Ерусти транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш - давр талаби
Автор: Турсунов Хамдам, Алибаев Махаммадилло Акбаралиевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада ер усти транспорт воситаларини хавфсизлигини таминлаш чора-тадбирлари ёритиб берилган.
Хавфсизлик, траспорт, ер усти, пиёдалар йўлакчалар, led ёритгичлар, қуёш панеллари, иинтeлeктуал транспорт тизимлари
Короткий адрес: https://sciup.org/14125768
IDR: 14125768 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10131
Текст научной статьи Ерусти транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш - давр талаби
Автомобил траспорт тизими хақида сўз очилар экан барчанинг хаёлидан ўтадиган нарса бу жамоат транспорти бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси худудида транспорт тизими алохида эътибор билан қаралиб, давлат томонидан тартибга солинган. Инсон хаёти ва турмуш тарзида алохида ўрин тутувчи тизим сифатида ўз ўрнига эгадир. Хукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармоишлар хам ривожланиш йўлида янгиланиб бормоқда. Хозирги кунда йўловчи ва юкларни ташиш фаолияти бўйича шуғулланаётган транспорт корхоналари тизимида хам янгиланишлар кузатилмоқда.
Ахолини хавфсизлиги, соғлиги ва уларга намунали транспорт хизмати ташкил қилиш мақсадида транспорт воситаларини бошқариш ва улар орқали ташишларни амалга ошираётган ташувчилар, яъни транспорт корхоналари фолиятини назорати бўйича хам бир қанча ишлар амалга оширилиб келмоқда. Улар учун алохида малакага эга бўлган, бошқарув органлари томонидан сертификат берилган ва махсус аттестациядан ўтган ходимларга бошқариш ваколати берилади. Давлат ва Транспорт корхоналарини бугиниги кунги муаммоси ноқонуни лицензиясиз фаолият юритаётган транспорт воситалари бўлмоқда. Бу холат эса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича муаммолар келтириб чикармокда.
Автотранспорт хизматлари билан таъминлаш соҳасини янада ривожлантириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда мамлакат, шаҳар ва қишлоқларида аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этишда автотранспорт хизматлари кўрсатишнинг рўлини кучайтириш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш транспорт логистикасини бошқариш, транспорт сохасида ишловчи ишчи ходимлар ва фойдаланувчилар яъни, йуловчиларга шарт-шароитлар хамда енгилликлар яратиш, қолаварса хавфсиз иш ташкил қилиш масаласида муаммоларни хал этишимиз лозим. Қолаверса булар хозирги кун замон талабидир.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришгандан буён ер усти транспорт воситаларини ишлаб чиқиш ривожланиб кетди. Андижондаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш корхонаси хозирги кунда нафақат Ўзбекистонда чет давлатларда хам ўзининиг харидорларини топди. Ушбу корхона хозирги давирга келиб 130000000 дан ортиқ енгил автомобиллар ишлаб чиқарди (сайт ортали берилган маълумотларига кўра 2000 йилларга нисбатан 120 баравар транспорт воситалари ортганлигини билдиради). Бу ўсиш йўл ҳаракатини хавфсизлигини ортишига олиб келиши натижасида транспорт воситалари билан вужудга келадиган бахтсиз ходисалар техноген хавфлар ичида биринчи ўринни эгалламоқда. Биргина Андижон вилоятида юз бераётган авто халокатлар бир суткада ўртача 5 тани ташкил этмоқда. Буни ортида 5 та оила ва уларни етим қолаётган фарзандлари турибди республика бўйича олиб кўрсак 14 та вилоят, Қорақалпоқ автоном Республикаси, Тошкент шаҳридаги фожияли йўл автомобил транспорт аварияларини жамласак бу жуда катта ҳавф эканлиги аёндир. Шунинг учун хозирги кунда хавфсизликни таъминлашга катта этибор қаратиш зарурдир. Бунинг учун пиёдалар ҳаракатини хавфсизлигини таъминлаш зарурдир. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳар ва унга яқин худудларда янги йўл усти пиёдалар ҳаракатланиш йўлакчаларини курит максадга мувоффик (1а, 1б-расмлар). Йўл усти пиёда йўллари ер ости пиёда йўлларидан қурилиш жиҳатидан арзон ва замонавий йўлларимизга гўзаллик бахш этиб туради. Ер усти транспорт воситаларидан пиёдалар йўлакчасида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб туриши натижасида атмосферага чиқаётган зарарли газларни экологияга таъсири ҳам камаяди. Бу ер усти пиёдалар йўлакчаларини қуриш ҳар тарафлама фойдалидир. Қуйидаги 1с-расмда пиёдалар йўлакчаларининг бир неча турлари тасвирланган [1].
Хозирги даврга келиб пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун ақилли пиёдалар йўлакчасини қуриш вақти етиб келди. Бундай йулакчалар курилиши вилоятимиз миқёсида ҳар куни бўлаётган фожияли ходисалар олдини олиш имконини беради. Янги турдаги пиёдалар йўлакчалари ақллий бошқарилувчи қурилмаларга, масалан, ҳаракат датчикли қизил ва яшил рангли ёритгичларга асосланган бўлиб, пиёдалар ўтиш жойларида урнатилиб х,аракатга келган пиёдага керакли хабарини беради.

а)


с)
1-расм. Пиёдалар йўлакчалари турлари, а) ва б) йўл усти кўприклари, с) пиёдалар йўлакчалари.
Бу инсонларда иккиланишларни олдини олади, шу билан бир қаторда йўлни кесиб ўтишга кам вақт сарифлаш имконини беради. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойида транспорт воситаларини узоқ туриб қолишини олдини олади ва атмосферага чиқаётган газлар миқдорини камайтиради. Чорраҳалардаги светофорларни энергия манбайи сифатида қуёш панелларидан фойдаланиш мақсадга мувоффиқ (2-расм). Қуёш панелларининг қўлланилиши чорраҳада доимий транспорт ҳаракатини яхшилаш, шунингдек, ҳаракат датчикли қизил ва яшил рангли ёритгичлар сифатида LED ёритгичларининг қўлланилиши энергиярессурстежамкорликни оширади.

2-расм. Хавфсизликни таъминлашга мўлжалланган қуёш гелиопанели.
Бугунги кунда, Россия ва бошқа бир қанча ривожланган давлатларда ушбу тизимга ўтилган бўлиб, у керакли қуёш қувват модуллари тўплами-қуёш нурини электр энергиясига айлантириш; батареяни зарядлаш – сузувчи қуёш модулларини барқарор ҳолга келтиради зарядлаш; батареялар – энергияни тўплаш ва сақлаш; траффиктор – транспорт нури режимини ўрнатиш; LED чироқлар – чорраҳада ҳаракатланиш навбатини назорат қилиш каби қисмлардан ташкил топган (3-расм) [2]. Қуёш панеллари йўлнинг турига қараб 4,5-7 метр, LED чироқлар эса 2,5-3 метр баландликда жойлаштирилган.

3-расм. Куёш панели асосий цисмлари схемаси.
Замонавий юқори самарадорликга эга энергияни тежайдиган LED ёритгичлари автоном қуёш панели билан қувватланиши, LED ёритгичлари нури йўл ҳаракатини тартибга солиш имконини бериши билан ажралиб туради. Бундай турдаги ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбираларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун албатта малакали кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳулоса қилиб айтганда, бугунги кунда, ушбу соҳа бўйича транспорт тизимлари йўналишида янги авлод муҳандисларини тайёрлаш учун инфратузилма ва тизим яратишга мўлжалланган “Иинтeлeктуал транспорт тизимлари: АКТга асосланган Ўзбeкистон учун янги магистратура дастури” лойиҳаси иш олиб бормоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Андижон вилояти худудларида транспорт тизимларини бошқариш, ҳавфсизлик чораларини кўриш масалалари соҳасида кенг қамровли изланишлар йўлга қўйилди.
институтда интeлeктуал
Адабиётлар:
-
1. Қ.Х.Азизов Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари. Т.: “Фан ва технологиялар”, 2009-244 б.
-
2. В.И.Конопленко и др. Организация и безопасность дорожного
движения: Учеб. Для вузов/ В.И.Конопленко. М.: “Высш.шк.”, 2007-383 стр.
-
3. 2011 йил 18 май, 139-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 139 сонли қароридан.
-
4. https://uzbektourism.uz
-
5. 2017 йил 10 январь, ПҚ-2724-сон «Аҳолига транспорт хизмати
кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Список литературы Ерусти транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш - давр талаби
- Қ.Х.Азизов Ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари. Т.: "Фан ва технологиялар", 2009-244 б.
- В.И.Конопленко и др. Организация и безопасность дорожного движения: Учеб. Для вузов/ В.И.Конопленко. М.: "Высш.шк"., 2007-383 стр.
- 2011 йил 18 май, 139-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 139 сонли қароридан.
- https://uzbektourism.uz.
- 2017 йил 10 январь, ПҚ-2724-сон "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида".