Доривор розмарин (Rosmarinun officinalis L.) ва унинг фойдали ҳусусиятлари

Автор: Расулова Феруза Офировна, Сарибоева Наргиза Нмонжоновна, Исаов Тохир Турсунбоевич, Жалолов Комилжон Бахромович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Ҳозирги пайтда экологик тоза, ресурстежамкор, шифобахш, қимматбаҳо ва жаҳон бозорида харидоргир ўсимлик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш замон талаби ҳисобланади. Суғориладиган тупроқлар майдони чегараланганлиги сабабли ушбу ерлардан унумли фойдаланиш учун ресурстежамкор оралиқ экинлардан фойдаланиш талаб қилинади. Ўзбекистонда асосий ва оралиқ экин сифатида етиштириш мумкин бўлган шифобахш ўсимликлар қаторига доривор розмаринни киритиш мумкин.

Medicinal rozmarinum, active substances, alkaloids, glycosides, flavonoids, coumarins, quercetin, isoramnetins, isoquercetin

Короткий адрес: https://sciup.org/14125652

IDR: 14125652   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10059

Текст научной статьи Доривор розмарин (Rosmarinun officinalis L.) ва унинг фойдали ҳусусиятлари

Шифобахш ўсимликлар инсониятга жуда қадим замонлардаёқ маълум бўлган. Ўтган асрлардан бизга шифобахш ўсимликларни таърифи ва уларни инсон саломатлигини яхшилашда қўлланилишига доир кўпгина илмий асарлар етиб келган.

Абу Али ибн Синонинг (1993) “Тиб қонунлари” китобида келтирилган маълумотлар асрлар мобайнида нафақат араблар, балки Европа шифокорларини ҳам дастур амал бўлиб хизмат қилган. Абу Али ибн Сино 900 га яқин шифобахш

ўсимликларга таъриф берган ва улар билан даволаш усулини ёзма равишда қолдирган (Тиб цонунлари,199з).

Уз даврининг машхур шифокорлари Абу Абуллох Мухаммад ибн Мусо ал -Хоразмий, Абу Бакр Мухаммад ибн Закария ар-Розий, Арабмухаммадхон уFли АбдулFOЗихон, Исмоил ал-Журжонийлар узларининг табиблик фаолиятларида доривор ўсимликлардан турли касалликларни даволашда муваффақиятли фойдаланганлар ва бу хацида ёзма маълумотлар цолдирганлар.

Ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг 577 тури мавжуд. Шулардан ҳозирги вақтда 250 тури илмий табобатда ишлатилмоқда. Доривор ўсимликларнинг организмга таъсири уларнинг таркибидаги бирикмаларнинг миқдорига боғлиқ. Бу бирикмалар ўсимликнинг ҳар хил қисмларида турли миқдорда тўпланади. Дори тайёрлашга ўсимликнинг керакли қисмлари турли муддатларда йиғилади. Масалан, пўстлоқ, куртак эрта баҳорда, барг ўсимлик гуллаши олдидан ёки гуллаганда, гуллари тўла очилганда, мева ва уруғлари пишганда, ер ости органлари (илдизи, илдизпояси ва пиёзи) эрта бахорда ёки кеч кузда олинади.

Доривор усимликларнинг таъсир этувчи моддаси — алколоидлар, турли гликозидлар (антрогликозидлар, юракка таъсир этувчи гликозидлар, сапонинлар ва б.), флавоноидлар, кумаринлар, ошловчи ва бошқа шиллиқ моддалар. Эфир мойлари, витаминлар, смолалар ва бошқа бирикмалар бўлиши мумкин. Кўп ўсимликлардан микроорганизм ва вирусларни йўқотадиган антибиотиклар ва фитонцидларга бой препаратлар тайёрланади. Одатда бир гуруҳга хос ўзаро яқин кимёвий бирикмалар бир оила ёки туркумга мансубларда учрайди, шу билан бирга баъзи кимёвий бирикмалар бир-бирига яцин булмаган, турли оилага мансуб усимликлар таркибида хам булиши мумкин. Табиблар томонидан қўлланилган ўсимликлар асосида тайёрланган доривор воситалар ва усуллар яхши натижалар берганлиги сабабли улар кейинчалик тиббиёт ботаникаси, фармакогнозия, фармакология каби соҳаларни ривожланишига таъсир этди. Узоқ вақтлар давомида бутун дунё халқларининг асосий доривор воситалари шифобахш усимликлар хом-ашёси асосида тайёрланиб келинган. Шифобахш ўсимликлар таркибида биологик фаол моддалар кўп ва инсон организмига узоқ вақт даволовчи таъсирини утказиб туради.

Доривор розмарин (Розмарин лекарственный)- Rosmarinus officinalis L.- (Лабгулдошлар)-Labiaceae оиласига мансуб булиб, буйи 30-60 см га етадиган куп йиллик ут усимлик хисобланади.

Узбекистонда табиий холда кам учрайди, манзарали ва доривор усимлик сифатида маданий ҳолда экиб ўстирилади. Шунингдек, МДХ давлатларида хам манзарали ва доривор ўсимлик сифатида Украина, Молдова, Россия ва бошқа жойларда ўстирилади. Розмарин суғориладиган бўз тупроқли ерларда иссиқ ва совуққа мослашувчан эфир мойларига бой бута ўсимлик. Барглари чўзиқ, тўмтоқ учли баргнинг остки қисми дағал тукчалар билан қопланган. Меваси ёнғоқча шаклида. Эфир мойлари розмарин

ўсимлигининг ҳамма қисмларида (айниқса ёш поя ва гулларида унинг миқдори 1,2% гача) сақланади. Эфир мойи ўз таркибида 50% пинен, камфен, цинеол, барнеол ва камфора сақланганлиги сабабли улардан парфюмериа саноатида, доривор ва инсектация препаратлари тайёрлашда фойдаланилади. Халқ табобатида ўсимликнинг ер устки барглари ва ёш пояларидан тайёрланган дамлама ва спиртдаги эритмалари (настойкаси) бош оғриғи, ошқозон – ичак касалликлари, шамоллашда, аёлларда учрайдиган айрим хасталикларни даволашда ижобий наф беради. Шу билан бирга организмни тетиклаштириб, қувват бағишлаш хусусиятига ҳам эга.

Баргларида ўзига хос хид ва таъм берганлиги сабабли розмарин гўштли маҳсулотларни пиширишда ва уларни узоқ вақт сақлашда зиравор сифатида ҳам қўлланилади. Кондитер маҳсулотларига қўшиб тайёрланганда ўзига хос таъм ва маза беради. Ўсимлик қиш мавсумида ҳам баргларини тўкмаслиги ва ўзига хос ҳид тарқатиб туришини ҳисобга олган холда у парк ва хиёбонлар, ховли ва дам олиш масканларида манзарали бута сифатида ўстирилади. Халқ табобатида розмариндан тайёрланган қайнатма билан стоматит, нафас йўллари касалликлари, яралар даволанади. Қайнатмасидан яна экзема ва бошқа тери касалликларида ванна қилинади, ёш болалар қайнатмасига чўмилтирилади. Ўсимлик таркибида 7,6—7,8 мг % каротин (каротиноидларнинг умумий миқдори ер устки қисмида 3% га етади), 0,62—0,4% эфир мойи, 0,33—0,88% флавоноидлар (кверцетин, изорамнетин, изокверцетин ва бошқалар), кумаринлар (эскулетин, скополетин, умбеллиферон), 3,44% смолалар, 4% гача шиллиқ, 10,4—11,2% ошловчи моддалар, 19% гача аччиқ модда календен, 6,84% олма, пентадецид ва оз миқдорда салицилат кислоталар, тритерпен диоллар (арнидиол ва фарадиол), тритерпен сапонин-календулозид ҳамда алкалоидлар мавжуд.

М. Мейл (1999) маълумотларига кўра, 1886 йилларда АҚШ врачлари размарин дамламаси билан ошқозон касаллигига чалинган одамларни даволаганлар. Франция Фармакопеясида унинг 5та препаратлари даволаш учун тавсия этилган. Шундай қилиб, юқорида қайд этиб ўтилганидек доривор розмарин ўсимлигини фармацевтика, парфьюмерия сохаларида кенг ахамияли эканлигидан далолат беради. Эфир мойли ва бошқа шифобахш хусусиятларга эга доривор ўсимликлар хом ашёлари фармацевтика ва медицина саноатида восита сифатида кенг қўлланилади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. Тошкент: Халқ мероси. 1993

  • 2.    Губанов И.А. Лекарственные растения, Москва,1993

  • 3.    Ибрагимов А.Ё. Доривор ва зиравор ўсимликлар. Тошкент, 2005й

  • 4.    Размарин лекарственный. — Rosmarinus officinalis L./«Флора СССР». В 30-ти томах Т. XXVI. / под редакцией акад. В.Л. Комарова/Издательство Академии Наук СССР, 1961

  • 5.    Лагерь А.А. Фитотерапия – Красноярск. Изд-во Красноярского университета, 1988. -272 с.

  • 6.    Балабай, И.В. Нистрян А.К. Растения, которые нас лечат. - Кишинев, 1988, - 351 с.

Список литературы Доривор розмарин (Rosmarinun officinalis L.) ва унинг фойдали ҳусусиятлари

  • Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. Тошкент: Халқ мероси. 1993
  • Губанов И.А. Лекарственные растения, Москва,1993
  • Ибрагимов А.Ё. Доривор ва зиравор ўсимликлар. Тошкент, 2005й
  • Размарин лекарственный. — Rosmarinus officinalis L./«Флора СССР». В 30-ти томах Т. XXVI. / под редакцией акад. В.Л. Комарова/Издательство Ак адемии Наук СССР, 1961
  • Лагерь А.А. Фитотерапия – Красноярск. Изд-во Красноярского университета, 1988. - 272 с.
  • Балабай, И.В. Нистрян А.К. Растения, которые нас лечат. - Кишинев, 1988, - 351 с.
Статья научная