Инсультдан кейинги реабилитация

Автор: Солиев И.М., Осимов И.У.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-1 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Makолада инсультдан кейинги реабилитация, ва инсультни асоратларида реабилитация жараёнлари тахлил қилинди.

Тиббий реабилитация, инсультдан кейинги тикланиш даври, мия қон томир касалликлари, ишемик инсульт, беморӣ, атропатия

Короткий адрес: https://sciup.org/140293034

IDR: 140293034

Текст научной статьи Инсультдан кейинги реабилитация

Реабилитация [лотинча rehabilitatio – тиклаш] (тиббиётда) – организмнинг бузилган фаолиятини ва беморлар ҳамда ногиронланинг меҳнат қобилиятини тиклашга қаратилган тиббий, педагогик ва ижтимоий чора-табирлар мажмуи. Оғир касалликлар жумладан, миокард инфаркти, инсульт, орқа мия шикастланишлари, умуртқа поғонаси ва бўғимларнинг шакли ўзгариши билан кечадиган касалликлари, марказий нерв тизимининг жиддий зарарланишлари, руҳий касалликлар ва бошқа(лар)га учраган беморлар реабилитацияга кўпроқ муҳтож бўладилар. Тиббий реабилитация касаллик туфайли фаолиятини йўқотган аъзо фаолиятини қисман ёки тўлиқ тиклаш ёки касалланган соҳадаги авж олаётган жараённинг иложи борича олдини олишга қаратилади. Реабилитация бўлими бор касалхоналар, илмий текшириш   институтлари,   маҳаллий курорт ва санаториларда реабилитацияни амалга ошириш ҳар бир беморнинг умумий аҳволидан келиб чиққан ҳолда касалликнинг шакли ва кечишига қараб белгиланади. Реабилитация иккинчи жаҳон урушидан кейин тезлик билан ривожланиб кетди ва шу даврда кўплаб беморларни ногирон бўлиб қолиши кузатилди. Мия қон томир касалликларининг кўпайиши, инсульт жараёнини ўтказган беморларни ҳаракатланиш системасида вақтинча йўқотган вазифаларини тиклашида реабилитация усулларини қўллаш самарали натижа беради. 2018 йилда “ООО Нейромед сервис” хусусий даволаш маркази ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу шифохонада инсульт ўтказган беморларни реабилитация қилинади. Мазкур мақолада инсультни ўтказган ва реабилитация қилинган беморлардан маълумотлар йиғилган. Муаммо (реабилитация) ни долзарблиги:

инсультни кенг тарқалиши бўйича республикамизда йилига 60000 та бемор регистрациядан ўтади; ногиронликни юқори даражаси 83,8 % ни ташкил қилмоқда.

Инсультни асоратларида реабилитация усулини асосий учта талаби қўйилади ва улар қуйидагилар:

шикастланиши, дефекти (парезлар, атаксия, в.ҳ.) ;

қобилиятни пасайиши (ҳаракатни бузилиши, ўз-ўзини бошқариш, коммуникация в.ҳ.) ;

Социал вазифаларни бузилиши (уй шароитидаги қобилиятни бузилиши, социал активликни сустлашиши в.ҳ );

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда нима учун марказий нерв системасида бузилган вазифалар тикланади, деган савол туғилади. Марказий нерв системани пластиклиги туфайли, нейронларни полисенсор вазифаларни пластиклиги асосида, яъни, марказий нерв системани турли бўлимларини кўп функционаллигида ва мия структурасини ўзига хослигида;

Инсультни ҳисобига бузилган вазифаларни тикланиши биринчи навбатда, функционал системани қайтадан ташкил этилиши, хамда қуйидаги омилларда:

мияни шишган жойини сўрилтириш;

қон айланишини шу жойда яхшилаш;

  •    зараланган чегара олди очаглари;

  •    нейронларни морфологик сақланган вазифаларини вақтинчалик функционал иш қобилиятини тормозланиши.

Инсультдан кейинги тикланиш даврини биринчи босқичида прогностик омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Масалан, ноқулай прогностик омиллар қуйидагилар:

  • -    функционал аҳамиятли қисмларда зарарланган ўчоқни тарқалиши

  • ( ҳаракат вазифаси – пирамид қисми бўйлаб, сўзлаш, нутқ вазифаси Брокава Вернике қисми);

  • -    катта ҳажмдаги ўчоқ;

  • -    қариялар (нутқ ва ҳаракат амалиётининг мураккаблиги);

  • -    инициал нуқсонларни оғирлиги;

  • -    ҳаракатни тикланишида (тонусни юқори ва пастлиги паретик оёқ ва қўлларда, мушак ва бўғимдаги сезувчанликни бузилиши);

  • -    эмоционал-иродани бузилиши;

Беморлар билан эрта тиклашни бошлаш, уларни адекватлиги, ўз вақтида регуляр ва актив ёндошиши яхши прогностатик омиллардан ҳисобланади.

Реабилитациянинг асосий қонун-қоидаларига қуйидагилар киради:

  • -    эрта бошлаш;

  • -    реабилитация босқичларини яхши ташкил этиш, систематик, регуляр ва давомийлик;

  • -    адекватлик ва комплекслик;

  • -    тикланишда беморни ва яқинларини актив иштироки;

Инсультдан кейинги беморларда реабилитациянинг вазифалари қуйидагилар:

  • -    бузилган вазифаларни тиклаш;

  • -    психологик ва социал реабилитация;

  • -    инсультдан кейинги босқичдаги асоратларнинг профилактикаси;

  • -    қайта инсульт профилактикаси.

Инсультдан кейинги тикланишнинг мақсад ва вазифаси 4 та босқичга бўлинади:

  • -    ўткир босқич (биринчи 3-4 ҳафта);

  • -    эрта тикланиш босқичи (биринчи 6 ой, асосий аҳамияти биринчи 3 ойга қаратилади);

  • -    кечки тикланиш босқичи (6 ойдан 1 йилгача );

  • -    резидуал босқич (1 йилдан кейин);

Йўқотган вазифаларни тиклашда асосий аҳамиятни, социал ва психологик реадаптация, инсультдан кейинги асоратларни профилактикаси (контрактура, ётоқ яралари, ҳаракатсизликда йиқилиш ва ҳ.к.) ҳолатларида реабилитацияни эрта бошлаш мақсадга мувофиқдир.

  • 1.    Биринчи босқич:   реабилитацияни ангионеврологик (ёки

  • 2.    Иккинчи босқич: ўткир босқич тугагандан кейин реабилитацион бўлимларга ўтказилади (бемор ўзи мустақил юра олмаса), агарда бемор ўзига-ўзи хизмат қила олса, мустақил юра олса унда реабилитация марказларига, ёки ўзини яхши тиклаган ҳолатида бўлса реабилитация санаториясига, ёки амбулатор реабилитация ўтказиш тавсия этилади.

  • 3.    Учинчи босқич: амбулатор-поликлиник реабилитация – бунда беморлар поликлиникада реабилитацион бўлим ёки хоналарда

  • 4.    Реабилитациянинг асосий мақсадларидан бири паретик оёқ ёки қўллардаги ҳаракатларни қайта тиклаш, юришни, ўзига ўзи хизмат қилишни тиклашдан иборат.

ангионейрожарроҳлик) бўлимларида бошланади у ерга беморларни инсультни 1 соатларида олиб келинади;

муолажаларни олишлари ёки уйларига бориб реабилитация усулларини ташкил қилиниб олиб борилиши мумкин.

Инсультдан кейинги кўп тарқалган бузилишлардан бири нутқни бузилишидир. Текширувларда: ўткир инсультни охирида афазия 32%, дизартрия 12% беморларда аниқланган. Афазия одатда ёзиш ва ўқишни бузилиши ҳисобланади. Бунда, яъни нутқи бузилганларда реабилитацион муолажа сифатида асосий усули психо-коррекцион машқлар қўлланилади, улар билан логопед шуғулланади, баъзи холларда нейропсихолог ҳам иш олиб бориши мумкин.

Таламусни зарарланиши ҳисобига марказий инсультдан кейинги оғриқ синдроми бўлади. Оғриқ танани қарама-қарши томонида, юзида оёқ-қўлида учрайди, баъзида бир неча ойдан кейин инсультдан кейин бўлади. Барча беморларда оғриқ астенодепрессив синдром ҳолида учрайди, кайфиятнии тушиши билан давом этади. Кўпинча оғриқларни интенсивлиги бир неча ой хаттоки, йил давомида ўсиб боради. Бунда эффектив даволаш комбинацияси:  антидепрессант (амитриптиллин), карбамазепин ва физиомуолажалар (транскраниал электростимуляция) олиб борилади.

Юқори малакали реабилитацияда қайталанган инсульт профилактикаси биргаликда олиб борилса, беморларни яшаш давомийлиги ва яқинларини хотиржамлиги юқори бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Преварский Б.П., Шатько В.Н. // Кардиология – 1982г.

  • 2.    Аронов Д.М., Сидеренко Б.А., Лупанов В.П //Кардиология. – 1982г.

  • 3.    Крыжановский В.А. // Врач, дело - - 1986г.

  • 4.    Блужас И.Н. //Кардиология – 1986г.

  • 5.    Реабилитации больных инфарктом миокарда. - М 1984г.

"Экономика и социум" №2(93)-1 2022

Список литературы Инсультдан кейинги реабилитация

  • Преварский Б.П., Шатько В.Н. // Кардиология - 1982г.
  • Аронов Д.М., Сидеренко Б.А., Лупанов В.П //Кардиология. - 1982г.
  • Крыжановский В.А. // Врач, дело - - 1986г.
  • Блужас И.Н. //Кардиология - 1986г.
  • Реабилитации больных инфарктом миокарда. - М 1984г.
Статья научная