Интегратив методи асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш хусусиятлари

Автор: Рахимов М.О.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада талабаларнинг касбий компетенциясини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш масаласи ва уларнинг ривожлантириш хусусиятлари таҳлил қилинган ва фанларнинг интеграциясига аҳамият берилган.

Интеграция, метод, компетентлик, интегратив, касбий, ривожлантириш, мутахасис, компетенция, хусусият

Короткий адрес: https://sciup.org/140260538

IDR: 140260538

Текст научной статьи Интегратив методи асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш хусусиятлари

Бугунги кунга келиб техника тараққиёти жуда тез ривожланиб бормоқда. Ҳар бир соҳа учун замонавий техникалар кун сайин янгиланиб, мутахасисдан доимо изланиш талаб қилмоқда. Бундай ривожланиш даврида олий таълим муассасалари талабаларини замон талабларига монанд, иш берувчилар талабларига мос, ишлаб чиқариш техникаларини амалиётда қўллай олидаган ва жамоавий ишлай оладиган кадр қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу масалаларнинг ечимини топиш ва олий таълим муассасаларда уни амалга ошириш устида куплаб ислох,атлар амалга оширилиб борилябди.

Олий таълим муассасаларида умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўзаро интеграциясини ва касбга йўналтирилган таълимни жорий этиш бўлажак кадрларни тайёрлашда мухим аҳамият касб этади. Барча фанларни ўқитиш тизимли мувофиқлаштирилган бўлиши, бу ягона мақсад – давр талабларига мувофиқ касбий мослаша оладиган тармоқли мутахаcсисларни тайёрлашга қаратилган бўлмоғи лозим. Таълим сифатини ошириш – бу бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамиятидаги энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Уни ҳал этиш учун эса, таълим мазмунини модернизациялаш, таълим жараёни технологияларини ва сўзсиз таълимнинг якуний мақсадини қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Шу контекстда мутахаcсисларни касбий компетентлигини ва касбий мослаша ола билиши, ўзлаштирган билимларини касбий фаолиятида қўллай олиши ва иш берувчининг талабларига мослаша олишини ривжлантириш зарур.

М.А.Инназаров фикрича касбий компетентлик – шахснинг фаолиятда мустақил, муваффақиятли иштирокини таъминлашга йўналтирилган таълим ва ижтимоийлаш жараёнида мавжуд билимлари, тажрибасига асосланувчи ҳамда касбий фаолият самарадорлигини таъминловчи билим, кўникма ва малакалари, тажриба, шахсий сифатлари йиғиндисидир [3].

Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши. Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади.

Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққол намоён бўлади: - мураккаб жараёнларда;

  • -    ноаник вазифаларни бажаришда;

  • -    бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда;

  • -    кутилмаган вазиятда харакат режасига эга була олишда

Касбий компетенцияга эга мутахассис:

  • -    уз билимларини изчил бойитиб боради;

  • -    янги ахборотларни узлаштиради;

  • -    давр талабларини чукур англайди;

  • -    янги билимларни излаб топади;

  • -    уларни кайта ишлайди ва уз амалий фаолиятида самарали куллайди [1].

Бўлажак мутахасисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда фанлар интеграциясини амалга ошириш самарали усул бўлиб, у фан мавзуларини узаро боуликлиги ва фанлар аро боFланишларни талаб этади. Таълим тизимига татбиқ этилганида, "интеграция" концепция икки хил маънога эга: биринчи навбатда , талабалар атрофидаги дунёни яхлит кўринишини ҳосил қилади (бу ерда интеграция таълимнинг мақсади деб ҳисобланади), иккинчидан , у мавзу билимларининг яқинлашиши учун умумий платформани топади (бу ерда интеграция - урганиш воситаси). Амалда билимларни интеграциялашувидан максадга йуналтирилмаган холда фойдаланиш кўпроқ даражада амалга оширилади. Узоқ муддатли кузатувлар шуни кўрсатадики, талабалар фанларни ўрганишда билим, кўникма ва малакаларни қўллашда қийинчиликларга дуч келади. Уларнинг мустақил фикрлашга эга эмаслиги, олинган билимларни ўхшаш бўлган масалаларга татбиғи ёки бошқа ҳолатларга ўтказиш қобилияти кабилар шаклланмаган булади.

Таълим фаолиятида умумий мотивация асосида талабалар турли мавзуларга аниқ муносабатда бўлишади. Мавзунинг касбий таълимга йўналган бўлиши муайян билим соҳасига бўлган қизиқиш ва унинг бир қисми таълим сифатига мослашиш, объектни ўзлаштириш каби кобилиятларнинг мухимлиги билан белгиланади. Аник ва табиий-илмий фанларини ўқитиш методлари қуйидагиларни таъмилаш керак: касбий ва амалий аҳамиятга боғлиқликни; аниқ ва табиий-илмий фанларини умумкасбий ва ихтисослик фанлар билан бирлаштирилишни; математик дастурлар ёрдамида талабаларнинг когнитив ишлашини; рағбатлантиришни. Бўлажак мутахассислар касбий компетенциясини ривожлантириш мақисадида лаборатория иши ва компьютер дастурларини интеграция қилиш амалиёти қуйидагиларни амалга оширишга имкон беради: назарий курс бўйича билимларни мустаҳкамлаш ва амалий таҳлил қилиш; машғулотга қизиқишни ва машғулотнинг мотивациясини кучайтириш; ахборот тақдим этиш имкониятларини кенгайтириш (ранг, анимация, мусиқа, овозли нутқ); талабаларнинг хотира, ҳис қилиш, фикрлаш ва ҳоказоларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, индивидуаллаштирилган таълимни яратиш [2].

Хулоса қииб айтганда, аниқ ва табиий-илмий фанларини умумкасбий ва ихтисослик фанлар билан интеграцияси асосида амалга оширувчи ўқитиш шаклларини комбинациялаш, турли даража ва йўналишларда интеграциялашишни қўллаш бўлажак мутахасисларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга ёрдам беради.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. Педагогик компетентлик ва креативлик асослари /. Т.2015: «Sano-standart» 4-5-б. Ўқув-методик қўлланма

  • 2.    Колягин Ю.М. Задачи в обучении математике. Часть I. Математические задачи как средство обучения и развития учащихся [текст] / Ю.М. Колягин. -М.: Просвещение, 1977. - 110 с.

  • 3.    М.А.Инназаров. Малака ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш технологияларини такомиллаштириш (Олий таълим муассасалари мисолида). Автореферат. пед.фан.фал.док. – Т. 2020. 11-б.

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Интегратив методи асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш хусусиятлари

  • Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. Педагогик компетентлик ва креативлик асослари /. Т.2015: "Sano-standart" 4-5-б. Ўқув-методик қўлланма
  • Колягин Ю.М. Задачи в обучении математике. Часть I. Математические задачи как средство обучения и развития учащихся [текст] / Ю.М. Колягин. -М.: Просвещение, 1977. - 110 с.
  • М.А.Инназаров. Малака ошириш тизимида педагог кадрлар касбий компетентлигини ташхислаш технологияларини такомиллаштириш (Олий таълим муассасалари мисолида). Автореферат. пед.фан.фал.док. - Т. 2020. 11-б.
Статья научная