Ёшларни касбга йўналтириш ишида ўлланиладиган метод ва воситалар
Автор: Шадиев З.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 9 (100), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада ёшларни касбга йўналтириш ишида қўлланиладиган метод ва воситалар хусусида фикрлар билдирилиб, шунингдек уни ҳал қилишнинг усуллари кенг ёритилиб берилган.
Таълим, тарбия, маънавитя, маърифат, лаёқот, қобилият, фикр, мулохоза
Короткий адрес: https://sciup.org/140300649
IDR: 140300649
Текст научной статьи Ёшларни касбга йўналтириш ишида ўлланиладиган метод ва воситалар
Педагогикада касбга йуналтиришнинг асосий воситаларидан бири бу ёшларни касбга йўналтириш анъанасидир. Касбга йўналтириш анъанаси ҳам икки хил усулда амалга оширилган:
-
1) Ота-онадан мерос утувчи касб-х,унар анъанаси.
-
2) Устоз-шогирдлик анъанаси.
Узбекларда азалдан аксарият лолларда касб-уунар ота-онадан фарзандларга мерос ўтган. Нафақат, оилалар, балки ҳатто маҳаллалар ҳам бирорта касб-хунарга ихтисослашган.
Шунинг учун ҳам бирор оила ҳақида гап кетса: «Ҳа, анови холвачиларми, ёки тиллочиларми?», - деб сурашган. Бунинг маъноси шуки, касб-уунар оиладан оилага, катталардан фарзандларга мерос сифатида утган. Касб-кунар буйича оилавий сулолалар пайдо булган.
Бу анъананинг яхши томонини шундаки, болалар кўз очиб меҳнат муҳитида тарбияланишади, шу касбга кўзи сингади, кўникма ҳосил қилади. Масалан, Муқимий новвойлик билан, Фурқат савдо билан, Аваз Ўтар сартарошлик билан, Мунис ва Огаҳий мироблик билан шуғулланади. Бунда ҳам ота болаларига ўз касбига хос хусусиятларни болаликдан шакллантиришга, ўз касби сирларини жуда ёшлигидан ўргатиб боришга ^аракат цилади.
Улуғ бобомиз Амир Темур ўз болаларига ва невараларига устоз танлаб, билим, ҳунар, чавандозлик, қиличбозлик, мерганлик, кураш, жанг сирларини ургатишдан ташцари уларни бир-икки ёшдан бошлаб бувилари тарбиясига берар экан. Чунки уз онаси ҳар канча оқила, қаттиққўл бўлмасин, боласига ортик меҳр кўрсатади. Натижада бола эрка, меҳрибон, кўнгилчан бўлиб ўсади. Бундай хислатли болалар ҳокимиятни узоқ бошцарол-майдилар. Чунки подшолик цаттиццулликни, вазият талаб қилганда, маълум маънода, шафқатсиз ҳам бўлишни талаб этади. Мақсад эса – булFуси хукмдорни тарбиялаш булган.
Хуллас, бу каби мисолларни халқимиз тарихидан кўплаб келтириш мумкин.
Халц педагогикасида касбга йуналтиришнинг иккинчи усули - бу устоз-шогирдлик анъанасидир.
^адимдан то яцин утмишгача булган даврда устоз-шогирдлик анъанасига кўра устоз шогирдликка қабул қилишдан олдин уни турли синовлардан утказган.
Ёки Абу Али ибн Синонинг шогирд танлашдаги синови ҳақидаги бир ривоят билан танишайлик: Абу Али ибн Синонинг қўлида таълим олиш, унга шогирд булиш катта шараф булган. Кунлардан бир куни икки ота -бири бой, бири камбағал, ўз ўғилларини ибн Синога шогирдликка бермоқчи бўлишади. «Эй, улуғ табиб, ҳузурингизга болаларимизни келтирдик. Тарбиянгизга олиб, шогирдликка қабул қилсангиз. Зора, сизга ўхшаб табиб булиб етишсалар», - дейишади. Ибн Сино уларни синаб куриб, шогирдликка олишга розилик билдиради. Ибн Синонинг бир одати бор эди. Ким унга шогирд тушмоқчи бўлса, олдин синовдан ўтказар, сунг табиблик илмини ургатар экан. «Болаларим, - деди у келган йигитларга қараб: тоғу тошлар кезинг, чўли биёбонларни ораланглар, ҳар бирингиз минг донадан ут-гиёк териб келинглар». Ибн Сино шундай дейди-да, уларнинг ҳар бирининг қўлига ҳалта беради. Орадан бир неча кун ўтади. Болаларнинг биринчиси келиб, йиққан гиёҳларини ибн Синонинг олдига тўкади. Ҳаммаси шифобахш гиёҳлар. Буни кўрган ибн Сино қувониб сўрайди: «Баракалло, ўғлим, энг доривор гиёҳларни терибсан, энди бир саволимга жавоб берсанг. кани, айтчи, оёк каваришига нима даво булади?
Менинг табибликдан хабарим йук», - дейди бола. «Сизга энди шогирд тушдим-ку?». Ибн Сино: «Шу ун кун орасида табобат ичида юриб, табибликдан алифни ўрганмабсанми, сендан табиб эмас, олибсотар чикади», - дейди кунглида, сунг овозини чикариб: «Сенга жавоб, уFлим, кетавер! Бориб олибсотарга шогирд бул!» - дейди.
Орадан бир кун ўтгач, камбағал кишининг ўғли етиб келади, тўплаган гиёҳларини ҳакимнинг оёғи тагига тўкади. Ибн Сино жуда ҳурсанд бўлиб: «Баракалло, бўтам, қани менга айтчи, оёқ қаварганига нима даво булади?» - деб сурайди. «Ёввойи райхон ёхуд ялпизни сувда ивитиб, озгина ош тузидан кушиб ювиш керак; - жавоб килади бола. «Чулу биёбонда қолдингку, сув топа олмадинг дейлик, чанқоқни нима билан босиш мумкин?» - яна саволга тутади ибн Сино болани. «Янтокнинг суви чанкокни кондиради» хам дармон булади», - дадил жавоб беради бола. «Рахмат, уFлим, сен энди менга шогирдгина эмас, фарзанд хам булдинг», -дейди ибн Сино мамнун булиб.
Устоз-шогирдлик анъанаси хакида гап кетганда, Беруний ва унинг шогирд танлаш усули хакида хам тухталиб утиш максадга мувофикдир.
Беруний ўзининг «Ҳиндистон» китобининг еттинчи бобида шундай бир ҳикояни баён қилади: «Устоз шогирдлари билан қоронғи кечада йўл босиб борар экан. Улар йўл бўйида тик турган бир каротинга дуч келадидар. Устоз шогирдларидан унинг нима эканлигини айтишни талаб этади.
Шогирдлардан бири билмайман деб, иккинчиси билмайман ва билишга қудратим етмайди, деб жавоб беради. Учинчиси тонг ёришса, маълум булади дейди.
Беруний уч шогирдининг аҳволини, қобилиятини уларнинг жавобларидан билиб олади: олимга биринчи шогирдининг илмсизлиги, иккинчисининг билимсиз ва ялқовлиги, учинчисининг ишни кейинга суриши, илмсиз бўлса ҳам маърифатга интилиши маълум бўлади. Шу туфайли Беруний учинчи шогирднинг жавобини маъкуллайди.
Халқимиз орасида азалдан ҳар бир устознинг шогирд танлаш синовлари ҳар хил бўлган. Масалан, бир машҳур танбурчига шогирдликка бола олиб келишса, у боланинг қўлига бир чўп ёки ўҳлоқни тутказар экан. Агар бола чупни ерга сукса - богбон, чупни от килиб минса - чавандоз, чупни каричлаб улчаса - сотувчи, чупни танбур килиб чалса -тамбурчи булар экан. Устоз ана шу охирги болани шогирдликка олар экан.
Ёки бир ривоятга кўра, бой хизматкор танлашда, хизматкорларнинг
ҳаммасини йиғиб, олдиларига овқат қўяр экан ва ўзи иккинчи қаватдан, тепадан (уларга кўринмай) уларни кузатар экан. Ким тез, шошиб, кўп овқат еса, ўшани хизматкорликка олиб қолар экан. Яхши шогирд фарзанддан аъло дейди халқимиз. Дарҳақиқат, бунга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Улуғбекнинг ўғли Абдулатиф отасининг умрига завол бўлди. Лекин севимли шогирди Али Қушчи унинг номини Европага, Европа орқали бутун дунёга машҳур қилди.
Бу мисоллар халқимизнинг шогирд танлашдаги ўзига хос усулларидан, донолиги, зукколиги ва топқирлигидан далолат беради. Халқимиз шогирд танлашда қайси бир усулни танламасин, мақсад битта -унинг меҳнатга мунособати, яъни меҳнатсеварлиги ва касбга лаёқати, қобилияти, интилишини асосий мезон қилиб олган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
-
1. Гаппаров Б.Н. ва бошқалар. “Халқ педагогикаси”. “Тафаккур” нашриёти. -Т: 2009. 211-214 бетлар.
-
2. “Ўзбек педагогикаси тарихи”, проф. А.Зуннунов таҳрири остида, Тошкент-
1997 йил, 27-бет.
-
3. Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар. Тошкент – 1996 йил,
-
4. Боймуродова Ч.Ў. “Педагогикамизда халқ меҳнатининг шакли, усули ва
-
5. Боймуродова Ч.Ў. “Шахсни камолга етказиш ва ҳаётга тайёрлашда меҳнат
тарбиясининг ахамияти”. “Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Чирчиқ шаҳри. 2526 инюь 2021 йил. 516-518 бетлар.
-
6. Б.Н.Гаппаров “НамДУ илмий ахборотномаси” журнали. Наманган. 2021 йил, 6-сон, 501-504 бетлар.
180-бет.
мазмуни”. Андижон машинасозлик институти илмий-оммабоб журнали.
Андижон шаҳри. 2-сони.
"Экономика и социум" №9(100) 2022
Список литературы Ёшларни касбга йўналтириш ишида ўлланиладиган метод ва воситалар
- Гаппаров Б.Н. ва бошқалар. "Халқ педагогикаси". "Тафаккур" нашриёти. - Т: 2009. 211-214 бетлар.
- "Ўзбек педагогикаси тарихи", проф. А.Зуннунов таҳрири остида, Тошкент-1997 йил, 27-бет.
- Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар. Тошкент - 1996 йил, 180-бет.
- Боймуродова Ч.Ў. "Педагогикамизда халқ меҳнатининг шакли, усули ва мазмуни". Андижон машинасозлик институти илмий-оммабоб журнали. Андижон шаҳри. 2-сони.
- Боймуродова Ч.Ў. "Шахсни камолга етказиш ва ҳаётга тайёрлашда меҳнат тарбиясининг ахамияти". "Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Чирчиқ шаҳри. 25-26 инюь 2021 йил. 516-518 бетлар.
- Б.Н.Гаппаров "НамДУ илмий ахборотномаси" журнали. Наманган. 2021 йил, 6-сон, 501-504 бетлар.