Фуарлик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш шароитида ууий маданиятнинг роли
Автор: Шукуров Т.А.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2 (59), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий омилларидан бири ҳуқуқий маданият, уни шакллантриш, ривожлантириш истиқболлари, инсон қадри, ҳуқуқлари ва демократиянинг фуқаролик жамияти барпо этишдаги аҳамияти таҳлил этилган.
Фуқаролик жамияти, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ижтимоий тизим, ҳуқуқий тизим, инсон ҳуқуқлари, демократия
Короткий адрес: https://sciup.org/140293133
IDR: 140293133
Текст научной статьи Фуарлик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш шароитида ууий маданиятнинг роли
Бугунги кунда замон кўрсатмоқдаки, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширмасдан туриб, ҳар бир фуқарони қонунни ҳурмат қилиш, ҳуқуқий маданиятни оширишда фаол иштирок руҳида тарбияламай туриб давлат олдида турган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни самарали ҳал этиб бўлмайди. Демократик давлатни қуришда ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда ҳуқуқий маданият масаласини алоҳида ўрин тутишига эътиборни қаратиш лозим. Давлатнинг ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш учун қонунчиликни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш лозим. Бу эса Ўзбекисонда “Демократик, дунёвий, ижтимоий ва ҳуқуқий давлат” қуришга ёрдам беради. Фуқаролик жамиятини шакллантириш учун комплекс чора тадбирлар кўриш лозим. Уларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш масаласи ўрин олиши лозим. Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ҳуқуқий маданиятнинг ўрни аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги тизимли равишда ишлаши, мустақил равишда ҳуқуқни қўллаш, якка тартибда аҳлоқий, ҳуқуқий маданияти такомиллашиб борилишида акс этади. Бундан кўринадики, агар фуқаронинг ҳуқуқий онгини ошириш ва фуқаролик жамияти шаклланишида унинг роли ҳақида гапириладиган бўлса қуйидагиларни инобатга олиш лозим бўлади:
-
1) фуқаро қандай даражада ўз ҳуқуқ, мажбуриятлари ва эркинликларини баҳолаши;
-
2) ушбу ҳуқуқларни қўллаш даражаси қанақа, яъни шахснинг ушбу ҳуқуқларни ўз ҳаёти давомида қўллай олиши.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик жамияти талабларига жавоб берадиган ва ҳақиқатда ишлайдиган қонунчилик керак. Бундан келиб чиқадики, катта масъулият ушбу қонунларни яратувчи ва қабул қилувчиларга юкланади. Чунки ушбу қонунлар очиқ, ошкора, аҳлоқ қоидаларига зид бўлмаслик тамоийилларига асосланган ва албатта инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши керак. Ҳуқуқ нормалари инсон учун, унинг ривожланиши ва маданият қадриятларига, масалан адолат, озодлик, ҳақиқат ва бошқаларга мувофиқ бўлиши керак.
Тадқиқот ўтказишни аниқ турлари ва анализ усуллари аниқ белгилансагина, ҳуқуқий маданиятни тақиқ этиш мумкин. Замонавий фанда ҳуқуқий тизим деганда бир-бири билан ўзаро таъсирчан боғлиқ бўлган, орқали ижтимоий гуруҳ ёки аҳолинринг хулқ-атворига таъсир этувчи ҳуқуқий ҳодисалар (масалан, ҳуқуқий онг, ҳуқуқ) тушунилади. Бундан ташқари, ҳуқуқий тизим жамоат (ижтимоий) тизимнинг ўзига хос тури сифатида намоён бўлади. У жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий, маданий- маърифий соҳалари орқали ривожланади. Ҳуқуқий тизим иккита аспект билан ажралиб туради:
биринчидан, у иқтисодий, сиёсий ва жамиятнинг бошқа факторларига боғлиқлилиги;
иккинчидан, ҳуқуқий тизим иқтисодиёт, сиёсат, маданият ва бошқа деярли барча соҳаларга фаол таъсир этади. Ҳуқуқ, юридик амалиёт қонун ҳужжатлари талаблари асосида тўлиқ намоён бўлса ва фуқароларнинг манфаатларига ва эҳтиёжларини қониқтиришга хизмат қилсагина ушбу таъсир этиш самарали бўлади. Ўз навбатида қонунчиликда тафоввутлар ёки зиддиятлар келиб чиққан тақдирда негатив ҳолатларга, бу эса ҳуқуқни рўёбга чиқаришда зиддиятларга олиб келиши мумкин. Кенг маънода ҳуқуқи тарғибот жамият ҳуқуқий тизимининг барча элементлари ичига кириб борган ва унинг бир қисми ҳисобланади. Бундан келиб чиқиб, ҳуқуқий маданият бутун бир жамият ҳуқуқий тизимининг бир қисми сифатида намоён бўлади, бироқ мустақил маънога ва ҳуқуқий аҳамиятга эгадир.
Фуқаролик жамияти инсонларнинг умумий қарашлари ва мақсадларига эриш учун ўзаро ижтимоий таъсирларининг маълум бир соҳаси сифатида намоён бўлади. Айнан жамоатчилик ва унинг ташаббуси, шунингдек турли хил ижтимоий гуруҳларнинг ва “эркин” индивидлар бирлашмаларнинг мустақил фаолият юритиши натижасида фуқаролик жамиятини барпо этишади. Бундан келиб чиқадики, фуқаролик жамияти тушунчаси ўз ичига эркин индивидларнинг давлат билан ўзига хос сиёсий-ҳуқуқий ва иқтисодий алоқаларини қамраб олади. Иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа тартибга солувчи системалар асосида юқори даражада мустақил ташкил этилганлик фуқаролик жамияти учун характерлидир. Ҳар қандай фуқаролик жамияти бир вақтнинг ўзида “яширин” равишда шаклланади, у ерда, “тиниқ шароитда”, ҳар бир индивид шахс сифатида ривожланади, унинг барча фуқаролик сифатлари жамият ҳаётининг демократик бирлашмалари, жамоат бирлашмалари, ҳаракатларига бирлашиш орқали шаклланади.
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, фуқаролик жамияти шаклланиши давлатнинг аралашувига боғлиқ бўлмай, бу икки соҳанинг ривожланишига боғлиқдир. Сабаби давлат ва фуқаролик жамияти бир бирлари учун керакдир, улар ўзаро таъсири натижасида бир бирларини тўлдирадилар, давлат ва жамият ўртасида бутун бир алоқани яратади. Ҳар қандай давлат индивидларнинг эркинлиги, ташаббускорона ҳаракатлари учун зарур шароитларни яратиши лозим, фуқаролик жамияти эса бир вақтнинг ўзида ҳар бир инсонда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши ва жамият учун жавобгарлик ҳисси тушунчасини ривожлантирган ҳолда давлатни “назорат” қилиши, жамиянинг демократик институларини қўллаб-қувватлаши керак. Бу ерда ушбу жараённинг эришиладиган натижаларни белгилаб олиш ўринли бўлади.
Фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнини умумдунё жамоат модернизацияси жараёни элементи - инсон ҳуқуқ ва эркинлари биринчи ўринда турувчи аграр типдан индустриалга, анъанавийдан жамиятдан замонавийга ўтиши сифатида кўриб чиқилиши лозим.
Фуқаролик жамияти билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлари давлатнинг бошқарув шаклини аниқлаштиради. Бу шаклларга: сиёсий ҳокимият ва унинг шаклини билдирувчи тоталитар, авторитар ва демократик шаклларни мисол қилиб келтириш мумкин. Жамият мунтазам равишда давлат билан ўзаро муносабатларнинг янги параметрларини белгилаган ҳолда давлат ва фуқаролик жамиятининг “аниқ” қирраларини кўрсатган ҳолда эволюциланиб боради. Бундан келиб чиқадики, давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида кўрилаётган комплекс чораларга қараб туриб у ёки бу аниқ тарихий шаклни қабул қилади. Фуқаролик жамияти норматив актларни яратишга ва давлатни ҳуқуқий давлатга айлантиришга зарур бўлган усулларни яратиш орқали қулай шарт-шароитларда ривожланади. Демократик давлатда ҳуқуқ устуворлиги тамойили барча халқларнинг ажралмас ҳуқуқи бўлган ўз манфаатларини ошкор этиш тушунилади, шунингдек давлатга ҳукуматни ташкиллаштиришда унинг шакли, таркиби, конституциявий тамойиллари, давлат механизми характери шаклланишини аниқлашда ёрдам беради. Фуқаролик жамиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда жамоат ҳокимиятини шакллантириш сифатида давлатни мустаҳкамлаш зарурдир. Ҳокимиятни амалга ошириш механизми сифатида давлатда турли хил қаршиликлар мажмуидан иборат бўлиб, уларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
-
1) инсонпарвар (давлатга нисбатан шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари устуворликлик тамойили);
-
2) демократик (оммавий ижтимоий базани ташкил этиш);
-
3) аҳлоқий (тенглик ва адолатлилик тамойили ва ғояси);
-
4) яккаҳокимиятни чеклаш (давлат бошқаруви қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойили).
Шундай қилиб, айтиш мумкинки, фуқаролик жамияти маълум бир ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлган, ўз хатти-ҳаракатларини англаган ва жавоб бера оладиган жамиятнинг индивидуал фуқаросининг пайдо бўлишидан бошланади. Ўзбекисонда фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий муаммолари бу фуқароларни тарбиялаш, уларни ҳуқуқ маданиятини ва мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишини шакллантиришдир.
Адабиётлар:
-
1. Одилқориев Х.Т. Фуқаролик жамияти қарор топишининг асосий тамойиллари ва қонуниятлари. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш масалалари: назария ва амалиёт //лмий-амалий конференция материаллари. – Т.: ТДЮИ, 2007. – Б. 31-32.
-
2. Исламов З.М. Общество. Государство. Право. (Вопросы теории). – Т.: Адолат, 2001. – С.68.
-
3. Тепляшин, И.В. Правовая активность граждан в условиях становленияправового государства: Автореф. дисс… канд. юрид. наук. -Екатеринбург, 2002. – С.22-23.
-
4. Баранов П.П. Правосознание и правовоспитание// Общая теория права. Н. Новгород. 1993. С. 488.
-
5. “Янги Ўзбекистон” газетаси сайти. https://yuz.uz/news/2020-yilda- prezident-xalq-qabulxonalariga-1-milliondan-ortiq-murojaat-kelib-tushgan.
-
6. “Янги Ўзбекистон” газетаси сайти. https://yuz.uz/news/soz-erkinligi- barqaror-taraqqiyot-masalalariga-hamnafas
Список литературы Фуарлик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш шароитида ууий маданиятнинг роли
- Одилқориев Х.Т. Фуқаролик жамияти қарор топишининг асосий тамойиллари ва қонуниятлари. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш масалалари: назария ва амалиёт //лмий-амалий конференция материаллари. - Т.: ТДЮИ, 2007. - Б. 31-32.
- Исламов З.М. Общество. Государство. Право. (Вопросы теории). - Т.: Адолат, 2001. - С.68.
- Тепляшин, И.В. Правовая активность граждан в условиях становленияправового государства: Автореф. дисс… канд. юрид. наук. -Екатеринбург, 2002. - С.22-23.
- EDN: NLYYBB
- Баранов П.П. Правосознание и правовоспитание// Общая теория права. Н. Новгород. 1993. С. 488.
- "Янги Ўзбекистон" газетаси сайти. https://yuz.uz/news/2020-yilda-prezident-xalq-qabulxonalariga-1-milliondan-ortiq-murojaat-kelib-tushgan.
- "Янги Ўзбекистон" газетаси сайти. https://yuz.uz/news/soz-erkinligi-barqaror-taraqqiyot-masalalariga-hamnafas.