Янги буғдой навларнинг яратишда ҳосилдорлик ва ўсув даврининг ахамияти
Автор: Жраев Дир Турдиулович, Тоаева Холида Ражабовна, Юсупов Насрулла Хамидуллаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Hавларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда навларни тўғри танлаш ва минтақалар бўйича жойлаштириш асосий талаблардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда асосан янги навларни экиш мухимдир. Ушбу макола янги навлар ва янги яратилаётган тизмалардан фойдаланилган ҳолда, тажриба олиб борилиб, вегетация даври ҳосилдорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Андоза, эртапишарлик, дурагай тизма, нав, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125745
IDR: 14125745 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10096
Текст научной статьи Янги буғдой навларнинг яратишда ҳосилдорлик ва ўсув даврининг ахамияти
ЯНГИ БУҒДОЙ НАВЛАРНИНГ ЯРАТИШДА ҲОСИЛДОРЛИК ВА ЎСУВ ДАВРИНИНГ АХАМИЯТИ
Навларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда навларни тўғри танлаш ва минтақалар бўйича жойлаштириш асосий талаблардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда асосан янги навларни экиш мухимдир. Ушбу макола янги навлар ва янги яратилаётган тизмалардан фойдаланилган ҳолда, тажриба олиб борилиб, вегетация даври ҳосилдорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Калит сўзлар: андоза, эртапишарлик, дурагай тизма, нав, ҳосилдорлик.
IMPORTANCE OF YIELD AND GROWING SEASON WHEN CREATING NEW VARIETIES OF WHEAT
Республикамизнинг суғориладиган майдонларида учун турли тупроқ иқлим шароитларига мос, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Ҳар бир тупроқ ва иқлим шароитига мос яратилган навлардан, шунингдек фан ютуқлари ва илғор техник воситалардан унумли фойдаланиш асосида бошоқли дон экинларини ҳосилдорлик ва дон сифатини ошириш мумкин. Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида яратилган энг махсулдор тизмалардан фойдаланиб тажриба ўтказилди. ДДЭИТИ Қашқадарё филиалининг Қарши бўлими, Я.Омонов ҳудудида жойлашган тажриба майдонида 30 та ўзгармас констант ҳолатига келган тизмалардан фойдаланиб, тажриба олиб борилди.
Суғориладиган майдонларда олиб борилган агроэкологик нав синаш тажрибасида 30 та юмшоқ буғдойнинг нав ва линиялар тўрт қайтариқда ўрганилди ва ўсимликларнинг ўсув даврлари бўйича фенологик кузатувлар олиб борилди.
Юқори сифатли, серхосил, совуққа чидамли ва дон сифати юқори эртапишар навларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда навларни тўғри танлаш ва минтақалар бўйича жойлаштириш асосий талаблардан бири хисобланади [1].
ДДЭИТИ Қашқадарё филиалининг Қарши бўлими, Я.Омонов ҳудудида экиб ўрганилаётган нав ва тизмаларнинг тўлиқ пишиш фазасига ўтиши 27 май – 5 июн кунлари оралиғида кузатилди. Бу йилги об ҳаво шароити сер ёғин келганилиги боис тажрибада тўлиқ ўсув даври ўртача 210 – 216 кунни ташкил этганлиги кузатилди. Тадқиқот натижаларига кўра Кеш-2016 ва Шукрона навларида ўсув даври ўртача 210-211 кунни ташкил қилди. Андоза навлар билан GCB-18/2017-11, GCB-17/2017-10 AC-2008-Д-6 тизмаларида хам пишишгача бўлган кун ўртача 210 кунни ташкил қилди. Тизмалардан KR15-9808, KR15-PYT13-970 ва GCB-16/2017-9, тизмаларида ўсув ўртача 208-209кунни ташкил қилди яъни андоза навга нисбатан эртапишарлик хусусияти аниқланди. Тизмаларнинг тўлиқ пишиш даври 27-28 май кунларига тўғри келганлиги қайд қилинди. Андоза Шукрона ва Кеш-2016 нави 28-30-май куни пишган бўлса, ундан эртапишар 2 та тизмалар борлиги аниқланди ва 1 та тизмалар Кеш-2016 нави билан бир кунда тўлиқ пишиш фазасига ўтганлиги қайд этилди. Униб чиқиш-пишиш даври 208-209 кунни ташкил қилди.
Буғдой донининг катталиги ўсиш даврининг давомийлиги хусусан, бошоқлаш пишиб етилиш даврига боғлиқ бўлиб, қурғоқчиликка чидамлилигинибилдириши аниқланган [2].
Юмшоқ буғдой нав ва линияларини ҳосилдорлик ва вегетация даври
№ |
Нав ва намуналар |
Қарши |
|
Пишишгача бўлган кун |
Ҳосилдорлик, ц/га |
||
1 |
АС-2005-С19 |
216 |
81 |
2 |
АС-2006-Д20 |
215 |
58 |
3 |
АС-2006-С27 |
213 |
73 |
4 |
АС-2007-Д4 |
215 |
71 |
5 |
АС-2007- Д5 |
211 |
67 |
6 |
АС-2008-Д2 |
216 |
73 |
7 |
АС-2008-Д4 |
213 |
74 |
8 |
АС-2008-Д6 |
210 |
62 |
9 |
АС-2009-Д7 |
213 |
76 |
10 |
АС-2009-Д8-9 |
211 |
58 |
11 |
GCB-7/2017 |
215 |
84 |
12 |
GCB-8/2017 |
214 |
74 |
13 |
GCB-9/2017 |
213 |
72 |
14 |
GCB-10/2017 |
218 |
85 |
15 |
GCB-12/2017 |
214 |
78 |
16 |
GCB-14/2017 |
214 |
83 |
17 |
GCB-18/2017 |
210 |
75 |
18 |
GCB-16/2017 |
209 |
75 |
19 |
GCB-20/2017 |
215 |
77 |
20 |
GCB-17/2017 |
210 |
79 |
21 |
KR15-9808 |
208 |
84 |
22 |
KR15-PYT-13-521 |
216 |
78 |
23 |
KR17-SAL |
215 |
65 |
24 |
Шахрисабз-1 |
213 |
64 |
25 |
KR15-FAWWON-in52 |
209 |
78 |
26 |
KR12-18 |
215 |
78 |
27 |
КЕШ-2016 |
210 |
73 |
28 |
Шукрона |
211 |
65 |
29 |
KR15-PYT-13-970 |
208 |
72 |
30 |
KR15-9019 |
213 |
87 |
ДДЭИТИ Қашқадарё филиалининг Қарши бўлими, Я.Омонов ҳудудида экиб ўрганилган тизмаларнинг ҳосилдорлиги кўрсаткичлари ўртача 73,9 ц/га ни ташкил этганлиги аниқланди. Ҳосилдорликни юқори бўлишига асосий сабаблардан бири, селекция ишлари натижасида танлаб олинган энг юқори ҳосилли тизмалар тажриба олиб бориш учун танлаб олинганлигидадир. Олинган натижаларга кўра, 80 ц/га дан юқори ҳосилдорликни кўрсатган 6 та тизмалар борлиги аниқланди. Энг қори ҳосилдорлик KR15-9019 тизмасида 87,4 ц/га, GCB-10/2017-4 тизмасида 85 ц/га, KR15-9808 ва GCB-7/2017-1 тизмалари 84 ц/га, GCB-7/2017-1, 83 ц/га, AC-2005-С-19 тизмасида 81 ц/га бўлганлиги кузатилди (1-жадвал).
Экилган тизмаларнинг пишишгача бўлган кун ва ҳосилдорлик миқдори ўзгариши аниқланди, лекин айрим нав ва тизмалар АС-2006-Д20, АС-2009-Д8-9, GCB-9/2017 ҳосилдорлик миқдорлари кам ўзгарган бўлиб, ҳосилдорлиги бошқа нав ва тизмалардан маълум бир тупроқ-иқлим шароитларда паст ҳосилдорликни намоён қилди. KR15-FAWWON-in52 тизмаси нисбатан юқори ҳосилдорлиги аниқланди ва ушбу навлар алоҳида танлаб олинди.
Адабиётлар:
Список литературы Янги буғдой навларнинг яратишда ҳосилдорлик ва ўсув даврининг ахамияти
- Аманов.О, Файзуллаев.А "Юмшоқ буғдойнинг совуққа чидамлилиги ва ҳосилдорлигини бахолаш" "Ўзбекистонинг жанубий худудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари мавзусидаги Ҳалқаро илмий-амалий конференция мақолалар тўплами". Қарши 2018 йил, 14-15 май, 15 бетлар.
- Абдуазимов А. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Республика илмий- амалий анжуман материаллари.-Тошкент. 2015.-Б.190-191.