Яра касаллиги скрининги ва асоратланишларининг худудий жиҳатлари
Автор: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, Хакимов Дилшод Мамадалиевич, Турсунов Хатамжон Хасанбаевич, Курбонова Раънохон Рустамбековна
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Внутренние болезни
Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.
Бесплатный доступ
7250 та 15-70 ёшли ахоли орасида 10 фоизли танлов эпидемиологик текширув учун ажратилди. Шулардан 613таси тўлиқ скринингли текширувдан эпидемиологик, клиник, инструментал, биохимик ва фармакоэпидемиологик усуллар қўлланилиб ўтказилди. Мухим хулосаларга келинди, хусусан хозирги вақтда превентив гастроэнтерологияни ривожлантириш эхтиёж ва заруриятга айланган. Клиник гастроэнтерологиянинг етакчилари ёки тажрибали асосчилари-"эски генераллари"профилактик тиббиёт томон еталашлари лозим, клиник гастроэнтерологияни "байроқ қилиб олиб" еталашда давом этмасликлари керак.
Скрининг, яра касаллиги, хатар омиллари, фармаконазорат, фармакоэпидемиология
Короткий адрес: https://sciup.org/14124629
IDR: 14124629
Текст научной статьи Яра касаллиги скрининги ва асоратланишларининг худудий жиҳатлари
Адабиётлар тахлилидан ва тадқиқотлар шарҳидан маълум бўлмоқдаки, яра касаллигининг (ЯК) скринингига эҳтиёж хам фанга, ва хам, тиббий амалиётда ошган. Бунинг сабаблари қуйидагилардан иборат: 1) ЯК билан боғлиқ номақбул тенденциялар охирги йилларда кўпайган; 2) ЯК муаммоси гастроэтерология ихтисолиги „доирасидан чиқиб" долзарблаша бошлаган, масалан, «атеросклероз – бу гепатоцитлар касаллиги» деган концепция исботли ўз ўрнини эгаллади; 3) ЯК узоқ давом этувчи касаллик бўлганлиги учун, унга боғлиқ тарзда махаллий ва умумий химояланиш механизмлари организмда тобора ожизланиб боради; 4) ЯК ривожининг худудий механизмлари дунё миқёсида муваққат ўрганиб борилмаган ёки шу мақсадда даврий скрининг ахоли орасида ушбу хасталикка нисбатан ўтказилмаган, чунончи махсус илмий йўналиш сифатида бундай текширувлар кенг фанда мустаҳкам ўрин эгалламаган. Ваҳоланки, Бутун Жаҳон Соғлиқни Саклаш Ташкилоти (БЖССТ) томонидан устивор илмий йўналиш сифатида скрининг моҳиятли тадқиқотлар эътироф этилган ва тавсия қилинган Скрининг нима беради? Аввало клиник тадқиқотларда аниқлаш имкони бўлмаган чин маълумотларни ЯКга нисбатан ойдинлаштиради. Скрининг натижаларга Ўзбекистон илмий ва амалий тиббиёти мухтож. Боиси, бундай маълумотлар Ўзбекистон шароитида, хусусан, Фарғона водийси популяциясида, масалан, деярли йўқ даражада. Чунки махсус скрининг тадқиқот ўтказилмаган, расмий статистика кўрсаткичлари бўлса эпидемиологик (скринингли) тадқиқотларда тасдиқланган маълумотлардан салкам 8 баробарга етиб кам бўлиши аниқлаб берилган. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра (2021 йил 1 – январ холати бўйича) юқумли бўлмаган касалликларга (ЮБСК) ва улар қаторида бўлган ошқозон ичак тизими касалликларига (ОИК) нисбатан номақбул демографик ва тиббий холат ахоли орасида кузатилмоқда (бунинг асосий сабаби сифатида кечикиб ташхис қўйиш ва даволаш кўрсатилмоқда). 2020 йилда 21 мингта «ортиқча» ўлим (жами 175,6 мингта ўлим) қайд қилинган ва жами ахоли ўлимининг 4,4 фоизини ОИК ташкил этган[1,2,3].
Бундай холат ёки тиббий тенденция Ўзбекистон шароитида ЮБСКни, жумладан, ОИК ва хусусан, ЯК нинг скрининга асосланган бирламчи профилактикаси тизимини такомилаштириш хамда унинг билан боғлиқ муаммоларни хал қилиб бориш заруриятини туғдиради ёки Ўзбекистон фанига ушбу ёндашувни устувор масала қилиб қўяди.
Шулардан келиб чиқиб скринингли тадқиқот олиб бордик ва унда яра касаллигининг алохида жиҳатларини Фарғона водийси шароитида ўргандик хамда таҳлил қилиб чиқдик. Иш скринингли – фундаментал негизига асосланди ва унда ЯКни ахоли орасида эрта аниқлаш хамда бартарафлаш имкониятларини оширувчи клинико – профилактик тиббий ёрдам модели ишлаб чиқилди. 15 – 70 ёшли 7250 ахоли орасида 10 – фоизли танлов ташкил қилинди ва жами 613 ахоли текширилди (46,4 фоизини эркаклар ва 53,6 фоизни аёллар ташкил этди, Р < 0,05). Туб ахоли 84,0 фоизни ва келгинди ахоли (асосан руслар ва татарлар) 16,0 фоизни хосил қилди.
Скринингда эпидемиологик, сўровномали, инструменталь, биохимик ва алохида зарурият бўлганда махсус усуллар (морфологик текширув, П.Я. Григорьев ва б.қ. ни уреаз тести, Г.Б. Герман бўйича ФЭГДС) қўлланилди. Ошқозон (ОЯК) ва ўн икки бармоқли ичак ЯК (ЎБИЯК) “Сидней тизими” мезонлари билан ташхисланди. Олинган натижалар Microsoft Excel – 2000 дастуридан фойдаланиб статистик ишланди ва баҳоланди.
Бизнинг олган натижаларимиз, биринчидан, скринингли “замонавий ЯК ни” танишдаги катта аҳамиятини тасдиқлайди ва иккинчидан, мазкур хасталикни ахоли орасидан хануз кенг учраб турганлигидан далолат беради. Чунончи, тасдиқланадики ЯК тарқалиши 41,3 фоизни ташкил этади ва салкам икки баробарга кўп даража билан ЎБИЯК қайд этилади (Р < 0,05). Бу натижа расмий статистикадан бир неча баробар кўпдир ва демак ЯК га нисбатан тиббий ёрдам (сифатини) такомиллаштиришда скрининг натижаларига қараш мақсадга мувофиқдир.
ЯК частотаси эркакларда (42,4 фоиз) аёлларга (37,7 фоиз) нисбатан кўплиги билан аниқланади. Касалликни ва унинг асоратларини келиб чиқишини ортишида ёш (салкам 10,0 фоизга етиб ЯК кўпайиши ушбу омилга боғлиқ кузатилади), полиз ва мева маҳсулотларини истеъмол қилиш одатини бузилиши (хиссаси 25,7 фоиз), номақбул ижтимоий холат (хиссаси 14,8 фоиз), номақбул оилавий омил (хиссаси 9,8 фоиз), тиббий саводхонликни етарлича эмаслиги (хиссаси 1,1 фоиз), стресс омили (хиссаси 30,8 фоиз), алкогол истеъмол қилиш (хиссаси 21,9 фоиз) ва нос чекиш (хиссаси 20,2 фоиз) кабилар асосий рол ўйнайдилар.
Скрининг маълумотлардан водий шароитда ЯК ва унинг асоратлари (перфорация, пенетрация, қон кетиш, пилостеноз, малигнизация, коморбидлик) келиб чиқишининг яна бошқа алохида жиҳатлари маълум бўлди. Биринчиси, касалликни келиб чиқишида умумий хатар омилларини роли жиддий эътиборни тортади. ЯК билан беморларда ушбу омилларни хам нисбатан юқори частоталарда аниқланиш тасдиқланди: артериал гипертония – 27,7 фоиз, дислипидемия – 23,4 фоиз, ортиқча тана вазни – 42,0 фоиз, кашандалик – 33,1 фоиз ва геликобактерли инфекция – 79,3 фоизданга етиб кузатилиши қайд қилинди. Демак, ЯК ушбу хатар омилларини чақириб ёки уларга қўшилиб тизимли патологик жараёнларни келитириб чиқаради ёки бундай хавфни оширади дейишга асослар бор дейиш мумкин. Бугунги хатар омили – эртанги ўткир ёки сурункали касалликдир ва шунинг учун хам, қайд этилган хатар омилларини ЯК нинг бошқа асоратларига қўшиб қабул қилинса, муносабат билдирилса ва даволаш – профилактика ишлари ўзгартирилиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади деб хисоблаймиз.
Бизнинг кузатувларимизда “овқатланиш маданиятини бузилиши” ЯК нинг специфиқ устивор худудий хатар омили бўлиб қолишда давом этаётганлиги яна бир бора исботланди. Замонавий аҳолида ЯК ни шаклланишида ва унинг асоратларини кўпайишида “овқатланиш маданиятини қўпол бузилиши” етакчи хатар омили сифатида тасдиқланади ва аксарият уни қуйидаги шаклларда учраши ёки хиссаси маълум бўлди: номуқобил овқатланиш (ЯК ни келтириб чиқаришга хиссаси – 12,1 фоиз), монотон (кўпроқ қуруқ овқат тарзида) овқатланиш (хиссаси – 8,6 фоиз), оғир хазм таомидан кўп фойдаланиш (хиссаси – 19,0 фоиз), ётарга таом истеъмол қилишни одатга айлантириш (хиссаси – 49,2 фоиз), аччиқ таомни рационда кўпайтириш (хиссаси – 34,5 фоиз), ёғлик таомни ўчлик (хиссаси – 65,6 фоиз), аччиқ чой ва қўюқ кофени кўп истеъмол қилиш (хиссаси – 63,8 фоиз), дори воситаларини суистеъмоли (хиссаси – 11,1 фоиз) ва чайнов аъзоларини нуқсонлилиги (хиссаси – 21,9 фоизгача).
Скрининг маълумотларидан яна хулоса қилиндики, ЯК “қисқа йўл билан эмас, балки узоқ муддатли йўлни босиб ўтиб” пайдо бўлди. “Йўлнинг илк, ўрта ва охирги” манзилларида ЯК учун мувофиқ эпидемиологик шароитлар сурункали гастрит (7,8 фоиз), сурункали дуоденит (13,1 фоиз), сурункали гастродуденит (20,9 фоиз), копростаз (15,0 фоиз), диарея (0,2 фоиз), лямблиоз (4,0 фоиз), ичбуруғ (9,0 фоиз) ва овқатдан захарланишлар (12,2 фоиз) туфайли яратилади.
Даволаш жараёнида ушбуларни, сўзсиз, хисобга олиниши замонавий ахолида ЯК ва у билан боғлиқ, асоратларни ёки хавф даражасини камайтиради.
Скринингда формаконазорат учун муҳим хулосаларга хам келиш мумкин. Тадқиқотимизда бу борада хам илк натижалар водий шароитида олинди. Исботландики, ЯК ва унинг асоратларини кўпайиб боришида фармакоэпидемиологик хатар омили муҳим ўрин тутади ёки буни, шубҳасиз, эътироф этиш керак бўлади. Шошилинч тиббий ёрдам маркази (РШТЁИМ АФ) ва Андижон шахрини етакчи шифохоналарида ўтказилган фармакоэпидемиологик скрининг (жами 616 та беморда тахлил қилиб чиқилган) кўрсатди-ки, ЯКни замонавий даволаш стандартларига мувофиқ келиш даражаси 65,5 фоизни ташкил қилади. Асосан симптоматик терапия қўлланилади, полипрагмазияга йўл қўйилади, халқаро миқёсда қабул қилинган “7 кунлик” ва “10 кунлик” даволаш стандартларини етакчи препаратларидан нотўлиқ фойдаланилади.
Скринингдан яққол кўринади-ки, хозирги даврда донозологик босқичда ЯКга қаратилган тиббиётни такомиллаштиришга мақсадлантирилган превентив гастроэнтерологияни ривожлантириш давр талабига айланган. Клиник гастроэнтерология ва шошилинч тиббиёт қанотида шаклланган замонавий гастроэнтерология фанининг етакчилари ёки тажрибали асосчилари - «эски генераллари» ёш кадрларни профилактик тиббиёт (шошилинч ёки режали тусли) томон еталашлари лозим, клиник гастроэнтерологияни “байроқ қилиб олиб” еталашда давом этмасликлари даркор[4,5,6].
АДАБИЁТЛАР
Список литературы Яра касаллиги скрининги ва асоратланишларининг худудий жиҳатлари
- Козлова И.В. Практическая гостроэнтерология: Руководство для врачей : В2. Ч. 2. – М: Дрофа. – 2010. – С. 495.
- Комаров Ф.И. и др. Практическая гастроэнтерология. – М.: Мед. информ. агенство, 2010. – С. 400.
- Парфенов А.И. Энтерология. Руководство для врачей.-М.; 000 «Мед.информ.агенство». – 2009. – С. 880.
- Руководство по гастроэнтерологии // Под ред. Ф.И. Комарова и др. М.: Мед.информ агентство. – 2010. – С. 864.
- Циммерман Я. С. Клиническая гастроэнтерология: избранные разделы. – М.: ГЕОТАР – Медиа. – 2009. – С. 416.
- Чернин В.В. Болезни пищевода, желудка и двенадцатиперстной кишки. – М.: Мед.информ.агенство. – 2010. – С.528.