Инглиз ва ўзбек тилларида ёрдамчи сўзларни таржима илиш муаммолари

Автор: Холдарчаева Г.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Бу мақолада ўзбек ва инглиз тилларида ердамчи сўзларнинг аналитик ва грамматик восита рўлини бажарувчи умумтипологик восита хақида гап боради. Бунда киёсланаётган тилларда ёрдамчи сўзларга инглиз тилида предлоглар, боғловчи, модал сўзлар ва ўзбек тилида боғловчи, юклама, кўмакчи ва шунингдек, келишик кўшимчалари кириши ифодаланган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140262552

IDR: 140262552

Текст научной статьи Инглиз ва ўзбек тилларида ёрдамчи сўзларни таржима илиш муаммолари

КИРИШ

Икки тилда ҳам ёрдамчи сўзлар аналитик грамматик восита ролини бажарувчи умумтипологик восита ҳисобланади. Қиёсланаётган тилларда ёрдамчи сўзларга инглиз тилида предлоглар, боғловчи, модал сўзлар ва ўзбек тилида боғловчи, юклама, кўмакчи ва шунингдек, келишик қўшимчалари ҳам киради. Гарчи предлог ва кўмакчи сўз бирикмалари ҳамда гаплардаги мустақил маъноли сўзлар маъносидаги синтактик муносабатни ифодаловчи ёрдамчи сўз бўлса-да, муайян предлог маъноси ҳар доим ҳам муайян кўмакчи маъноси билан мос келавермайди. Замонавий инглиз тили грамматик тизимини кўриб чиқар эканмиз, инглиз тилшунослари қадимдан унинг аналитик хусусияти устунлигини кузатганликларига эътибор қаратамиз. Ҳозир эса барча замонавий тилларда бу тизим мавжуд. Бир тилнинг бошқа бир тилдан устунлигини талаб қилиш деярли маъносиз. Англаниши ёки шаклланиши мумкин бўлган маънони бошқа бирликлар бемалол уддалаши мумкин. Тилнинг етишмовчилигини (ўзбек тилида предлогларнинг йўқлиги) умуман унинг бошқа категорияси (аггллютинация) тўлдиради.

Баъзи таниқли тилшунослар предлогга лексик ва грамматик категория таърифини беришмайди, унга тўлиқроқ ва аниқроқ таърифни тилшунос Besneld, беради: «A preposition is a word placed before a noun or pronoun to what one person or thing, as' I place my hand on the table» Аничков Е.И.

ўзининг Б.Аксененконинг «Предлоги английского языка» номли китобига ёзган кириш мақоласида предлогни одатда от ёки унинг синтактик ўрнини босувчидан олдин келувчи ёрдамчи сўз деб ва баъзи ҳолларда нутқ турларидан бири - феъл, от ёки равиш ёхуд уларнинг бири ўрнини эгаллайди, дея таъкидлайди. Аксененко Б. Н. предлогнинг асосий вазифаси ва грамматик ҳолатини аниқ ва тушунарли таърифлаб беради. Муаллиф нафақат предлогларнинг мустақил маъноли сўзлар ўртасидаги муайян муносабатлар ифодаланишига, балки уларнинг таркибини аниқлашга ва очиб беришга эътибор беради. О.С. Ахманованинг бир қанча мақолаларида ўрганилаётган предлог назариясининг асосий мазмуни айтиб ўтилган. У инглиз тили предлогларини кўриб чиқар экан, уларни ўрганишнинг қуйидаги йўлларини белгилайди: биринчидан предлогларнинг, умумий типдан чекиниш ва сўз бирикмаларига идиоматик тобелиги билан боғлиқ ишлаш ҳолатлари чегараланади. О.С.Ахманова аниқ далилларга асосланиб предлогларнинг ишлашига боғлиқ етти тоифасини кўрсатиб ўтади:

  • 1.    Предлог ўзининг «тўғри ёки умумкатегориал маъносида» ишлайди, у бирлаштирган сўз бирикмалари компонентлари кўчма маънода қўлланилади (масалан, She is in my heart).

  • 2.    Предлог кўчма маънода ишлайди ва «табиий ёки физик мос келадиган сўзлар» билан мос келади. (масалан, Не went to enormous trouble).

  • 3.    Предлог «кўчма маънода» берилган предлогнинг асосий маъносидан келиб чиқади.

  • 4.    Предлог «синтактик типдаги қўшма сўзларда» ишлайди.

  • 5.    Предлог феъл олди равиши вазифасида келади. (масалан, to look on)

  • 6.    Предлог атрибутив вазифасига эга, сўз бирликлари таркибида ишлатилали. (масалан, parts-of-speech classification).

  • 7.    Предлог феъл сўз бирикмаси компоненти билан семантик алоқани йўқотади ва унинг танлаш эркинлигини мустасно қилувчи бошқарувчисига айланади. (масалан, to look at).

О.С.Ахманованинг предлогларни ўрганишдаги иккинчи йўналиши предлог ёрдамида тарқалувчи сўзнинг лексик фразеологик шакли аннотацияси воситасида уларни кўриб чиқиш ҳисобланади. Биринчидан, бу сўзнинг лексик-фразеологик шакли алоҳида сўзлар ёки гуруҳ сўзларнинг мувофиқлиги ҳодисаси билан ажралиб туради. Иккинчидан, сўзнинг спецификаси алоҳида характерга эга бўлиб, сўзнинг грамматик мувофиқлиги билан ажралиб туради. Унинг фикрича, предлогларнинг функционал спецификаси боғловчи сўз вазифасини бажарувчи равишларнинг қўлланишида қатор хатоларни келиб чиқишига ва бошқа томондан эса, айнан ёрдамчи сўз ёки предлогларнинг эквивалентлари кўпайиб кетишига олиб келади. Ниҳоят предлогнинг келиб чиқишида учинчи йўналиш улар ифодалаётган муносабат спецификаси нуқтаи назаридан ўрганиш бўлади. Муносабат ифодаланишининг предлогли шаклларини қиёслаб, О.С.Ахманова тилдан ташқари воқеликни берувчи бу усулларни принципли сифат фарқи ҳақидаги хулосага келади. Бу мақолаларда шакллантирилган предлоглар концепцияси муайян тил шаклини ўрганишда истиқболли бўлган бир қатор имкониятларга эга.

Биринчи навбатда бу ерда предлогнинг лексик ва грамматик маъноси ҳақидаги қатъий дифференциация зарурияти ҳақидаги фикрни айтиш мумкин. Таклиф қилинган предлогларнинг уч йўналишли спецификаси ҳақидаги алоҳида аниқ критерияларининг қўлланилиши фойдали бўлиши мумкин. Умуман О.С.Ахманованинг предлоглар концепцияси у ёки бу тилнинг предлогларини мукаммал тавсифлашга етарли манба бўла олади. Концепция предлогларнинг асосий назарияларини қиёсланиши, предлогларнинг сўз бўлаги сифатидаги формал айни критериялари хусусияти қўлланилиши мумкин бўлган тадқиқот ва изланишлар зарурияти ҳақида гувоҳлик беради. Кўриниб турибди-ки, бундай критериялар морфологик ва функционал бўлиши мумкин. Семантик белгилар улар формал пайдо бўлгандагина ўрганиш объектига айланиши мумкин. Предлогларнинг тилдаги намоён бўлишини умум эътироф этилган ҳолат, деб ҳисобласак, унда уларнинг асосий томонларини (морфологик, функционал) тасвирлашга боғлиқ дифференциацияси ҳамда алоҳида предлоглар устидаги тармоқли муносабатларни аниқланиши ҳали ечилмаган тармоқлардир, ушбу муаммоларни истиқболли ечимини кўзловчи кенг ўрганилган тўрт предлоглар назарияси ҳақида айтиб ўтиш лозим. Бу назариялар К.Д.Бура, В.Брендаль, академик В.В. Виноградов ва профессор А.Ахманова номлари билан боғлиқ. Назарий грамматика Брендалнинг айрим фикрларини ҳисобга олмаганда етарлича ёритилмаган. Академик В.В.Виноградов ўзининг тил ҳақидаги изланишларида предлогларни икки қисмда кўриб чиқади. Биринчидан, предлоглар айрим тил шакллари сифатида морфология таркибида ўрганилади. В.В.Виноградов концепциясининг асосий хусусияти шундаки, лексик, индивидуал, умумий, категориал, грамматик маъноларни ўз ичига олувчи грамматик ва функционал белгиларни предлогни тавсифлашни бошқа нутқ шакллари каби лексик, грамматик маъноларни ва нутқ бўлакларини бирлаштиришини чақирувчи, даражаланмаган ҳолда кўриб чиқилади. Предлог семантикаси деганда предлог ифодаланаётган муносабатнинг таркиби тушунилади. Предлогларга бундай ёндошув, табиийки, унинг тавсифини мантиқ терминларида тавсифлашга олиб келади: предлоглар деб объектлар, ҳамда иш-ҳаракат, ҳолат ва сифат ўртасидаги макон, замон, сабаб, мақсад, эгалик, чекланган ва бошқа муносабатларни ифодалаш учун хизмат қилувчи кичик нутқ бўлакларига айтилади.

Предлогларнинг вазифа ва семантикасини тенглаштириш учун В.В.Виноградов уларнинг маьносини ўрганиш услубларини аниқлайди. Бошқача айтганда, В.В.Виноградов предлогни таркиби нутқдан ташқари ўрганилиши мумкин бўлган бошқа тил бўлакларидан фарқли равишда чегараланган нутқ таркибига эга тил бирлиги деб тушунади. Предлогларнинг мураккаб тил бирликлар, сўз бирикмалари ҳамда гaп, яъни синтаксис таркибидаги ролини ташкил қилинар экан ёки бошқача айтганда предлоглар функциясини таҳлил қилишда, В.В.Виноградов сўзлар ўртасидаги синтактик алоқани уч асосий даражасини билдириши керак бўлган кучли бошқарув, бошқарув ва битишув тушунчасига таянишни таклиф қилади. Ҳозирги замон ўзбек тилида баъзи бир ёрдамчи сўзлар эса ўзларининг асл маъноларининг қандайдир қисмини сақлаб қолганлар. Масалан: устида, бошида, иш устида, иш бошида каби ёрдамчилар асли мустақил уст ва бош терминларидандир. Шундай қилиб, ёрдамчи сўзларнинг асосий семантик-грамматик хусусиятлари қуйидагилардир:

  • 1.                       Ёрдамчи сўзлар айрим сўзлар ва

  • 2.    Ёрдамчи сўзлар тўлиқ, материал маънога эга бўлмайди.

  • 3.    Контекстдан ташқари, айрим ҳолда қўлланмайди.

  • 4.    Аффикс ҳолига келиб қолганлари урғу олмайди.

  • 5.    Янги сўзлар ясаш учун база бўлолмайди, ўзлари эса янги сўз ясаш вазифасини ўтамайди.

  • 6.    Гапда гап бўлаги бўлиб келмайди ва ҳ.к.

гаплар орасидаги грамматик муносабатларни кўрсатади.

Ёрдамчи сўзларнинг кўп вазифалилиги ва уларни таржимада бериш. Турли тилларга оид материалларда бирликларнинг анъанавий равишда “ёрдамчи сўзлар” деб номланувчи мақоми билан боғлиқ муаммолар турлича. Масалан, рус ва инглиз тили предлоглари мақоми бир хил эмаслиги уз-узидан аён. Рус тили предлогларининг ёрдамчилиги накида «предлог ва келишик шакллари» термини хам гувохлик беради-ки, бу атама предлогларни грамматик, морфем кўрсаткичлар билан имплицит тарзда қиёслайди. Инглиз тилида предлоглар анча мустакилдир, шунинг учун назарий манбаларда улар баъзан равишларга тенглаштирилади, бу билан эса ёрдамчи сузларни мустакил маъноли сузлардан ажратиб турувчи чегара йуколади. Сузнинг аналитик шаклини сузнинг грамматик шаклига эквивалент булган суз бирикмаси деб белгиланган А.И.Смирницкийнинг фикрига қараганда бундай бирикманинг биринчи элементи ўзида, гарчи минимумга кадар заифлашган ва жуда мавхум булса - да, лексик маъно тутишни таъкидлаган, акс ҳолда сўзларнинг бирикмаси ҳақида гапириш мумкин бўлмасди. Лекин, аксинчаси тўғри эмас: лексик маънога фақат сўзлар эга эмас. Шунинг учун лексик маънонинг мавжудлиги «сўзлик»ни ҳал қилувчи асосий ва ягона далил эмас. Морфемалар баъзи ўринларда лексик маъно касб этади. Сўз ясовчи морфемаларнинг лексик маънолари фарқланиши туфайли лексик маъноларига кўра яққол фарқ, қилувчи бир ўзакдан ясалган турли сўзларни қиёслаш билан осонгина тасдиқланади: русча, Заходить ва выходить, Ингл. Joyful «кувончли» ва joyless «кувончсиз», trainer «машц килдираётган», trainee «машк килдирилаётганни» ва бошкалар.

Предлоглар билан ифодаланувчи муносабатлар «грамматик дифференциация» деб каралади — “предлоглар оркали бериладиган муносабатлар бошқа тилларда функциялар билан берилади ва функциялар лексик маънога эгалиги хеч кимнинг хаёлига хам келмайди. Предлоглар билан бериладиган ҳар қандай муносабат грамматик муносабатдир, демак юкорида айтилганлар барча предлогларга тегишлидир» уша ерда исботнинг асоси куриб турганимиздек, шунга асосланганки, предлоглар аташ қобилиятига эга эмас, шунинг учун улар гап бўлаги сифатида амал қила олмайди ва гапнинг ёрдамчи бўлаги бўла олмайди, бундан келиб чиқадики, предлоглар билан ифодаланган барча нарсалар лексик характерга эга эмас ва грамматик ҳодиса деб ихтисослаштирилиши керак. Мулоҳаза юритишнинг бундай таҳлили кўриб чиқиладиган материал асосига қурилмайди, балки унча мосланади. Агар биз ёрдамчи сўзлар, алоҳида турдаги, сўзлар эканлигини ҳисобга олсак, унда улар учун бошқа сўз туркумларига таққосланганда мутлақо ўзгача полисемиялар, омонимиялар мезонлари ва уларнинг фарқи мавжудликни ўрнатишнинг қийинчилиги пайдо бўлади. Масалан, ёрдамчи сўзларни кўриб чиқишдаги семантик концепция ҳақидаги масала ичидаги умумийлик у ёки бу даражада постулатлаштириладиган баъзи маъно спекторининг намоён бўлиши ҳисобига ҳал қилиниши мумкин. «Ҳозирги замон инглиз тили грамматикаси» китоби бундай предлогларни тасвирлашда «предлоглар маъносини таснифлаш қийинчиликлари яхши маълум ва баъзи ҳолларда аввалига кейинчалик алоҳида кесишувчи бўлакларга бўлиниб кетадиган алоҳида категориялар ҳақидаги маъно спектори ва диапазони ҳақида ўйлаш яхшироқ» эканлиги сабабли шундай қилинади. Натижада, картина омонимларнинг ёрдамчи сўзлар доирасида тасвирлашдан қочиладиган луғатларда кўрсатилганга нисбатан анчи майда бўлиб қолади, лекин бу табиий ва қонунийдир.

Инглиз тилида ёрдамчи сўзларнинг омонимларини муҳокама қилиб, яна бир муаммо, айнан турли маънолик характери ҳақидаги масалани ҳал қилишда гап бўлаклари фарқларини ҳисобга олиш муаммоси билан тўқнашамиз. Масалан, сабабий муносабатларни ифодаловчи for предлоги ва боғловчисининг семантик боғлиқлиги очиқдан-очиқ, кўриниб туради. Ёрдамчи сўзлар, қоида бўйича, морфологик парадигмадан маҳрумдирлар, бу эса турли семантик функциядаги ёрдамчи сўзларни (уларнинг семантик умумийлиги шароитида) омонимлар деб фарқлашнинг тўғрилигини шубҳа остига олади. Олимлар ёрдамчи сўзлар билан боғлиқ анъанавий тарзда учта асосий мезонга асосланади: маънога, шаклга ва вазифасига. Биз кўриб чиқаётган вазиятда мезонлардан бир шакл, яъни морфологик парадигма тушиб қолган, бошқа иккитаси эса қолади: бу эса фақат предлог ва боғловчининг синтактик функцияси ўртасидаги фарқ, балки мазкур гуруҳдаги барча сўзларга хос бўлган умумий маънодаги тафовутдир-ки, унда предлог ва боғловчилар очиқдан-очиқ мос келмайди. Шунинг учун сўзнинг матнда қандай вазифа бажаришини билиш ва шунга қараб таржима қилиш лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  • 1. Русская грамматика в сопоставлении с узбекским языком.-Т,1934,

  • 2.    Quirk.R. Greenbaum. S.A. Univercity.Grammar of the English language. Lnd. Longmam 1975.

  • 3.    Кубрякова Е,С,Семантика в когнитивной лингвистике,( о концепте контейнера и формах его объективации в языке)// Известия РАН,Серия литературы и языка 1999 N5-6,

  • 4.    Абрамов Б.А. Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М ,1973,183стр.

  • 5.    Абдуразаков М-Очерки по составительному изучению разносистемных языков, Т, 1973-167 стр.

  • 6.    Абрамов Б,А, Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М,1973,183 стр.

  • 7.    Collins Cobuild English language Dictionary-Colling, London-Glassgow, 1992-703 p.

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Инглиз ва ўзбек тилларида ёрдамчи сўзларни таржима илиш муаммолари

  • Русская грамматика в сопоставлении с узбекским языком.-Т,1934,
  • Quirk.R. Greenbaum. S.A. Univercity.Grammar of the English language.Lnd. Longmam 1975.
  • Кубрякова Е,С,Семантика в когнитивной лингвистике,( о концепте контейнера и формах его объективации в языке)// Известия РАН,Серия литературы и языка 1999 N5-6,
  • Абрамов Б.А. Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М,1973,183стр.
  • Абдуразаков М-Очерки по составительному изучению разно-системных языков, Т, 1973-167 стр.
  • Абрамов Б,А, Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М,1973,183 стр.
  • Collins Cobuild English language Dictionary-Colling, London-Glassgow, 1992-703 p.
Статья научная