Фарона вилояти миллий таркиби хусусида (1991-2009 йй.)
Автор: Хаджамуратова М.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-1 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ushbu maqolada O'zbekiston Respublikasining Farg'ona viloyati hududlarida aholining milliy tarkibi, urbanizasiya jarayonlarining etnik xususiyatlari bayon etilgan.
Демография, миллат, урбанизация, этник хусусият, ҳуқуқӣ, миллий таркиб
Короткий адрес: https://sciup.org/140293082
IDR: 140293082
Текст научной статьи Фарона вилояти миллий таркиби хусусида (1991-2009 йй.)
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган одилона ички ва ташқи сиёсат йиллар давомида ўзининг ижобий самарасини берди ва бу жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: - Жамиятимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда”. Айниқса, инсонпарварлик тамойилларига асосланган демографик сиёсат мамлакатимиз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратилишини ҳуқуқий кафолатлангани билан ҳам аҳамиятлидир.
Республика аҳолисининг миллий таркибида ўзгаришлар юз берди. Масалан, мамлакатга ном берган халқ – ўзбеклар 1989 йилда 71,4 %, 1999 йилда 77,6 % га, 2006 йилга келиб 80,4 % га етди.
1991-2006 йиллар мобайнида Фарғона водийсида ўзбеклар сони муттасил равишда кўпайиб борди. Бу ҳолат аҳолининг миллий таркибида ўзбеклар салмоғини ортиб бориши, бу миллат вакилларида табиий ўсишнинг нисбатан юқорилиги, аҳолининг миграция жараёнларида уларни кўпроқ вақтинча миграцияда қатнашуви кабилар билан изоҳланади.
Аҳолисининг кўп миллатлиги Фарғона вилоятида ҳам намоён бўлади. Вилоят ҳудудида аҳоли азалдан келиб ўрнашгани ва саноат тармоқлари ривожланиб борганлиги боис турли миллат вакиллари яшаб келади. Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этиб, уларнинг улуши 1991 йилда 81,4 фоиз, 2000 йилда 86,6 фоиз ва 2009 йилда 88,2 фоизга тенг бўлди (1-жадвал).
1 -жадвал
Фарғона вилояти аҳолисининг миллий таркиби.
Миллатлар |
1991 йил |
2000 йил |
2009 йил |
|||
Аҳоли Сони |
жамига нисб.% |
аҳоли сони |
жамига нисб.% |
аҳоли сони |
жамигани сб.% |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
жами аҳоли |
2226400 |
100,0 |
2676278 |
100,0 |
3022125 |
100,0 |
Ўзбек |
18115400 |
81,4 |
2318480 |
8б,6 |
2666235 |
88,2 |
Рус |
118415 |
5,3 |
82441 |
3,1 |
51563 |
1,7 |
Украин |
10795 |
0,3 |
7027 |
0,3 |
5512 |
0,2 |
Озарбайжон |
3157 |
0,1 |
1829 |
0,07 |
1662 |
0,05 |
Қирғиз |
52209 |
2,3 |
56436 |
2,1 |
62815 |
2,1 |
Тожик |
127253 |
5,7 |
153939 |
5,7 |
178674 |
5,9 |
Бундан ташқари 2009 йилда вилоят аҳолисини 5,9 фоизини тожиклар, 1,7 фоизини руслар, 2,1 фоизини қирғизлар, 0,5 фоизини татарлар, 0,2 фоизини корейслар, 0,2 фоизини украинлар ташкил этган. Шулар катори қрим татар, арман, озарбайжон, еврей, қозоқ, туркман ва бошқа миллат вакиллари ҳам вилоят, қолаверса республикада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида иштирок этиб келганлар. Вилоят аҳолисининг этник таркибида ўзбеклар улуши 2009 йилда 1991 йилга нисбатан 6,8 фоизга ортган. Бешариқ, Боғдод, Бувайда, Фурқат туманларида аҳолининг 99,4 фоизидан ортиғи ўзбеклардан иборат бўлган. Ўзбеклар нисбатан кам бўлган ҳудудлар Қувасой (43,5%), Фарғона (67 2%)шаҳарлари ва Риштон тумани (79,2%) ҳисобланган. Сўҳ туманида улар аҳолининг 0,2 фоизини, бошқа ҳудудларда эса 81,5 - 98,7 фоизни ташкил этган.
Умумий аҳоли сонида тожиклар ўзбеклардан кейинги ўринни эгаллайди. Айниқса, Сўҳ тумани аҳолисининг асосий қисми (99,5%) тожиклардан иборат бўлган. Қувасой шаҳри, Риштон ва Фарғона туманлари аҳолиси таркибида ҳам тожиклар бошқа туманларга нисбатан устун мавқега эга бўлган. Қирғиз миллатига мансуб аҳолининг вилоят шаҳар ва туманлари ахолиси сонидаги улуши Қувасой шаҳри, Охунбобоев, Ёзёвон, Тошлоқ, Риштон, Фарғона, Ўзбекистон туманларида бошқа туманлардан нисбатан юқори бўлган, Данғара, Фурқат, Сўҳ туманларида озчиликни ташкил этган. Аҳоли таркибида европаликлар ўз меҳнатлари билан ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнларида ишгирок этиб келдилар, улар кўпроқ шаҳар жойларда истиқомат қилганлар. Аммо ўтган йилларга нисбатан сон жиҳатдан ушбу миллат вакиллари анча қисқариб борган. Рус миллатига мансуб аҳоли миқдори 1991-2009 йиллари 5,3 фоиздан 1,7 фоизга қисқарган, аҳоли сонида бошқа миллат вакиллари улушининг пасайиб боришига ушбу миллатларда туғилиш даражасини пастлиги ва миграцияда жараёнларининг юқорилиги сабаб бўлган.
Вилоят аҳолиси миллий таркибида шаҳарларни қишлоқ ҳудудларига нисбатан бироз фарқланишини кузатиш мумкин, яъни шаҳарларда миллатларнинг этник жиҳатдан бойлиги ва сон жиҳатдан нисбатан юқорилиги кузатилади. Чунки, шахарларда саноат корхоналарининг мавжудлиги турли миллат вакилларини билим ва тажрибаларини намоён этишига шароит яратиб келган. Масалан, биргина Фарғона шаҳрида 1991 йнлда руслар вилоят аҳолисининг 32,0 фоизини ташкил этган бўлса, 2009 йилда 14,3 фоиздан иборат бўлган. Туманлар ичида эса Олтиариқда руслар нисбатан кўп бўлиб, 1991 йилда уларнинг улуши 1,4 фоизни, 2009 йилда эса 0,2 фоизни ташкил этган. Украин, татар, корейс, немис миллатига мансуб аҳолининг ҳам асосий қисмини улуши шаҳарларга тўғри келганлиги боис урбанизация жараёнларининг этник хусусиятларини ўзида акс эттирган.
Фарғона шаҳри кўп тармоқли йирик саноат маркази ҳисобланади. Шаҳарда 2009 йилда 67,2 фоиз ўзбеклар билан бирга вилоятдаги рус миллатига мансуб аҳолини 64,4 фоизи, украинларни 46,8 фоизи, татарларни 49,1 фоизи, еврейларни 31,5 фоизи, қрим татарларни 48,0 фоизи, корейсларни 63,0 фоизи, немисларни 77,5 фоизи, арманларни 26,3 фоизи, озарбайжонларни 34,1 фоизи барча ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этиб келганлар. Қўқон шаҳри оғир ва енгил саноат бўйича катта мавқега эга бўлганлиги боис турли миллат вакилларидан иборат мутахассис кадрларни ишлашига имконият яратилган. Натижада ушбу ҳудудда русларни 19,5 фоизи, украинларни 10,5 фоизи, арманларни 70,2 фоизи, татарларни 16,7 фоизи, қрим татарларни 11,2 фоизи, еврейларни 48,2 фоизи, корейсларни 11,1 фоизи, озарбайжонларнинг 18,5 фоизи маҳаллий аҳоли билан шаҳар равнақига хисса қўшиб келган.
Қурилиш материаллари ишлаб чикариладиган Қувасой шаҳри кимё, озиқ-овқат саноатига ҳам ихтисослашган бўлиб, ушбу ҳудудда ўзбеклар шаҳар аҳолисининг 43,5 фоизини, тожиклар эса 32,3 фоизини ташкил этган. Шаҳар аҳолиси кўп миллатли бўлиб, вилоятдаги рус миллатига мансуб аҳолининг 3,9 фоизини, украинларни 4,1 фоизини, татарларни 4,1 фоизини,
қрим татарларни 9,8 фоизини, қирғизларни 17,2 фоизини, озарбайжонларни 13,7 фоизини ўз қамровига олган.
Саноат тармоқларига ихтисослашган Марғилон шаҳрида ҳам ўзига хос миллий таркиб мужассамлашган. Шаҳарда ўзбеклар (6,9%), руслар (8,8%и), украинлар (15,6%и), татарлар (14,9%и), қрим татарлар 17,5%и), корейслар (16,7%и), еврейлар (20,2%и), озарбайжонлар (5,6%и), қирғизлар (0,2%и), тожиклар (0,8%и), арманлар (1,3%и), немислар (7,6%и) ва бошқа миллат вакиллари ҳамжихатликда яшаб келган.
Туманларнинг шаҳар, қишлоқларида истиқомат қилаётган аҳолиси ҳам ҳудудлардаги саноат тармоқларини ва қишлоқ хўжалигини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келганлар. Жумладан, маҳаллий миллат вакиллари билан бирга русларни 3,4 фоизи, украинларни 23,0 фоизи, татарларни 15,2 фоизи, қрим татарларни 13,5 фоизи, корейсларни 8,1фоизи, арманларни 1,4 фоизи, немисларни 3,8 фоизи ва бошқа миллат вакилларини 7,9 фоизини ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланган.
Хулоса қилиб айтганда, Фарғона вилояти аҳолиси республиканинг бошқа ҳудудлари сингари кўп миллатли хусусиятга эга. 1991-2009 йилларда аҳолининг умумий ўсишига таъсир этувчи омиллар сабабли вилоят аҳолиси сонида маҳаллий миллатларнинг вакиллари, айниқса, ўзбеклар салмоғини ортиб бориши ва турли миллат вакиллари улушининг камайиб бориши кузатилади. Шаҳарлардаги кўп миллатли аҳоли таркибини қишлоқларга нисбатан устунлиги урбанизация жараёнларининг этник хусусиятларини ўзида намоён этган ҳолатдир.
Aдабиётлар:
-
1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. -Тошкент: 26- бет.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Тошкент: Ўзбекистон. 2019, 4 бет.
-
3. Ўзбекистон Республикасининг қисқача маълумотномаси. -Тошкент, 1992. –Б.98.
-
4. Андижон вилояти давлат статистика бошқармаси маълумотлари. -Тошкент, 2006. Б.34.
-
5. Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи (19912006 йй.). Автореферат. -Тошкент, 2011, Б.24
-
6. Фарғона вилояти давлат статистика бошқармаси маълумотлари. -
Фарғона, 2006. -Б.38.
-
7. Фарғона вилояти давлат статистика бошқармаси маълумотлари. -
Фарғона, 2006. Б.40.
"Экономика и социум" №4(95)-1 2022
Список литературы Фарона вилояти миллий таркиби хусусида (1991-2009 йй.)
- Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. -Тошкент: 26- бет.
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. -Тошкент: Ўзбекистон. 2019, 4 бет.
- Ўзбекистон Республикасининг қисқача маълумотномаси. -Тошкент, 1992. -Б.98.
- Андижон вилояти давлат статистика бошқармаси маълумотлари. -Тошкент, 2006. Б.34.
- Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи (1991-2006 йй.). Автореферат. -Тошкент, 2011, Б.24.
- Фарғона вилояти давлат статистика бошқармаси маълумотлари. -Фарғона, 2006. -Б.38.
- Фарғона вилояти давлат статистика бошқармаси маълумотлари. -Фарғона, 2006. Б.40.