Экиш муддатлари ва меъёрларини тариқнинг биометрик кўрсатгичлари ва дон ҳосилдорлигига таъсири
Автор: Омонов Анвар Жраулович, Халилов Насриддин Самаранд
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада тариқ (Panicum miliaceum L.) нинг такрорий экин сифатида етиштириш имкониятлари, етиштириш технологиясининг асосий элементлари экиш муддатлари ва меъёрларини тариқнинг уруғларини дала унувчанлиги, ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари, ҳосилдорлигига таъсири бўйича тадқиқот натижалари баён этилган.
Тариқ, такрорий, экин, экиш, муддат, нав, суғориладиган, ҳосилдорлик, рўвак, унувчанлик, уруғ, тупроқ, дон
Короткий адрес: https://sciup.org/14125722
IDR: 14125722 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10048
Текст научной статьи Экиш муддатлари ва меъёрларини тариқнинг биометрик кўрсатгичлари ва дон ҳосилдорлигига таъсири
Кириш . Суғориладиган ерларнинг унимдорлигини сақлаш ва ошириш республиканинг барча худудлари учун асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Чунки ҳозирги кунда суғориладиган тупроқларда шўрланиш, эрозияга чалиниш, ифлосланиш, гумус ва озиқа моддаларнинг камайиши каби салбий жараёнлар ривожланмоқда. Натижада маданий ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалар, бегона ўтлар билан зарарланиши кўпаймоқда. Бунда асосий ва такрорий экинларни алмашлаб экишга алоҳида эътибор қаратиш ва тўғри танлаш катта ахамиятга эга. Такрорий экинлар тупроқнинг фитосанитар ҳолатини яхшилаш билан биргаликда, суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни таъминлайди. Айниқса, тариқ ўсимлиги шўрланган ва янги ўзлаштирилган ерларда ҳам яхши ҳосил бериш имкониятига эга ҳисобланади.
Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитида оддий тариқни такрорий экин сифатида етиштириш технологиясини такомиллаштириш орқали республика иқтисодиётида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини улушини кўпайтириш ва ўсиб бораётган аҳолини ҳамда чорва молларини ва паррандаларни озуқага бўлган талабини тўла қондириш муҳим аҳамиятга эга.
Оддий тариқ (Panicum miliaceum L.) қимматли ёрма экини бўлиб у асосан дони ва тариқ ёрмаси тайёрлаш учун экилади. Ёрмасидан тайёрланган бўтқа мазалиги ва тўйимлилиги билан машҳур. Дони таркибида витаминлардан В 1 (тиамин) ва В 2 (рибофлавин) бошқа донли экинларга нисбатан икки баровар кўп. Тариқнинг донидан спирт ва крахмал олинади, крахмали гуручникига нисбатан тезроқ қандга айланади. У айниқса, ем-хашак экини сифатида аҳамиятлидир. Яшил массасидан витаминли ўт уни, гранула ва брикет тайёрланади. Тариқ дони товуқларга берилганда тухумининг пўчоғи мустаҳкам бўлади. Тариқ Марказий Осиё халқларининг, шоли экини тарқалгунча асосий озиқ-овқат экинларидан бири бўлган. Унинг дони таркибида калий, цинк, натрий, йод, магний, бром миқдори кўп. [3,4,5].
Булардан ташқари тариқ анғиз экинидир. Бундай экинлар иккинчи марта ҳосил етиштириб, самарадорликни икки ҳиссага ошириш билан бирга илдиз қолдиқлари тупроқнинг унумдорлигини оширишда ва издош экинларда бегона ўтлар, ҳашаротлар ва касалликларнинг камайишига катта ҳисса қўшади. Шу билан бир қаторда ер доим экинлар қоплами билан банд бўлса, тупроқни эрозиядан сақлаб унумдорлигини оширувчи органик моддалар кўп тўпланади, тупроқ юзасини ортиқча қизиб, кетишдан сақлайди, намлик беҳуда буғланиб кетмайди, кам шўрланади, тупроқни қуриб қолишидан мухофаза қилади. Бундай ҳолат оралиқ, такрорий анғиз экинлари асосий экинлар билан тўғри навбатлаштирилиб жойлаштирилганда яхши натижа беради.
Тариқни экиш меъёрини ошириш ўсимликларнинг илдиз тизими ёмон ривожланишига олиб келади. Бунинг натижасида ўсимлик яхши ривожланмайди ва ҳосилни камайиши олиб келади. [4,7]
Елагин И.Н., (1987) маълумотларига кўра, тариқ етиштиришда экиш меъёрининг оширилиши натижасида ўсимликлар керакли даражада қуёш нуридан тўлиқ фойдалана олмаслиги оқибатида ўсимликларнинг бўйи ва поялари яхши ривожланмаганлигини кўришимиз мумкин. Илдиз тизими кучли ривожланган экинлардан ҳам юқори ҳосил олиб бўлмайди. Минтақалар ва тупроқнинг унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда экиш меъёрлари ва муддатлари тавсия этилади. Экиш меъёрларини камайтириш бегона ўтларини сонини ошиши билан бир вақтда ўсув даврини узайиши кузатилади.
Кузги буғдойга берилган азотни деярли ярмидан кўпроғи тупроқнинг пастки қатламига тушиб кетади. Ер такрорий экин экиш учун ҳайдалиши натижасида капиляр найчалар тупроқнинг 30 - 35 см дан пастки қатламида фаолият кўрсатади ва ернинг пастки қатламидаги азот заҳирасини сув билан ернинг хайдалма қатламига кўтариб, такрорий экинларни азот билан таъминлайди (Е. И. Квасников, С. Ф. Лазарев, 1957, Е. Ф. Мишустин, 1961).
Тажриба материаллари ва усуллари . Дала тажрибалари “Методика полевого опыта” (Доспехов, 1985) ва “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” (ЎзПИТИ, 2007) қўлланмаларига асосан олиб борилди. Тажриба Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Ўқув-тажриба хўжалигида ўтказилди. Барча вариантларга N 150 Р 90 К 60 кг/га таъсир этувчи модда ҳисобида минерал ўғитлар қўлланилди. Бунда қўлланилган калий ва фосфор ўғитларини тўлиқ шудгордан олдин, азотли ўғитлар эса уч муддатда: экиш билан (N 40 кг/га), тупланиш (N 55 кг/га), ва рўваклаш (N 55 кг/га) фазаларида берилди. Ўсув даврида тупроқдаги намлик чекланган дала нам сиғимининг,(ЧДНС) 70 % дан кам бўлган ҳолда ушланди.
Ҳудуднинг муайян шароитда тупроқ унумдорлиги, иқлим, ўсимликнинг биологик хусусиятлари, навлар, ўғитларнинг таркиби ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган экиш муддати ва меъёри юқори самарадорликка эга бўлди.
Тажрибамизда тариқнинг “Саратовская–853” навининг 3 та экиш муддатида 4 та экиш меъёрларини ўргандик.
Тариқнинг униб чиқиши ва ҳақиқий кўчат қалинлиги. 2019-йил
Экиш муддатлари |
Экиш меъёри, млн. дона |
Кўчат қалинлиги, млн/га |
||
Ўсув даври бошида. 1м2 да |
Уруғларнинг унувчанлиги % |
Ўсув даври охирида. 1м2 да |
||
20.VI |
1,5 |
134 |
89,3 |
114 |
2,0 |
180 |
90,0 |
158 |
|
2,5 |
227 |
90,8 |
212 |
|
3,0 (st) |
265 |
88,6 |
234 |
|
5.VII |
1,5 |
129 |
86,0 |
113 |
2,0 |
179 |
89,2 |
157 |
|
2,5 |
224 |
89,6 |
212 |
|
3,0 (st) |
263 |
87,6 |
233 |
|
20.VII |
1,5 |
128 |
85,3 |
111 |
2,0 |
175 |
87,5 |
150 |
|
2,5 |
221 |
88,4 |
228 |
|
3,0 (st) |
260 |
86,6 |
235 |
Тажрибада тариқнинг такрорий экин сифатида униб чиқиши ва кўчат қалинлигини таҳлил қилганимизда, экиш муддати 20-июнда бўлганда, 1,5 млн. дона уруғ/га сарфланган вариантда ўсув даври охирида кўчат қалинлиги 1м2 да 114 дона, 2,0 млн. дона экилган вариантда 1м2 да 158 дона, 2,5 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантда 1м2 да 212 дона, 3,0 млн. дона экилган вариантда эса 1м2 да ўсув давриниг охиригача сақланиб қолган ўсимликлар 234 донани ташкил қилди. Иккинчи муддатда (5.07) экилганда экиш меъёри 1,5 млн. дона уруғ сарфланган вариантда ўсув даври охирида кўчат қалинлиги 1м2 да 113 дона, 2,0 млн. дона экилган вариантда 1м2 да 157 дона, 2,5 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантда 1м2 да 212 дона, 3,0 млн. дона экилган вариантда 1м2 да ўсув давриниг охиригача сақланиб қолган ўсимликлар 233 донани ташкил қилди. Кечки муддатда (20.07) экилганда экиш меъёри 1,5 млн. дона уруғ сарфланган вариантда ўсув даври охирида кўчат қалинлиги 1м2 да 111 дона, 2,0 млн. дона экилган вариантда 1м2 да 150 дона, 2,5 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантда 1м2 да 228 дона, 3,0 млн. дона экилган вариантда эса 1м2 да ўсув давриниг охиригача сақланиб қолган ўсимликлар сони 235 донани ташкил қилди.
Уруғлар тўртта меъёрларда 1,5; 2,0 2,5 3,0 млн. дона унувчан уруғ/га ва учта муддатларда экилганда уруғларнинг дала шароитида униб чиқиши барча экиш меъёрларида ва муддатларда турлича бўлиши кузатилди. Уруғнинг дала унувчанлиги 20 июнда экилганда ўртача 89,7 % гача. Иккинчи муддатда экилганда уруғнинг дала унувчанлиги ўртача 88,1% гача. Кечки муддатда экилганда уруғларнинг дала унувчанлиги ўртача 86,9% гача бўлиши кузатилди.
Тариқнинг “Саратовская 853” навида эрта муддатларда экилганда майсалашдан тупланишгача бўлган давр 1,5 млн. экиш меъёрида 20 кунни, 2,0 ва 2,5; 3,0 млн. экиш меъёрларида эса 18 кунни ташкил этди.
Жанубий ва Шимолий ҳудудларга қараб, тариқ экиш меъёрлари ўзгариб боради 34 миллион кўчат 2,5-3 ва каштан ва енгил каштан бўлган иссиқ қурғоқчил минтақалар тупроқларида 1,8-2,0 миллион дона/га унувчан уруғлар экиш таъкидланган. Ўсимликнинг сувсизланиши ҳосилдорликнинг камайишига катта таъсир этмайди. Адабиётлар таҳлили Самарқанд вилояти суғориладиган ерларда оддий тариқни анғизда етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва меъёрлари етарлича ўрганилмаганлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун оддий тариқни Давлат рестирига киритилган навларини анғизда экиш учун меъёр ва муддатларини ўрганиш дончиликда энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Экиш меъёри 1,5 млн. уруғ/га бўлган пайкалчаларда экиш муддатлари 20 июнь, 5 июль, 20 июль бўлганда ҳосилдорлик мувофиқ ҳолда 24,9;24; 21,2 ц/га бўлиши аниқланди.
Такрорий экилган тариқ 20 июнда экилганда экиш меъёри 2,0 млн. дона уруғ сарфланганда гектаридан 26,7ц/га, 5 июлда экилганда 25,0 ц/га, 20 июлда экилганда 22,0 дон ҳосили олинди.
Экиш меъёри 2,5 млн/га бўлганда ҳосилдорлик 20 июнда, 5 июлда ва 20 июлда экилган пайкалчаларда мувофиқ ҳолда 31,5;27,8;23,5 ц/га ҳосил олинди ёки ҳосилдорлик 2,0 млн. уруғ/га экилган пайкалчалардагига нисбатан 4,6; 2,8; 3,5;2,2 ц/га ошди. Такрорий экилган тариқ учун 20 июн энг мақбул экиш муддати эканлиги аниқланди. Экиш меъёри 3,0 млн. дона уруғ сарфланганда гектаридан 31,0; 24,5; 23,8; ц/га дон ҳосил олинди. Экиш муддати 20 июнь бўлганда ўсув даври 85 кунни, 5 июлда 73 кунни, 20 июлда экилганда 67 кунни ташкил этди ёки кеч 20 июль экилган пайкалчаларда кечки муддатда экилганда тариқ ўсув даври 18 кунга қисқариши кузатилди.
Экиш муддатлари ва меъёрларини тариқнинг биометрик кўрсатгичлари ва дон ҳосилдорлигига таъсири (2019 йил)
Экиш муддатлари |
Экиш меъёри млн. дона унувчан уруғ/га |
Ўсимлик бўйи, см |
Рўвакдаги донлар сони дона |
Рўвак бўйи, см |
Дон ҳосили ц/га |
20.VI |
1,5 |
109,3 |
301,9 |
32,2 |
24,9 |
2,0 |
100,2 |
301,5 |
32,3 |
26,7 |
|
2,5 |
105,3 |
301,6 |
32,5 |
31,5 |
|
3,0 (st) |
100,1 |
301,2 |
31,8 |
31,0 |
|
5.VII |
1,5 |
82,4 |
273,5 |
30,0 |
24,1 |
2,0 |
81,0 |
273,3 |
30,2 |
25,0 |
|
2,5 |
82,5 |
274,4 |
30,5 |
27,8 |
|
3,0(st) |
80,0 |
272,2 |
29,4 |
24,5 |
|
20.VII |
1,5 |
70,0 |
248,4 |
26,5 |
21,2 |
2,0 |
71,6 |
248,8 |
26,4 |
22,0 |
|
2,5 |
73,0 |
249,4 |
26,5 |
23,5 |
|
3,0(st) |
70,1 |
248,6 |
26,2 |
23,8 |
Бундан кўринадики, экиш муддати тариқ 15 ва 20 кунга кечиктирилганда ўсимликларнинг бўйи паст бўлиб, ҳосилдорликни камайиши кузатилди. Тажрибамизда 2,5 млн. дона унувчан уруғ экилганда вариантлардаги ўсимликларнинг 1000 та дон вазни ҳам бўйига мутаносиб равишда оғир бўлганлиги кузатилди. Бир дона рўвагидаги дон сони 20 июнда эрта муддатда экилганда, ўртача 301,5 дона бўлиши аниқланди. 5 июлда иккинчи муддатда экилганда, ўртача 273,3 дона бўлиши кузатилди. Кечки муддатда 20 июлда экилганда 248,8 дона дон бўлиши аниқланди.
Экиш муддатлари ва меъёрлари бўйича тариқнинг рўвакдаги донлар сонининг ўсимликнинг бўйи ўзгариб бориши хам кузатилди. Такрорий экин сифатида тариқ 20- июнда экилгандаги вариантда рўвак узунлиги ўсимликларда ўртача 32,2 см ни ташкил қилган бўлса, 5 июлдаги вариантда рўвак узунлиги 30,0 см 20-июлда экилганда 26,4 см, бўлиши кузатилган.
Хулоса қилиб айтганда, Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи тупроқларида такрорий экилган Давлат реестрига киритилган оддий тариқнинг “Саратовская 853” навидан юқори ва барқорор дон ҳосили олиш учун энг мақбул экиш муддати 20 июнь, экиш меъёри 2,5 млн. уруғ/га ва кечки муддат 20 июлда 3,0 млн. дона унувчан уруғ эканлиги аниқланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Орипов Р, Халилов Н. - Ўсимликшунослик /-Ўқув қулланма, Тошкент, 2006, -198, 199 б.
-
2. Фёдеров А.К. Продолжительность вегетационного периода зерновых определяется их реакцией на свет// Зерновые культуры.-М, 1999.-№ 6.-23-26с 3. Перспективная ресурсосберегающая технология производства проса. – М.: ФГНУ «Ро-синформагротех», 2010. – 52 с.
-
3. Ёкубжанов О, Турсунов С, Мукимов Ж. Дончилик. - Тошкент: “Янги аср авлоди”, 2009. -161 б.
-
4. Сорта основных полевых культур в Нижнем Поволжье / Н.С. Орлова подред. Н.С. Орловой. – Саратов, 2004. – 245 с.
-
5. Атабаева Х.Н., Худайқулов Ж.Б Ўсимликшунослик Тошкент-“Фан ва технология” 2018 , 170-173 б.
-
6. Ирназарова Н.И. Қашқадарё вилоятининг оч тусли буз тупроқлари шароитида кузги буғдой ва унинг анғизда етиштирилган тариқнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига азотли ўғит меъёрларининг таъсири: К/х ф.н. илм. дар. олиш учун дис. Қарши, 2002. -90-95 б.
-
7. Колмаков, Ю.В. Повышение качества зерна проса для эффективной его переработки в пшенную крупу / Ю.В. Колмаков и др.// Рекомендации.- Омск, 2014. – 33 с.
Список литературы Экиш муддатлари ва меъёрларини тариқнинг биометрик кўрсатгичлари ва дон ҳосилдорлигига таъсири
- Орипов Р, Халилов Н. - Ўсимликшунослик /-Ў?ув ?улланма, Тошкент, 2006, - 198, 199 б.
- Фёдеров А.К. Продолжительность вегетационного периода зерновых определяется их реакцией на свет// Зерновые культуры.-М, 1999.-№ 6.-23-26с.
- Перспективная ресурсосберегающая технология производства проса. - М.: ФГНУ "Росинформагротех", 2010. - 52 с.
- Ёкубжанов О, Турсунов С, Мукимов Ж. Дончилик. - Тошкент: "Янги аср авлоди", 2009. -161 б.
- Сорта основных полевых культур в Нижнем Поволжье / Н.С. Орлова подред. Н.С. Орловой. - Саратов, 2004. - 245 с.
- Атабаева Х.Н., Худай?улов Ж.Б Ўсимликшунослик Тошкент-"Фан ва технология" 2018, 170-173 б.
- Ирназарова Н.И. ?аш?адарё вилоятининг оч тусли буз тупро?лари шароитида кузги бу?дой ва унинг ан?изда етиштирилган тари?нинг ўсиши, ривожланиши ва ?осилдорлигига азотли ў?ит меъёрларининг таъсири: К/х ф.н. илм. дар. олиш учун дис. ?арши, 2002. -90-95 б.
- Колмаков, Ю.В. Повышение качества зерна проса для эффективной его переработки в пшенную крупу / Ю.В. Колмаков и др.// Рекомендации.- Омск, 2014. - 33 с.