Истиқболли озуқабоп галофитларнинг асосий агробиологик хоссалари
Автор: Ортиова Лола Соатовна, Сиддиова Шахноза Ахмедовна, Умиров Нурулла Усанович, Усанов Улубек Нурулла, Аршибоев Зухириддин Санжар Ли
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агрономия
Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Kизилқум чўлишўрланган тупроқларида галофит ўсимликлари буталар, ярим буталарнинг шўрланган тупроқлар шароитидаги (Kohia prostrate, Salsola orientalis, ceratoides eversmaniana, Halonamnus sufaphyllis, Camforosmahessing) агробиологик ва хўжалик хоссалари баён қилинган.
Чўл, галофит, озуқабоп, ўсимлик, уруғ
Короткий адрес: https://sciup.org/14125704
IDR: 14125704 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10026
Текст научной статьи Истиқболли озуқабоп галофитларнинг асосий агробиологик хоссалари
Тадқиқотнинг долзарблиги. Республикамизда кейинги йилларда Қизилқум чўлининг шўрланган тупроқлари ҳолатини яхшилаш ва шу минтақага мос, чорвачилик учун юқори озуқабоп фитомасса (пичан) тўплашга қодир, янги тўйимли галофит турларини танлаш ҳамда уларни етиштириш агротехнологияларини янада такомиллаштириш борасидаги илмий изланишлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади. Марказий Қизилқум чўлининг шўрланган тупроқларини ҳолатини яхшилаш ва шу минтақага мос, чорвачилик учун юқори озуқабоп ўсимликларни танлаш ва тўйимли галофит турларини танлаш ҳамда уларни етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари. Қизилқум чўлларининг шўрланган тупроқлари шароитига мос чорвачилик учун озуқабоп галофит турлари ва намуналарини синаш ҳамда танлаш;
шўрланган тупроқлар шароитида танлаб олинган истиқболли озуқабоп галофит турларнинг экиш муддатлари ва меъёрларининг уруғ унувчанлигига, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишига таъсирини тадқиқ қилиш;
шўрланган тупроқлар шароитида танлаб олинган галофитларни парваришлаш агротехнологиясининг истиқболли озуқабоп галофит турларининг ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш;
шўрланган тупроқлар шароитида истиқболли озуқабоп галофит турларини парваришлашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида ўртача шўрланган тупроқлар, турли географик регионлардан танлаб олинган маккасупурги, қуйровуқ, чўғон, терескен ва изеннинг озуқабоп галофит намуналари олинган
Тадқиқотнинг предмети озуқабоп галофитларни парваришлаш агротехнологиялари, экиш муддатлари, унувчанлиги, ўсиши, ривожланиши, яшовчанлиги, поя ҳамда уруғ ҳосилдорлиги, иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг услублари. Тажрибаларда галофит намуналарини биометрик ўлчовлар, озуқа заҳиралари тўплаш жараёни ва бошқа туркумдаги масалалар ўсимликшунослик, ботаника, ўсимликлар интродукцияси, деҳқончиликда умумқабул қилинган «Методика проведения полевых и вегетационных опытов с кормовыми культурами», «Методика опытов на сенокосах и пастбищах», «Методика полевого опыта», «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» дан фойдаланилган. Олинган маълумотларнинг аниқлилиги ва ишончлилиги Б.А.Доспеховнинг кўп омилли “дисперcион таҳлил” услуби ёрдамида математик-статистик таҳлил қилинди.
Тадқиқотнинг натижасида Қизилқумнинг шўрланган яйловлари шароитида маккасупурги, чўғон, қуйровуқ, терескен, изен ўсимликларининг муҳим агробиологик (уруғларининг унувчанлиги, яшовчанлиги, ўсиш динамикаси), озуқабоплик хусусиятлари (озуқавийлиги, ейилувчанлиги, калориялиги) ишлаб чиқилган;
Муҳим озуқабоп ўсимлик уруғлари генофондини барпо этиш, маданийлаштириш, навлар яратиш ва бошқа илмий тадқиқотлар жараёнида муайян уруғларнинг унувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш муҳим тадбирлардан
ҳисобланади. Чўл ўсимлик уруғларининг унувчанлигини ошириш учун уруғларнинг биологик хусусиятларини ўрганиш айни пайтда ҳам долзарб масалалардан ҳисобланади.
Биз бир ва кўп йиллик озуқабоп галофит намуналарининганча муддат (2-7 йил) сақланаётган уруғларининг унувчанлигини ўргандик.
Олинган маълумотлардан кўриниб турганидек, галофитлар турларига қараб уларнинг лаборатория шароитида унувчанлик қобилияти бир-биридан сезиларли фарқланади.
Чўл ҳудудлари экологик муҳитида тарқалган ўсимлик турлари уруғларининг унувчанлиги аксариат ҳолатларда узоқ муддат сақланмасдан бир йил амалиётда қўлланилади, кейинги йилларда яроқсиз ҳолга келади.
Тажрибада озуқабоп галофит турлари уруғ намуналарининг унувчанлиги турларга қараб ҳар хил бўлди. Баъзи ўсимликларнинг (балиқ кўз, донашўр, харидандон) уруғларидастлабки йилдаёқ унуванлиги анча юқори (82-34,7%) бўлиб, иккинчи йилда кескин пасайганлиги аниқланди.
Дастлабки йилдаёқ нисбатан юқори (97-82%) унувчанликка эга бошқа гуруҳ турлар– илмоқ шўра, маккасупурги, олабута ўз унувчанлигини нисбатан давомли сақлайолишини кўрсатди. Жумладан, илмоқ шўра уруғлари 6 йилгача, маккасупурги, олабута 5 йилгача сақлаши кўрсатмоқда. Оқ шўра, сета уруғларининг бу қобиляти 3 йилдан ошмади.
Чўл озуқабоп галофит ўсимликларининг яшовчанлиги. Шўрланган майдонларда парваришланадиган экинларнинг яшовчанлиги муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланиб, ўсимликнинг мазкур шароитга қай даражада мослаша олганлигидан далолат беради.
Озуқабоп галофитларнинг яшовчанлигини баҳор, ёз ва куз фасллари давомида кузатилди. Маккасупурги намуналарининг яшовчанлиги турлича: Бир гуруҳ (К-25, к34, к-184, К-2) намуналарининг яшовчанлиги жуда юқори бўлган бўлса, бошқа намуналарда уларнинг яшовчанлиги 87,9-43,8%, энг паст (43,8%) яшовчанлик чет эл (АҚШ)дан олинган намунада кузатилди. Интродукцион кўчатзорларда синалган 13 та намунанинг 10 тасида (к-438, к-425, к-2427, к-429, к-436, к-437, к-433, к-432, к-431) уларнинг яшовчанлиги 95,8-33,4% ни ташкил қилди, қолган намуналарнинг яшовчанлиги 31,4-70,9% атрофида бўлди.
Иккинчи йилдаги кўчатзорларда маккасупурги намуналари яшовчанлиги 6 намунада (к-34, к-184, к-427, к-432 ва к-433) 96,0-97% ни, қолган намуналарда 93,3-94,3 %, паст яшовчанлик Тожикистондан терилган (к-435) намунада кузатилиб, бир хил намунаси 3 йил давомида такрорий синалгандаги натижалари бунга мисол бўла олади (1-жадвал).
1-жадвал
Айрим галофит намуналарининг экин шароитида яшовчанлиги,%
Намуналар |
Ўсимлик туп сони, минг дона-га; яшовчанлиги, % |
||
30.V |
10.VII |
29.IX |
|
Bassia hyssopofolia-Илмоқ шўра |
|||
К-440 |
333,3 100 |
327,8+2,9 98,3 |
327,8+2,9 98,3 |
К-441 |
333,3 100 |
325,6+1,1 97,7 |
325,+1,1 97,7 |
К-442 |
333,3 100 |
320,0+1,9 96,0 |
320,0+1,9 96,0 |
К-443 |
333,3 100 |
311,1+4,0 93,3 |
311,1+4,0 93,3 |
Atriplex mierontha- Олабута |
|||
К-404 |
333,3 100 |
265,6+2,9 79,7 |
265,6+2,9 79,7 |
К-412 |
333,3 100 |
244,5+5,8 73,4 |
244,5+5,8 73,4 |
К-413 |
333,3 100 |
283,3+8,8 84,9 |
283,3+8,8 84,9 |
К-457 |
333,3 100 |
268,9+23,8 80,8 |
268,9+23,8 80,8 |
К458 |
333,3 100 |
264,4+23,1 79,3 |
264,4+23,1 79,3 |
Suaeda altissima- Сведа |
|||
К-406 |
333,3 100 |
27,4+1,6 8,2 |
- |
К-408 |
333,3 100 |
264,3+1,5 58,5 |
200,0+6,7 58,3 |
К-414 |
333,3 100 |
194,7+7,3 58,3 |
194,4+7,3 58,3 |
К-346 |
277,7 100 |
200+3,6 72,0 |
156,7+5,6 56,4 |
Climacaptera lanata- Балиқкўз |
|||
К-371 |
116,7+3,0 100 |
94,3+3,6 80,8 |
45,7+4,6 39,2 |
К-379 |
84,3+7,3 100 |
82,3+9,3 97,6 |
46,7+3,3 55,4 |
К-381 |
39,0+3,0 100 |
22,3+9,7 57,1 |
10,0+0,6 25,6 |
К-382 |
46,7+3,0 100 |
36,7+9,7 78,6 |
10,0+1,8 21,4 |
К-383 |
84,3+9,0 100 |
36,7+9,7 78,6 |
10,0+1,6 21,4 |
Chenopаdim album- Оқшўра |
|||
К-38 |
216,7+6,6 100 |
216,7+6,3 100 |
144,3+8,0 66,6 |
К-106 |
402,3+4,7 100 |
395,7+5,4 98,3 |
394,0+6,5 97,9 |
Илмоқ шўра- Bassia hyssopafolia намуналарнинг яшовчанлиги (93,3-98,3%) ҳам юқори бўлди.
Оқ шўра- Atriplex micrantha намуналари орасида (к-413) (Сирдарё вилояти) намунасининг яшовчанлиги юқорилиги қайд этилди.
Сведа -Suaeda microphylla Pall . намуналарининг яшовчанлиги бошқа турларга нисбатан Қизилқум шароитида паст бўлганлиги кузатилди.
Балиқкўз- Climocoptera Lantana Pall. намуналарининг яшовчанлиги ҳам ўта пастлиги (21,4-55,4%) жиҳатидан ажралиб туради.
Оқ шўра- Chenopodim album К-106 намунасининг яшовчанлиги -97,9%ни ташкил этган бўлса, бошқаси ўта паст (66,6%) бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, Қизилқум чўли шўрланган тупроқлари иқлим шароитига мос бир йиллик галофитлар уруғларининг унувчанлиги дастлабки йилларда анча юқори (82,0-34,7%) бўлиб, кейинги йилларда кескин пасайса, маккасупурги, ўсимлигининг уруғлари ўз унувчанлигини узоқ муддат йўқотмагани кузатилди.
Озуқабоп галофитлардан изен, қуйровуқ, чўғон, терескен, камфоросма, черкезлар сеҳосил, ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, яшовчанлиги (73,4-98,3%), ейилувчанлиги (55,0-77,3%) ва озуқавийлиги (1830-3815 ккал/кг) юқори фитомелиорантлар қаторига кириши яна бир бор исботланди.
Ўзбекистон чўл яйловларининг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида фитомелиорантларни танлашда чўл озуқабоп ўсимликлари янги турлар билан бойитилган.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Махмудов М.М. Улучшение пастбищ Кызылкум. - Самарканд, 2010.–С.237.
-
2. Махмудов М.М., Гафурова Л.А., Шарипов О.М., Халилов Х.Р ва бошқалар. Чўл ва адир минтақалари шароитида маҳсулдор яйловлар барпо этиш технологиялари (фермер учун тавсиялар). -Тошкент, 2014. Б. 24
-
3. Махмудов М.М., Хаитбаев Р. Қизилқум яйловлари ҳолатини яхшилаш усуллари (тавсиялар). -Тошкент, 2008. Б. 34
-
4. Методика проведения полевых и вегетационных опытов с кормовыми культурами. ВИК. – М.: 1983. С. 285
-
5. Раббимов А., Хамроева Г. Чўл озуқабоп ўсимликлари интродукцияси ва селекцияси бўйича услубий тавсиялар. –Самарқанд, 2016. Б. 42.
-
6. Умирзоқов А.У. Янги ем-хашак экинлари етиштиришнинг илмий асослари /Монография. – Самарқанд, 2017. Б. 232.
-
7. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
8. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
10. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
11. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
12. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
13. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Истиқболли озуқабоп галофитларнинг асосий агробиологик хоссалари
- Махмудов М.М. Улучшение пастбищ Кызылкум. - Самарканд, 2010.-С.237.
- Махмудов М.М., Гафурова Л.А., Шарипов О.М., Халилов Х.Р ва бошқалар. Чўл ва адир минтақалари шароитида маҳсулдор яйловлар барпо этиш технологиялари (фермер учун тавсиялар). -Тошкент, 2014. Б. 24.
- Махмудов М.М., Хаитбаев Р. Қизилқум яйловлари ҳолатини яхшилаш усуллари (тавсиялар). - Тошкент, 2008. Б. 34.
- Методика проведения полевых и вегетационных опытов с кормовыми культурами. ВИК. - М.: 1983. С. 285.
- Раббимов А., Хамроева Г. Чўл озуқабоп ўсимликлари интродукцияси ва селекцияси бўйича услубий тавсиялар. -Самарқанд, 2016. Б. 42.