Ўйин - доимо ҳаётни акс эттиради
Автор: Жуманиязова З.Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ўйин мақсадга қаратилган ўйланган ижодга йўналтирилган жараёндир. Ўйинларни мактабгача ёшдаги болаларга ўйнатиб ва ўргатиб келганлар ва ўйинлар орқали уддабуронлик, чаққонлик, топқирлик, меҳршафқатлилик каби фазилатларни таркиб топтириб ва меҳнатга ўргатиб борганлар, шунга кўра ҳам кўп ўйнаган болалар кейинги фаолиятларга ўқишга ва меҳнатга тайёрланиб турадилар. Ўйин доимо ҳаётни акс эттиради деганларидей. шунинг учун унинг мазмуни ижтимоий воқеликда ўзгариб туради.
Уддабуронлик, чаққонлик, топқирлик, меҳршафқатлилик, миллий, ақлий қоблият, эстетик дид, восита.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260855
IDR: 140260855
Текст научной статьи Ўйин - доимо ҳаётни акс эттиради
Мактабгача ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялашида ўйинларни ташкил қилиш керак. Ўйиннинг мазмуни ва қоидаларини қисқа, аниқ ва ифодали тушунтириш, олдиндан суҳбатлар ўтказиш натижасида тарбиячи болалар онгида ўйин тўғрисида маълум тасаввур пайдо бўлишига эришади. Ўйин тавсифини, қоидаларини тушунтириш жараёнида унинг маънавий-маърифий, ахлоқий, тарбиявий жиҳатлари алоҳида назарда тутилиши керак. Асосий мақсад ўйинни жисмонан бажаришгига эмас, ундан маънавий озуқа олишиҳам бўлиши лозим. Бунинг учун тарбиячи ҳар бир ўйиннинг мазмунидан келиб чиқадиган маънавий-маърифий хислатларни қисқа, мазмунли жумлаларда тушунтириши керак.
Мактабгача таълим тизими олдига янги вазифаларни қўйди, чунки фарзандларимизни мактабгача таълим ёшидан бошлаб билимли, жисмонан бақувват ва маънан етук, баркамол қилиб тарбиялаш муҳим вазифалардан биридир.
Ўйинларнинг келиб чиқиши қадим халқ педагогикасига бориб тақалади. Илк мактабгача ёшли болалар оилаларда боланинг дастлабки ҳаракати билан боғлиқ овунмачоқлар, эрмак ўйинлар ёрдамида тарбияланганлар. Ундан каттароқ ёшдаги болалар ҳаётида ранг-баранг ҳаракат мазмунига эга бўлган халқ ўйинлари катта ўрин олган. Буларнинг ҳаммаси ҳозирга қадар бадиий жозибадорлигини, тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда ва қимматли ўйин фольклорини ташкил этади.
Болаларнинг ҳар томонлама ривожланишида ўйин асосий фаолият тури бўлиб ҳисобланади. Ўйин бу бола фаолиятининг ёрқин тури, ўйин жараёнида унинг иродаси, ҳиссиёти, эҳтиёжи, қизиқишлари, таъсирчанлиги, яъни бутун шахсияти шаклланади.
Ўзбек ҳалқи болаларига турли ҳалқ ўйинларни ўйнатиб ўргатиб келганлар ва ўйинлар орқали уддабуронлик, чаққонлик, топқирлик, меҳршафқатлилик каби фазилатларни таркиб топтириб, меҳнатга ўргатиб борганлар. Ўйин доимо ҳаётни акс эттиради, шунинг учун унинг мазмуни ижтимоий воқеликда ўзгариб туради. Ўйин мақсадга қаратилган ўйланган ижодга йўналтирилган жараёндир. Шунга кўра ҳам кўп ўйнаган болалар ўқишга ва меҳнатга тайёрланиб турадилар.
Ўйинлар мазмунида бола дунёқарашини кенгайтирувчи ва тасаввурини аниқлаштирувчи кўплаб билиш материали мавжуд. Бироқ бола ташқи дунёни тўғри идрок қилиши учун (ўйиннинг барча шартларига риоя қилган ҳолда) образнинг тўғри характеристикаси ва ҳаққоний ўйин вазияти зарур. Бунинг учун, ўйинни тушунтиришда эмоционал тарзда баён этилади. Халқ ўйинлари бунинг ажойиб намунаси ҳисобланади. Улардаги ўйин вазияти болани қизиқтиради ва тарбиялайди. Ўйинларда ҳам боланинг сенсор қобилиятини, тафаккурини, мўлжал олишини ривожлантиришга ёрдам берувчи кўплаб билиш материали мавжуд.
Ўйин вазифаларини тезроқ бажариш пайида бўлиб қоидаларни унутиб қўядилар, бундан ташқари ютуққа ва унга энг осон йўл билан эришишга интилиш ҳам қоидани бузишга сабаб бўлади. Бу ўз назбатида ўйинчиларда норозилик уйғотади, зиддият туғдиради ва болалар ўртасидаги муносабатни ёмонлаштиради. Болаларни қоидаларнинг ижтимоий аҳамиятини англашга, чидам билан тайёрлайдиган тарбиячи раҳбарлигида улар ҳалоллик, адолатлилик, дўстлик, ботирлик, ўзини тута билиш, қатъиятлик, ирода каби яхши сифатларни шакллантиришнинг самарали воситасига айланади. Буларнинг ҳаммаси қоидали, ҳаракатли ўйинларни болаларни ахлоқий тарбиялашнинг таъсирчан воситаларидан бири сифатида белгилашга асос бўлиб хизмат қилади.
Атроф-муҳитда мўлжал олишга ўйин вазифасини бажариш йўлида атайин яратилган тўсиқлар ҳам ёрдам беради. Бу болаларда маъқул ҳаракат усулини масофани етарлича ривожланган кўз билан баҳолаш ва ҳаракатларни бажариш вақтини ҳисобга олишга таянган ҳолда мустақил танлаш қобилиятини ҳосил қилади. Ўйинларнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти ниҳоятда катталигини билишимиз керак. Шуниндек, Республика миқёсида ташкил этилаётган турли спорт тадбирларида миллий ҳаракатли ўйинларнинг тарбиявий жиҳатларидан ўринли фойдаланиш билан бирга оилада ва мактабгача тизимда миллий ўйинларга эътиборни кучайтириш лозим булади.
Ўйинларни ташкил қилишда тарбиячилар томонидан назорат қилади. Ҳар бир тарбиячи ўйинларни ташкил қилишда учираган муаммони хал қилишни ёритишиш йулларин топади, ўз нуқтаи назарини баён қилган. Юқорида қайд этганимиз ва бошқа бир қатор мавжуд манбаларнинг аҳамияти беқиёсдир. Улардан таълим-тарбия жараёнида ўринли фойдаланиш жисмоний тарбия иўриқчиларига асосий бурчи ҳисобланади. Мактабгача таълим тизимида жисмоний тарбия буйича болаларимизни ривожлантириш учун ўйинларни ташкил қилиш ва ўргатишни такомиллаштириш талаб этади. Ўйинларни ўргатишдаги асосий мақсад баркамол авлоднинг жисмонан ва маънавий-маърифий жиҳатдан ҳам камолотини таъминлашга хизмат қилиши лозим. Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва жисмоний тарбия иўриқчисининг ҳам асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Мактабгача таълим ташкилоти томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, белгиланган вазифаларнинг мазмунида ҳам мактабгача таълим тизимидаги мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш назарда тутилган. Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмонан ривожланишида ўйинларнинг аҳамияти мухим.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” Т.: 2018.
-
2. “Илк қадам” давлат ўқув дастури. Т., 2018
-
3. “Болангиз мактабга тайёрми?” методик кўлланма. Т., 2001 йил.
-
4. Хасанбоева О ”Мактабгача таълим педагогикаси”Т., 2006 йил
-
7. Қодирова Ф.Р. ва бошқ. Мактабгача педагогика., Тошкент, “Маънавият”, 2013, 159 бет (Ўқув қўлланма).
-
8. Фаусек Ю.И. “Монтессори Бола шахсига йўналтирилган таълим”.
-
9. Мирзиёев Ш.М “2017-2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Т.:-2016й. 29-декабр.
Тренер учун қўлланма болалар боғчаси” Тошкент.2008 йи
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Ўйин - доимо ҳаётни акс эттиради
- “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” Т.: 2018.
- “Илк қадам” давлат ўқув дастури. Т., 2018
- “Болангиз мактабга тайёрми?” методик кўлланма. Т., 2001 йил.
- Хасанбоева О ”Мактабгача таълим педагогикаси”Т., 2006 йил
- Қодирова Ф.Р. ва бошқ. Мактабгача педагогика., Тошкент, “Маънавият”, 2013, 159 бет (Ўқув қўлланма).
- Фаусек Ю.И. “Монтессори Бола шахсига йўналтирилган таълим”. Тренер учун қўлланма болалар боғчаси” Тошкент.2008 йи
- Мирзиёев Ш.М “2017-2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Т.:-2016й. 29- декабр.