Доривор қизил эхинацея (Echinacea purpurea L.) уруғкўчатларининг ривожланиши

Автор: Рузметов Умид Исмаилович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агрономия

Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mақолада доривор қизил эхинацея кўчатларини етиштиришда минерал ўғитларнинг самарадорлиги, уларни қўллаш миқдори билан бир қаторда асосий озуқа элементлари ҳисобланган азот, фосфор ва калийнинг ўзаро нисбатига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эканлиги ҳақида сўз боради. Доривор эхинацея кўчатларини етарли даражада ўғитланганда юқори самара берганлиги кузатилган.

Echinacea, agricultural technology, mineral fertilizers, planting, seeds, soil, care, growth and intensity of development

Короткий адрес: https://sciup.org/14125700

IDR: 14125700   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10019

Текст научной статьи Доривор қизил эхинацея (Echinacea purpurea L.) уруғкўчатларининг ривожланиши

Кейинги йилларда кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам фармацевтика саноатининг жадаллик билан ривожланиши кузатилмоқда. Шу сабабли фармацевтика корхоналарининг доривор ўсимликлар хом-ашёсига бўлган талаби ҳам кескин ортмоқда. Бу йўналишдаги фаолиятни янада кучайтириш мақсадида 2017 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлик-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги № ПФ-5032 фармони эълон қилинди.

Бу фармонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш фармацевтика саноатини янада ривожлантиришда биринчи даражали вазифа сифатида белгилаб берилган.

Фармон шарҳида қайд этилишича, бугунки кунда Ўзбекистонда 146 та маҳаллий фармацевтика корхонаси томонидан 2000 хилдан ортиқ дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Таъкидлаганидек, дунё фармацевтика саноатида 8500 турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилаётган бўлса, уларнинг 6300 таси халқимиз эҳтиёжлари учун импорт қилинади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида 112 тур доривор ўсимликлар расмий табобатда фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, ушбу доривор ўсимликларнинг 80 % ни табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлар ташкил этади. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг ҳам хом-ашё заҳираси чекланган бўлиб, уларни муҳофаза қилиш ва биоэкологик хусусиятларини ўрганиш, хом-ашё заҳирасидан тўғри фойдаланиш ва кўпайтиришнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолар ҳисобланади. Шу боис учун Ўзбекистон фармацевтика саноатининг эҳтиёжларини доривор ўсимликлар хом-ашёси билан таъминлаш, маҳаллий флорани янги интродуцент ўсимлик турлари билан бойитиш ва уларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга [1-3].

Доривор қизил эхинацея ( Echinacea purpurea (L.) Moench) - қизил эхинацея (эхинацея пурпурная) Asteraceae (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб, бўйи 60-100 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Европада қизил эхенацеядан 300 дан ортиқ доривор препаратлар тайёрланади. E.purpurea кўп биологик фаол моддаларнинг манбаи бўлиб, унинг барча қисмида эфир мойлари, полисахаридлар, органик кислоталар, витаминлар, ошловчи моддалар ва флавоноидлар мавжуд [4].

Қизил эхинацеянинг гуллаши ёзнинг иккинчи ярмидан бошлаб куз ойигача давом этади. Эхинацеянинг гуллари қизил, оқ, пушти, тўқ сариқ ва сариқ ранглардан иборат. Эхинацея ўсимлиги манзарали ва доривор ҳисобланади.

Шунингдек, иммунитетни кучайтирадиган ва турли юқумли ва вирусли касалликларда (грипп, герпес, чипқон, полиомиелит), турли xил саратон касалликларини даволашда, куйишлар ва яраларни даволашда самарали дори воситаси ҳисобланади.

Тадқиқот объекти ва услубияти. Тадқиқот объекти сифатида қизил эхинацея- Echinacea purpurea олинди. Тадқиқотларда умумқабул қилинган услублардан фойдаланилди. Дала тажрибалари Паркент тумани Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси “Чотқол”бўлими тажриба майдонида ўтказилди. Тажриба майдонининг тупроқлари типик бўз тупроқлар бўлиб, ҳайдалма қатламининг гумус миқдори 1,88%. Умумий азот миқдори 0,17%, умумий фосфор эса 33,86 мг/кг, калий миқдори 550 мг/кг ташкил қилди. Минерал ўғитлар эса турли вариантларда -вариант 1-ўғитсиз, вариант 2-N 30 P 60 K 40 , вариант 3-N 60 P 60 K 40 , вариант 4-N 90 P 60 K 40 ўғитлар миқдори соф ҳолда берилди ва битта модел ўсимликнинг ривожланиши, соф ва қуруқ массаси ҳамда фенологик кузатув ишлари олиб борилиб, 3та қайтариқнинг 4 та вариантларида эхинацея уруғлари экилди. Экиш схемаси – 60х15, 60х20, 60х25 см (1-расм).

1- расм. Тажриба майдонидаги бир йиллик эхинацея уруғкўчатининг кўриниши.

Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Олинган натижаларга кўра E.Purpurea “Чотқол”бўлими тажриба майдонларининг тупроқ-иқлим шароитларида минерал ўғитлар турли меъёрлари бўйича қўлланилганда ўсиб ривожланиши кузатилди. Ўсиш ва ривожланиш жадаллигини ўрганиш жараёнида поясининг бўйи, барглар сони, илдизнинг узунлиги, барг юзаси, ҳўл ва қуруқ массалари аниқланди.

Фенологик кузатувлар ва биологик ўлчовларнинг модел ўсимликлардаги кўрсаткичларини қисқача таҳлил қилганимизда қуйидагича бўлди. Назорат (ўғитсиз) вариантида барглар сони 3 дона, илдиз узунлиги 28 см, баргнинг юзаси эса 81,25см2 бўлди. Иккинчи вариантда эса бу кўрсаткичлар (N 30 P 60 K 40 ) барглар сони 3 дона, илдиз узунлиги 37 см, баргнинг юзаси эса 94,38 см2бўлди. Учинчи вариантда (N 60 P 60 K 40 ) барглар сони 4 дона, илдиз узунлиги 51см, баргнинг юзаси эса 107,92 см 2 бўлди. Тўртинчи вариантда эса бу кўрсаткич (N 90 P 60 K 40 ) ўғитларнинг меъёрлари қўлланилганда барглар сони 5 дона, илдиз узунлиги 69 см ва баргнинг юзаси эса 123,67 см2 ни ташкил этди (1-жадвал).

1-     жадвал.

Минерал ўғитларнинг қизил эхинацея уруғкўчатларига таъсири

Вариантлар

Битта модел ўсимлик учун

барглар сони, дона

илдиз узунлиги, см

баргнинг юзаси, см2да

Ўғитсиз

3

28

81,25

N 30 P 60 K 40

3

37

94,38

N 60 P 60 K 40

4

51

107,92

N 90 P 60 K 40

5

69

123,67

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, доривор қизил эхинацея ўсимлигининг қуруқ массасига минерал ўғитларларнинг таъсири ўрганилди. Тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, ўғитсиз назорат вариантида қуруқ масса бир модел ўсимлик органлари учун барг-2,28, барг банди-0,48, илдиз 0,78г., жами қуруқ массаси эса 3,54г., N 30 P 60 K 40 вариантида эса 2,48; 0,87; 0,94г. ва N 60 P 60 K 40 вариантда эса 3,69; 1,13; 1,06г. ни ташкил қилди. N 90 P 60 K 40 вариантда эса барг, барг банди ва илдизда эса 4,71; 1,14; 1,32; ва жами қуруқ масса 7,17 г ни ташкил этди (2 -жадвал).

  • 2-    жадвал .                                                   Қизил эхинацея

уруғкўчатлари қуруқ массасига минерал ўғитларнинг таъсири, грамм ҳисобида

Вариантлар

Битта модель ўсимликнинг қуруқ массаси, г

барг

барг банди

илдиз

Г   жами %

Ўғитсиз

2,28

0,48

0,78

3,54

100

N 30 P 60 K 40

2,48

0,87

0,94

4,29

121,1

N 60 P 60 K 40

3,69

1,13

1,06

5,88

166,1

N 90 P 60 K 40

4,71

1,14

1,32

7,17

202,5

Эхинацеянинг ҳўл массаси ҳам минерал ўғитларни кам қўллаш натижасида ўсимликларнинг ҳўл оғирлиги паст меъёрларга мос равишда камайди. Минерал ўғитларнинг 4 вариантида-N 90 P 60 K 40 қўллаганимизда ўсимликнинг ҳўл оғирлиги, яъни барг, барг банди ва илдиз органларида тегишли равишда 18,54; 5,16; 4,12 г ни ташкил этди. Жами ҳўл массаси эса 4 вариантда-27,82 г, ўғитсиз назорат вариантда эса бу кўрсаткичлар баргда 10,18 г, барг бандида 2,12 г, илдизда эса 2,51 г ни ташкил қилди. Жами ҳўл массаси эса 14,81 граммни ташкил қилди (3-жадвал).

  • 3-    жадвал.

Қизил эхинацея уруғкўчати ҳўл массасига минерал ўғитларнинг таъсири, грамм ҳисобида

Вариантлар

Битта модель ўсимликнинг ҳўл массаси, г

барг

барг банди

илдиз

жами

г

%

Ўғитсиз

10,18

2,12

2,51

14,81

100

N 30 P 60 K 40

11,32

2,60

2,74

16,66

112,4

N 60 P 60 K 40

15,43

4,66

3,43

23,52

158,8

N 90 P 60 K 40

18,54

5,16

4,12

27,82

187,8

Тадқиқотлар давомида ўсимликнинг вегетация давомида фенологик кузатув ишлари саналар бўйича олиб борилди. Сув танқислиги туфайли тажриба майдонига экилган доривор қизил эхинацея ўсимлигининг биринчи йилги уруғдан униб чиққандан кейин 6 июнь санасидаги фенологик кузатувларидаги ўсимликнинг бўйи, баргларнинг умумий сони ҳамда баргининг эни ва бўйи қуйидагича: эхинацея ўсимлигининг бўйи 3,2-4,2 см, баргларнинг умумий сони 2-3 та, баргининг узунлиги: бўйи 4,5-5,6 см, эни эса 4,3-5,0 см ни ташкил қилди.

10 июлдаги фенологик кузатувлар, назорат вариантида ўсимликнинг бўйи 5,7 см, баргларнинг сони 2 та, баргнинг бўйи 5,3 эни 5,0 см бўлди. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи вариантларда эса ўсимликнинг бўйи 5,9; 6,3; 6,8 см, баргларнинг умумий сони эса 3 тага, битта баргнинг бўйи 5,5; 5,8; 6,2 см, эни эса 5,5; 5,8; 6,6 см ни ташкил қилди.

Минерал ўғитларнинг ҳар хил меъёрлари билан қўллаш мобайнида 10 -август кунида фенологик кузатувлар олиб борилганда назорат вариантида эхинацея ўсимлигининг бўйи 7 см, баргларнинг сони 3 та, баргнинг бўйи 7,3 эни 6,0 см бўлди. Иккинчи, учинчи ҳамда тўртинчи вариантларда эса ўсимликнинг бўйи 8,4; 9,6; 10,5 см, баргларнинг умумий сонини эса 3-4 тага, битта баргнинг бўйи 7,6; 8,3; 9,7 см, эни эса 6,4; 7,0 ҳамда 7,4 см га ошиши аниқланди.

30 августда фенологик кузатувлар натижасида назорат вариантида ўсимликнинг бўйи 12 см, баргларнинг сони 4 та, баргнинг бўйи 10, эни 6,8 см дан иборат бўлди. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи вариантларда эса ўсимликнинг бўйи 14; 15 ва 17 см, баргларнинг умумий сони эса 4; 5; 6 та, битта баргнинг бўйи 12; 13; 16 см, эни 7,1; 7,6; 7,9 см ни ташкил қилди.

Тадқиқотлар давомида доривор қизил эхинацея ўсимликларининг ўсув даврида фенологик кузатув ишлари олиб борилди. Олинган натижалар 4-жадвалда келтирилган.

  • 4-    жадвал.

Доривор қизил эхинацея уруғкўчатлари ривожланишининг фенологик кузатув натижалари, (2018 йил)*

Вариантлар

Бўйи, см

Баргларнинг умумий сони, дона

Барг узунлиги, см

бўйи

эни

10 июнь

1

Ўғитсиз

3,2

2

4,5

4,3

2

N 30 P 60 K 40

3,5

2

4,8

4,6

3

N 60 P 60 K 40

3,9

2

5,2

4,9

4

N 90 P 60 K 40

4,2

3

5,6

5,0

20 июнь

1

Ўғитсиз

4,4

2

4,8

4,5

2

N 30 P 60 K 40

4,8

2

5,0

4,8

3

N 60 P 60 K 40

5,3

2

5,2

5,1

4

N 90 P 60 K 40

5,7

3

5,5

5,3

30 июнь

1

Ўғитсиз

5,4

2

5,1

4,7

2

N 30 P 60 K 40

5,7

3

5,3

5,1

3

N 60 P 60 K 40

6,1

3

5,6

5,4

4

N 90 P 60 K 40

6,4

3

5,9

5,8

10 июль

1

Ўғитсиз

5,7

2

5,3

5,0

2

N 30 P 60 K 40

5,9

3

5,5

5,5

3

N 60 P 60 K 40

6,3

3

5,8

5,8

4

N 90 P 60 K 40

6,8

3

6,2

6,6

20 июль

1

Ўғитсиз

6,0

2

5,7

5,5

2

N 30 P 60 K 40

6,4

3

6,2

5,8

3

N 60 P 60 K 40

6,9

3

6,6

6,2

4

N 90 P 60 K 40

7,5

4

6,9

6,8

30 июль

1

Ўғитсиз

6,4

3

6,2

5,8

2

N 30 P 60 K 40

6,9

3

6,7

6,1

3

N 60 P 60 K 40

7,5

3

7,3

6,6

4

N 90 P 60 K 40

8,1

4

7,5

7,2

10 август

1

Ўғитсиз

7,0

3

7,3

6,0

2

N 30 P 60 K 40

8,4

3

7,6

6,4

3

N 60 P 60 K 40

9,6

4

8,3

7,0

4

N 90 P 60 K 40

10,5

4

9,7

7,4

20 август

1

Ўғитсиз

8,3

3

8,5

6,2

2

N 30 P 60 K 40

9,7

3

9,7

6,8

3

N 60 P 60 K 40

11,3

4

10,2

7,2

4

N 90 P 60 K 40

13,0

5

11,3

7,5

30 август

1

Ўғитсиз

12

4

10

6,8

2

N 30 P 60 K 40

14

4

12

7,1

3

N 60 P 60 K 40

15

5

13

7,6

4

N 90 P 60 K 40

17

6

16

7,9

*Фенологик кузатувлар И.Н.Бейдеман (1974) усулида амалга оширилди.Ўсимликлар ривожланишини асосий фазаларининг бошланғич даврлари қайд қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, Тошкент вилояти тупроқ ва иқлим шароитида доривор қизил эхинацея ўсимлигини жадал етиштириш мақсадида қўлланилган минерал ўғит меъёрлари битта модел ўсимликнинг ривожланиши , қуруқ ва соф оғирлигининг ортиши, илдиз тизимининг жадал ўсиши ҳамда барг сатҳининг ошишига олиб келади. Жумладан, тадқиқотда синалган минерал ўғитлар меъёрлари орасида ўсимликларнинг жадал ўсишига N 90 P 60 K 40 меъёри катта таъсир кўрсатди. Бунда ўсимликдаги барглар сони назоратга нисбатан 166% га, барг сатҳи 152%, илдиз узунлиги 246%, ўсимликларнинг қуруқ оғирлиги 202%, соф оғирлиги 187% га ошириши аниқланди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    2015 йил 20 январдаги № 5-сонли “2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликлари

  • 2.    У.И.Рузметов, Н.К.Сафарова, Ш.Б.Эрданов. Asteraceae оиласига мансуб айрим

  • 3.    Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти. ҚХ-А-ҚХ-2018-109 илмий

  • 4.    Шайдулина Г.Г. Экологическая физиология Echinacea purpurea (L.) Moench. при

    интродукции в Республики Башкортостак – Уфа, 2000.

тизимини ривожлантириш, доривор ва озиқабоп ўсимликлар хом-ашёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида” мажлис баённомаси 1.12 банди.

доривор ўсимликларнинг плантацияларини яратиш. //Ўсимликлар интродукцияси:

ютуқлари ва истиқболлари:илмий-амалий анжуман материаллари,18-19май 2018 йил.-Тошкент.-Б.178-182.

лойиҳасининг оралиқ ҳисоботи. Аsteraceae оиласига мансуб истиқболли доривор ўсимликларни     турли    тупроқ-иқлим     шароитларида     етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш” 2019 йил. –Тошкент. -Б. 135.

Список литературы Доривор қизил эхинацея (Echinacea purpurea L.) уруғкўчатларининг ривожланиши

  • 2015 йил 20 январдаги № 5-сонли "2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озиқабоп ўсимликлар хом-ашёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида" мажлис баённомаси 1.12 банди.
  • У.И.Рузметов, Н.К.Сафарова, Ш.Б.Эрданов. Asteraceae оиласига мансуб айрим доривор ўсимликларнинг плантацияларини яратиш. //Ўсимликлар интродукцияси: ютуқлари ва истиқболлари:илмий-амалий анжуман материаллари,18-19май 2018 йил.-Тошкент.-Б.178-182.
  • Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти. ҚХ-А-ҚХ-2018-109 илмий лойиҳасининг оралиқ ҳисоботи. Аsteraceae оиласига мансуб истиқболли доривор ўсимликларни турли тупроқ-иқлим шароитларида етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш" 2019 йил. -Тошкент. -Б. 135.
  • Шайдулина Г.Г. Экологическая физиология Echinacea purpurea (L.) Moench. при интродукции в Республики Башкортостак - Уфа, 2000.
Статья научная