Футер трикотаж тўимасининг физик-механик хусусиятлари
Автор: Убайдуллаева Д.Х., Ишанова З.Р., Абдурахимова М.М., Жуманиязов М.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные технологии управления организацией
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Футерли, тукли, узилишдаги узайиш, ҳаво ўтказувчанлик, узилиш кучи, платина ёйлари, ҳажм зичлик, ҳақиқий енгилилик, нисбий енгилили, қисқариш
Короткий адрес: https://sciup.org/140292752
IDR: 140292752
Текст статьи Футер трикотаж тўимасининг физик-механик хусусиятлари
Сўнгги йилларда трикотаж маҳсулотлари ассортименти сезиларли даражада кенгайди. Янги тузилишдаги енгиллаштирилган тўқималар яратиш ва уларни турли трикотаж тўқув машиналарида олиш усулларини такомиллаштириш мақсадида ясси фанг трикотаж тўқув машинасида олинган футер тукли трикотаж тўқимасининг футер туки узайтирилган янги вариантлари олинди [1].
Футер тукли трикотаж тўқималари тузилишини таҳлилига кўра, трикотаж асосига футер ипларини киритиш усуллари ҳар хил бўлади. Баъзи ҳолларда футер ипи платина ҳалқа ёйларида оддий осилиб туради, иккинчидан, айрим ҳолларда асос ва ёпқич иплари орасида жойлашади, учунчидан, футер ипи айрим игналарда очиқ ҳалқа ҳосил қилади, тўртинчидан бу ип иккита бир хил тўқимани бирлаштириши мумкин, бешинчидан, ҳалқани платина ёйлари айланиб ўтиб, трикотаж тузилишининг ички томонида жойлашиши мумкин ва б.қ. Ушбу ҳамма усулларни ўзига хос камчилиги ва афзалликлари мавжуд.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтининг олимлари ва изланувчилари ҳозирги кунда Республикамизда фаолият кўрсатаётган трикотаж корхоналарида ўрнатилган янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган тўқималарнинг янги тузилишдаги турларини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.
Тадқиқот объекти сифатида ясси фанг трикотаж тўқув машиналаридан олинган футер тукли трикотаж тўқималарининг 3 та вариантлари олинган. Трикотаж маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш ва ясси фанг трикотаж тўқув машиналарининг технологик имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида янги тузилишли тукли трикотаж тўқимасининг 3 та варианти олинди, бунда ҳомашё сифатида Т = 18,5 текс х 3 пишитилган пахта ипидан фойдаланилди.
Узун футер туклари узунлигини янада узайтиришга игнадонлар орасидаги масофани узайтириш орқали ҳамда орқа игнадонда футер ипини эгиш чуқурлигини ошириш билан эришиш мумкин. Ушбу трикотаж тўқимасини олишда тўқув машинасига ҳеч қандай конструктив ўзгаришлар киритилмайди ёки қўшимча қурилма, механизмлар қўйиш талаб этилмайди. Трикотаж тўқув машинасида мавжуд бошқа барча трикотаж тўқималарини олиш мумкин, бу эса трикотаж тўқув машинасининг технологик имкониятини кенгайтиради.
Туки узайтирилган футер трикотаж тўқимасининг таркиби 18,5 текс х 3 пахта ипидан тўқилган 3 та варианти ясси фанг трикотаж тўқув машинасидан олинди ва физик-механик кўрсаткичлари (2-жадвал) “Centeks UZ” аккредитлаштирилган лабораториясида ўрганилди [2-3]:
1-жадвал
Футер трикотаж тўқимасининг технологик кўрсаткичлари
a H a © з a © CO |
Ипнинг чизиқли зичлиги,t eks |
si 8 a 4 a X |
S № a . о s £ § s I© |
* b ^ |
© a a a js a 3^ «ч <© 3 © Ь S 4 и |
Ҳалқа ипи узунлиги,mm |
s s' a S W) a © s 3^ H |
s s H s' s X |
CO s' ® 8 a S « X |
CO s § s Я гл 3S s s X |
® 3' 3 4 3 ^ a © 33 3 K© Д |
||
a a a © < |
3 a a a H |
J s' a 3 a H |
< J a s © < |
||||||||||
I |
m и in 00 rH |
m и in 00 H |
1,19 |
0,83 |
42 |
60 |
3,6 |
5,2 |
318 |
0,89 |
357 |
- |
- |
II |
1,66 |
1,25 |
30 |
40 |
9,4 |
5,5 |
437,5 |
1,31 |
334 |
23 |
7 |
||
III |
1,66 |
1,11 |
30 |
45 |
9,14 |
5,6 |
380,5 |
1,2 |
317 |
40 |
11 |
||
IV |
1,66 |
1,25 |
30 |
40 |
9,3 |
5,7 |
390 |
1,25 |
312 |
45 |
13 |
Тадқиқот натижаларини таҳлилига кўра, туки узайтирилган футер трикотаж тўқимасини ишлаб чиқиш натижасида трикотажнинг ҳажм зичлигини камайтиришга ва бундан, тўқиманинг енгил тузилишдаги вариантларини олишга эришилди (2-расм).

2-расм. Футер трикотаж тўқимасининг юза ва ҳажм зичлигининг ўзгариши.
Туки узайтирилган футер трикотаж тўқимаси IV-вариантининг юза зичлиги Мs = 390 gr/m2, қалинлиги Т = 1,25 mm бўлганда тўқима ҳажм зичлиги MV=312 mg/sm3 ташкил этди, асос тўқима (I-вариант) юза зичлиги Мs=318 gr/m2 ва қалинлиги Т=0,89 mm бўлганда, ҳажм зичлиги MV=357 mg/sm3 ташкил этди, бундан, абсолют ҳажм енгиллиги асос тўқимага нисбатан тақосланганда қуйидагини ташкил этди:
Δδ = δх - δ = 357 – 312 = 45 mg/sm3
Нисбий енгиллиги қуйидагини ташкил этади:
05 = (1 _ ±) X 100 = (1 - —)×100=13 %
-
4 5/ 4 3577
Туки узайтирилган футер трикотаж тўқимасининг бошқа вариантларининг (II, III) ҳақиқий ва нисбий ҳажмий енгиллик кўрсаткичлари 1-жадвалда келтирилган ва уларнинг ўзгариш графигидан (2-расм) I вариант тўқимага нисбатан IV вариант тўқима 13 % га енгил.

2-расм. Футер трикотаж тўқимасининг ҳақиқий ва нисбий енгиллилигининг ўзгариш графиги.
2-жадвал
Футер трикотаж тўқимасининг физик-механик хусусиятлари
и сЗ К & m |
Ипнинг чизиқли зичлиги,teks |
К К ч то ел я и £ ел о к |
сЗ сЗ К у |
Узилиш кучи, Pp, N |
Узилишдаги узайиш L, (%) |
Пластик деформаци я, (%) |
Эластик деформация 0, (%) |
Қисқариш, (%) |
||||||
К с К о |
К с S и н |
сЗ К И |
сЗ К А |
сЗ К эй И |
сЗ К А |
сЗ К эН И |
сЗ К |
сЗ К эН И |
сЗ К |
сЗ К эН И |
сЗ К |
|||
I |
18,5х 3 |
18,5х 3 |
46,2 |
20,0 |
302,7 |
197 |
78 |
89,2 |
11,8 |
14 |
88,2 |
86 |
11,2 |
-1,2 |
II |
18,5х 3 |
18,5х 3 |
46,3 |
45,0 |
294,5 |
220,8 |
74,6 |
113,1 |
12,6 |
13,5 |
87,4 |
86,5 |
11,4 |
-2 |
III |
18,5х 3 |
18,5х 3 |
66,9 |
36,0 |
317,4 |
208,5 |
64,3 |
97,4 |
13,2 |
15,3 |
86,8 |
84,7 |
12 |
-1,3 |
IV |
18,5х 3 |
18,5х 33 |
51,1 |
42,0 |
299,7 |
203 |
79,7 |
97,43 |
9,5 |
12,6 |
90,5 |
87,4 |
11,2 |
-1,8 |

3-расм. Футер трикотаж тўқимасининг ҳаво ўтказувчанлигининг ўзгариш гистограммаси.
Трикотажни ишқаланишга чидамлилиги бир қанча омилларнинг таъсири: масалан, трикотажнинг зичлиги унинг ишқаланишга чидамлилиги тадқиқот қилинган бўлиб, маълум бўлдики, тўқиш зичлигини ошириш билан трикотажнинг ишқаланишга чидамлилиги ошган. Бунда, тўқиш зичлигини ошириш жуда юқори бўла олмайди ва жуда катта даражада ипнинг ўзининг ишқаланишга чидамлилигини ошириш зарур бўлади.
Тажриба натижаларига кўра, яратилган туки узайтирилган футер трикотаж тўқималарининг ишқаланишга чидамлилиги I вариант тўқимага нисбатан юқорилигини кўрсатди. Тўқималарнинг ишқаланишга чидамлилиги 36000 даврдан 45000 давргача ўзгариши аниқланди (4-расм). II вариант футерли трикотаж тўқимасининг ишқаланишга чидамлилиги энг юқори бўлиб, I вариант тўқимага нисбатан 125% га юқорилиги аниқланди.

4-расм. Футер трикотаж тўқимасининг ишқаланишга чидамлилигининг
ўзгариши.
Туки узайтирилган футер трикотаж тўқимаси узунлиги бўйича узиш кучи 294,5 N дан 317,4 N ни, ёки 4,9 % асос тўқимага нисбатан юқорилигини кўрсатди. Туки узайтирилган футер трикотаж тўқимаси бўйи бўйича узилиш кучи 294,5N дан 317,4 N гача ўзгарган. Энг мустаҳкам тукли трикотаж тўқимаси III-вариант тўқима бўлиб, асос тўқимага нисбатан бўйи бўйича 317,4 N ни, ёки 4,9 % юқорилигини кўрсатди.
Бўйи бўйича узилишдаги узайиши 64,3 дан 79,75 % гача ўзгаради.
Трикотаж матоларининг киришиши- намлаб (ювганда, сувга солганда) ишлов берилганда ўлчамларининг қисқариши - намуна ўлчамларининг узайиши, чўзилиши кузатилади [4]. Трикотаж матолари газламага нисбатан жуда юқори чўзилишга эга, шунинг учун жуда кичик миқдорда қўйилган кучлар таъсирига ҳам сезгир ҳисобланади.
Трикотаж матоларини пардозлаш машиналарининг ишлаш жараёни, газламани пардозлашдаги машиналардан деярли фарқ қилмайди. Трикотаж матоларининг киришиши асосан пардозлаш жараёнида содир бўлиши кузатилган.
Таклиф этилаётган туки узайтирилган футер трикотаж тўқимаси бўйи бўйича киришиши 11 % дан 12 % оралиқда ўзгарди.
Узун тукли футер трикотаж тўқимасини ҳажм зичлиги, асос футер тукли трикотаж тўқимасига нисбатан кам, қалинлиги юқори, демак таркибидаги узайтирилган футер туклари тўқима қалинлигини оширди, ҳажмий зичлигини камайтирди.
Бундан ташқари, узун футерли трикотаж тўқимаси игна ташлаб ҳосил бўлган тўртинчи вариантда, футер иплари трикотажнинг асос ипига мустаҳкам маҳкамланган бўлиб, унинг шакл сақлаш, иссиқлик сақлаш ва истеъмол талабини оширади.
Олинган трикотаж тўқималарини болалар ва катталар ички кийимларига, устки трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга тавсия этилади.
Адабиётлар рўйхати
-
1. “Тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Ўзбекисон Республикаси Президенти фармони. www.lex.uz/2017 14-декабрь.
-
2. Э. Сарибаева, С. Байжанова, М.М. Мукимов, Д.Х. Убайдуллаева, Технология получения плюшевого трикотажа футерованного переплетения на плоскофанговой машине КН-323D. (Международная научно-практическая конференция “Безопасность пищевых продуктов и товаров народного потребления”, АТУ, 27-28 ноября 2008, Алмата)
-
3. З.А. Торкунова. Испытания трикотажа. М.: Легкая индустрия, 1985
-
4. N.Hanhadjaeva, M.Mukimov “New Knitting Fabric Structure Made on Flat-Bed Knitting Machine” The Second International Symposium on Educational Cooperation for “Industrial Technology Education” 4.07-6.07.2008y бет.353-364.
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Футер трикотаж тўимасининг физик-механик хусусиятлари
- "Тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Ўзбекисон Республикаси Президенти фармони.www.lex.uz/201714-декабрь.
- Э. Сарибаева, С. Байжанова, М.М. Мукимов, Д.Х. Убайдуллаева, Технология получения плюшевого трикотажа футерованного переплетения на плоскофанговой машине КН-323D. (Международная научно-практическая конференция "Безопасность пищевых продуктов и товаров народного потребления", АТУ, 27-28 ноября 2008, Алмата).
- З.А. Торкунова. Испытания трикотажа. М.: Легкая индустрия, 1985.
- N.Hanhadjaeva, M.Mukimov "New Knitting Fabric Structure Made on Flat-Bed Knitting Machine" The Second International Symposium on Educational Cooperation for "Industrial Technology Education" 4.07-6.07.2008y бет.353-364.