Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибалари ва улардан фойдаланиш

Автор: Хожибоев Мухиддин Шодимухаммедович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агробизнес

Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш тизимини такомиллаштиришда хорижий давлатлар тажрибасидан Ўзбекистон Республикасида қўллаш бўйича хулосалар келтирилган.

Фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, кредитлаш тизими, молиявий қўллаб-қувватлаш, фонд қайтими, даромад, харажат

Короткий адрес: https://sciup.org/14125775

IDR: 14125775   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10003

Текст научной статьи Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибалари ва улардан фойдаланиш

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни кредит ресурслари билан таъминлашни самарали тизимини жорий этиш бўйича аграр соҳани ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, жаҳондаги кўплаб ривожланган давлатларда бой тажриба тўпланган. Ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ўзига хос шарт- шароитларини инобатга олган ҳолда алоҳида ёндашилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини муҳим хусусиятлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • -    цишлоц хужалиги товар ишлаб чиқарувчиларини эркин молиявий маблаFларининг етарли эмаслиги;

  • -    аграр сох,ада инвестицион жозибадорлик мух,итининг пастлиги;

  • -    йуналтирилаётган капитал сиFимининг юцорилиги, ва аксинча фонд цайтимининг пастлиги;

  • -    цишлоц хужалиги ишлаб чиқаришига сарфланаётган харажатлар ва даромад олиш муддатларининг бир бирига мос эмаслиги, яъни, сарфланган маблағлар бир йилда бир маротаба даромад келтириши.

Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларида аграр соҳани кредитлашда тижорат банклари асосий ролни ўйнайди. Ушбу банкларнинг аграр соҳага нисбатан юритаётган сиёсати ва роли бошқа соҳаларга нисбатан кескин фарц цилади.

Тадқиқот жараёнида биз қишлоқ хўжалиги ривожланган ва бу жараёнда қишлоқ хўжалигига кредит ажратиш тизими илғор ривожланган АҚШ, Германия, Франция, Австрия, Голландия, Бангладеш каби давлатларнинг тажрибасини таҳлил цилдик.

Германия давлати иқтисодиётининг аграр соҳаси маблағларини тақсимловчи ва кредит ресурслари билан таъминловчи асосий молиявий муассасалар қуйидагилар цисобланади:

  • -    немис халц банклари уюшмаси ва “Раффайзен” ўртоқлик банки; (“Раффайзен” ўртоқлик банки асосан фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчилар ҳамда қишлоқ худуларидаги тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида ташкил этилган, унга 1470 дан ортиқ кредит

кооперативлари бирлашган);

  • -    немис жамFарма кассалари тизими;

  • -    Франкфурт на Майне шацридаги цишлоц хужалиги рента банки;

  • -    Немис ер банки;

  • -    Бонн шацридаги Немис цишлоц ипотека банки;

  • -    Франкфурт на Майне шахридаги цайта тиклаш кредит институти;

  • -    хусусий ипотека банклари.

Қайта тиклаш кредит институти, Қишлоқ хўжалиги рента банки ва Немис цишлоц ипотека банкининг фаолияти давлат томонидан доимо тартибга солиб турилади.

Германиянинг марказий кредит институтлари тўғрисидаги қонунига мувофиқ, асосий қишлоқ хўжалиги банки сифатида, “қишлоқ хўжалиги ва озиц-овцат саноатига (урмон хужалиги ва балиқчиликни қўшган ҳолда)” маблағларни жалб қилиш ва кредитлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги рента банки ташкил этилган. Ушбу банк Германиянинг шаҳар ва қишлоқларида ўз бўлимларини очиш мумкин эмас. Унинг жойлашган жойи ва уставини федерал     ҳукумат     томонидан тасдицланади.

Қишлоқ хўжалиги рента банкининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар х,исобланади:

  • -    барча турдаги узоц, урта ва цисца муддатли     кредитларни     қайта

молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалигини             кредитловчи институтларга паст фоизли ссудалар бериш. Уюшмалар учун бериладиган маблағлар Немис ҳамкорлик банки орқали ажратилиши лозим. Ссудалар асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлган корхоналарга ҳам ажратилади. Ссудалар Қишлоқ хўжалик рента банкининг    бошқарув    кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга асосан ажратилади;

  • -    барча турдаги қишлоқ хўжалигини кредитловчи институтлар ва корхоналар капиталини шакллантиришда қатнашиш;

  • -    қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналарнинг маблағларини сақлаш.

Қишлоқ хўжалиги рента банки фаолиятининг асосий тамойили – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали соҳани барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган. “Қишлоқ хўжалиги рента банки тўғрисида”ги қонунга мувофиқ банк томонидан берилган барча қарздорлик мажбуриятлари тўлиқ таъминланган бўлиши лозим. Гаров сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

  • -    кўчмас мулк орқали қарзни таъминлаш;

  • -    юридик шахсларнинг қарз

мажбуриятлари;

  • -    ипотека банклари ёки қарз мажбуриятлари тўғрисидаги қонунларга мос келувчи бошқа кафолатлар.

Қишлоқ хўжалиги рента банки фаолиятида қишлоқ ҳудудларда ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмани такомиллаштириш йўналишидаги давлат ва хусусий лойиҳаларни молиялаштириш ҳам муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги рента банки Франкфурт-на-Майне шахридаги фермерларни махсус дастурлар яъни “Қишлоқ хўжалиги”, “Ёш фермерлар” ва “Қишлоқларни янгилаш” дастурлари асосида имтиёзли кредитлар билан таъминлайди. Имитиёзли кредитлар аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда энг ками 6 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга берилади (1-жадвал).

1-жадвал

Германиянинг Қишлоқ хўжалиги рента банки томонидан турли дастурларни кредитлаш йўналишлари1

Дастурлар номи

Кредитни нг йиллик фоизи

Бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори, 1 та хўжалик учун (минг евро)

Техника олишга

Бошқа мақсадларга

“Қишлоқ хўжалиги” дастури бўйича

8,875

9,250

102,0

127,5

“Ёш фермерлар” дастури бўйича

8,6259,000

127,5

153,1

“Қишлоқларни янгилаш” дастури бўйича

8,2509,000

102,0

“Қишлоқ хўжалиги” ва “Ёш фермерлар” дастури бўйича бериладиган имтиёзли кредитларни олиш ҳуқуқига қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланувчи барча мулкдорлар ва ижарачилар эга бўладилар. “Ёш фермерлар” дастури бўйича имтиёзли кредитлар 40 ёшгача бўлган қишлоқ хўжалигида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фермерларга берилади.

Кредитлар хўжалик юритиш жараёнида фемерларни рағбатлантириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлмаган, кредит олгунча бўлган даврда

1 И. Кузьмин. Финансово-кредитное обеспечение сельского хозяйства в развитых стран. // Международный селскохозяйственный журнал. -Москва: 2002, 32 с.

ижарага олинган мулкларни сотиб олишда, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва уй-жой қуришда сарфланадиган капитал қўйилмалар манбаси сифатида ишлатилади. Фермер хўжалигига олдин олинган қарзларни қоплаш, қўшимча ишлаб чиқариш ресурсларини ва хўжалик инвентарларини сотиб олиш мақсадлари учун бу банк ҳисобидан кредитлар ажратилмайди.

“Қишлоқларни янгилаш” дастури бўйича ажратиладиган имтёзли кредитлар консервация йўли билан типик қишлоқ ландшафтларини сақлаб қолиш, қишлоқ жойларида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган мавжуд иншоотларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш ишларини амалга ошириш учун ажратилади. Ушбу дастур бўйича имтиёзли кредитлардан фойдаланиш ҳуқуқига юридик ва жисмоний шахслар ҳамда уюшмалар эга бўладилар.

Қишлоқ хўжалиги рента банки имтиёзли кредитлаш жараёнида кредит фоизларидаги фарқни ўзининг жорий даромадлари ҳисобидан қоплайди. Банк томонидан бериладиган барча турдаги ўрта ва узоқ муддатли кредитларнинг 20 фоизи (1/5 қисми) имтиёзли ссудалар ажратишга йўналтирилади.

Франция қишлоқ хўжалиги соҳасига банклар томонидан ссудалар беришда қатъий қоидалар мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар ишлаб чиқариш турларини ҳисобга олган ҳолда берилаётган кредитлар фоиз ставкаларини пасайтириш йўли билан имтиёзлар қўлланилади. Қишлоқ хўжалигини кредитловчи асосий ташкилотлар банклар ва турли тижорат тузилмалари ҳисобланади.

Франция қишлоқ хўжалигини имтёзли кредитлаш механизми бонификация тамойилига асосланган, яъни, банклар томонидан фермерларга берилаётган кредитларни шартномавий фоиз ставкалари билан имтиёзли ссудалар фоизлари ўртасидаги фарқ давлат томонидан қопланади. Шартномавий фоиз ставкаси базасида бонификацияни ҳисоблаш тартиби имтиёзли кредитлаш тизимини ислоҳ қилиш натижасида жорий қилинган.

Францияда 1990 йилга қадар фақатгина “Креди Агриколь” қишлоқ хўжалиги банки аграр соҳага имтиёзли кредитларни бериш ҳуқуқига эга бўлган монопол банк ҳисобланган. Яъни, қишлоқ хўжалигини жами молиялаштиришга йўналтирилаётган умумий ҳажмнинн 90 фоиздан ортиғи ушбу банкнинг миллий ва ҳудудий бўлимлари орқали амалга оширилган. Ушбу даврда бонификацияни ҳисоблаш учун имтиёзли ссудалар фоиз ставкалари ва ресурслар қиймати “саватчаси” ўртасидаги фарқ асос бўлиб ҳисобланган. Имтиёзли кредитлаш тизимини ислоҳ қилиш бошқа банклар томонидан ҳам имтиёзли ссудалар ажратишга имконият очиб берди.

Имтиёзли ссудалар ажратишни тартибга солиш ва назорат қилиш жараёни 1990 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ривожлантириш бўйича Миллий марказ тизимига ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан чораклик квоталар нисбати тамойили бўйича департаментлар ўртасида бюджет тақсимланади.Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ривожлантириш бўйича Миллий маркази имтиёзли заёмларни ажратиш тизимини жорий этиш бўйича банклардан маълумот олади ва фоиз тўловлари бўйича ҳисобларни текширади. Жойларда имтиёзли ссудалардан фойдаланишни назорат қилиш ва ажратилган лимитларни тақсимлаш учун Қишлоқ ва ўрмон хўжалигини бошқариш департаменти Миллий Марказнинг ҳудудий ваколатхоналари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Бундай тизим самарали фаолият юритаётган хўжаликларни манфаатини кўзлаган ҳолда, банклар ўртасида кучли рақобат бўлган ҳудудларда қарзларни тўпланиб қолишини (концентрациялашуви) олдини олишга имкон беради. Имтиёзли ссудаларни жойлаштириш ҳуқуқи конкурс асосида банклар томонидан таклиф қилинаётган шартномавий фоиз ставкалари бўйича аниқланади.

Банкларни конкурс бўйича танлаб олиш учун улар олдиндан қўйиладиган бир қатор талабларга жавоб бериши шарт. Конкурсда қатнашувчи ҳар бир номзод банк Франциянинг камида 60 та департаментида беш юзтадан ортиқ шохобчага эга бўлиши лозим, лекин бу имтиёзли кредитлар бўйича амалиётларни барча департаментларда бажарилиши шарт дегани эмас. Ҳар бир банк қишлоқ хўжалиги учун энг кам ҳажмда бериладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида олдиндан ариза бериши шарт. Барча турдаги қишлоқ хўжалигининг фаолияти рағбатлантирилади, шунингдек, истиқболли тармоқлар ва устивор йўналишларни ривожлантиришга кўмаклашилади. Имтиёзли кредитлар билан таъминлаш тизимининг эгилувчан (эластик) таркиби уларни тақдим этиш эркинлиги билан давлатнинг иқтисодий сиёсати талабларини мослигини таъминлайди.

Имтиёзли ссудалар бўйича фоиз ставкаларини қонуний белгилаб қўйилиши фоиз ставкаларини ноқонуний ўзгартиришни олдини олади. Товон тўлаш учун давлат маблағларини тақсимлашда банкларга эмас, балки департаментлар ўртасида имтиёзлар берилиши банклараро кучли рақобат бўлган ҳудудларда қарзларни жамланиб қолишининг олдини олади.

Имтиёзли ссудаларни жойлаштириш учун банкларни конкурс асосида танлаб олиш бонификацияни ҳисоблашда шартномавий фоиз ставкаларини объектив тарзда аниқлаш имконини беради.

Имтимёзли кредитларнинг турличалиги ва улардан фойдаланишда муайян шартлар белгиланганлиги, фермерлар томонидан кредитор банкларни, бу эса ўз навбатида уларга қулай ва самарали бўлган хизмат турларини эркин танлаш имконини беради.

Австрияда имтиёзли кредитлашнинг бирмунча кенг тарқалган тури инвестицион аграр кредитлар ҳисобланади. Ушбу имтиёзли кредитларнинг фоиз ставкалари кредитор банкларнинг мавжуд ставкалари асосида ҳисобланади ва ҳар йили бир неча маротаба Австрия миллий банки томонидан тузатишлар киритилади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги федерал вазирлиги томонидан ишлаб чиқарувчилар қуйидаги миқдорда субсидиялар билан таъминланади:

  • -    фермер хўжаликларига тоғ шароитларида маҳсулот ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш ва иссиқхоналар қуриш учун берилган банк кредитлари фоиз ставкаларида – 50 %;

  • -    муқобил энергия манбаларидан қўллашда – 14 %;

  • -    бошқа кредит манбаларидан фойдаланишда – 36 %.

Кредит ажратиш муддатлари имтиёзли инвестицион кредитларда 10 йилни, механизация воситаларини сотиб олиш учун 6 йилни ташкил этади.

Голландияда Рабобанк аграр секторни молиялаштиришга ихтисослашган бўлиб, ушбу банк томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини молиялаштиришни қарийб 90 фоизи таъминланади.

Ссудаларни бериш шартлари аввалдан белгиланган чегараланишлар (регламентлар) билан тартибга солинмайди, лекин ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолияти таҳлил этилгандан ва кредит олувчи билан банк мутахассиси ўртасида суҳбат ўтказилгандан сўнг аниқланади. Ссудаларни фоиз ставкалари кучли тебранишда бўлади ва ссудалар амал қилиши даврида ҳам ўзгартирилиши мумкин.

Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) ҳам Европа Иттифоқи мамлакатлари каби фермер хўжаликларини кредитлаш соҳасида бой тажрибага эга. АҚШда рақобат асосида фаолият юритаётган 7887 та банкларнинг икки мингга яқини, яъни, 25 фоизи фермерларга кредит бериш билан шуғулланади. Нафақат банклар ўртасида, балки кредит бериш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ҳам рақобат муҳитини яратиш фермерларни кредит билан таъминлаш шароитларини енгиллаштиради.

АҚШ фермерларини кредит билан таъминлашда кредит уюшмаларининг ўрни ниҳоятда муҳим. Фермерлар кредит уюшмалари бирлашган юқори ташкилот фермерлар кредит тизими (Farm credit system)дир. Ушбу ташкилот 1910 йилда АҚШ Конгресси томонидан ташкил этилган. Кредит берувчи ташкилотлар ўртасида кескин рақобат муҳитининг мавжудлиги туфайли кредит уюшмалари ўз мижозларини сақлаб туришга қаттиқ харакат қиладилар. Кредит уюшмаларининг ходимлари машина, телефон, сунъий йўлдош орқали, алоқа воситалари, компьютер каби зарурий воситалар билан фермерлар билан доимий мулоқотда бўлишади ва кредит шартномаси тузилади. Шундан сўнг кредит уюшмаси ходими ўз ташкилотига телефон орқали мурожаат қилиб, фермерга кредит ажратишни сурайди. Фермерлар кредит уюшмалари акционерлик компаниялари ҳисобланади. Унга аъзо бўлган фермерлар уюшманинг акциясидан сотиб оладилар. Бу уюшма кредит ресурсларини кўпайтиришнинг битта манбаи     ҳисобланади.     Кредит ресурсларининг    асосий    манбаи

ҳисобланган акция уюшма томонидан облигациялар биржасида сотилади. Сотишдан олинган маблағ фермерларга кредит сифатида берилади. Фермерлар кредит уюшмасининг облигациялари биржада юқори ишонч билан сотиб олинади. Чунки уюшма облигациялар юзасидан тўловларни амалга ошира олмаса, давлат томонидан тўлаб берилади.      Кредит     уюшмаси ресурсларнинг    учинчи    манбаи уюшманинг ўзи олаётган фойда хисобланади.

Фермерларга кредит уюшмалари томонидан 3 хил кредит берилади:

  • -    жорий харажатлар учун 1 йил муддатга;

  • -    техника воситалари, жихозлар сотиб олиш учун 7 йил муддатга;

  • -    ер ва бошка кучмас мулк сотиб олиш учун 30 йил муддатга.

Уюшмадан кредит олишда унинг йиллик кредит фоиз ставкалари мақсади ва муддатига қараб 4 фоиздан 7,5 фоизгача бўлади.    Фермер сотиб олаётган ер ёки бошқа кўчмас мулкни кредит    учун    гаровга    куйиш имкониятига эга. Уюшмада ёш фермерларга имтиёзли кредит бериш учун алоҳида фонд ташкил этилган ва уларга алоҳида шартлар билан паст фоизли кредитлар берилади. Фермерлар кредит     уюшмаси     томонидан берилаётган кредитларнинг абсолют йўқотилиши 0,1 фоизни ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, мижоз кредитни кайтариш шартини узи танлайди.

Шу билан биргаликда, АҚШда фермерлар кредит уюшмалари ва бошқа турдаги       истеъмол       кредит кооперативларининг шоҳобчаларида банк операцияларини ҳам амалга оширадилар. Бу хам фермерларга ва кооперативларнинг бошқа аъзоларига анчакулайликлар туFдиpади

АҚШ фермерларини кредитлаш тизимининг энг асосий жиҳати шундаки, АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан фермерлар кре-дит олаётганда ҳеч қандай гаровга эга бўлмаган тақдирда кредитни қайтариш юзасидан банкларга давлат кафолати берилади. Бунинг натижасида фермер ҳеч қандай гаровга эга бўлмаса ҳам бемалол кредит олиш имкониятига эга булади.

Канадада аграр соҳани кредитлашнинг давлат тизимини 1959 йилда ташкил этилган Фермерлар кредит корпорацияси (Farm Credit Corporation) амалга оширади. Корпорация томонидан барча турдаги моддий ва номоддий харажатларни комплекс қоплаш, яъни қўшимча ер участкаларини олиш, бино ва иншоотларни қуриш ва модернизация цилиш, чорва молларини ва фермерлар учун зарурий мосламаларни сотиб олиш, минерал ўғитлар билан таъминлаш, уруғлик ва кўчат материалларини ҳарид қилиш, қарз мажбуриятларини тўлаш ва бошқа мақсадлар учун кредитлар ажратилади. Корпорация томонидан ажратиладиган кредитлар 10 йилдан 30 йилгача бўлган муддатларга берилади. Кредит ҳажми кредит олувчининг ицтисодий имкони-ятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, лекин белгиланган лимитдан ортмаслиги лозим.

Корпорация томонидан бериладиган кредитлар 2 турга булинади: 40 минг доллар мицдорида -ерни гаровга қўйган ҳолда ва 55 минг доллар микдорида ерни, асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва чорва молларини гаровга қўйган ҳолда. Шу билан биргаликда 45 ёшдан кичик бўлган фермерлар учун кредитларни олиш тартиблари ва шартлари бир мунча енгиллаштирилган. Корпорация томонидан фермерлар синдикатлари

(учта ёки ундан кўп фермерларни бирлашган гуруҳи) ҳам кредитлар билан таъминланади. Қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олиш учун бериладиган кредитлар синдикатнинг битта аъзосига 15 минг долларни ташкил этади ва синдикат учун ажратиладиган кредит 100 минг доллардан ортмаслиги лозим.

Фермерлар кредит корпорацияси бошқа қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлар фаолиятидан фарқли равишда бюджетдан ажратилган маблағлар (ассигновациялар) ҳисобидан доимий ўсиб борувчи ўзининг хусусий капиталига эга.

Осиё давлатларининг ҳам қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш тизимини ўзига хос йўналишлари мавжуд бўлиб, банклар томонидан микромолиялаштириш орқали амалга оширилади. Бу тизим асосан кичик ер майдонига эга, кам даромадли хўжаликларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, кредит беришда паст фоизлилик ва гаровсизлик тамойилига асосланади.

Бангладеш давлатидаги Грамин банк 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, микрокредитлар билан таъминловчи асосий молия ташкилоти ҳисобланади. Ушбу банкнинг кредит портфели манбаси донор ташкилотлар маблағлари ва давлатнинг субсидияли кредитларидан ташкил топган. Бугунги кунда ушбу банк томонидан Бангладеш қишлоқ хўжалиги корхоналарини 50 фоизидан ортиғига молиявий хизмат кўрсатилади. Грамин банк кичик ва иқтисодий ночор хўжаликларни даромадли лойихаларини молиялаштиришни амалга оширади. Банк асосан кичик ер майдонига эга (0,2 га) хўжаликларни кредит ресурслари билан таъминлайди. Бунда асосан кичик хўжаликларни гаров маблағи етишмаётган шароитда норасмий манбалар маблағларидан фойдаланишга қарши янгича ёндошув қўлланилади. Ушбу тизимга кўра, гаровсиз кредит олувчиларнинг бештаси бир гуруҳни ташкил этган ҳолда кредит оладилар, лекин, кредит гуруҳнинг ҳар бир аъзосига алохида берилади. Кредитни қайтариш мажбурияти бутун гуруҳнинг зимммасида бўлади. Агарда гуруҳнинг бирон бир аъзоси кредитни қайтара олмаган тақдирда уни бутун гуруҳ бўлиб қайтариши шарт, акс ҳолда гуруҳ аъзоларининг барчасига банкнинг ишончсизлиги пайдо бўлади ва кредитдан фойдаланишдаги кейинги имкониятдан маҳрум бўлишади. Ушбу тизимда кредитни мулк орқали гаров билан таъминлаш ўрнига ижтимоий гаров, гаровни ишончга асосланган шакли, яъни гуруҳ маъсулияти ва мажбурияти амал қилади. Бу эса ўз навбатида барча гуруҳ азоларига берилган кредитни қайтмаслик хатарини бартараф этади.

Грамин банк томонидан паррандачиликни ривожлантиришга ва ипак қурти боқиш каби мақсадларга бериладиган кредитларнинг ўртача миқдори 100 АҚШ долларини ташкил этади. Бундан ташқари банк ўз мижозларига малака ошириш ва соғломлаштириш каби хизматларни кўрсатади. Ушбу банкнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш тизимидаги тажрибаси бугунги кунда кўпгина давлатларда намуна сифатида қабул қилиниб, кенг қўлланилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни кредитлаш тизимини такомиллаштиришда хорижий давлатлар тажрибасидан Ўзбекистон Республикасида қўллаш лозим бўлган қуйидаги асосий жиҳатларни алохида ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • -    фермерларга узоқ муддатли ва шу билан биргаликда паст фоизли кредитлар берилиши, тижорат кредитларини фоиз ставкаларини бир қисмини давлат томонидан қопланиши;

  • -    фермерларга сифатли банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш учун банклар ўртасида кескин рақобатнинг мавжудлиги, қишлоқ хўжалигини кредитловчи махсус молия институтларининг фаолият юритишини таъминланганлиги;

  • -    фермер ва деҳқон хўжаликларининг аксариятида кредит олиш учун гаров мулкининг етишмаслиги (йўқлиги)ни ҳисобга олиб, давлат томонидан маҳсус жамғармалар ташкил этиш. Мазкур жамғармалар орқали фермерларга кредит ажратилишида давлат кафолатини берилиши ва гаров масаласида амалий ёрдам кўрсатилади;

  • -    кичик ҳажмдаги ер майдонида маҳсулот етиштираётган деҳқон хўжаликларида гаров мулкини мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб уларнинг гуруҳларини ташкил этилиши ва ишончга асосланган ижтимоий гаров тизимини қўлланилиши.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Фарманов Т.Х., Мухторов А.Х., Шерматов С.Б. Фермер хўжаликларида кредитлаш ва молиявий муносабатлар. –Т.: Фан, 2007. – 24 б.

  • 2.    И. Кузьмин. Финансово-кредитное обеспечение сельского хозяйства в развитых стран. // Международный селскохозяйственный журнал. – Москва: 2002, 32 с.

  • 3.    Хожибоев М.Ш. (2019). Роль анализа финансового состояния в разработке финансовой политики предприятия. Economics, (5 (43)), 55-57.

Список литературы Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибалари ва улардан фойдаланиш

  • Фарманов Т.Х., Мухторов А.Х., Шерматов С.Б. Фермер хўжаликларида кредитлаш ва молиявий муносабатлар. -Т.: Фан, 2007. - 24 б.
  • И. Кузьмин. Финансово-кредитное обеспечение сельского хозяйства в развитых стран. // Международный селскохозяйственный журнал. - Москва: 2002, 32 с.
  • Хожибоев М.Ш. (2019). Роль анализа финансового состояния в разработке финансовой политики предприятия. Economics, (5 (43)), 55-57.
Статья научная