Экоэстетик маданиятни бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида ривожлантириш мазмуни ва асосий босичлари
Автор: Ашурова О.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4 (82), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада экоэстетик маданиятни бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида ривожлантириш мазмуни ва асосий босқичлари педагогик жиҳатдан тадқиқ этилган.
Тарбия, табиат, экоэстетик маданият, таълим муассасалари
Короткий адрес: https://sciup.org/140293171
IDR: 140293171
Текст научной статьи Экоэстетик маданиятни бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида ривожлантириш мазмуни ва асосий босичлари
Калит сўзлар: тарбия, табиат, экоэстетик маданият, таълим муассасалари.
FUTURE PRESCHOOL OF ECO-AESTHETIC CULTURE CONTENT AND MAIN STAGES OF DEVELOPMENT IN EDUCATIONAL SPECIALISTS
Табиатни эъзозлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги йўл-йўриқлар аждодлармиздан асрлар оша маънавий мерос сифатида илҳом манбаи бўлиб келган. Табиатга меҳр одам дунёга келган пайтидан, гўдаклик чоғидан бошлаб унинг қалбига синга бошлайди. Табиатга меҳри кучли бўлган одамнинг эл- улусга, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати ҳам юксак бўлади. Таълим-тарбияда, айниқса, табиатни эъзозлаш ҳақидаги шарқона, ўзбекона таълим-тарбияда ҳикмат кўп. Бунинг учун энг аввал кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни экологик жиҳатдан маънавиятли ёшлар қилиб тарбиялашимиз лозим. Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида экоэстетик тарбия атроф-муҳит, олам ва одам, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига меҳр-муҳаббат муносабатларини шакллантиради. Ватанимизда экологик вазият ва экологик тарбияга мустақилликдан кейин катта эътибор қаратилган. Унга қадар эса Ўзбекистондаги экологик муаммолар эътиборга олинмаган. Шу сабабли мамлакатимиздаги экологик аҳвол бир қанча муаммоларни келтирмоқда. Бу муаммоларни ҳал қилишда экологик тарбия таълим тизимининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Эндиликда атроф-мухит, табиат бойликларига эътиборсиз булиш бутун сайёрага жиддий зарар етказиши мумкинлиги аниқ бўлиб қолди. Инсон билан табиат ўртасидаги муносабатлар муаммоларини ечиш зарурати туғилди. Шу баробарида экологик вазиятни соғломлаштириш асосий ишлардан бири бўлиб қолди. Мактабгача таълим тарбияланувчиларида экоэстетик маданиятни таркиб топтириш уларга табиат, атроф-мухит билан цандай муносабатда бўлишни ўргатиш ва ташкил этиш таълим тизимининг долзарб масаласига айланди.
Экоэстетик маданият - атроф-мухит туFрисида чукур билим, табиатни асраш туйғусига эга бўлиш, ўсимликлар ҳамда ҳайвонларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатиш, табиат захираларидан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш борасида қайғуришга қаратилган амалий фаолиятнинг юксак кўрсаткичидир. Ана шу хислатларни ўзида акс эттира олган инсонни экоэстетик тарбия эгаси деб аташ мумкин. Истеъмолдан ортиқча сувни исроф қилмаслик, сув ҳавзаларини ифлослантирмаслик, чиқиндиларни дуч келган жойга тукмаслик, турар жойларни озода сацлаш, кучат ва гулларни синдирмаслик ҳамда уларни экиш, ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш, қушларни парваришлаш, хонадон ва хиёбонларни гулзорга айлантириш каби ҳаракатларни амалга ошириш экологик маданиятлиликнинг энг оддий куринишлари хисобланади. Экоэстетик тарбия инсонда табиат, атроф-муҳитга меҳр уйғотиш, тежамкорлик хусусиятларини шакллантиришга қаратилган, табиатни муҳофаза қилиш ҳозирги замоннинг асосий масалаларидан бири бўлганлиги сабаб ўқувчиларга тарбия беришдаги устувор жиҳат ҳисобланади. Экологик тарбиялаш жараёнида ёшлар табиат бойликларини тежаб-авайлаш, табиатни мухофаза килишга ургатиб борила- ди. Экоэстетик тарбия асосий мақсади кишиларнинг экологик жиҳатдан саводхонлиги, маданиятини ошириш, экологик маданиятли, таълим-тарбияли кишиларнинг саъй-харакати билан табиатни мухофаза килиш, озода, тоза сақлаш, ҳайвонот, қушлар, ўсимликларга меҳр уйғотиш орқали табиатни парваришлашдан иборат.
Бугунги кунда экология, экологик тарбия масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Айнан бошланғич синфларда дарс ва дарсдан ташқари вақтларда экологик тарбия мунтазам берилмоқда. Экологик тарбия бериш мақсадида дарсликлар таркибига ҳам бир қанча мавзулар киритилганки, бу албатта ўқувчиларнинг билим ва тарбиясини оширишга ёрдам беради. Мактабгача таълимда экологик тарбия дарс ва дарсдан ташкари вактларда амалга оширилади. Дарсдан ташқари вақтларда ўқувчиларни табиат қўйнига, табиат музейларига саёҳатга олиб чиқиб, шанбаликлар, суҳбатлар, эрталиклар утказиш жараёнида экологик тарбия шакллантирилади.
Бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида экоэстетик маданиятни шакллантиришда экологик онг ривожланиш босқичлари ўртасидаги ворисийлик ва алоқадорлик, унинг санъат асарлари бадиий образларида ифодаланиш хусусиятлари табиатни муҳофаза қилишда алоҳида аҳамиятга эга булган. Кейинчалик, “табиат-жамият-инсон” тизими элементлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиб бориши билан экологик онг ва маданият бошқа ижтимоий онг шаклларини интеграциялаштирувчи омилга айланган. Шу жумладан, табиатга эстетик муносабатда экологик мақсад устуворлашиб, унинг функционал йўналишини белгилаб беришини объектив жараён сифатида эътироф этиш керак. Зеро, табиатга эстетик муносабатни ривожлантиришда экологик онг даражаларининг функционал роли кучайиб ва аҳамиятининг ошиб бориши инсоният эҳтиёжларидан келиб чиқади ҳамда цивилизация келажаги манфаатларига мосдир. Ҳозирги даврда экологик муаммоларнинг глобаллашуви ва кескинлашуви, барча ижтимоий онг шаклларини, шу муаммолар ечими доирасида функционал, интеграциялаштиришни тақозо қилмоқда. Чунки инсоният ҳаёти учун муносиб ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва экологик муҳит яратиш зарурияти, бир томондан, шахс экологик бурчини, масъулиятини, мажбуриятини эстетик муносабатларга трансформация қилишни тақозо қилмоқда. Иккинчи томондан, шахс экологик онги ва маданиятини ривожлантиришни, унинг эстетик дунёқарашидан ташқарида тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, Ўзбекистондаги фожиали экологик вазиятни соғломлаштиришда табиатга эстетик муносабатни шакллантириш муҳим субъектив омил х,исобланади. Булажак мактабгача таълим мутахассисларида экоэстетик маданиятни шакллантиришда ўзи яшаётган табиий маконнинг эстетик киёфасини санъат асарларида бадиий акс эттириши, табиий атроф-муҳит муҳофазасининг муҳим субъектив омили бўлиб, кишиларининг табиат тўғрисидаги дунёқараши характерига адекватдир. Ҳар қандай тарихий даврда инсониятнинг экологик дунёқараши табиатга эстетик муносабатни шакллантириши билан муҳим ижтимоий функцияни бажариб келган. Лекин, бир томондан, тоталитар коммунистик мафкура ҳукмронлиги даврида табиатни санъат асарларида бадиий ифодалаш ҳам муайян сиёсий мақсадларга бўйсундирилган ёки унинг талқинида мавжуд тизимга ошкора маддоҳлик бўлса ҳам, иккинчи томондан, табиат ҳақида яратилган санъат асарларида Она-заминга инсоний муносабат “ча^ириFи” баралла куриниб ва эшитилиб турар эди. Бу эса, шахснинг санъатдаги “табиат борлиғига” эстетик муносабати характерини белгилайдиган интеллектуал салоҳиятига ва уни бах,олаш мезонларига богливдир. Тадцщотда табиатга эстетик муносабат жараёни ва уни бадиий образларда ифодалаш санъатида, шахснинг субъектив эмоционал-х,иссий экологик дунё^араши, индивидуал х,аётий тажрибаси “обеъктивлашиб”, амалий фаолияти моҳияти ҳам, функцияси ҳам (санъат жанрлари ва шаклларида) турлича ифодаланаши таъкидланади. Уларнинг умумийлиги мақсад ва вазифалар ягоналигида бўлса, фарқи ифодалаш усуллари ва трансформация воситаларидадир.
Жамият экологик онги ва маданиятининг, ижтимоий ҳодиса сифатида, табиатга эстетик муносабатини шакллантириш, бир томондан, унинг функцияларини: 1) онтологик – борлиқнинг махсус шаклини ташкил қилиши ва намоён бўлиши; 2) гносеологик – билишнинг категориялари тизимини яратиши ва тизимлаштириши; 3) эвристик – борлиқни қайта “яратиш” усулларини ва воситаларини кашф этиши; 4) аксиологик – қадрият мақомини олиши ва уни мустаҳкамлаши; 5) праксиологик – натижаларини амалда қўллаши; 6) методологик – фаолият усул-воситаларини, йўлларини кўрсатиши; 7) педагогик-дидактик – таълим-тарбия бериши жиҳатлардан аниқлаштириши билан характерланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ashurova, O. (2021). Analysis of foreign experience on the development of eco-aesthetic culture of future preschool education specialists. Asian Journal of Multidimensional Research , 10 (10), 1478-1484.
-
2. Ashurova, O. (2021, December). THE IMPORTANCE OF AESTHETICITY OF ECOLOGICAL CONSCIOUSNESS AND CULTURE IN
-
3. Anvarjonovna, A. O. (2021). AESTHETIC CULTURE OF THE EDUCATOR. In Interdisciplinary Conference of Young Scholars in Social Sciences (pp. 253-255).
-
4. Anvarjonovna, A. O. (2021). Factors for the Development of Ecoesthetic Culture of Future Preschool Educational Professionals. European Journal of Humanities and Educational Advancements , 2 (5), 162-164.
-
5. Каримов, Ў., Каримова, Г., & Каримов, Ў. (2021). ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ АХБОРОТЛАШУВ. Central Asian Academic
-
6. Anvarjonovna, A. O. (2021, December). Methodological Foundations for Development of Aesthetic Culture Teacher of Preschool Education. In INTERNATIONAL CONFERENCE ON MULTIDISCIPLINARY RESEARCH
THE ACTIVITIES OF PRESCHOOL EDUCATIONAL PROFESSIONALS.
In International Scientific and Current Research Conferences (pp. 88-90).
Journal of Scientific Research, 1 (1), 103-110.
AND INNOVATIVE TECHNOLOGIES (Vol. 2, pp. 254-258).
Список литературы Экоэстетик маданиятни бўлажак мактабгача таълим мутахассисларида ривожлантириш мазмуни ва асосий босичлари
- Ashurova, O. (2021). Analysis of foreign experience on the development of eco-aesthetic culture of future preschool education specialists. Asian Journal of Multidimensional Research, 10(10), 1478-1484.
- Ashurova, O. (2021, December). THE IMPORTANCE OF AESTHETICITY OF ECOLOGICAL CONSCIOUSNESS AND CULTURE IN THE ACTIVITIES OF PRESCHOOL EDUCATIONAL PROFESSIONALS. In International Scientific and Current Research Conferences (pp. 88-90).
- Anvarjonovna, A. O. (2021). AESTHETIC CULTURE OF THE EDUCATOR. In Interdisciplinary Conference of Young Scholars in Social Sciences (pp. 253-255).
- Anvarjonovna, A. O. (2021). Factors for the Development of Ecoesthetic Culture of Future Preschool Educational Professionals. European Journal of Humanities and Educational Advancements, 2(5), 162-164.
- Каримов, Ў., Каримова, Г., & Каримов, Ў. (2021). ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ АХБОРОТЛАШУВ. Central Asian Academic Journal of Scientific Research, 1(1), 103-110.
- Anvarjonovna, A. O. (2021, December). Methodological Foundations for Development of Aesthetic Culture Teacher of Preschool Education. In INTERNATIONAL CONFERENCE ON MULTIDISCIPLINARY RESEARCH AND INNOVATIVE TECHNOLOGIES (Vol. 2, pp. 254-258).