Яра касаллиги асоратларини хронобиологик – циркасемидиан хусусиятлари ва профилактикасини шошилинч тиббий ёрдам шароитида жиҳатлари

Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, Хакимов Дилшод Мамадалиевич, Мамасалиева Шахноза Абдулхакимовна, Абдурахмонова Мухаёхон Абдурахимовна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Внутренние болезни

Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.

Бесплатный доступ

Атмосфера босими, хаво нисбий намлиги, хаво харорати ва қуёш ёғдуси каби метеоомиллар яра касаллиги асоратлари хатар омили сифатида тасдиқланади. 659та беморни уч йиллик кузатув натижалари бўйича уларни хисобга олиш яра касаллиги асоратларининг метеопрогнозлашга асосланган донозологик ташхисини такомиллаштиради. Биз томондан шу асос билан яра касаллиги асоратларини бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактикаси тизими водий учун муқобиллаштирилиб яратилди хамда амалиётлантирилди.

Яра касаллиги асоратлари, хронобиология, атмосфера босими, хаво нисбий намлиги, хаво харорати, қуёш ёғдуси, циркасемидиан жиҳатлар

Короткий адрес: https://sciup.org/14124632

IDR: 14124632

Текст научной статьи Яра касаллиги асоратларини хронобиологик – циркасемидиан хусусиятлари ва профилактикасини шошилинч тиббий ёрдам шароитида жиҳатлари

Хирургия фанида хронобиологик ва хронопрофилактик тадқиқотларга эҳтиёж ва зарурият ортган. Бунинг асосий сабаби, аксарият илмий тахлиллар буни далолатлайди, кейинги йилларда ахоли орасида яра касаллиги асоратлари (ЯКА) даражаларини кўпайганлиги ва уларни даволашдан (консерватив ёки жарроҳия йўли билан) олинган натижаларидан қониқиш хосил қилинмаётганлик даражаларини ошганлигидир[1,2].

ЯКА ни самарали ва хавфсиз бартарафлашда профилактика имкониятларини катталиги хамда ушбу йўналишдаги тадқиқотларни кучайтириш даркорлиги, энг аввало шу боисдан, тобора кўп таъкидланмоқда. Лекин бизга маълум бўлдики, ЯКА профилактикаси ва хронобиологиясини,жихатлари шошилинч тиббий ёрдам бўғинида, айниқса Ўзбекистон иқлимий шароитида, тўлиқ ўрганилмаган ва бор маълумотлар эса эскириб қимматини йўқота бошлаган.

Дунё тажрибасига боқилса бундай тадқиқотлар бевосита нафақат илмий, балки муваффақият келтирувчи амалий аҳамият касб этадилар. Хусусан, метеопрогнозлаш ва метеопрофилактика тизимига асос солинади, қайсики тиббий ижтимоий ва иқтисодий самарани сўзсиз беради. Яра касаллиги асоратларини турлича иқлимий муҳитли минтақаларда хронобиологик, циркасемидиан ва хронопрофилактик жиҳатларини ажратиб кўрсатади. Бугунги кунда кескинлашган ва кескинланиш хавфини янада ошиши кутилаётган атмосфера жараёнларини ўзгаришлари хамда тебранишларини хисобга олган холда ЯКА нинг тезкор даволаш ва профилактикаси дастурларига худудий илмий далиллар топилади[3,4,5,6].

Шулардан келиб чиқиб тадқиқотнинг мақсади яра касаллиги асоратларини барвақт аниқлаш, даволаш ва бартарафлаш имкониятини туғдирувчи клиник – метеорологик текширувлар методологиясини ишлаб чиқиш ва уни ЯКА билан хасталанган беморларни жарроҳлик бўлимларида даволаш стандартларига мувофиқлаштириб такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Текширув учун материаллар РШТЁИМ водий бўлимларидан тўпланди. Жами 813 та беморлар (эркаклар – 659 та ва аёллар – 154 та, ёш диапазони - ≥ 15 – 80 ёшлилар) уч йиллик клиник – метеорологик кузатувга жалб қилиндилар. ЯКАга метеоиқлимий омилларнинг (МИО) патоген таъсирларини хронобиологияси, циркасемидиан хусусиятлари ва профилактика қилиш жиҳатлари Г.М. Данишевский усулидан, В.С. Генес жадвалидан ва Пирсоннинг мезонларидан фойдаланиб таҳлил қилинди. Гастродуоденал яра асоратларига (қон кетиш ва яра тешилиши) МИО таъсирларини баҳолаш учун махсус динамик кузатув вароғи (анкета) ишлаб чиқилди ва ундан фойдаланилди. Ушбу кундалик “Клинико – метеорологик кузатув вароғи” қуйидагилар қайд этиб борилди ва баҳоланди:

1.Синоптик ва метеорологик шароитлар тавсифи (07 соатда, 15.00 соатда, 21.00 соатда, суткалик тавсифи). 2. Барик тенденциялар: 09 соатдаги тавсифи; максимал даражаси; минимал даражаси. 3. Қуёш ёғдусининг давомийлиги (соатларда). Суммар қуёш радиацияси (кал/см2 га) ва об – ҳаво тури: • атмосфера босими – АтБ (мм да) – 01 соатда; 07 соатда; 13.00 соатда; 19.00 соатда; ўртача суткалик тавсифи ва 07 соатга суткадаги ўртача тебраниш даражаси; • хаво харорати – ХХ (градусда) – қайд этилган интерваллардаги тавсифи; • хавонинг нисбий намлиги – ХНН (фоизларда) – 6 та интерваллардаги тавсифлари; • шамол тезлиги ва йўналишлари (мм/сек да) – 01 соатда, 13.00 соатда, шамол максимал босим тезлиги ва умумий суткалик тавсифи; • булутларни даражаси (балларда) – 01 соатда, 07 соатда, 13.00 соатда, 19.00 соатда; •

ёғингарчилик даражаси (мм да) – кундузи (07 – 19.00 га), тунда (19.00 – 07 га); атмосфера жараёнлари – 01 соатда, 07 соатда, 13.00 соатда ва 19.00 соатда.

ЯКА ташхиси верификацияси ошқозон ва 12 – бармоқли ичак рентгеноскопия, релаксацион дуоденография, гастроскопия, синхронли гастродуоденомонометрия, дуоденодебитометрия, ошқозон шираси фракцион текшируви ва айрим холатларда шиллиқ қаватлардан олинган биоптатларни гистологик текширувларига асосланди. Клиник аломатлар, физикал текширув аломатлари ва ўткир қон йўқотиш хамда перитонит аломатларига ташхисотда устиворлик берилиб баҳоланди хамда улар динамик кузатиб таҳлилланди. Якуний ташхисга шошилинч амалга оширилган эзофагогастродуоденоскопия ҳар бир клиник ҳолатда қўлланилиб аниқлаш киритилди.

Тадқиқот натижалари қуйидагиларни кўрсатди: ўзгарувчан иқлимий шароитда ЯКА циркасемидиан, хронобиологик ва хронопрофилактик хусусиятлар касб этиб шаклландилар ва клиник намоён бўладилар. Ушбу қонуниятларга шошилинч ёки режали жарроҳлик амалиётини монандлаштириб режалаштирилиши прогнозга барвақт ижобий (самара) таъсир этиш имкониятларини туғдиради.

Чунончи тасдиқланди – ки, ЯКА йилнинг фаслларида тафовутланиб қайд этилади (Р < 0,001): қиш ойларида 9,7 фоизгача етиб, баҳорда то 10,8 фоизгача кўпайиб, ёз ойларида 12,4 фоиз даражалар билан энг кўп аниқланиб ва кузда 8,9 фоиз кўрсаткичлар билан ифодаланади.

Ойлик метеоиқлимий тебранишлар хам ЯКА кечишига хавфли тус бериб акс этишади. Жумладан, бизнинг таҳлилларимиз шоҳидлик берди – ки ЯКА энг кўп ноябрь ва декабрь ойларда бўлади (14,3 % ва 11,0 фоизга кўпайиб мувофиқ аниқланади; Р > 0,05) ва аксинча, уларни нисбатан пасайиши апрель (5,8 фоизга етиб) ва июль (5,8 фоизга етиб) ойларига тўғри келади. “Ўртача даражада” ифодаланган эпидемиологик кўрсаткичлар, ЯКА суръатини ифодаловчи, сентябрда (9,4 фоиз), февралда (8,8 фоиз), март ва январь ойларида (7,4 фоизданга тўғри келиб) қайт этилди (Р < 0,001; r = + 0,94).

Гастродуоденал яра тешилишлари хронобиологияси ва циркасемидиан жиҳатлари хам эътиборни алохида тортади ёки айнан улар (шошилинч ёки режали) яра касаллиги асоратларининг профилактикаси моделларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиш мумкин деб хисоблаймиз. Яра тешилишлари қиш ойларида 4,0 фоиздан то 12, 0 фоизга (3 баробарга фарқланиб, Р < 0,01) тарқалиш билан, баҳор фаслида 2,7 фоиздан 8,0 фоизгача етиб (салкам 4 баробарга фарқ билан, Р < 0,01), ёз фаслида 6,7 фоиздан то 13,3 фоизгача частота билан (2 баробардан ошиққа фарқланиб, Р < 0,01) ва куз фаслида 8,0 фоиздан 10,7 фоизгача етиб (2,7 фоизгача фарқ билан, Р > 0,05) тарқалиш билан учрайди. Ойлар бўйича таҳлил қилиниб кўрилганда ушбу асоратларини энг кўп август (13,3 фоиз), декабрь (12,0 фоиз), октябрь (10,7 фоиз), ноябрь (10,7 фоиз) ойларида юз бериши маълум бўлди (Р < 0,05).

Ярадан қон кетиши эса қиш фаслида 7,3 фоиздан 11,3 фоизгача (3,0 фоиз фарқ билан, Р < 0,05), баҳорда 6,5 фоиздан 11,3 фоизгача (салкам 2 баробар фарқ билан, Р < 0,05), ёзда 13,7 фоизгача кўпайиб ва кузда то 9,7 фоизгача етиб аниқланадилар (r = + 0,99, P < 0,001).

Ойлар бўйича, қон кетиш хавфи таҳдиди энг юқори ойлар бўлиб декабрь (12,0 фоиз), август (13,3 фоиз), июнь (12,0 фоиз), октябрь (10,7 фоиз), ноябрь (10,7 фоиз) ва март (8,0 фоиз) хисобланадилар. Қон кетиш паст даражаларда қуйидаги ойларда кузатилади: январда (5,3 фоиз), февралда (4,0 фоиз), мартда (8,0 фоиз), апрелда (2,7 фоиз), майда (6,7 фоиз) ва июлда (6,7 фоиз).

Олинган маълумотларни ахамияти шундаки, биринчидан, улардан яра касаллиги асоратларини метеопрогнозлашган асосланган донозологик ташхисини такомиллаштирилган шаклини яратишда ва иккинчидан, ЯКА ни худудий метеохронопрофилактикаси тизимини ишлаб чиқиш ва уни самарали ишлатишда фойдаланиш мумкин. Чунончи, биз томондан улар асосида ЯКА ни бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактикаси тизими водий учун муқобиллаштирилиб яратилди, хамда амалиётлантирилди. Улар хақида келгуси мақолаларимизда тўхталамиз.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Козлова И.В. Практическая гастроэнтерология. Руководство для врачей. – М. Дрофа., 2010. – С. 495.

  • 2.    Гастроэнтерология: руководство для врачей // Под ред. Е.И. Ткаченко. – СПб: 000 «Издательство» «Спец Лит». – 2013. – С. 637.

  • 3.    Гастроэнтерология. Национальное руководство: краткое издание // Под ред. В.Т. Ивашкина. – М.: ГЭОТАР – Медиа. – 2014. – С. 480.

  • 4.    Гастроэнтерология. Справочник // Под ред. А.Ю.Барановского. – СПб.: Питер, 2013. – С. 506.

  • 5.    Гастроэнтерология и гепатология. Диагностика и лечение: Руководство для врачей //Под ред. А.В. Калинина и др. – М.: МЕ Дпресс – информ, 2011. – С. 864.

  • 6.    Гастроэнтерология: руководство для врачей //Под ред. Е.И. Ткаченко. – СПб.: ООО "Издательство" "СпецЛит", 2013. – С.637.

Список литературы Яра касаллиги асоратларини хронобиологик – циркасемидиан хусусиятлари ва профилактикасини шошилинч тиббий ёрдам шароитида жиҳатлари

  • Козлова И.В. Практическая гастроэнтерология. Руководство для врачей. – М. Дрофа., 2010. – С. 495.
  • Гастроэнтерология: руководство для врачей // Под ред. Е.И. Ткаченко. – СПб: 000 «Издательство» «Спец Лит». – 2013. – С. 637.
  • Гастроэнтерология. Национальное руководство: краткое издание // Под ред. В.Т. Ивашкина. – М.: ГЭОТАР – Медиа. – 2014. – С. 480.
  • Гастроэнтерология. Справочник // Под ред. А.Ю.Барановского. – СПб.: Питер, 2013. – С. 506.
  • Гастроэнтерология и гепатология. Диагностика и лечение: Руководство для врачей//Под ред. А.В. Калинина и др. – М.: МЕ Дпресс – информ, 2011. – С. 864.
  • Гастроэнтерология: руководство для врачей //Под ред. Е.И. Ткаченко. – СПб.: ООО "Издательство" "СпецЛит", 2013. – С.637.
Статья научная