Газламаларнинг физик хоссаларига турли таркибли ва айта ишланган толалар аралашмасининг таъсири
Автор: Патхуллаев С.У., Шумкорова Ш.П., Очилов Т.А., Парпиев А.П.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ushbu maqolada turli tolalar va ikkilamchi material resurslar arlashmasidan olingan pishitilgan iplardan olingan gazlamalarning fizik xossalari sinov laboratoriyasidagi zamonaviy asbob-uskunalar yordamida aniqlandi.
Газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги, газламанинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича ғижимланмаслиги, киришиши
Короткий адрес: https://sciup.org/140293117
IDR: 140293117
Текст научной статьи Газламаларнинг физик хоссаларига турли таркибли ва айта ишланган толалар аралашмасининг таъсири
Калит сўзи: газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги, газламанинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича ғижимланмаслиги, киришиши
ВЛИЯНИЕ СОСТАВА СМЕСОВОЙ ПРЯЖИ СОДЕРЖАЩИХПЕРЕРАБОТАННЫЕ ВОЛОКОНА НА ФИЗИЧЕСКИЕ СВОЙСТВА ТКАНЕЙ
Патхуллаев С.У.
доцент
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
Шумкорова Ш.П.
ст.препод.
Джиззакский политехнический институт
Очилов Т.А.
профессор
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
Парпиев А.П.
профессор
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
INFLUENCE OF THE COMPOSITION OF BLENDED YARN CONTAININGRECYCLED FIBERS ON THE PHYSICAL PROPERTIES OF FABRICS
Patkhullaev S.U.
assistant professor
Tashkent Institute of Textile and Light Industry
Shumkorova Sh.P.
great teacher
Jizzakh Polytechnic Institute
Ochilov T.A.
Professor
Tashkent Institute of Textile and Light Industry
Parpiev A.P.
Professor
Tashkent Institute of Textile and Light Industry
Газламаларнинг асосий хусусиятларидан бири уларнинг ҳаво, сув ўтказувчанлиги, бўёқ мустаҳкамлиги, киришиши ва ҳоказолардир. Масалан, газламаларнинг ўзидан ҳаво, сув, газ, буғ, чанг, тутун суюқликлар, радиоактив нарларини ўтказиш қобилиятига эгадир. Ҳаво ўтказувчанлиги - намунанинг ўзидан ҳаво ўтказиш қобилияти бўлиб, у ҳаво ўтказувчанлик коэффиценти билан баҳоланади. Ҳаво ўтказувчанлик коэффиценти намунанинг икки томонидаги ҳаво босимларининг маълум бўлган фарқ шароитида бир секунд вақт ичида маълум бир юзадан ўтган ҳаво ҳажмининг миқдорини кўрсатади.
Газламаларнинг ҳаво ўтказувчанлиги уларнинг зичлигига боғлиқ бўлади. Газламалар қанчалик зич тўқилган бўлса, уларнинг ҳаво ўтказувчанлиги шунчалик паст бўлади. Шу сабабли, ишлаб чиқарилаётган газламалар мавсумий қилиб ишлаб чиқарилади.
Газламаларни ювганда, ҳўлланганда, ҳўллаб дазмолланганда, нисбий намлиги катта бўлган ҳавода сақланганда ўлчовлари ўзгаради. Ана шундай ўлчовларнинг ўзгариши газламаларнинг киришиши бўлиб, бу жараёнда кўпинча газламаларнинг ўлчовлари кичраяди. Бу ҳолдаги киришиш мусбат киришиш деб аталади. Айрим газламаларнинг ўлчовлари ошади. Шундай киришиш манфий киришиш деб аталади.
Газламаларнинг сув ўтказувчанлиги- маълум даражадаги босим таъсирида ўзидан сувни ўтказич қобилияти тушунилади. Бу хусусият сув ўтказувчанлик коэффиценти билан баҳоланади. Сув ўтказувчанлик коэффиценти эса бир секунд давомида бир квадрат метрга тенг бўлган, материал юзасидан ўтган сув ҳажмининг миқдорини кўрсатади.
Тўқувчиликда газламаларга намлаб-иситиб ишлов берган пайтда ҳам унинг ўлчовлари кичраяди (кириштириб дазмоллаш жараёни) ёки ошади (чўзиб дазмоллаш жараёни). Намлаб иситиб ишлов бергандаги киришиш мажбурий-киришиш деб аталади.
Мажбурий кириштириш ёрдамида тўқувчилик буюмларига маълум керакли шакл берилади. Мажбурий кириштириш ёрдамида тўқувчилик буюмларига маълум керакли шакл берилади. Мажбурий кириштиришдан бошқа киришишлар газламаларнинг салбий кўрсаткичларидир. Газламаларнинг киришиши натижасида улардан тикилган буюм ва буюм қисмларининг кичрайиши ва шакли бузилиши мумкин.
Газламаларнинг физик хоссаларини ўрганиш борасида тадқиқот ишлари олиб борилди. Унинг учун, ишлаб чиқариш шароитида 10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан олинган ҳамда лаборатория шароитида пилталаш машинасида келтирилган схема асосида 3-хил вариантда 66,4% пахта толаси, 28,8% иккиламчи тола ва 4,8% нитрон толаси аралашмасидан пилта ва пневмомеханик йигириш машинасида ипдан газлама ишлаб чиқарилди ва физик хоссалари аниқланди. Олинган тадқиқот натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Турли таркибли ва қайта ишланган толалар аралашмасидан олинган газламаларнинг физик хоссаларининг ўзгариши
т/р |
Кўрсаткичлар |
10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан |
Пилталаш машинасига 66,4% пахта толаси, 28,8% иккиламчи тола ва 4,8% нитрон толаси аралашмасидан пилталарни жойлаштириш схемаси бўйича олинган |
олинган |
1 |
2 |
3 |
||
1. |
Ҳаво ўтказувчанлиги, dm3/sm2 sek |
965 |
1085 |
1008 |
833 |
2. |
Ғижимланмаслиги, % |
||||
танда бўйича |
56,7 |
58,4 |
57,6 |
55,3 |
|
арқоқ бўйича |
53,3 |
61,8 |
61,7 |
56,7 |
|
3. |
Киришиши, % |
||||
танда бўйича |
-7,5 |
-7,5 |
-6,5 |
-7,5 |
|
арқоқ бўйича |
-5,0 |
-5,0 |
-5,0 |
-6,0 |
Тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш шароитида 10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан олинган газламанинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, 1-вариант бўйича олинган газламанинг танда бўйича ғижимланмаслиги 3,0% га, газламанинг арқоқ бўйича ғижимланмаслиги 13,8% га, газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги 11,1% га ошди, 2-вариант бўйича олинган газламанинг танда бўйича ғижимланмаслиги 1,5% га, газламанинг арқоқ бўйича ғижимланмаслиги 13,6% га, газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги 4,3% га ошди, 3-вариант бўйича олинган газламанинг танда бўйича ғижимланмаслиги 2,5% га камайди, газламанинг арқоқ бўйича ғижимланмаслиги 6,0% га ошди, газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги 13,7% га камайди. Бундан кўриниб турибдики, пилталаш машинасидан пилта олишда схема асосида четки қисмларида қўйилган ва ишлаб чиқариш шароитида олинган пилтадан ишлаб чиқарилган газламаларнинг ғижимланмаслик ва ҳаво ўтказувчанлик кўрсаткичлари маълум даражада ўзгарди, яъни пилталаш машинасининг четки қисмида қўйилган пилтадан ишлаб чиқарилган газламаларнинг сифат кўрсаткичлари юқори эканлиги аниқланди. Сабаби, пилталаш машинасининг четки қисмидан толаларнинг бир хилда тақсимланиши, параллелашиши натижасида ҳосил бўлади.
Пилталаш машинасида пилталарни қандай ҳолатда қўшишлигимиз газламанинг ҳаво ўтказувчанлигига салбий таъсир кўрсатмайди, лекин газламанинг ғижимланмаслигига таъсир кўрсатади.
Синов натижалари таҳлилидан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш шароитида 10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан олинган газламанинг кўрсаткичларига нисбатан лаборатория шароитида олинган газламанинг танда бўйича ғижимланмаслиги 1,5% дан 3,0% гача, газламанинг арқоқ бўйича ғижимланмаслиги 6,0% дан 13,8% гача, газламанинг ҳаво ўтказувчанлиги 4,3% дан 13,7% гача ошганлиги аниқланди.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
-
1. Фролов В.Д. Технология и оборудование текстильного производства. 4.1. Производство пряжи и нитей Текст./ В.Д. Фролов, Г.В. Башкова, А.П. Башков. Иваново: ИГТА, 2006. - 436 с.
-
2. Tuft feeder for roller cards with web profile control Текст.// International Textile Bulleti. -1989. v. 36. -№1. - P. 65 - 66 (на англ. яз.).
-
3. Калашник В.Я. Совершенствование процесса разволокнения отходов тканей Текст. / В.Я. Калашник//Текстильная промышленность 1989-№6.-С. 37-39.
-
4. Ростов Е.Ф., Баршиполец В.Т. Пути интенсификации использования вторичного сырья: Обзорн. информ./ УкрНИИНТИ. К., 1987. -52 с.
"Экономика и социум" №5(96) 2022
Список литературы Газламаларнинг физик хоссаларига турли таркибли ва айта ишланган толалар аралашмасининг таъсири
- Фролов В.Д. Технология и оборудование текстильного производства. 4.1. Производство пряжи и нитей Текст./ В.Д. Фролов, Г.В. Башкова, А.П. Башков. Иваново: ИГТА, 2006. - 436 с.
- Tuft feeder for roller cards with web profile control Текст.// International Textile Bulleti. -1989. v. 36. -№1. - P. 65 - 66 (на англ. яз.).
- Калашник В.Я. Совершенствование процесса разволокнения отходов тканей Текст. / В.Я. Калашник//Текстильная промышленность 1989-№6.-С. 37-39.
- Ростов Е.Ф., Баршиполец В.Т. Пути интенсификации использования вторичного сырья: Обзорн. информ./ УкрНИИНТИ. К., 1987. -52 с.