Юмшоқ буғдойда ўтказилган оддий ва мураккаб дурагайлаш ишлари натижалари
Автор: Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агрономия
Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу тадқиқотда юмшоқ буғдойнинг турли экотипларга мансуб бўлган нав ва тизмалари иштирокида оддий ва мураккаб дурагайлаш ишлари олиб борилган. Дурагайлаш натижасида олинган дурагай авлодларида донлар ҳосил бўлиш самарадорлиги аниқланган. Мақсадга мувофиқ янги навлар яратишда дурагайлаш усуллари самарадорлиги ва донор навлар белги ҳусусиятларини эътиборга олиш ишлари ҳақида сўз юритилган.
Юмшоқ буғдой, нав, тизма, дурагай, оддий дурагайлаш, бекросс дурагайлаш, топкросс дурагайлаш, қўш дурагайлаш
Короткий адрес: https://sciup.org/14125705
IDR: 14125705 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10027
Текст научной статьи Юмшоқ буғдойда ўтказилган оддий ва мураккаб дурагайлаш ишлари натижалари
Дунёда аҳоли сонининг ортиб бориши билан бир қаторда нон ва ун маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бориши билан бирга унинг сифатига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Бу муаммони селекция ишлари натижасида ҳосилдор ва дон сифати юқори навлар яратиш билан бартараф этиш мумкин.
Қишлоқ хўжалик экинларидан ҳар йили юқори ва сифатли ҳосил олиб, аҳолини эртанги ёки йил давомида мўл-кўл озиқ-овқат маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан етарли даражада таъминлашда муайян шароитнинг, деҳқончилик талабларига мос келадиган серҳосил нав (дурагай)лар яратиш ҳамда уларни хўжаликларга кенг жорий этиш катта рол ўйнайди. Танлаб олинган донор нав ва намуналардан фойдаланиб турли йўналишда дурагайлаш ўтказиш ва дурагай ашёлар яратиш, селекцияга янги дурагай ашёлар етказиб бериш селекционер олимлар олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда республиканинг суғориладиган ерларида экиш учун кузги юмшоқ буғдойнинг янги навлари юқори ҳосилдорлик хусусиятига эга бўлсада, уларда ташқи муҳитнинг ноқулай шароитлари таъсирида йиллар бўйича бир маромда ҳосил бермаслиги ва дон сифатининг пастлиги кузатилмоқда. Шу сабабли ҳосилдор ва дон сифати юқори бўлган янги навларни яратиш долзарб вазифалардан биридир. Шунингдек Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун ҳар бир вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос навларни яратиш ва танлаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш лозим. Бунинг учун жаҳон коллекция намуналари ҳамда маҳаллий навлардан фойдаланиб мақсадли чатиштириш ўтказиш, юмшоқ буғдо йнинг занг касалликларига, иссиқлик, қурғоқчилик, гармсел, шўрга чидамли, ҳосилдор ва дон сифат кўрсакичлари юқори бўлган дурагай авлодларини яратиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
М.М.Якубцинер ва бошқаларнинг маълумоти бўйича Triticum L. туркумининг 28 та тури мавжуд. Улар тўртта генетик гуруҳга бўлинади: диплоид, тетраплоид, гексаплоид ва октоплоид турлар [1].
Ўзбекистонда қадимда деҳқонч иликнинг гуллаб яшнаган жойи ҳозирги Фарғона водийсининг Чуст воҳаси ҳисобланиб, бу ерларда деҳқончилик айниқса бронза даврида яхши ривожланган (Лавронов 1969) [2]. Бу ривожланиш эрамизгача бўлган биринчи минг йилликнинг бошларига тўғри келади. Г.А.Лавроновнинг (1969) ёзишича Н.В.Покровский юмшоқ буғдойнинг 44 та тур хилларини аниқлаб берди. Булардан энг кўп учрайдиганлари қуйидагилардир: graecum, erithrospermum eritroleucon, ferrugineum, meridionale, pseudomeridionale, hostianum, pseudo-hostianum, barbarossa, pseudo-barbarossa, turcicum, pseudo-turcicum, ва бошқалар.
М.Умарова тадқиқотларида келтирилган маълумотларга кўра, Ўрта Осиё T.aestivum ва T.compactum тур хиллари кўплиги билан Олд Осиё ва жануби-ғарбий Осиёдан олдинда туради. Ўрта Осиёда табиий ҳолда буғдойнинг 9 турига мансуб 263 хили учрайди, жумладан T.aestivum, T.compactum, T.durum, T.turgidum, T.turanicum, T.polonicum, T.dicoccum, T.spelta, T.jakubzineri. Бу буғдо й турлари ичида T.turanicum бошоғининг йириклиги ёки 1000 та до нининг вазни ва доннинг технологик сифати бўйича алоҳида аҳамият касб этади. Турон буғдойи (T.turanicum) га мансуб навлар қадимдан Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Доғистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Сурия, Туркия давлатлари ҳудудида экилиб келинган. Ўзбекисто нда турон буғдойининг Мисри буғдой, Лайлак бо гары, Сары-Туя-Тыш, Туя-Тыш, Пайғамбар буғдой навлари экилганлиги маълум [3].
Тажрибалар Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани Я.Омонов ММТП худудида жойлашган ДДЭИТИ Қашқадарё филиали тажриба даласида олиб борилди. Дурагайлаш ишларини олиб боришда юмшоқ буғдо йнинг 100 та донор навларидан фойдаланилди.
Дурагайлаш схемаси қуйидагича кўринишда олинди:
Оддий дурагайлаш: А х Б АБ (F 1 )
Мураккаб дурагайлаш: АБ (F 1 ) х С АБС (F 1 )
Қўш дурагайлаш: АБ (F 1 ) х СД (F 1 ) АБСД (F 1 )
Дурагайлаш кўчатзоридаги нав ва намуналардан фойдаланиб, қимматли ҳусусиятларини ино батга олган ҳолда дурагай комбинациялар жадвали тузиб чиқилди. Дурагайлаш ишлари турли хил дурагайлаш усулларидан фойдаланилди. Оддий чатиштириш, Бекросс, Топкросс, Қўш дурагайлаш, 3 ва 4 хил навлар иштирокида мураккаб ч атиштириш ишлари ўтказилди.
Ўтказилган оддий чатиштиришларда олинган натижалар (Қарши, 2019 йил.
1-жадвал
№ |
Комбинациялар |
s s “ i" = T a о VO |
Сана |
s X о re e; X re re e; a re |
Олинган донлар сони |
||||
? |
a |
s £ i ^” |
3 s re 4 re |
Дона |
% |
||||
1 |
Эгизио |
Х |
Сарбон |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
22 |
37 |
2 |
Рапсодия |
Х |
Сарбон |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
45 |
75 |
3 |
Антоновка |
Х |
Юксалиш |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
44 |
73 |
4 |
Sel from Turkey (Akm)-P-263 |
Х |
Гром |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
6 |
10 |
5 |
Куялник |
Х |
AXE/TOSUNBEY |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
41 |
68 |
6 |
Таня |
Х |
WHEAR//INQALAB 91*2/TUKURU/3/PYN/BA U//ATTILA |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
54 |
90 |
7 |
Рапсодия |
Х |
Турон |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
45 |
75 |
8 |
Бунёдкор |
Х |
Сарбон |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
15 |
25 |
9 |
Безостая-1 |
Х |
AXE/TOSUNBEY |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
34 |
57 |
10 |
Таня |
Х |
AXE/TOSUNBEY |
2 |
1 апр |
04.апр |
60 |
39 |
65 |
11 |
Омад/Шукрона |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-271 |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
33 |
55 |
12 |
Омад/Шукрона |
Х |
Бунёдкор/Яксарт//Болог на/3/Андижон-4/Бунёдкор//Омад/Ҳисор ак |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
26 |
43 |
13 |
Бунёдкор/Бологна//Кеш-2016 |
Х |
Бунёдкор |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
30 |
50 |
14 |
Бунёдкор/Бологна//Кеш-2016 |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-263 |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
32 |
53 |
15 |
Заррин/Кеш-2016 |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-275 |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
28 |
47 |
16 |
Бунёдкор/Бологна//Шукрона |
Х |
Бунёдкор/Бологна |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
28 |
47 |
17 |
Бунёдкор/Бологна//Шукрона |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-263 |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
15 |
25 |
18 |
Жайхун/Бунёдкор |
Х |
Яксарт/Крошка//Ҳисорак /3/Бунёдкор/4/Бунёдкор |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
32 |
53 |
19 |
Жайхун/Бунёдкор |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-270 |
2 |
4 апр |
07.апр |
60 |
46 |
77 |
20 |
Заррин/Бунёдкор |
Х |
Бунёдкор |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
20 |
33 |
21 |
Заррин/Бунёдкор |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-271 |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
42 |
70 |
22 |
Жайхун/Кеш-2016 |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-270 |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
39 |
65 |
23 |
Жайхун/Кеш-2016 |
Х |
Жайхун |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
24 |
40 |
24 |
SAULESKU #44/TR810200//IZGI/3/Ғозғо н |
Х |
Ғозғон |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
13 |
22 |
25 |
SAULESKU #44/TR810200//IZGI/3/Ғозғо н |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-275 |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
29 |
48 |
26 |
Бунёдкор/Бологна//Ғозғо н |
Х |
Эгизио/Шукрона//Ғозғо н |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
13 |
22 |
27 |
Бунёдкор/Бологна//Бунёдкор |
Х |
Бологна |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
21 |
35 |
28 |
Чиллаки/Шукрона |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-265 |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
28 |
47 |
29 |
Чиллаки/Ғозғон |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-266 |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
6 |
10 |
30 |
Заррин/Шукрона |
Х |
Sel from Turkey (Akm)-P-275 |
2 |
5 апр |
08.апр |
60 |
44 |
73 |
Тадқиқот доирасида 60 та комбинацияда оддий чатиштириш ишлари ўтказилди. Бунёдкор/WHEAR//INQALAB 91*2/TUKURU/3/PYN/BAU// ATTILA дурагай комбинациясида 93 фоиз дурагай донлар олишга эришилган бўлса, Туркистон/Юксалиш дурагай комбинациясида 17 фоиз дурагай донлар олишга эришилди. Дурагайлашда турли экотипларга мансуб, келиб чиқиши узоқ формалардан фойдаланилди.
Кўп навлар иштирокида дурагайлаш ишлари ўтказилганда турли хил ҳусусиятларига кўра, донор навлар сифатида танлаб олинган навлар йиллар давомида мураккаб чатиштириш қилиб борилди. Юқорида келтирилган 4 та навлар иштирокидаги чатиштириш ишлари 3 йил давомидаги ишлар натижасидир. Ушбу йўналиш бўйича 28 та комбинацияда дурагайлаш ишлари ўтказилди ва дурагай дон олишга эришилди. Жорий йилги мураккаб дурагайлаш ишларида Топкросс ва Бекросс дурагайлаш натижасида олинган F 1 авлодлардан фойдаланилди.
Топкросс дурагайлаш Ғ 1 дурагай кўчатзорларида ўтказилди. Маҳсулдорлиги ва гетерозис юқори бўлган дурагайларда 12 та комбинацияда чатиштириш ишлари олиб борилиб, дурагай дон олишга эришилди.
Тадқиқот доирасида бекросс дурагайлаш ишлари хам ўтказилди. Ғ 1 дурагай авлодлари тўйинтирувчи ота ва она шакл билан ўзаро чатиштирилиб, янги дарагай авлодлар яратилди.
Дурагайлаш учун ўсимликларни гулларини бичиш ишлари (чангчиларини олиб ташлаш) апрель ойининг 1 кунидан бошланди ва 5 апрел куни тугалланди. Дурагайлашга тайёрланган ўсимликларни чанглатиш 3 кундан сўнг бошланди ва апрел ойининг 8 кунида ниҳоясига етди. Дурагайлашда ҳар бир комбинация учун она ўсимликларнинг 2 дона бошоғидан фойдаланилди. Ҳар бир бошоқдан 30 тадан дон ўрни (тугунчалар) қолдирилди. Чатиштириш ўтказилган 220 комбинациянинг 120 тасида дурагай дон олишга эришилди. Жорий йилда ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги ва ҳаво ҳароратининг бироз пастлиги сабабли дурагай комбинацияларда донлар шаклланиши камайди. Олинган донлар асосан яхши тўлишган ва муртаклари меъёрда ривожланганлиги кузатилди.
Тадқиқот давомида юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш мақсадида турли дурагайлаш усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқот доирасида жорий йилда юмшоқ буғдойнинг 120 та камбинациядаги дурагай авлодлари яратилди. Бунинг учун 2016-2018 йиллар олиб борилган лойиҳалар доирасида иссиқлик, қурғоқчилик, занг касалликларига чидамли ҳосилдор ва дон сифат кўрсаткичлари юқори деб топилган нав ва намуналардан донорлар сифатида фойдаланилди. Чатиштириш ишларига юмшоқ буғдойнинг жаҳон коллекция намуналари ва маҳаллий навлар жалб қилинди.
Чатиштирилган комбинацияларда дурагай донлар ҳосил бўлиши 6 тадан 59 тагача бўлганлиги аниқланди. Бу кўрсаткич фоиз ҳисобида 10-98 фоизни ташкил қилганлиги кузатилди.
Тажриба натижаларига кўра, 2 та комбинацияда дурагай донлар ҳосил бўлиши кам бўлиб 10 фоизни ташкил этди. Энг юқори дурагай донлар олиниши 4 та комбинацияда кузатилиб уларда 93-98 фоиз дурагай донлар олишга эришилди. Тажрибада Гром/WHEAR//INQALAB 91*2/TUKURU/3/PYN/BAU//ATTILA,
Краснодарская-99/AXE/TOSUNBEY, каби комбинацияларда 97 – 98 фоиз дурагай донлар олишга эришилди. Олинган дурагай донлар келгуси йили ота она ўсимликлар билан ёнма ён қилиб экилади ва селекцион кўрсаткичлари бўйича баҳоланиб танлаш ишлари давом эттирилади.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Якубцинер М.М. “Оценка засухоустойчивости мировой коллекции яровой пшенице”. –Москва. Колос. 1970, –С. 44 – 55.
-
2. Лавронов Г.А. “Пшеница в Узбекистане”. –Ташкент. 1969 г. –С. 34.
-
3. Умарова М. “Ўзбекистонни суғориладиган ерларида юмшоқ ва қаттиқ буғдой селекцияси учун бошланғич манба яратиш”. Номзодлик диссертацияси.
-
4. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
5. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
6. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик
кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
7. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
8. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
10. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Тошкент. 2008 й. –Б. 23 – 28.
Список литературы Юмшоқ буғдойда ўтказилган оддий ва мураккаб дурагайлаш ишлари натижалари
- Якубцинер М.М. "Оценка засухоустойчивости мировой коллекции яровой пшенице". -Москва. Колос. 1970, -С. 44 - 55.
- Лавронов Г.А. "Пшеница в Узбекистане". -Ташкент. 1969 г. -С. 34.
- Умарова М. "Ўзбекистонни суғориладиган ерларида юмшоқ ва қаттиқ буғдой селекцияси учун бошланғич манба яратиш". Номзодлик диссертацияси. Тошкент. 2008 й. -Б. 23 - 28.
- Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович. Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович. Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович. Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна. Ўсувни бошқарувчи восита (биостимулятор) ларнинг кузги буғдой дастлабки биометрик кўрсаткичларига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович. Баҳорги буғдой навларида бошоқ ўлчамлари // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич. Кузги буғдойни ресурстежамкор технология асосида етиштирилишининг дон ҳосилдорлигига таъсири // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна. Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.