенг. ТЭГ курсаткичлари гипокоагуляцияни курсатувчи белгиларни аниқладик
Олинган натижалар ва уларнинг мухокамаси. Қора зирк препаратининг гепатопротекторлик хусусияти ва гемокогуляцияга таъсирини ўрганиш учун асосий гуруҳ каламушларга препаратнинг 1% ли эритмасидан ҳар 100 грамм оғирлигига 0.5 мл.дан оғиз орқали зонд билан 10 кун мобайнида бериб борилди. Экспериментнинг 10 куни каламушлар ёриб кўрилиб, таҳлилий текширувлар ўтказилганда шуни кўрсатдики, қора зирк препарати берилган каламушлар холати тез яхшиланди, периферик қонда эритроцитлар, рангли кўрсатқич, гемоглобин, тромбоцитлар сони назорат гуруҳига нисбатан тез меъёрга яқинлашди, назорат гуруҳида юқоридаги кўрсатқичлар паст холдалигини кўрсатди. АлАТ ва АсАТ кўрсатқичлари асосий гуруҳда назорат гуруҳига нисбатан меъёрий кўрсатқичга анчагина яқин келганлигини кўрсатди (Р< 0,001).
Қон оқиши асосий гуруҳ каламушларда 155,5 ±10,7 сек., назорат гуруҳида эса бу кўрсатқич 202,0±9,7 секундга тенг бўлди (Р< 0,002).
Барбарис препарати берилган каламушлар жигари гистологик текширилганда жигарни балкалари яхши намоён бўлган, марказий веналарни баъзилари тўлақонли, овал формада. Синусоидал қон томирлар жигар пластинкалар орасида жойлашган. Гепатоцитлар бир хил ўлчамда, қирралари яхши намоён бўлмаган гексанал формада, цитоплазмаси грануляр, ядроси юмалоқ шаклда, хужайра марказида жойлашган, нормахром, баъзиларида 2 тадан ядроча учрамоқда, хужайра марказида жойлашган, нормахром. Барбарис препарати берилмаган каламушлар жигари кўрилганда макроскопик тўқимада кичик ўлчамли сарғимтир учоқлар кузатилди. Гистологик текширишларда жигар балкалари яхши намоён бўлган, марказий веналар тўлақонли, овал формада. Гепатоцитлар турлича ўлчамда, баъзиларини тузилмаларини четга суриб майда ва ўрта калибирли ёғ томчилари жойлашган. Кўпчилик ядролар – юмалоқ формада, Гепатоцитларни ўлчамлари катталашган, нотўғри гексанал формада. Донадор дистрофия ҳолатда, цитоплазмаси хира тортган.
Шундай қилиб экспериментал токсик гепатит чақирилган каламушларга барбарис препарати клиник ва морфологик ўзгаришларга ижобий таъсир қилган. Сурункали вирусли гепатит В беморларида препаратни самарасини билиш мақсадида кузатувимиздаги 63 бемор ёши ва касаллик оғирлиги буйича бир хил булган 2 гуруҳга булинди: 32 нафари биринчи (асосий) гуруҳ, 31 нафари иккинчи (назорат) гуруҳи. Иккала гуруҳ хам бир хил шароитда даволанди, асосий гуруҳ анъанавий даволаш усулига қўшимча Berbiris vulgaris томиридан тайёрланган 2% қайнатмадан 50 -100 мл.дан овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳалдан 14-18 кун давомида исътемол қилган. Препаратни беришга курсатма куп ҳолларда анънавий даволаш усулидан яхши самара бермаслиги, касалликни чузилиши, сариқлик белгисини юқори даражада сақланиши ҳисобланди. Клиник кузатувдан шу нарса маълум булдики, қора зирк препарати билан даволанган беморларда касалликни белгиларидан камқувватлик, бош оғриги, кайфиятни ёмонлиги, уйқуни бузилиши, иштаҳани пастлиги, теридаги қичишиш, кейинроқ, тери ва склерадаги сариқликликни йўқолиши, жигарни қисқариши 7-8 кун эрта кузатилган. Қиёсий гуруҳлар орасидаги ҳисоблар ишончли (Р< 0.01-0.001 ).
Berberis vulgaris ВГВ беморларини биохимик курсатқичларига ва гемостазга ижобий таъсир курсатган. Бу препарат таъсирида қондаги билирубин миқдори, трансферазалар (АСТ ва АЛТ) фаоллиги тезроқ меъёрлашган. Бизни текширувимиз шуни курсатдики, қора зирк препарати исътемол қилган беморлар назорат гуруҳидан фарқли асосий клиник белгиларни эрта йўқолиши билан бирга қондаги тромбоцитлар сонини 234,62 ± 8,5 мингтагача купайишини аниқладик, яъни соғлом одамлардаги курсатқичга яқинлашган, шу даврда назорат гуруҳидаги беморларда эса 186, 58 ± 8,7 мингда қолган. /Р < 0,001/.
ТЭГ курсатқичлари (қон ивиш вақти - Р, умумий қон ивиш вақти – Р+К, коагуляция индекси – Сi, ивиш эластиклиги - МЕ)га ижобий таъсир курсатиб соғлом одамлар курсатқичига яқинлашган, назорат гуруҳидагиларда бу курсатқичлар кўп узгармаган, қиёсий гуруҳлар орасидаги фарқ ишончли / Р < 0,001/.
Фармокопия хом ашёси ҳисобланган, Ўзбекистонда кенг тарқалган, заҳираси етарли қора зирк препаратини сурункали вирусли гепатит В беморларини даволашда кенг қўллашга тавсия этиш мумкин.
Хулосалар:
-
1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применения. М., Ташкент 1990 г. С. 284-286.
-
2. Закирходжаев А.Х.,Таджиев Б.М. « Вирусные гепатиты», Ташкент. 2009, С. 26-50
-
3. М.В., Рейзис А.Р. Решенные и нерешенные вопросы применение аномальных нуклеозидов в лечении хронического гепатита В у детей. Журнал Эпидемиологии инфекционные болезни. Москва, 2003. № 6 ст. 43-48.
-
4. Кравченко Л.В., Турсунов Н.В. и др. Характеристика острого токсического действия четыреххлористого углерода как модели окислительного стресса. Токсикол вестн. 2009 г. № 1 с. 12-17.
-
5. Нечаев В.В., Мукомолов С.Л., Назаров В.Ю. Вирусные гепатиты: прошлое, настоящее, будещее.Журнал Эпидемиология и инфекционные болезни 2013. № 3 С. 4-10
-
6. Нисевич Н.И., Учайкин В.Ф. «Тяжелые и злокачественные формы вирусного гепатита » М. 1981
-
7. Садриддинов Ф.С. Фармакология растительных алкалоидов и их применение в медицине Ташкент М. 1980.
-
8. Шахгильдян И.В., Михайлов М.И., Онищенко Г.Г. Парентеральные вирусные гепатиты –М., 2003. С. 171-236.
-
9. Шерлок К.Ш., Дули Д.Ж.Заболевание печени и желчных путей: Пер. с анг. – М.: ГЭОТАР – МЕД. 202.- 864 с.
-
10. Мирзакаримова Дильдора Баходировна, Каюмов Авазбек Муталлибович ПЕРИНАТАЛЬНЫЕ ВИРУСНЫЕ ГЕПАТИТЫ, ОПТИМИЗАЦИЯ СИСТЕМЫ ВРАЧЕБНОЙ ПОМОЩИ БЕРЕМЕННЫМ ЖЕНЩИНАМ // Re-health journal. 2020. №2 (6).
-
11. Мирзакаримова Дильдора Баходировна ИНТЕНСИВНЫЕ ЛЕЧЕБНЫЕ МЕРОПРИЯТИЯ ПРИ ОСТРЫХ КИШЕЧНЫХ ИНФЕКЦИЯХ У ДЕТЕЙ // Re-health journal. 2020. №2 (6).
Список литературы Cурункали вирусли гепатит «В» ни патогенетик даволашда барбарис препаратини клиник самарадорлиги
- Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применения. М., Ташкент 1990 г. С. 284-286.
- Закирходжаев А.Х.,Таджиев Б.М. " Вирусные гепатиты", Ташкент. 2009, С. 26-50.
- М.В., Рейзис А.Р. Решенные и нерешенные вопросы применение аномальных нуклеозидов в лечении хронического гепатита В у детей. Журнал Эпидемиологии инфекционные болезни. Москва, 2003. № 6 ст. 43-48.
- Кравченко Л.В., Турсунов Н.В. и др. Характеристика острого токсического действия четыреххлористого углерода как модели окислительного стресса. Токсикол вестн. 2009 г. № 1 с. 12-17.
- Нечаев В.В., Мукомолов С.Л., Назаров В.Ю. Вирусные гепатиты: прошлое, настоящее, будещее.Журнал Эпидемиология и инфекционные болезни 2013. № 3 С. 4-10.