Геронто-гериатрик фармакопрофилактика хусусиятлари

Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Профилактическая медицина

Статья в выпуске: 2 (14), 2022 года.

Бесплатный доступ

Клиник йўриқнома тарзида мақола баён қилинган ва замонавий гериатрик фармакологиянинг хос жиҳатлари кўрсатилган. Кекса ёшида бўлган беморларда фармакотерапияни-коморбидликни хисобга олиб буюриш ва бошқа хусусиятлари акс этдирилган.

Гериатрия, фармакотерапия, даволаш тамойиллари, фармакодинамика

Короткий адрес: https://sciup.org/14124689

IDR: 14124689

Текст научной статьи Геронто-гериатрик фармакопрофилактика хусусиятлари

ГЕРОНТО-ГЕРИАТРИК ФАРМАКОПРОФИЛАКТИКА ХУСУСИЯТЛАРИ

Клиник йўриқнома тарзида мақола баён қилинган ва замонавий гериатрик фармакологиянинг хос жиҳатлари кўрсатилган. Кекса ёшида бўлган беморларда фармакотерапияни-коморбидликни хисобга олиб буюриш ва бошқа хусусиятлари акс этдирилган.

Калит сўзлар: гериатрия, фармакотерапия, даволаш тамойиллари, фармакодинамика.

Гериатрик фармакология - клиник фармакологиянинг бир бўлими бўлиб, у дори моддаларини кексалардаги дозаси, таъсир этиш доираси ножўя таъсирларига жавобини ўрганади. Бу ёшдагиларда фармакотерапия шуниси билан характерлики, кексаларда бир пайтда бир нечта хасталик бўлиши ва бемор шу туфайли ҳар ҳил препаратларни ва қабул қилиши мумкин. Шу боис, уларда дориларнинг ножўя таъсирлари ҳам кўп учраши мумкин яна бемор бу ёшда билмей дорисини алмаштириб юбориши ёки дозасини ошириб юбориши мумкин.

Дориларни сўрилиши . Қарияларда ошқозонни ва ичакларни гипокинезияси кўп учрайди. Эвалуатор фаолиятини бузилиши. (камайиши) ошқозонни тезда бўшамаслигига ва дори моддасини ичакларда секин сўрилишига олиб келади.

Дори моддаларнинг бўлиниши. Қарияларда дори моддаларнинг бўлиниши ҳам сусайган бўлади. Бунга сабаб - қон айланишини секинлашиши, организмни ҳар ҳил аъзо ва тўқималарни қон билан склероз туфайли кам таьминланиши ва юрак ташламасини сустлашидир. Альбуминларни спратий хоссаларини ўзгариши, дори моддасини оқсиллар билан боғланишини пасайтиради.

Яна дори моддасининг бўлинишига ёғларни тўпланиши, тана оғирлигини камайиши, ўрнига ёшларга нисбатан қарияларда тўқималардаги сув миқдорини камлиги таъсир қилади.

Дори моддаларнинг метаболизми. Қарияларда жигарни қон билан таьминланишини пасайиши, яна жигарни оқсил ҳосил қилиши ва дезинтоксикацион функцияларни пасайиши, метоболизм ферментларини фаоллигини камайтиради.

Дори моддаларнинг чиқарилиши. Қарияларда буйракни чиқариш функцияси пасайган бўлади. Буйракдаги қон айланиши 70 ёшдан юқори шахсларда 2 марта кам, ўрта яшарлиларга нисбатан қарияларда креатининни қондаги меёрий концентрацияси хамма вақт ҳам буйракни меёрий чиқариш функциясидан деб бўлмайди. Демак жигар метоболизмини етарли эмаслиги, ҳамда буйракни чиқариш функциясини сустлиги дори моддаларини бошлангич дозаларини 30-50% га камайтиришга тўғри келади.

Дори моддаларини кексаларда фармакодинамикасини ҳусусиятлари. Қарияларда асаб тўқималардаги рецепторларни камайиши билан бирга уларни реактивлигини пастлаши ва функционал чарчаши кузатилади.

Кексаларда фармакотерапияни тамойиллари.

Кексаларга дори буюрилаётганда қуйидагиларга эътибор кўрсатилади:

  •    Кексаларда дориларга ўта сезувчанлик кузатилиши хисобга олинади (айниқса юрак гликозидлар, гипотензив препаратлар, транквилизаторлар, антидепрессантлар беришда). Яна беморни психикасига ва уни қай шароитда яшаётганлигига эьтибор бериш керак.

  •    Дориларни индивидуал тавсия этиш керак; Ўрта ёшли инсонларга нисбатан, қарияларда дорини биринчи дозаси 2 - баробар кам миқдорда тавсия этиш керак; Аста-секин дори дозасини оширабориб, унинг учун индивидуал доза аниқланади. Даволашда самарага эришилгач, дори дозасини камайтирилади, яни ўрта яшарларга бериладиган дозага тенглаштирилади.

  •    Дори қабул қилиш усули ҳам оддий бўлгани маьқул суюқ дориларни камроқ тавсия этиш керак, чунки уларни кўзи хира кўраётгани, қўлларини қалтираётгани туфайли бу дори моддасини дозасини ўзгартириб юборишлари мумкин. Яна флаконни яхши ёпмаса, дорини концентрацияси ўзгариши, уни ифлосланиши мумкин.

  •    Шифохонада тиббиёт ходимлари кексаларни, дориларни ўз вақтида ичиб омилларни таьминлашлари керак. Буни кекса шахс бузиб қўйиши мумкин.

  •    Дориларнинг ўзаро таъсирига кексаларнинг эътиборга олиб, уларга дори моддалар комбинациясини танлашга катта аҳамият бериш керак.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Белоусов Ю.Б., Гурьевич К.Г. Клиник фармакокинетика Дориларни дозалаш амалиёти –М; ГЭОТАР-Медиа, 2006й.

  • 2.    Блинов Н.П, Грамова Э.Г. - Замонавий препаратлар., С.-П., 2007 й.

  • 3.    Гущин И.С. Антибактериал препаратлар. Врачлар учун қўлланма.М., 2000 й.

  • 4.    Маркова И.В., Михайлов А.Б., Неженцев М.В. – Фармакология. Санкт-Петербург, 2001 й.

  • 5.    Михайлов И.Б., - Клиник фармакология бўйича шифокорнинг стол китоби., С-П., 2001й.

  • 6.    Формуляр тизим. Федерал бошқариш. VII чиқиши., М., 2006 й.

  • 7.    Харкевич Д.А. - Фармакология., “Гэотар-Медиа”., 2013 й.

  • 8.    Чучалин А. Нафас аъзолари касалликларида самарали фармакотерапия.М; Литтерра, 2013 й.

  • 9.    Чучалин А.Г., Яснецова В.В. Дори моддаларини қўллаш бўйича федерал раҳбарлик (формуляр тизим). ХV-чиқиши, М. Эхо, 2014 й.

Список литературы Геронто-гериатрик фармакопрофилактика хусусиятлари

  • Белоусов Ю.Б., Гурьевич К.Г. Клиник фармакокинетика Дориларни дозалаш амалиёти–М; ГЭОТАР-Медиа, 2006й.
  • Блинов Н.П, Грамова Э.Г. - Замонавий препаратлар., С.-П., 2007 й.
  • Гущин И.С. Антибактериал препаратлар. Врачлар учун қўлланма.М., 2000 й.
  • Маркова И.В., Михайлов А.Б., Неженцев М.В. – Фармакология. Санкт-Петербург, 2001 й.
  • Михайлов И.Б., - Клиник фармакология бўйича шифокорнинг стол китоби., С-П., 2001й.
  • Формуляр тизим. Федерал бошқариш. VII чиқиши., М., 2006 й.
  • Харкевич Д.А. - Фармакология., “Гэотар-Медиа”., 2013 й.
  • Чучалин А. Нафас аъзолари касалликларида самарали фармакотерапия.М; Литтерра, 2013 й.
  • Чучалин А.Г., Яснецова В.В. Дори моддаларини қўллаш бўйича федерал раҳбарлик (формуляр тизим). ХV-чиқиши, М. Эхо, 2014 й.
Статья научная