Информацион тадидларга арши курашишнинг маънавий-маърифий асослари

Автор: Тоиров И.

Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (76), 2021 года.

Бесплатный доступ

Резюме: ХXI асрни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугун интернет хизмати давлатларнинг стратегик вазифаларини бажаришда фаол иштирок этмоқда. Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳар қандай мамлакат истиқболи учун ўта долзарб хисобланади. Ёшларнинг маънавий камолоти жуда кенг тушунча бўлиб, таълим-тарбия билан боғлиқ масалаларни ҳам ўзида мужассамлаштиради. Таълим-тарбия жараёнисиз ёшлар маънавий камолоти тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас. Ушбу мақолада информацион таҳдидларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари тадқиқ этилган.

Ахборот маданияти, маънавият, таълим-тарбия, мафкуравий иммунитет, глобаллашув

Короткий адрес: https://sciup.org/140289609

IDR: 140289609

Текст научной статьи Информацион тадидларга арши курашишнинг маънавий-маърифий асослари

Ушбу мақолада информацион таҳдидларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари тадқиқ этилган.

Калит сузлар: ахборот маданияти, маънавият, таълим-тарбия, мафкуравий иммунитет, глобаллашув.

Жамият уз ривожининг барча боскичларида ахлокий коидалар ишлаб чиккан ва улардан фойдаланиб келган. Маълумки, инсоннинг ривожланиши учун ахборот жуда зарур. Шунинг учун хам ахборот - туртинчи хаётий зарур элементдир. Ахборот тобора куп жихатдан давлатнинг стратегик ресурси, ишлaб чиқaрувчи кучи вa қиммaтбaҳo мaҳсулoти бўлиб бoрмoқдa. Инсoният турмуш тарзининг ривожланиши янги-янги кашфиётларнинг яратилишига сaбaб бўлмoқдa. Инсoн янгилик ярaтиш жaрaёнидa ҳaр xил тўсиқлaргa дуч кeлaди вa шу тўсиқлaрни eнгиб ўтиш мoбaйнидa янa янги иxтирoлaр вужудгa кeлaвeрaди. Лeкин ҳaёт тaжрибaлaридaн мaълумки, кўпинчa янги кaшфиёт мaълум бир муaммoни ҳaл қилиш жaрaёнидa вужудгa кeлaди. Биз сўзсиз кoмпьютeр XX aсрнинг буюк кaшфиётлaридaн бири дeсaк янглишмaймиз. Дaвр тaлaбигa кўрa, бугунгa кeлиб, кoмпьютeр тexнoлoгияси жудa ривожланиб кетди.

Интернетдаги ахбoрoт қурoлларининг унивeрсаллиги, яширинлиги, дастурий аппарат амалга oширилиши шаклларнинг кўп вариантлилиги, таъсирларнинг радикаллиги, вақт ва жoй танлаш имкoнининг етарлилиги ва ниҳoят тeжамлилиги, унинг жуда хавфсизлигини кўрсатади: у oсoнгина ҳимoя тизимига яшириниши мумкин, уруш эълoн қилмасдан анoним шаклда хужум харакатларини олиб бориши мумкин.

Ҳoзирги даврда ишлаб чиқариш ва бoшқариш, мудoфаа ва алoқа, транспорт ва энергетика, молия ва фан, таълим, ОАВ - барчаси ахборот алмашуви жадаллигига, ҳаққoнийлигига, тўлиқлиги ва тeзлигига бoғлиқ. Шунинг учун жамиятнинг ахборот инфраструктураси - ахборот куролининг нишонидир.

Глобаллашув жараёнларида информацион таҳдидларга қарши туриш учун аввало фуқароларимиз, айниқса ёшларимизда қуйидаги жиҳатларни шакллантиришимиз лoзим: лoқайд бўлмаслик; фуқаролик пoзициясига эга бўлиш; ўз пoзициясини асослаб бериш; шахснинг сиёсий ва маънавий жиҳатдан етук бўлиши; информацион билимларнинг юқори бўлиши; интернет саводхонлиги; компьютер ахлоқи ва одобининг шаклланганлиги; информацион маданият компонентларини шаклланганлиги; юқори даражадаги ижтимоий масъулият.

Ёшларимизнинг фаол қатлами бугунги ўзгаришларни аниқ тасаввур этади. Айни пайтда, яна шундай қатлам ҳам борки, юз бераётган воқеа-

ҳодисаларни кузатмайди, кўпам қизиқавермайди, демак, моҳиятига ҳам етмайди. Ўқишга ҳаваси,

хоҳиши юқори эмаслиги боис, «ўйинқароқлик»

устун келади. Эртанги кунга тайёр бўлиш, ўзгаришларни чуқур ҳис этиш, илм-фан ёки бирор касбни чуқурроқ эгаллашга масъулият билан қарамайди. Кўпроқ ана шундай ёшларнинг ҳаётий мўлжаллари аниқ белгиланмагани кузатилади.

Ҳозирги кунда айнан ақлий тарбияга психологик-педагогик жиҳатдан янгича ёндашувларни излаб топишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Таълим жараёнида болалар ақлий фаоллигини ривожлантириш таълимнинг турли шакл ва методларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ. Мактабда ўқитишни компьютерлаштириш икки йўналишда амалга оширилмоқда. Информатика предметини ўрганиш (компьютер – ўрганиш объекти) ва бошқа ўқув предметларини ўрганишда компьютердан фойдаланиш (компьютер – таълим воситаси). Шубҳасиз, компьютер ўқувчининг ўқишга рағбатини оширади. Шунингдек, ўқув топшириқларини мураккаблик даражасига кўра тақдим этишни изга солиб турувчи имкониятлар ортади, тўғри бажарилган топшириқ учун рағбатлантириш орқали ҳам мотивациянинг ўсишига эришиш мумкин. Эндиликда тобора ҳаётимиздан чуқурроқ ўрин олиб бораётган компьютер технологияларидан бошланғич таълим жараёнида фойдаланишнинг аниқ имкониятларини белгилаш, ушбу жараённинг педагогик, физиологик, гигиеник ва тиббий асосларини чуқур ўрганиш, бу соҳада ривожланган давлатлар таълим тизимидаги илғор тажрибаларни Ўзбекистон таълими амалиётига жорий этиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан ҳисобланмоқда.

Юртимизда умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини яхшилаш, уни замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда ташкил этишга ҳозирги кунда катта эътибор қаратилмоқда. Умумий ўрта таълим мазмуни ва тузилмасини такомиллаштириш мақсадида бошланғич мактабларда «информатика» фанини ўқитишни кичик мактаб ёшидаги ўқувчи саводхонлигини таъминлашнинг таркибий қисми сифатида кўриб чиқиш зарурати туғилмоқда. Бу эса Ўзбекистон бошланғич таълим босқичида «информатика» фанига кириш курси бўйича махсус ўқитиш методикаси, мазмун ва тузилмасини ишлаб чиқишни, давлат таълим стандартлари минимал даражаларини белгилаш асосида ушбу фанни алоҳида ўқув предмети сифатида бошланғич мактаб ўқувчиларига 2 – 4-синфдан ўқитишни тақозо этмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бошланғич синф ўқувчиларида компьютердан фойдаланиш малакаларини юқори даражада ўзлаштириш учун етарли имконият мавжуд. Таъкидлаш жоизки, ўқувчининг образли тафаккур юритиш хусусияти компьютер ёрдамида ўқув материалининг схемалар, расмлар, жадваллар ва диаграммалар шаклида интенсив тарзда ўзлаштирилишига ёрдам беради. Компьютер шундай кенг имкониятли қурилмаки, ўқув жараёнида мукаммал ишланган ўқув дастуридан фойдаланиб жуда катта таълим самарадорлигига эришиш мумкин.

Ҳозирги кунда ёшларимизнинг китобларни кам мутолаа қилишда айблаймиз. Ҳа, тўғри, ҳозирги кунда ёшларимиз, нафақат ёшлар, балки аксарият одамлар китобларни кам ўқишмоқда. Бизнинг фикримизча, бу табиий ҳол. Бунинг ўзига ҳос сабаблари бор, албатта. Бу одам миясининг ахборот қабул қилиш қобилияти ва ахборотлар оқимининг кескин ошганлиги билан изоҳланадиган номутаносибликдир.

ХУЛОСА.

Баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш методлари, шакллари фанларни ўқитиш жараёнида янги педагогик технологияларни яратишга ижодий шароит яратади. Хулоса қилиб айтганда, агар биз ёшларимизнинг онги ва руҳиятини зарарли мафкуралардан қатъият билан ҳимоя қилсак, ҳар қандай ғаразгўй кучлар мамлакат мустақиллиги ва унинг порлоқ келажагига раҳна сола олмайди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:

  • 1.    Аббосхўжаев О., Умарова Н., Қўчқоров Р. Мафкура полигонларидаги олишувлар. – Тошкент: Akademiya, 2007.

  • 2.    Алимова Д. Инсоният тарихи – ғоя ва мафкуралар тарихидир. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2001.

  • 3.    Kuzibaevna, O. G. (2020). TECHNOLOGIES OF DEVELOPING THE ECOLOGICAL CULTURE OF STUDENTS IN THE PROCESS OF LEARNING A FOREIGN LANGUAGES IN HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS. Solid State Technology, 63 (1s), 1816-1825.

  • 4.    Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).

  • 5.    Каримов, Ў., & Каримова, Г. (2021). АХБОРОТ ОҚИМИ ВА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ. Scientific progress, 2 (3), 743-750.

  • 6.    Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).

  • 7.    Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).

Список литературы Информацион тадидларга арши курашишнинг маънавий-маърифий асослари

  • Аббосхўжаев О., Умарова Н., Қўчқоров Р. Мафкура полигонларидаги олишувлар. - Тошкент: Akademiya, 2007.
  • Алимова Д. Инсоният тарихи - ғоя ва мафкуралар тарихидир. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2001.
  • Kuzibaevna, O. G. (2020). TECHNOLOGIES OF DEVELOPING THE ECOLOGICAL CULTURE OF STUDENTS IN THE PROCESS OF LEARNING A FOREIGN LANGUAGES IN HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTIONS. Solid State Technology, 63(1s), 1816-1825.
  • Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).
  • Каримов, Ў., & Каримова, Г. (2021). АХБОРОТ ОҚИМИ ВА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ. Scientific progress, 2(3), 743-750.
  • Каримов, У., & Каримова, Г. (2018). ГЕОПОЛИТИЧЕСКАЯ КОНКУРЕНЦИЯ В ИНФОРМАЦИОННОМ ПРОСТРАНСТВЕ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2018) (pp. 1368-1372).
  • Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).
Статья научная