Давлат салоиятини юксалтириш билан боли назарий асослар ривожини тади этишнинг методологик асослари

Автор: Рузиев Х.Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.

Бесплатный доступ

Тадқиқот иши давлат салоҳияти ва сиёсий режим ўртасидаги боғлиқлик муаммосини ўрганишга бағишланади. Муаллиф структуруалистик ёндашув доирасида изланиш олиб борган ва эконометрик воситалардан фойдаланган ҳолда сиёсий режимнинг давлат салоҳияти даражасигабоғлиқ эканлигини очиб беради.

Сиёсатшунослик, глобаллашув, демократия, давлатчилик, давлат салоҳияти, қиёсий тадқиқотлар

Короткий адрес: https://sciup.org/140260675

IDR: 140260675

Текст научной статьи Давлат салоиятини юксалтириш билан боли назарий асослар ривожини тади этишнинг методологик асослари

Шиддат билан кучайиб бораётган бугунги кундаги глобаллашув жараёнлари дунё давлатлари тараққиётининг кескин суратларда ўзгаришига туртки бўлмоқда. Дунёдаги кечаётган жараёнлар сиёсий ва иқтисодий майдондаги барча субъектларга янгидан янги шартларни белгилаб бермоқда. Юз бераётган иқтисодий инқирозлар ва пандемия шароити эса дунё иқтисодини ишдан чиқариб катта талофатлар кўришига сабаб бўлмоқда, бу эса ўз навбатида давлат бошқаруви тизимининг жамиятнинг ижтимоий-иктисодий хаётида тизимли назоратни кучайтиришга олиб келмоқда ва шу ўринда дунё сиёсатшуносларининг давлатнинг жамиятдаги ўрни хақидаги бахсли фикрларига сабаб бўлмоқда. Демократик тараккий этган мамлакатларда жамият ва давлатни давлат органлари эмас, балки тула-тукис давлат фукаролари ва фукаролик жамияти институтлари назорат киладилар.

Сиёсий жараёнлар тараққиёти натижасида давлат, давлатчилик ва давлат салоҳияти муаммолари, жумладан, сиёсий режимларнинг ўзгариши ёки изчил ривожланиши, демократик ва нодемократик жамият масалаларининг қиёсий тахлили жахон сиёсатшуносларининг тадкикотларида асосий уринни эгаллаб турибди. Fарб либерал-демократик қадриятлари нуқтаи назаридан демократик тизим энг яхши сиёсий тизим деб ҳисобланади. Сўнгги 30 йил ичида дунёдаги турли сиёсий режимли давлатлар тараққиёти айнан демократик режим идеал тараққиёт модели эмас деган тушунчани келтириб чиқармоқда. Давлат бошқарувидаги самарасизлик феномени дунё давлатларининг бошқарув тизими ва давлат структурасининг бир биридан ажралиб туриши, ўзаро бошқарув сифати борасидаги хилма хиллик, давлатларнинг ривожланиш йўналишлари, табиати ва суръати сиёсий режимларнинг муқобил моделлари, давлатчилик турлари орасидаги ўзаро боғлиқликнинг ноаниқ намоён бўлиши давлат муаммосига олимларнинг эътиборини қаратишга мажбур қилмоқда. Коммунистик Хитой дунёдаги биринчи иқтисодиётга айланаётгани бунга ёрқин мисол бўла олади. Чунки тоталитар коммунистик режим совет иттифоқидан сўнг қулаши башорат қилинган эди, аксинча демократик режимли давлатлар сингари иқтисодий жихатдан тезлик билан ривожланиб бормоқда.

Мухокама марказидаги у ёки бу давлатнинг имконият ва слоҳиятлари даражасини сиёсий тахлилчилар, сиёсатшунослар, журналистлар, тадқиқотчилар томонидан тахлил қилинганида кўпинча давлатга нисбатан “кучли” ёки “заиф” каби ноаниқ маънога эга бўлган атамаларни ишлатишади. Шу ўринда кўплаб муаллифлар тавтологияга тушиб давлат кучини унинг фаолияти натижалари билан изохлашади[9]. “Кучли” ва “заиф” давлатлар талқин қилинганда кўп жиҳатдан фарқ қилади, яъни, давлат аппаратининг самарали ишлашини назарда тутадиган фикрлардан тортиб давлатнинг жамиятга сезиларли даражадаги таъсири, авторитар бошқарув, ривожланган жамият сектори ва ташқи таъсирга йўл бермаслик каби[10].

Давлат салоҳияти энг аввало ўзининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ташқи сиёсий йўналишларда ўзининг суверен қарорларини самарали амалга ошира олиш қобилияти сифатида тушунилади. Давлат салоҳиятининг юксаклиги энг аввало мавжуд ресурслардан оқилона фойдалана олиш қобилияти туртки бўла олади. Мавжуд ресурс ва имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш механизмини амалга оширишга давлат бошқарувидаги етук кадрлар, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражалари, сиёсий режимнинг барқарорлиги ва хусусиятлари, фуқаролик жамияти институтларининг шаклланганлиги, ҳуқуқий давлат барпо этилганлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлиги, давлатнинг жаҳон тизимидаги ўрни ва обруси каби омиллар туртки була олади.

Давлат салохияти концепциялари устида тадкикотлар олиб борган олимлардан Ф.Фукуяма, Ч.Тилли, В.Ван Кривлд, Ф.Шмиттер каби ва рус тадқиқотчиларидан А.Ю.Мельвиль, В.Г.Иванов, Е.Ю.Мелшкина,

Д.К.Стукал ва М.Г.Миронюкларни мисолл қилиш мумкин. Ўрганилаётган мавзу юзасидан адабиётлар кўлами ҳам жуда катта. Замонавий рус сиёсатшунос олимларининг илмий изланишларида бир томондан давлат, давлатчилик ва давлат салоҳияти, иккинчи томондан эса сиёсий режимларнинг ўзгариши, демократия ва жамиятни демократлаштириш муаммолари сиёсатшуносликнинг қиёсий тадқиқотларида биринчи ўринга чикиб олди[1]. Давлат салохияти тоифаси давлатнинг функцияларини амалга оширишда ўзига хос хусусиятларини ва ўз навбатида давлатнинг самарали бошқариш қобилиятини акс эттиради. Мисол тариқасида посткоммунистик давлатларнинг ислоҳотлари ўтиш даври муаммолари жихатлари кетма-кетлиги билан боFлик. Баъзи тадкикотчи ва сиёсатшуносларнинг таъкидлашича самарали давлат институтларининг мавжуд бўлмаслиги давлат бошқарувидаги демократик жараёнларнинг тартибсиз ва назоратсиз куриниши намоён булади. Шу уринда кучли давлат барпо этиб сунг демократик жараёнларни бошлаш мақсадга мувофиқдир деган фаразни илгари суришади. Бошқа сиёсатшуносларнинг фикрича ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатлар бир вақтнинг узида хам давлат курилишини ривожлантириши хам демократик жараёнларни шакллантириши зарур. Албатта замонавий демократик жамият самарали шаклланган давлат таркибида вужудга келади, баъзи ҳолларда демократик ислоҳотлар оқсаб қолаётган давлатлар ҳам оз эмас, масаланинг бошка жихати шундаки демократик кадриятлар тула - тукис ривожланмай қолаётган ёки умуман ривожланмаётган давлатлардаги сиёсий режимларнинг турлари ва сиёсий йўналишлари турлича бўлиб давлат бошқарув институтлари фаолияти маъмурий буйруқбозлик асосида шаклланган булади.

Дунё давлатларининг дифференциал даражасига монанд унинг салоҳияти ва самарали бошқарув институтларининг мавжудлигига қараб мамлакатларни турли тоифаларга ажратиб бошқарув сифатини аниқлаш мумкин. Давлатларнинг бошқарув салоҳиятини сифат даражасини аниклашда Бертельсман трнсформацияси индекси фонди (BTI), Жах,он банки институтининг “Дунё мамлакатларида давлат бошқаруви самарадорлиги кўрсаткичи” тадқиқоти ва Гётеборг университетининг “Давлат бошқаруви сифати” каби институтларнинг индексларини мисол қилиш мумкин. Ушбу индекслар ривожланаётган давлатларнинг ғарб давлатлари сало^ияти билан киёсий тахлил килишга ёрдам беради.

Дунё мамлакатлари ривожланиш траекториясидан келиб чиққан ҳолда неолиберал стандартларга мувофиқ бахоланади. “Давлат салоҳияти” масаласи бўйича Ғарб сиёсатшуносларининг кўплаб олиб борган тадқиқотлари натижаларига қарамай улар ўртасида ҳанузгача давлат салоҳиятининг асосий омиллари нима эканлиги ҳақидаги якдил фикрлар мавжуд эмас. Мавжуд давлатлар салоҳияти даражасини ўлчаш бўйича турли ҳил концептуал ва методологик ёндашувлар сиёсатшунос олимлар томонидан таклиф этилади, жумладан, давлат салоҳияти омиллари сирасига давлатнинг миллий хавфсизлик даражаси, давлат харажатлари кўлами, солиқ тизими, мудофаа қобилияти, коррупция даражаси, мулк дахлсизлиги, инсон ҳуқуқлари қай даражада ҳимоя қилинганлиги каби куплаб курсаткичлар мавжуд.

“Давлат салоҳияти” атамасини биринчи бўлиб 1968 йилда Дж.П.Неттл “Давлат концептуал узгарувчи сифатида” маколасида киритган [2]. У ўзининг эмпирик ва мантиқий ғояларини “давлатчилик”, “давлат салоҳияти” ва “миллийлик” каби атамалар асосида илгари сурди. Орадан 50 йилдан зиёд вақт ўтган бўлса ҳам ҳанузгача замонавий сиёсатшунослар олдида давлат салоҳияти тушунчаси ҳақида ягона фикр мавжуд эмас. Бунинг сабаби Т.Пфистернинг таъкидлашича давлат тизимлар ва замонавий амалиёт мажмуидир, уни давлат қиёфасига келтирган фазилатлари хилма-хил булиб давлатнинг узи терминологик доирага кириб бориши мушкул вазифа [3]. Барча давлатлар турли хил параметрларига асосан бир бирларидан фарк килади.

Биз кўриб чиқаётган муаммолар билан боғлиқ адабиётларда давлат курилиши туFрисида “янги давлат институтларини яратиш ва мавжудларини мустахкамлаш” деган тушунча кенг таркалган [4]. Шу билан бирга давлат қурилиши кўпинча “давлат салоҳиятини яратиш ва ошириш” деб талқин этилади, бу эса ўз навбатида давлатнинг самарали бошкариш кобилияти сифатида тушунилади [5]. Дунё давлатлари уз иқтидорларини сақлаб қолиш учун давлат бошқарув функцияларини бажаришда турли сифат бошқарувига таянади. Масалан, баъзи давлатлар ўзидаги мавжуд кучли армиясига таянса баъзи давлатлар ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган жахон ҳамжамияти химоясига таянади. Масалан, Европа иттифоқига аъзо давлатлар хеч иккиланмай ушбу худуддаги харбий салоҳиятга сузсиз таяна олади. Лекин баъзи холларда алохида давлатларнинг хавфсизлик масалалари каби муаммоларни жахон хамжамияти кафолатлай олмаслиги хам мумкин.

Куплаб илмий адабиётларини ўрганиб чиқиш жараёнида “давлат салоҳияти”га тушунчасига нисбатан тадқиқотчиларнинг илмий изланишдаги шаклланган ғоялари уларнинг давлатнинг моҳияти тўғрисидаги ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиши билан белгиланади. Жумладан, турли ҳил ёндашувлар давлат салоҳиятини англашда икки йўналишга ажратади. Биринчи ёндашув анъанавий функционал равишда булиши мумкин, яъни давлат салоҳияти давлатнинг асосий функцияларини бажариш қобилиятида намоён булади. Иккинчи ёндашув вакиллари давлат салоҳиятини ахолининг давлат билан сиёсий идентификацияси ва сиёсий

^амжамиятнинг консолидацияси натижасида деб тушунадилар[6]. Биринчи ёндашув вакилларидан бири Ж.Неттл давлат салоҳиятининг мустаҳкамлиги ва заифлиги кўрсаткичи тарафдори эди, у давлат салоҳиятини бошқарув аппаратининг функционал характеристикасида ва бошқа институтларида, қонунларни қўллашдаги жавобгарлик, вакиллик функцияларини амалга ошириш каби холатларда куриш мумкин дея бахолаган. Унинг фикрига кўра давлат салоҳияти икки ўлчовга эга: худудий, яъни, хокимиятнинг бошқа субъектлардан устунлиги ва ички функционал, яъни, хукумат таъсир доирасининг барча сохаларни қамраб олишидадир.

Рус тадқиқотчилари М.В.Ильин, Е.Ю.Мелешкин, А.Ю.Мельвильлар давлат салоҳияти аввало давлатнинг асосий функцияларини бажариш қобилиятини англатади деб фикр юритадилар. Давлатнинг асосий функциялари сифатида эса 1) ташқи хавфсизликни таъминлаш; 2) ички тартибни таъминлаш; 3) қонунийлик ва сифатли бошқарувни таъминлаш; 4) ривожланиш учун муносиб шароитни таъминлаш каби категорияларни илгари суришади[7].

Дунёда давлатчиликнинг турли хил хусусиятларига эга булган хилма-хил давлатлар мавжуд. Давлат салоҳиятининг диференциацияси даражасини ўлчаш ва таққослаш усулларидан бири сифатида ва шунингдек режимлар ўртасидаги фарқлар жихатидан аниқ фойдаланилади. Шу билан бирга, сиёсий адабиётларда давлатчилик даражаларининг турли хил нисбати ва сиёсий режим турлари тўғрисидаги назарий далилларга асосланади[8].

Америкалик файласуф Ф.Фукуяма давлатчиликнинг икки жихатини ажратиб кўрсатади: давлат хокимиятининг кенг қамровли доираси ва давлат институтларининг кучли таъсири, яъни, давлат ўз сиёсатини режалаштириш ва амалга ошириш имкониятига эга булади[11]. Ф.Фукуяма давлат салоҳияти жихатлари сирасига қуйидагиларни киритади: 1)

давлатнинг мудофаасини таъминлаш; 2) қонун ва тартиб; 3) мулкий ҳуқуқ; 4) камбағалликни ҳимоя қилинганлиги; 5) соғлиқни сақлаш; 6) таълим; 7) атороф-му^ит му^офазаси; 8) ишсизларни куллаб-кувватлаш; 9) макроиқтисодий тартибга солиш; 10) бозорларни ривожлантиришга ёрдам бериш кабиларни назарда тутади[11]. Кучли давлат таркибида кучли сиёсий институтлар қанчалик кучли фаолият кўрсата олса, яъни, давлат бошқарувидаги иштироки самарали бўлса давлатчилик ривожи шунчалик юксалади. Давлат бошқарув аппарати доимий жамоатчиликнинг назорати остида бўлса давлат органлари фаолиятида қонун доирасидан чиқиш ҳолатлари деярли кузатилмайди. К.Хендрикс фикрига кўра давлатнинг сало^ияти давлат харбий цобилияти, маъмурий-бюрократик цобилият ва сиёсий институтларнинг сифатига боFлиц деб таърифлайди[13]. Дж.Хансен ва Р.Сигман ўз тадқиқотларида давлат салоҳиятининг уч жиҳатини келтириб ўтишган, жумладан, солиққа тортиш қобилияти, куч ишлатар тизимнинг самарали фаолияти ва маъмурий бошцарув[14]. Ц.Робертс ва Т.Шерлок ҳам давлат салоҳиятининг уч жихатини таъкидлашган: институционал, сиёсий ва маъмурий[15]. Ф.Фукуяма 2004 йилги тадцицотларида давлат салох,иятини фацат бир мезон, яъни, солиц йиFими буйича улчашни таклиф этади[16].

Европада давлатларнинг шаклланишига олиб келган юқори даражадаги сиёсий рақобат дунёнинг турли қисмларида кучли давлатларнинг пайдо бўлишига туртки бўла олмади. Лекин баъзи холларда давлатчилик бир неча давлатларга халқаро институтлар ёки кучли давлатлар ёрдамида шакллантирилган, масалан, Шарқий Тиморда БМТ, Сьерра-Леонеда Жахон банки, Боснияда БМТнинг Олий вакили идораси, Ироқда эса АҚШнинг оккупацион маъмурияти ёрдамида амалга оширилган[12]. Мазкур давлатлар уз худудларидаги давлатни мустацил бошқаруви имкониятлари жуда паст эди. Чунки асрлар давомидаги муттасил урушлар, молия-ицтисодий ва солиц тизимининг марказлашув жараёнлари, маданиятнинг ягона тизимга келиши ёки нормативларнинг стандартлашуви давлатчилик шаклланишига тўсқинлик қилган эди. Давлат бошқаруви ўзаро тақсимланган ва халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки бўлмаганлиги, бундан ташқари, давлатнинг шаклланиши ва фаолиятининг янги шартлари, яъни, кучайиб бораётган халқаро интеграция, глобаллашув жараёнлари, нодавлат акторларнинг халқаро майдондаги кучли таъсири каби омиллар давлатчилик борасидаги универсал қоида ва мезонлар хақидаги тушунчаларни кескин мураккаблаштириб бормоқда[6].

А.Ю.Мельвиль, Д.К.Стукаль, М.Г.Миронюк тадқиқотларига кўра турли хил сиёсий режимларга эга бўлган посткоммунистик давлатлардаги давлат салоҳияти индексларини уч асосий гурухга бўлиб ҳар бир давлат гурухлари учун индексларнинг ўртача қиймати классификация қилинади. Асосан давлатларнинг сиёсий режимига кўра индекслар турига бўлиниши Freedom House нодавлат ташкилотининг тадқиқотларига назар ташласак 1 дан 2.5 гача эркин давлатлар, 2.5 дан 5 гача қисман эркин бўлган давлатлар, 5.5 дан 7 гача озод бўлмаган давлатлар сирасига туркумланади[17]. Давлатларнинг демократик тараққиёти индексига кўра Polity IV халқаро ташкилоти ҳам тадқиқот ўлчовига асосланиб -10 дан -6 гача автократик давлатлар, -5 дан 5 гача гибрид давлатлар, 5 дан 10 гача демократик давлатлар туркумларга ажратилган[18].

Е.Ю.Мелешкинанинг фикрига кўра бугунги кунда ягона мантиқий “давлат салоҳияти” концепциясининг батафсил эмпирик тушунчаси тадқиқотчи олим С.Бартолинига тегишли. Унинг фикрича давлат салоҳияти тўрт ўлчамга эга: 1) ресурсларни сафарбар этиш учун давлат ташкилотларини тузиш (солиқ тизими ва бюрократия); 2) давлат худудини мустахкамлаш (кучли армияни шакллантириш); 3) ички тартиб интизомни полиция ва одил судлов ёрдамида таъминлаш; 4) давлатнинг тартибга солиш функцияси ва ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни назорат қилиш орқали амалга ошириш[6].

Кучли давлат таркибида кучли сиёсий институтлар билан биргаликда кучли фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти ҳам катта аҳамиятга эгадир. Фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолияти ҳуқуқий давлатнинг мавжудлигидан дарак беради. Нодемократик давлатларда эса давлат салоҳиятининг юқори даражаси кузатилмайди. Давлат салоҳияти билан сиёсий режимнинг ижобий боғлиқлиги мавжуд. Шу ўринда маълум давлатлар ўз функцияларини сифатли ва давомий амалга ошира олсалар, яъни ташқи хавфсизликни ва ички тартибни таъминлаш, легетимликни таъминлаш, сифатли бошқарувни амалга ошириш, ривожланиш учун шарт-шароитни яратиш, таълимни кучайтириш, ҳуқуқий кафолат каби холатларга эътибор қаратса давлат тараққиёти жараёнидаги салбий оқибатлар деярли кузатилмайди.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • [1]    Мельвиль А.Ю., Миронюк М.Г., Стукал Д.К. Государственная состоятельность, демократия и демократизация (на примере посткоммунистических стран) // Политическая наука. 2012. № 4.

  • [2]    Nettl J.P. The state as a conceptual variable // World politics. – Princeton, 1968. – Vol. 20, N 4. – P. 559–592.

  • [3]    Pfister T. From state to stateness. – 2004. – 28 p. – Mode of access: http://www.qub.ac.uk/polproj/reneg/pdfs/Pfister-From State to Stateness %20 .pdf

  • [4]    Fukuyama F. The imperative of state-building // Journal of democracy. – Washington, DC, 2004a. – Vol. 15, N 2. – P. 17–31

  • [5]    Roberts C., Sherlock Th. Bringing the Russian state back In. Explanations of the derailed transition to market democracy // Comparative politics. – N.Y., 1999. – Vol. 31, N 4. – P. 477–498

  • [6]    Мелешкина Е.Ю. Исследования государственной состоятельности: какие уроки мы можем извлечь?//Политическая наука. -2011. -№2. С. 9–27.

  • [7]    Мелешкина Е.Ю., Мельвиль А.Ю., Ильин М.В. Формирование новых    государств:    внешние    и    внутренние    факторы

    консолидации//ПОЛИС: Политические исследования. -2010. -№3. С. 26–39.

  • [8]    Tilly Ch. (2007) Democracy. Cambridge: Cambridge University Press.

  • [9]    Clark C., Lemco J. The strong state and development: a growing list of caveats // Journal of developing societies. – L., 1988. – Vol. 4, N 1.–P.1–8.

  • [10]    Lauridsen L.S. The debate on the developmental state // Development theory and the role of the state in third world countries / J. Martinussen (ed.). – Roskilde: Roskilde univ. centre, 1991. – P. 108–133.

  • [11]    Fukuyama F. State-building: Governance and world order in the 21st century. – N.Y.: Cornell univ. press, 2004. – 160 p.

  • [12]    Fukuyama F. «Stateness» first // Journal of democracy. – Baltimore, 2005. – Vol. 16, N 1. – P. 84–88.

  • [13]    Hendrix C. Measuring state capacity: Theoretical and empirical implication for the study of civil conflicts // Journal of peace research. – Oslo, 2010. – Vol. 47, N 3. – P. 273– 285.

  • [14]    Hansen J., Sigman R. Measuring state capacity: Assessing and testing the options: Paper for the 2011 Annual Meeting of the American political science association, September 1–5, 2011.

  • [15]    Roberts C., Sherlock Th. Bringing the Russian state back In. Explanations of the derailed transition to market democracy // Comparative politics. – N.Y., 1999. – Vol. 31, N 4. – P. 477–498

  • [16]    Fukuyama F. The imperative of state-building // Journal of democracy.

    – Washington, DC, 2004a. – Vol. 15, N 2. – P. 17–31

  • [17]     https://freedomhouse.org/countries/freedom-world/scores

  • [18]     https://ru.wikipedia.org/wiki/Polity_IV

    "Экономика и социум" №7(86) 2021

Список литературы Давлат салоиятини юксалтириш билан боли назарий асослар ривожини тади этишнинг методологик асослари

  • Мельвиль А.Ю., Миронюк М.Г., Стукал Д.К. Государственная состоятельность, демократия и демократизация (на примере посткоммунистических стран) // Политическая наука. 2012. № 4.
  • Nettl J.P. The state as a conceptual variable // World politics. – Princeton, 1968. – Vol. 20, N 4. – P. 559–592.
  • Pfister T. From state to stateness. – 2004. – 28 p. – Mode of access: http://www.qub.ac.uk/polproj/reneg/pdfs/Pfister-From State to Stateness %20 .pdf
  • Fukuyama F. The imperative of state-building // Journal of democracy. – Washington, DC, 2004a. – Vol. 15, N 2. – P. 17–31
  • Roberts C., Sherlock Th. Bringing the Russian state back In. Explanations of the derailed transition to market democracy // Comparative politics. – N.Y., 1999. – Vol. 31, N 4. – P. 477–498
  • Мелешкина Е.Ю. Исследования государственной состоятельности: какие уроки мы можем извлечь?//Политическая наука. -2011. -№2. С. 9–27.
  • Мелешкина Е.Ю., Мельвиль А.Ю., Ильин М.В. Формирование новых государств: внешние и внутренние факторы консолидации//ПОЛИС: Политические исследования. -2010. -№3. С. 26–39.
  • Tilly Ch. (2007) Democracy. Cambridge: Cambridge University Press.
  • Clark C., Lemco J. The strong state and development: a growing list of caveats // Journal of developing societies. – L., 1988. – Vol. 4, N 1.–P.1–8.
  • Lauridsen L.S. The debate on the developmental state // Development theory and the role of the state in third world countries / J. Martinussen (ed.). – Roskilde: Roskilde univ. centre, 1991. – P. 108–133.
  • Fukuyama F. State-building: Governance and world order in the 21st century. – N.Y.: Cornell univ. press, 2004. – 160 p.
  • Fukuyama F. «Stateness» first // Journal of democracy. – Baltimore, 2005. – Vol. 16, N 1. – P. 84–88.
  • Hendrix C. Measuring state capacity: Theoretical and empirical implication for the study of civil conflicts // Journal of peace research. – Oslo, 2010. – Vol. 47, N 3. – P. 273– 285.
  • Hansen J., Sigman R. Measuring state capacity: Assessing and testing the options: Paper for the 2011 Annual Meeting of the American political science association, September 1–5, 2011.
  • Roberts C., Sherlock Th. Bringing the Russian state back In. Explanations of the derailed transition to market democracy // Comparative politics. – N.Y., 1999. – Vol. 31, N 4. – P. 477–498
  • Fukuyama F. The imperative of state-building // Journal of democracy. – Washington, DC, 2004a. – Vol. 15, N 2. – P. 17–31
  • https://freedomhouse.org/countries/freedom-world/scores
  • https://ru.wikipedia.org/wiki/Polity_IV
Еще