Хизмат ужжатлари матнини тузишда тил меъёрлари
Автор: Саидов .Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Давлат тилининг жадал жорий қилинишидаги асосий масалалардан бири мамлакатимизда иш юритиш тизимини тўлалигича ўзбек тилига ўтказишдан иборат. Айни пайтда турли соҳа ходимларининг иш юритиш борасидаги билим ва малакаларини мунтазам ошириб бориш ҳам зарурий эҳтиёждир. Мақолада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалалари тўғрисида фикрлар берилди. Шунингдек, хизмат ёзишмалари деб аталувчи ҳужжат турларининг тил меъёрлари хусусида алоҳида тўхтаб ўтилди.
Ҳужжат, ҳужжатчилик, ўзбек ҳужжатчилиги, ҳужжатлар тили, иш юритиш қоғозлари, хизмат ёзишмалари, хизмат хатлари, расмий иш услуби
Короткий адрес: https://sciup.org/140289069
IDR: 140289069
Текст научной статьи Хизмат ужжатлари матнини тузишда тил меъёрлари
Кириш. Миллий маънавиятни она тилидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмаганидек, ўзбек тилининг давлат тили сифатида ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида қонуний қўлланилиши ҳам шунчалик муҳимдир. Чунки жамиятда кундалик сўзлашув тилидан ташқари расмий иш юритиш тилига ҳам эҳтиёж катта, яъни корхона, ташкилот, муассасалар фаолиятини иш юритиш қоғозларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Иш юритишнинг бевосита асосларини эса турли ҳужжатлар ташкил қилади. Мазмунан, шаклан ва ҳажман ҳар хил бўлган ҳужжатлар иш юритишда кишилик жамиятининг узлуксиз фаолиятини тартибга солиб туради. Шу маънода, ҳар бир шахс ўз фикрини тўлиқ ва равон ифодалаши, фикрни қисқа, лўнда ҳолда ёзма баён эта олиши учун ҳужжатлар билан ишлаш тили ва услубидан ҳам хабардор бўлиши керак.
Бугунги глобаллашув жараёнида ўзбек ҳужжатчилигида иш юритиш қоғозларининг тили ва услубидаги ўзига хос хусусиятларни аниқлаш, ҳужжатчилик тарихини пухта ўрганиш, иш юритиш тилига доир муаммоларни аниқлаш ҳамда ўзбек тилида юритилаётган ҳужжатчиликни янада такомиллаштириш дабр талабидир. Қолаверса, ўзбек тилида ҳужжат турлари, шунингдек, хизмат ёзишмалари тили ва услубини кенг тадқиқ килиш, ёзишмалар тилининг узига хосликлари бугунги кадар хали чукур илмий тадкик килинмаган.
– Мавзуга оид адабиётларнинг қисқача таҳлили (Literature review).
Иш
юритишнинг тилга
алоқадор жиҳатлари
Ўзбекистон
Республикасининг Давлат тили хакида”ги ^онунида хам яккол уз аксини топган. “Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларнинг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир каторда бошка тилларда хам амалга оширилиши мумкин”, деб алохида моддада иш юритиш хужжатлари тили коидалаштирилган.[1]
Хизмат хужжатлари тилини соф узбекчада юритиш, хужжатлар билан ишлашда узбек тилининг морфологик структураси , суз ясалиши, синтаксиси, орфоэпияси, орфографияси буйича етарли билимга эга булиш мухимдир. Шу уринда айтиш жоизки, хозир хам баъзи хужжатлар мазмуни ва тилида русча оҳанг, русча гап қурилишининг тартиби ва терминлари сезилиб турарди. Масалан, турли ташкилотлардан бериладиган маълумотномалар: “Берилди ушбу маълумотнома шу ^а^даким” , деб бошланади, бу узбекча суз курилиши эмас, бу рус тили ифодасининг узбек тилига қилинган таржимаси. Бу жумла мазмунига мос ҳолда ўзбекча ифода этилганда “ушбу маълумотнома фалончи писмадончига шу хусусда берилди ” тарзида булиши максадга мувофик булар эди.
Узбек хужжатчилигининг бой ва узок тарихи бор. Шундан келиб чиқиб, ҳужжатчиликни мукаммал даражага олиб чиқиш, ҳужжатлар матни ва тилини ўзбек тили негизида тузиш, расмий иш услубини такомиллаштириш мухим вазифа саналади. Мазкур сохада Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавкеини тубдан ошириш чора- тадбирлари туFрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони дастуриламал булиши лозим.[2]
Республикамизда расмий иш услуби ва иш юритиш тилини урганиш буйича илк кадамлар куйилган, хусусан, битта номзодлик диссертацияси химоя килинган.[3] Мустакиллик йилларидан кейин хам хужжатчилик сохасига оид бир канча адабиётлар ва кулланмалар яратилди. Жумладан, “Расмий услубнинг дипломатик ёзишмалар тури”[4], “Давлат тилида иш юритиш”[5] каби амалий кулланмаларни эътироф этиш жоиз. Бу қўлланмаларда ўзбек тилидаги иш юритиш ҳужжатларига умумий таъриф ва тавсифлар берилган. Шунингдек, “Давлат тилида иш юритиш” қўлланмасида иш юритиш ҳужжатлари қаторида хизмат ёзишмалари турлари, шакллари ва мазмуни кабилар яхши ёритиб берилган. Мавжуд манбаларда хизмат ёзишмалари турлари, шакллари ва мазмунига эътибор берилган бўлиб, аммо хизмат ёзишмалари таркибига киритилган иш қоғозлари (хизмат хатлари)нинг тили ва услуби тўлалигича изоҳланмаган, яъни ҳужжатларнинг морфологик, синтактик, грамматик аспектларига алохида эътибор каратилмаганлигини айтиб утиш зарур.
-Тадкикот методологияси (Research Methodology). Хизмат ёзишмалари таркибига кирувчи турли хизмат хатлари тилининг алоҳида хусусиятларини урганиш, хужжат матнини тузишда лингвистик меъёрларга амал килиш, иш юритишда узбек тилининг лексик-услубий, грамматик, морфологик ва синтактик жиҳатларига эътибор қаратиш хужжатчиликда долзарб муаммолардан биридир.
Хизмат ёзишмалари ёки хизмат хатлари расмий-идоравий услуб тилининг хилма-хиллигини курсатади. Хужжатлар тилида хеч качон ноаниқ тушунчалар ишлатмаслиги, ҳужжат мазмунида ишлатилган сўзлар барча учун бирдек тушунарли, услуб эса равон булиши керак. ^иска ва сиқиқ ҳолда ёзилиши билан ажралиб турадиган “телеграф услуби” ни айнан расмий ёзишмалар тилининг намунаси деб хисоблаш мумкин.
Ҳужжатларнинг мазмуни ва таркиби ўзига хос меъёрларга ва лингвистик хилма-хилликка эга. Хизмат ёзишмалари тилининг асосий хусусияти унинг колиплашганлигидир. Бу уларни тузиш ва фойдаланишни осонлаштиради, тил ресурсларини тежайди, маълумотларнинг такрорланмаслиги учун хизмат килади.
Стандарт тузилмалардан фойдаланиш хизмат хатлари мазмуни ва матнида сўз туркумлари: от, сифат, сон, феъл, олмош кабиларни ишлатишда хам маълум бир кулайлик яратади. Масалан, хизмат хатлари (ахборот хат, даъво хати, талабнома, илова хат, илтимос хат, кафолат хати, суров хати, тасдиц хат, фармойиш хат, эслатма хат ва у.к.) билан ишлашда биргина сифат туркумига доир сузларнинг тахлилига эътибор каратамиз.
Хизмат хатлари матнида аслий ва нисбий сифатларнинг ишлатилиши расмий иш услубида узига хос хусусиятлардан бири эканлиги куринади. Бу каби хужжатлар матнида сифатларга мурожаат килиш, куйидаги заруратлар билан боFлик:
-
- куп холда хужжатда ёритилаётган шахслар ва нарсаларнинг маълум бир белгиларини очиб бериш (... катта ауамиятга эгалигини таъкидлаймиз; курсатган улкан хизматлари учун миннатдорчилик билдиради; ... буюк давлат арбоби уацида маълумотлар берилади; ...гузал ва бетакрор масканимиз тарихи эътироф этилади ва у.к.);
-
- нарса (шахс)ларнинг турли хусусият-холатларини ифодалаш (... хурсанд уолда куришганимиздан бахтиёрмиз; ... камтарин инсон эканлигини эътироф этиш; ...цурилган янги иморатлар уацида статистикмаълумот тайёрлаш; ...улуг воцелик булганлигини айтибутиш ва у.к.) ;
-
- хужжатда акс этаётган нарсаларнинг хажми, вазни, улчови ва шаклини тасвирлаш (... катта даромад олиниши учун уаракат цилинди; семинар иштирокчилари айлана стол атрофида суубатлашишди; ... цалин
мато ишлаб чиқариш учун дастгоҳларга буюртма берилди; ... узун йўл қуриш ишлари бошланди; режани қисқа муддат да бажариш белгиланди; кенг имкониятлар очилиши кутилади; ... баланд иншоот қурилишига жалб цилинади ва у.к.) ;
-
- макон ва замонни ифодалаш (эрталабки бадантарбия машцлари ўтказилди; қадимги давр ҳақида кўрсатув тайёрланди; ёзги таътил бошланганини маълум қилиш; бултурги ҳосил тўғрисида таҳлилий маълумот тайёрланди ва у.к.).
Нисбий сифатлар хужжатларда курсатилаётган маълум бир атама ва терминларни ифодаловчи сўз бирликларида ҳам фаол қўлланилади. Масалан , илмий (иш)нинг натижалари тўғрисида ахборот берилди; деворий (газета)да эълон қилинди; даврий (нашр) орқали маълумотлар бериб борилади; молиявий (маблағ) кўрсаткичлари айтиб ўтилди; моддий (рағбатлантириш) масаласи кўриб чиқилди; мажбурий (шартлар) ҳақида тулиц ахборот айтилди кабилар.
Шу уринда айтиш керакки, хужжатлар матнида сифат туркумига оид сўзларни ўз ўрнида тўғри қўлламаслик ҳужжат тилининг ғализлигини келтириб чиқариши мумкин. Масалан, хизмат хатининг бир тури бўлган суров хати матнида ишлатиладиган “... маусулот ишлаб чицаришнинг юцори курсаткичи уацида маълумот беришингиз суралади” колипидаги “юцори курсаткич” бирикмаси урнида “баланд курсаткич”, “унумдор курсаткич” ёки “яхши курсаткич” бирликларини ишлатиш мазмунан хато саналади. Айникса, хужжатлар матнида сифат туркумига оид синонимик бирликлар қаторидан мосини танлаш ва қўллашда ҳар бир синоним сўзнинг маъно таркиби ва кўламини, нозик маънони тўғри идрок қила билиш зарур. Хизмат хатлари мазмун жиҳатдан кўрсатмалар, сўровлар, жавоблар, тушунтиришлар, хабарлар, таклифлар, илтимослар, кафолатлар беришга мулжалланган булиб, хужжат матнидаги хар суз ёки жумла мазмуни хам равшан булиши керак. Хужжатлар матнида узун жумлалар, мураккаблашган, уюшиқ бўлакли гаплар, эргашган қўшма гаплар кўп қўлланади. Бундай мураккаб жумлалар қисмларини боғлаш учун бириктирувчи, эргаштирувчи боғловчилар (.....ва....; ...шундай бўлса ҳам; .....уамда.....; асосларига кура...; шу сабабли.....; шарти билан.....; шундай тарзда .....; шундай уолатда......; шу сабабли...; шу туфайли....;
уауиуатдан уам.......; ва у.к..) равишдош, сифатдошли бирикмалар (...шунга асосланиб айтиш; ....келишиб уал уилиш) дан фойдаланилади.
Хизмат ёзишмалари давлатлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар ўртасида, шунингдек, бир томондан шахс, бошқа томондан жамият, давлат, муассаса ўртасида ўрнатиладиган расмий муносабатлар соҳасига хизмат қилади. Шунинг учун расмий нутқ таркибига олиб кирилган ҳар бир сўз, ҳар қандай грамматик қурилиш манзил эгасига жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган хабарни олганлигини, унга жиддий ва масъулиятли муносабатда булиши, у ёки бу вазифани бажариши кераклигини билдиради.[6]
–Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results).
Хизмат ёзишмалари матни ихчам булиши билан бирга унда тил воситаларидан тежамли фойдаланиш талаб этилади, хужжат матнида материалнинг стандарт жойлашувидан, кўпинча қолиплашган лингвистик моделлардан унумли фойдаланилади. Исмлар, терминлар (юридик, дипломатик, ҳарбий, маъмурий ва бошқалар)дан кенг фойдаланиш, матнга қўшма сўзлар, қисқартмалар киритилиши ҳужжат тилининг меъёри саналади. Матндаги жумлаларда суз тартибига ^атъий амал ^илинади хамда гап курилишида аникдикка эътибор каратилади, баъзи фактларнинг бошқаларига мантиқий бўйсунишини акс эттирувчи мураккаб жумлалардан фойдаланиш тенденциясига амал қилинади, матн мазмунида эмоционал-экспрессив нутк воситаларидан деярли фойдаланилмайди.
Иш хужжатлари одатда расмий-идоравий услубда юритилиши сабабли, бундай хужжатлар тили адабий тилнинг бошка услублари (илмий услуб, бадиий услуб, публицистик услуб) тилидан фаркланади. Расмий услубда нутқнинг юқори даражада тартибга солинганлиги, расмий оҳанг, сузларни уз маъносида тyFри ишлатиш, маълумотларни ахборот ва тавсиф шаклида бериш кабилар устун булади.[7] Шунга монанд х,олда хужжатлар тили ҳам расмий бўлиб, аниқ ва равон, барчага бирдек тушунарли бўлиши талаб этилади. Расмий иш юритишда хужжат турларидан келиб чициб, уларнинг куйидаги тил катламлари асосида юритилиши ма^садга мувофикдир:

1-расм: Иш юритиш тили ^атламлари.
Шу тахлитда хужжатлар тилига ёндашиш, яъни хар бир расмий иш хужжат турида узига хос лингвистик хусусиятлар эътиборга олиниши ҳужжат матни ва мазмунида нохолислик ва ғализликни келтириб чикармайди.
- Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Узбек ҳужжатчилигида фойдаланиб келинаётган хизмат хатларининг лингвистик меъёрларини тахлил килган холда куйидаги амалий таклифларни беришни лозим топдик:
-
- хужжатнинг мазмуни тулиц ва мукаммал булишини таъминлашда тил бирликларидан тугри фойдаланиш;
-
- хужжатлар тилида барча суз туркумлари катори сифат туркумига оид сўзларни ҳам ҳужжат мазмунига мос равишда тўғри танлаш ва ўз урнида ишлатиш;
-
- ҳужжатларнинг расмий хусусиятидан келиб чиқиб матнда сўз ва шаклни танлаш, жумлалар тузиш, маълумотни тўғри етказиш;
-
- ҳужжатлар тилининг тўлиқ ва тушунарли бўлишини таъминлаш;
-
- хизмат хатларининг мазмунида бир хил лингвистик дизайнга эга бўлган тил бирликларини ўз ўрнида ишлатиш;
-
- ҳужжатларда лингвистик моделлар ва уларнинг нутқий
вариантларидан тўғри фойдаланиш;
-
- хизмат хатларида тегишли гапга мос келадиган синтактик моделни ва унинг нутқ вариантини тўғри танлай билиш;
-
- расмий маънога эга бўлган ҳар бир сўз, ҳар қандай грамматик қурилишни танлашда холисликка таяниш, ҳужжат юритишда жиддий ва масъулият билан муносабатда бўлиш.
АДАБИЁТЛАР
-
1. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни (янги таҳрирдаги). 10-модда. –Тошкент, 2017.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони. – Тошкент, 2019 йил 21 октябрь.
-
3. Бабаханова Д.А. Официально-деловой стиль современного узбекского литературного языка. Авторефарат дисс. на соискание уч. ст. канд. филол. наук. – Ташкент, 1987.
-
4. Муҳиддинова Х.С., Абдуллаева Н.А. Расмий услубнинг дипломатик ёзишмалар тури. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази, 1997.
-
5. Аминов М., Мадвалиев А., Маҳкамов Н., Маҳмудов Н., Одилов Ё. Давлат тилида иш юритиш. Амалиий қўлланма. – Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2020.
-
6. Андреева В.И. Делопроизводство.–3-е изд.–М.: журнал
“Управление персоналом”, 1996.
-
7. Akhmedova D.B, Mengliev B. Semantic tag categories in corpus linguistics: Experience and examination // International Journal of Recent Technology and Engineering, 2019, 8(3 Special Issue). ̶ стр. 208-212.
-
8. Кушнерук С.П. Документная лингвистика (русский деловой текст). Учебное пособие. –Волгоград: Издательство Волгоградского государственного университета, 1999. –34 с.
-
9. Mengliev B., Shahabitdinova Sh., , Khamroeva Sh., Gulyamova Sh., Botirova A. The morphological analysis and synthesis of wordforms in the linguistic analyzer // Linguistica Antverpiensia, 2021, 2021(1). стр. 703-712.
-
10. Расулов Р. Умумий тилшунослик. –Тошкент, “Fan va texnologiya” нашриёти, 2007.
-
11. Головач А.С. Оформление документов. – Киев-Донецк, 1983.
-
12. Учебное пособие. По дисциплине делопроизводство. – Новосибирск. СГГА.
"Экономика и социум" №12(91) 2021
Список литературы Хизмат ужжатлари матнини тузишда тил меъёрлари
- “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни (янги таҳрирдаги). 10-модда. –Тошкент, 2017.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони. – Тошкент, 2019 йил 21 октябрь.
- Бабаханова Д.А. Официально-деловой стиль современного узбекского литературного языка. Авторефарат дисс. на соискание уч. ст. канд. филол. наук. – Ташкент, 1987.
- Муҳиддинова Х.С., Абдуллаева Н.А. Расмий услубнинг дипломатик ёзишмалар тури. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази, 1997.
- Аминов М., Мадвалиев А., Маҳкамов Н., Маҳмудов Н., Одилов Ё. Давлат тилида иш юритиш. Амалиий қўлланма. – Тошкент: “Ўзбекистон” нашриёти, 2020.
- Андреева В.И. Делопроизводство.–3-е изд.–М.: журнал “Управление персоналом”, 1996.
- Akhmedova D.B, Mengliev B. Semantic tag categories in corpus linguistics: Experience and examination // International Journal of Recent Technology and Engineering, 2019, 8(3 Special Issue). ̶ стр. 208-212.
- Кушнерук С.П. Документная лингвистика (русский деловой текст). Учебное пособие. –Волгоград: Издательство Волгоградского государственного университета, 1999. –34 с.
- Mengliev B., Shahabitdinova Sh., , Khamroeva Sh., Gulyamova Sh., Botirova A. The morphological analysis and synthesis of wordforms in the linguistic analyzer // Linguistica Antverpiensia, 2021, 2021(1). стр. 703-712.
- Расулов Р. Умумий тилшунослик. –Тошкент, “Fan va texnologiya” нашриёти, 2007.
- Головач А.С. Оформление документов. – Киев-Донецк, 1983.
- Учебное пособие. По дисциплине делопроизводство. – Новосибирск. СГГА.