Ёнғин ва ёнғиннинг хавфидан химояланиш усуллари

Автор: Алибоев Махаммадилло Акбаралиевич, Жумабоев Шохрухбек

Журнал: tecHика.

Статья в выпуске: 2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада ёнғин ва ёнғинни хавфидан химояланиш усулли, ёнғин хавфи талофатларини, танжарохатларини ва ўлимни олдини олиш янги усуллаари курсатиб утилган бўлиб утган фожиялий ходисалар буни давир талаби деб билмоқда.

Ёнувчан модда, нефт, қоғоз, ёғоч, ҳаво, ҳарорат, иссиқлик, учқун, электр симининг қисқа туташуви

Короткий адрес: https://sciup.org/14125829

IDR: 14125829   |   DOI: 10.24411/2181-0753-2020-10012

Текст научной статьи Ёнғин ва ёнғиннинг хавфидан химояланиш усуллари

Мустақиллик қўлга киритилган илк кунларданоқ мамлакат хавфсизлиги, аҳолининг тинч ва осуда ҳаёт кечириши, иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳукуматимиз томонидан энг муҳим вазифалардан бири қилиб қўйилди ва бу соҳада қатор ишлар амалга оширилди. Шу йиллар мобайнида мамлакат хавфсизлигини     таъминлаш,     фавқулодда вазиятларда иқтисодий зарарлар миқдорини ҳамда инсонлар ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш масаласида муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.Ҳозирги кунда хавфсиз ҳаётни таъминлаш масалалари долзарб муаммолардан       бири       ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг муҳим вазифалари қаторида ташкилот, корхона ва муассасалардаги, аҳоли ва ҳудудларни турли тусдаги ёнғинлардан муҳофаза қилиш масаласи алоҳида ўрин олган бўлиб, бу борада қатор қонунлар, хукумат қарорлари, низомлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.Ёнғин ва ёнғинни хавфидан химояланиш усулли.Ёнғин - бу назорат қилиб бўлмайдиган ҳодиса бўлиб, бебаҳо моддий ва маданий бойликларни бир дақиқада йўқ қилувчи, атроф-муҳитни издан чиқарувчи офат, айниқса у фуқароларнинг жонига кулфат келтирувчи фавқулоддаги вазиятдир.Ёнғиннинг келиб чиқиши уч омилнинг бир вақтда, бир жойда дуч келишининг оқибатидир, яъни:- ёнувчан моддани (нефт, қоғоз, ёғоч ва бошқалар);- ҳаво ҳарорати (иссиқлик);-учқун-аланга (гугурт, учқун, электр симининг қисқа ♦---------------------------------------------------- туташуви). Халқ хўжалигида ёнғин чиқишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: а) чекиш пайтида ёнғингарчиликка эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш, ёнувчан моддаларни ёқиш, гугурт билан ёритиш ва бошқалар. Бундай ёнғин умумий ёнғиннинг 26 фоизини ташкил қилади; б) болаларнинг ўт билан ўйнаши - 14 %; в) электр жиҳозларини бошқариш қоидаларини бузиш натижасида -3,5 г) печка ва тутун қувурларининг нотўғри ўрнатилиши оқибатида-8,5 %; д) иситкич жиҳозларидан нотўғри фойдаланишда - 8,3 %; е) электр мосламаларини монтаж қилиш қоидаларининг бузилиши- 5%; й) пайвандлаш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлик қоидаларининг бузилиши-2,3 %; ж) технологик жиҳозларни бошқариш қоидаларининг бузилиши -1,2 % ни ташкил этади.[2] Демак, ёнғиннинг бирламчи сабаблари кичик ёнғин манбалари турткилари бўлиши мумкин - булар сигарет қолдиқлари, учқунлар ва ўчирилмаган гугурт қолдиқлари; юқори ҳароратли иссиқлик манбалари -аланга, печка ва тутун чиқадиган қувурларнинг қизиган конструксиялари ва бошқалар бўлиши мумкин.Ёнғин натижасида қуйидаги хавфли омиллар пайдо бўлади: очиқ аланга ва учқунлар; ҳаво ва предметлардаги юқори ҳарорат; ёнғиндан пайдо бўлган ўткир зарарли маҳсулотлар; тутун; кислород миқдорининг пасайиши, бино ва иншоотларнинг емирилиши ва бузилиши; портлашлар содир бўлиши; ёнғин бўлган жойларда турли кимёвий ва заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши, ёнғинни сув билан ўчирилганда турли кимёвий моддалар қоришмаси натижасида портлашлар юз бериши ва бошқалар. Маълумотларга кўра, ёнғиндан нобуд бўлганларнинг 60 - 80 %и нафас олиш йўлларининг заҳарланиши ёки тоза ҳавонинг етишмаслиги оқибатида ҳалок бўлар экан.[3] Ёнишда ёнувчи маҳсулотлар билан оксидловчилар орасида ўзаро таъсир натижасида бўладиган мураккаб физикавий-кимёвий жараёндир, бунда иссиқлик, захарли газлар ва ёруғлик нурларининг ажралиши кузатилади. Демак, ёниш жараёнининг пайдо бўлиши учун ёнувчи материал, ёндирувчи манба ва оксидловчилар бўлиши зарурдир. Ҳавонинг таркибидаги кислород миқдори 14-16 % бўлганда ёниш тўхтайди ва туташ бошланади. Агарда кислород миқдори 8-10 % га камайганда туташ ҳам тўхтайди. Ёнғин содир бўлганда ёндирувчи манбалар очиқ (учқун, ёруғлик кучлари, аланга ва чўғланган предметлар) ва берк ҳолатда (ишқаланиш, катта куч билан уриш, кимёвий реаксиянинг иссиқлиги, микробиологик жараёнлар ва ҳоказо) бўлиши мумкин.[4] Ёнувчи материалларга - қаттиқ, суюқ ва газсимон бўлиши мумкин, масалан, тахта, киноплёнка, нитротселлулоза, кимёвий эритувчи суюқликлар, водород, метан, пропан, кўмир ва ҳоказолар. Оксидловчиларга - кислород, бром, хлор, натрий пероксиди, нитрат кислотаси, бертоле тузи киради. Ёниш пайтида ҳосил бўладиган “мах” ҳарорат миқдори ёнувчи материал Хтурига боғлиқ бўлади. Масалан, қоғозда - 5100C, суюқ ёқилғи - 110 -13000C, тахтада - 10000C, газли ёқилғи - 1200-13000C иссиқ ҳосил бўлади. Бундай иссиққа хечқайси инсон бардош бераолмайди ёнғин чиққанда юқори қавватда қолган фуқаро куйиб ёнишдан кура ўзиниташлаб халок булишини авзал куради. Бундай фожиялий ходисани Россияни Ргион25 каналини курсатуви орқалий курганмиз, проспект Красного знамени, 59 даги промстрой проектдаги банкнинг пул момила бўлимидаги ёнгин соат 1110 да бўлиб кундизги вакитда содир булган бунда бинеча 10-лаб одамлар 6 қавватдан ўзини ташлаб халок булган ёнғин учириш машиналари 40 дақиқадан кегин келган лекин нарвони булмаганлиги учун улар хам хеч нарса қилолмаган. [5] Ёнғинда одамларни қутқариш ва қутқарув ишлари қуйидаги ҳолатлар юзага келганда ташкил қилинади ва ўтказилади, агар: одамларга олов, юқори ҳарорат, портлаш хавфи ёки бинонинг қулаши хавфи бўлганда, улар турган хоналар тутун ёки заҳарли газлар билан тўлган бўлса; одамлар ўзлари хавфли жойдан чиқолмай қолса. Ёнғинда одамларни қутқариш ёнғинни бартараф этиш билан бир вақтда ўтказилади.

Агар бир вақтнинг ўзида одамларни қутқариш ва ёнғинни бартараф этишга куч ва воситалар камлик қилса, одамларни қутқариш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг барча шахсий таркибидан фойдаланилади ҳамда қўшимча куч ва воситалар чақирилади.Одамларни қутқариш учун: биноларнинг асосий кириш ва чиқиш ҳамда захира йўлларидан; деразалар, айвончалар, ёнғин ўчириш нарвонлари, автонарвонлар, автокўтаргичлар ва бошқа қутқариш қурилмаларидан; ёнғин ўчирувчилар томонидан очилган тўсиқ ва девор туйнукларидан фойдаланилади. Одамларни қутқариш ва хавфсиз жойга олиб чиқиш қуйидагилардан иборат: одамларни хавфсиз йўналиш бўйлаб ўзлари ёки ёнғин ўчирувчилар кузатувида чиқариш; ҳаракат қилолмайдиган одамларни олиб чиқиш; қутқарув йўлларининг олов ёки тутун билан тўсилиб қолиб, чиқиб кетишнинг иложи бўлмаса, одамларни нарвонлар, автонарвонлар, автокўтаргичлар ва техник қутқарув қурилмалари ёрдамида қутқариш. Қутқарув ишлари ўтказилаётганда: хабар бериш ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда саросимага тушмасликнинг олдини олиш чорасини кўриш; қутқарув ишларига ташкилотларнинг ходимларини ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналарини (бундан кейинги ўринларда КЁЎД деб юритилади) жалб этиш; тез тиббий ёрдам чақириш ҳамда ёнғиндан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Ёнғин содир бўлган бинода одамларнинг қолганлиги ҳақида маълумот бўлса, бинодаги барча ёнаётган ва тутунга тўлган хоналар синчиклаб текширилади. Қутқаришга муҳтожларнинг йўқлиги аниқлангандан сўнг одамларни қидириш ишлари тўхтатилади.[6]

Хозирги вақитда Андижон шахарида 7 қавватли уйлар қурилмоқда бу биноларда ёнғин хавфи бўлганда қутилиш чоралари урганилган лекин бизни тавфсия қилаётган усул бундай иложсизликдан инсонларни қутқаришда қўл келади. Иккинчи қавватдан юқори қавватларга ўрамдаги арғомчи нуқталари ўрнатилади. Бундай арғомчилардан харқандай одам осилиб тушиши мумкин. Бу қурилмани хозирги кунда хомаки нусхаси яратилган уйлаймизки бу қурилма инсонлар халок бўлишини олдини олади.

1-расим ёндан, тик, горизантал, иш холатдаги куриниши

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари томонидан берилаётган воқеалар рукнидаги маълумотларнинг маълум қисми у ёки бу мамлакатда юз берган табиий ёки техноген тусдаги

ёнғинлар, улар келтирган иқтисодий зарарлар, одамларнинг қурбон бўлаётганлиги, чекаётган азиятларидан иборат бўлмоқда. Ёнғинларни юз бермаслигидан ҳеч қайси мамлакат ёки ҳудуд кафолатланган эмас, фақатгина унинг оқибатлари миқдорини камайтириш, уларни олдини олиш мумкин.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши – Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида атроф-табиий муҳит, аҳоли соғлиғи ва генофондига путур етказувчи экологик муаммоларни олдини олиш ҳамда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш устувор йўналишлар қилиб белгилаб олинди.

Шу боисдан, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, унинг ривожланиши ва тарқалиб кетишининг олдини олиш, ёнғинларни бартараф этиш, инсон ҳаёти ва саломатлигини ҳамда моддий бойликларни сақлаб қолишга қаратилган профилактик ишларни амалга оширишда ахолига билим ва кўникмалар бериш назарда тутилган.

АДАБИЁТЛАР

  • [1]    Шомирзаев Х.Х. Теория проsесов горения.-Ташкент: ТДТУ, 2004

  • [2]    Худоев А.Е. тахрири остида. Ёнғин хавфсизлиги.

  • 2-    нашри. -Т.: Уз.Р. ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мктаби.

[3]“Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун. Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари тўплами. -Т.: 2009 й., 40-сон.

[4]Азимов Х.А. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. -  Т.:  ТАQИ,

2004актаби. 2007. - 722 б. 3

Elektron resurslar

  • [5]     www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали.

  • [6]     www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси.

  • [7]    www.ziyonet.uz– Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти


Список литературы Ёнғин ва ёнғиннинг хавфидан химояланиш усуллари

  • Шомирзаев Х.Х. Теория проsесов горения.-Ташкент: ТДТУ, 2004.
  • Худоев А.Е. тахрири остида. Ёнғин хавфсизлиги. 2- нашри. -Т.: Уз.Р. ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мктаби.
  • "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун. Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатлари тўплами. -Т.: 2009 й., 40-сон.
  • Азимов Х.А. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги. Ўқув қўлланма. - Т.: ТАQИ, 2004актаби. 2007. - 722 б. 3 Elektron resurslar.
  • www.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси хукумат портали.
  • www.lex.uz - Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси.
  • www.ziyonet.uz- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти.
Статья научная