Диний экстремизм ва терроризм - жамият тараиёти кушандаси
Автор: Муаммедов Л.А.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2 (80), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада дунё ва хусусан Ўрта Осиё минтақасида диний экстремизм ва терроризм иллатининг давлат ва жамият тараққиётига солаётган хавфи ва унга қарши курашнинг асосий масалалари хусусида сўз боради.
Экстремизм, террор, ишид, мазҳаб, ислом ҳаракати
Короткий адрес: https://sciup.org/140293158
IDR: 140293158
Текст научной статьи Диний экстремизм ва терроризм - жамият тараиёти кушандаси
Муҳаммедов Лазиз Аҳмадович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи ўқитувчиси
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЖАМИЯТТАРАҚҚИЁТИ КУШАНДАСИ
Калит сўзлар: Экстремизм, террор, ИШИД, мазҳаб, ислом ҳаракати, «Ал-муҳожирун», «Акромийлар», «Ҳизб ан-наср», «Жамоати исломия».
Бугунги мураккаб даврда диний ақидапарастлик ва терроризмнинг дунё хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари (155, 1551, 1552, 2441, 2442, 2443-моддалари)да терроризм, тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бугунги кунда диний экстремизм ҳокимият учун курашда, миллатлараро низо ва сиёсий можароларни келтириб чиқаришда диндан «сиёсий қурол» сифатида фойдаланишда намоён бўлмоқда. Динни ниқоб қилган экстремистик ҳаракатлар жамият ривожига жиддий таҳдид солмоқда. Масаланинг яна бир таассуфли жиҳати шундаки, диний либосларга ўралган террорчи ташкилотларнинг мутлақ кўпчилиги муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган. Ушбу ташкилотлар ўз фаолиятига кўпроқ ёшларни ва аёлларни жалб қилиб, улардан террорчилик ҳаракатларида фойдаланаётганини қайд этиш лозим.
Тарихдан биламизки, диний экстремистик оқимлар ҳамда террористик ташкилотларнинг ривожланиш тарихи уч босқичга бўлинади: биринчи босцичга XVI-XVII асрларда юзага келган «Равшания» ва «Дини илохий» оцимлари; иккинчи босцичга XVIII-XIX асрларда юзага келган «Ваҳҳобийлик», «Оғахония», «Шайхия», «Бобия», «Бахоийлик» ва «Аҳмадия ҳаракати» оқимлари; учинчи босқичга XXXXI асрларда юзага келган «Сохта салафийлик», «Мусулмон биродарлар», «Нурчилар», «ТаблиFчилар», «Х,изб ут-тахрир ал-исломий», «Фаластин ислом жиход ташкилоти», «Ал-мухожирун», «Акромийлар», «^изб ан-наср», «Жамоати исломия», «^избуллох», «Хдмас», «Ал-цоида», «Ислом лашкарлари», «Туркистон ислом харакати», «Ислом жиходчилар харакати», «Ансор ал-ислом», «Боко харам», «Ислом жиҳоди гуруҳи», «Ироқ ва Шом ислом давлати» («ИШИД»), «Жиҳодчилар» ҳамда бошқа шу каби оқим ва террорчилик ташкилотларини келтириш мумкин. Маълумотларга кўра, хозир дунёда 500 га яцин террорчи ташкилотлар мавжуд булиб, уларнинг 80 фоизи муқаддас ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Марказий Осиё минтақасига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқимларга «Ҳизб ут-тахрир», «Узбекистан (Туркистон) ислом харакати», «ТаблиFчилар», «Жиҳодчилар», «Акромийлар», «Нурчилар», «ИШИД» сингари экстремистик гурухларни айтиб утиш мумкин. Уларнинг асосий мацсади -халифалик давлатини барпо этиш учун замонавий тараққиёт йўлидан бораётган давлатларнинг конституцион тузумини ағдариш, ислом давлатини барпо этиш, жиҳодга бошлаш, ҳокимиятни террор йўли билан булса-да эгаллашдан иборат. Масалан, ваххобийлик оцими аъзолари фанатизм ва «муцаддас уруш» - жиход тарафдорлари булиб, улар уз царашлари йулида хатто кариндош-уруFларини, яцинларини хам аямаганлар.
БМТ Хавфсизлик кенгаши маълумотларига кура, «Ал-^оида» фаоллигининг камайиши ундан-да кучлирок террорчилик ташкилотлари, хусусан, «Ироқ ва Шом ислом давлати»нинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. 2014 йил 29 июнда ташкилот раҳбарлари томонидан Ироқ ва Шом (Сурия) ҳудудида халифалик тузилгани ва Абу Бакр Бағдодий халифа этиб тайинлангани эълон қилинди. Кейинчалик, «ИШИД» ўзини «Ислом давлати» деб номлади. Ташкилотнинг бош мақсади ислом шариатини қайта тиклаш ва амалга татбиқ этишдан иборат. Бу йўлда Ироқ, Сурия мамлакатлари негизида сунний мусулмонларнинг ягона давлати – «Халифа»ликни барпо этиб, босқичмабосқич Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари ҳисобига кенгайтириш кўзда тутилган. Кўриниб турибдики, ушбу экстремистик ташкилотларнинг мақсади ва ҳаракатлари муқаддас ислом динининг эзгу ғояларига асло мос келмайди. Аксинча, бу шунчаки, ундан ўз мақсадлари йўлида, кўр-кўрона фойдаланиш, жоиз бўлса, динимизни оёқости қилишдан бошқа нарса эмас. Ислом динида инсон ҳаётини, ақлини, динини, наслини ва мол-мулкини муҳофаза қилиш эътироф этилган. Шундай экан, ўзини юксак маънавиятли инсон деб билган ҳар бир киши эзгуликни ёвузликдан фарқлай олиши, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши, замонавий таҳдидлар ва мафкуравий бундай хуружларга қарши тура олиши энг муҳим вазифадир.
Фойдаланилган манбалар:
Ўзбекистон Респубикаси Конституцияси. “Ўзбекистон”. Тошкент.
2019 йил.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Т. 2014 йил.
-
3. Жўраев Н. Халқаро терроризм ва минтақавий можаролар. – Т., 2000. – Б. 28.
-
4. Каримов И .А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. – Т., 1999. – Б. 3– 13.
-
5. Закурлаев А. К. Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият. – Т., 2010. – Б. 15–21.
Список литературы Диний экстремизм ва терроризм - жамият тараиёти кушандаси
- Ўзбекистон Респубикаси Конституцияси. "Ўзбекистон". Тошкент. 2019 йил.
- Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Т. 2014 йил.
- Жўраев Н. Халқаро терроризм ва минтақавий можаролар. - Т., 2000. - Б. 28.
- Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. - Т., 1999. - Б. 3-13.
- Закурлаев А. К. Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият. - Т., 2010. - Б. 15-21.